Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
Download 304.5 Kb.
|
Ёш курашчиларда жисмоний сифатларни тарбиялашда ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- I.БОБ. ЁШ КУРАШЧИЛАРДА ЖИСМОНИЙ СИФАТЛАРНИ ТАРБИЯЛАШДА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ 1.1. Машғулот жараёнида ҳаракатли ўйинлар
Ишнинг мақсади: Ёш курашчиларда жисмоний сифатларни тарбиялашда ҳаракатли ўйинлар орқали шакллантириш имкониятларини ӯрганишдан иборат.
Битирув малакавий ишининг мақсадини ҳал этиш учун қуйидаги вазифалар белгилаб олинади: 1. Ёш курашчиларда жисмоний сифатларни тарбиялашда ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш ва жисмоний тайёргарлик кӯрсатгичларини ӯрганиш. 2. Ёш курашчиларда жисмоний сифатларни тарбиялашда жисмоний тайёргарликни ҳаракатли ӯйинлар ёрдамида ривожлантириш самарадорлигини аниқлаш. I.БОБ. ЁШ КУРАШЧИЛАРДА ЖИСМОНИЙ СИФАТЛАРНИ ТАРБИЯЛАШДА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ 1.1. Машғулот жараёнида ҳаракатли ўйинлар Ҳозирги кунда спорт ижтимоий маъно касб этмоқда. Шу муносабат билан болалар ва ўсмирларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, уларда жисмоний куч, тезлик, чидамлилик, чаққонлик ва бошқа шу каби жиҳатларни ривожлантириш бирламчи вазифа хисобланади. Жисмоний тарбиянинг энг яхши воситаси булиб ҳаракатли ўйинлар хисобланади. Ҳаракатли ўйинлар хар қандай ёшдаги болалар шуғуллана оладиган, фаолиятнинг хис-туйғуларга бой туридир. Ўйинлар жисмоний, маънавий, иродавий, аҳлоқий сифатларни ривожлантиришга хизмат қилади. Ўйин фаолияти давомида бола мустақиллик, қатъиятлилик, собитқадамлик каби хаётий муҳим сифатларни эгаллаб боради. Ўйин таълим ва тарбия воситаси хисобланиб, ўйин фаолияти ёрдамида ёшлар ўзаро муносабатлар ахамиятини англайдилар. Ўйинда уларнинг хар бири ўз имконияти, билимини синайди, ўз кучини билиб олади. Бошқача айтганда, ўйин ақл-идрок, фикрлаш, ижодий имкониятларни ривожлантиради. Ўйинларнинг жуда кўп турлари мавжуд бўлиб, ҳаракатли ўйинлар ақлий фаолият, мантиқий фикрлаш, тасаввур, хотира, диққатни жамлаш, тезкор оқилона қарор қабул қилиш каби мураккаб жараёнларнинг шаклланишига ёрдам беради. Юксак эмоционалликни таъминлар экан, ҳаракатли ўйинлар организмни мустахкамлаш, унинг чидамлилигини ошириш, шунингдек, харакатларни ўзаро мувофиқлаштириш, тезкор ориентация қилиш, маънавий сифатлар, характернинг иродавий қирраларини тарбиялаш, тартиб-интизом ва ташаббускорликни ривожлантиришга ёрдам беради. Бундан ташқари ҳаракатли ўйинлар катта юклама билан ўтказиладиган машғулотлар билан шуғулланишни давом эттириш учун зарур булган ижобий хис-туйғуларни вужудга келтиради. Шуни унутмаслик керакки, бир хил кечувчи машғулотлар қизиқишни сусайтиради, спорт махоратини оширишга тўсқинлик қилади, спортчиларда техник ҳаракатларни чеклаб қўяди ва тактик ночорликни шакллантиради. Шу сабабли спорт ўйинларини киритиш ўқитишнинг муҳим шартларидан хисобланади. Асосийси шундаки, ўйинлар ўқув-машғулот жараёни олдига қуйилган вазифаларни бажаришга ёрдам беради. Ўйинда ўсмирнинг шахс сифатидаги хислатлари намоён булади, унинг жисмоний ва рухий сифатларини, ақл-идрок, иродасини ривожлантиради. Ўйин характерни тоблайди ва шакллантиради, қийинчиликларни енгиб ўтишга ўргатади, рақибга хурмат билан муносабатда булишни шакллантиради. Курашда индивидуал сифатлар жуда муҳим аҳамият касб этади, буни кўпгина муаллифлар таъкидлаб ўтганлар. Сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, уларнинг аҳамияти анча ошган кўпчилик муаллифларнинг фикрича, кураш мусобақаларини томашабоплигига бўлган талаблар ортиши билан аввал қўлланиладиган тайёргарлик воситаларига муносабат бирмунча ўзгариши лозим. Беллашувларни олиб бориш суръатини ошириш зарурати мутлақ ва портловчан кучни намоён қилишни тақозо этади. Курашчи беллашув бошидан юқори даражадаги тайёрланганликни намоён қилиши керак. Кўпгина спорт турларида тайёргарликнинг турли воситаларидан фойдаланиш масаласига кўп сонли ишлар бағишланган. Аниқланганки, спортчиларнинг тезкор-куч тайёргарлиги даражаси асосий машқларнинг максимал тезлик билан бажарилганидан кейин анча ортди. ушбу сифатни ривожлантиришнинг энг самарали воситаси - бу махсус машқлар бўлиб, улар ўзининг асаб-мушак кучланишлари тузилиши ҳамда хусусиятига кўра танланган спорт турининг асосий ҳаракатларига анча яқиндир. Ҳозирги пайтда педагогик амалиётда спортчилар индивидуал сифатларини ривожлантиришнинг ноанъанавий воситалари ҳам кенг қўлланилмоқда. уларга турли хил тренажёр қурилмалари ва мосламаларни, ўртача тоғ шароитларини, электр ёрдамида қўзғалтириш услубларини киритиш мумкин. Адабиёт манбалари таҳлили шуни таъкидлашга имкон берадики, индивидуал тайёргарлиги воситалари ва услубларини янада оқилона тузиш иккита ўзаро боғлиқ йўналиш бўйича амалга оширилади. улардан бири умумий қабул қилинган, иккинчиси эса ноанъанавий қилинган тайёргарлик воситаларини танлаш ва улардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ. бу иккита йўналишга алоҳида эмас, балки комплекс ҳолда, бир-бирини тўлдириб амал қилинади, айниқса олий спорт маҳорати босқичида. бу ерда махсус жисмоний сифатларни ривожлантириш учун янги, янада самарали машғулот воситалари тақозо қилинади. адабиёт манбалари таҳлили шундан далолат берадики, спортчилар индивидуал сифатларини такомиллаштириш бўйича вазифаларни олдинга мақсад қилиб қўйишда кўпгина омиллар - спорт тури хусусияти, спортчи ёши ва малакаси, шунингдек, бошқа бир қатор керакли белгилар ҳисобга олинади. шу билан бирга турли вазн тоифасидаги спортчиларга хос бўлган хусусиятларга етарлича аҳамият қаратилмаган, лекин, асосийси, индивидуал тайёргарлиги бўйича машғулотларнинг режалаштирилиши спортчиларнинг техник - тактик маҳоратининг хусусиятларига мос келадиган адабиёт манбалари йўқ. бу муаммолар, афсуски умуман кўрилиб чиқилмайди ва бу ҳол катта хавотир ўйғотади. Спортда спортчиларнинг эришган ютуқлари даражасини янада ошириш учун машғулот жараёнини бошқаришнинг самарали услубларини излаш фаол тарзда олиб борилади. кўп йиллик спорт машғулоти кичик мактаб ёшидан - дастлабки тайёргарлик босқичидан бошланади. кўпчилик мутахасисларнинг фикрича, дастлабки спорт тайёргарлиги босқичида машғулотларнинг оқилона усулиятини режалаштириш ва ундан унумли фойдаланиш кўп жиҳатдан спортдаги кейинги муваффақиятларни белгилаб беради. Курашда олиб борилган тадқиқотларнинг кўпчилиги кучлилик, чидамлилик, эгилувчанликни такомиллаштириш муаммоларига, шунингдек, турли вазн тоифасидаги курашчилар жисмоний тайёргарлигининг бошқа алоҳида томонларига бағишланган. бироқ жисмоний тайёргарлик даражаси, вазн тоифалари ва техник ҳаракатлари жамғармаларида мавжуд фарқларга боғлиқ ҳолда курашчиларнинг индивидуал сифатларини ривожлантиришга қаратилган муайян спорт машғулотлари воситалари ва услубларини аниқлаб берувчи тажриба тадқиқотларини учратмадик. шу сабабли бу муаммолар кураш учун долзарб ҳисобланади. Ўзбекистонда болалар спортини ривожлантириш, болаларни соғлом, баркамол шахс сифатида жамиятда фаолият кўрсатишини таъминлаш учун педагогик нуқтаи назардан ёш курашчиларни тайёрлаш масаласи, айниқса, муҳим аҳамиятга эгадир.Курашчиларнинг ёшлигидан бошлаб умумий жисмоний тайёргарлик машқларини бажартиришни бошлаб юбориш ва яна самарали машқлар фонида куч фазилатлари элементини курашчиларнинг кундалик машғулотларига аста – секинлик билан киритиб бориш тавсия этилади. Миллий кураш юксак куч сифатларини – абсолют куч ишлатишни, куч чидамлилиги (статик ва динамик чидамлилик)ни, тўсатдан ишлатиладиган ва тез – жадал ишга солинадиган куч қувватни талаб қилади. Курашиш учун юксак даражадаги тезлик – куч сифатлари ҳамда яхшигина умумий чидамлилик (аэробик функция) зарур, чунки курашчиларда яккама–якка олишув вақтида сарф қилинган энергиянинг бир қисмини таъмин этиш имконини беради. Шунингдек, бу машғулот ва мусобақалар жараёнида курашчилар куч–қувватини тиклаб боришига ҳам ёрдам беради. Миллий курашда тезлик ва куч потенциалида самарали фойдаланишни белгиловчи юксак даражадаги ҳаракатлар координацияси зарур бўлади. Ёш ва ўсмир курашчилар учун куч юкламаларини чеклаб қўйиш, юкламаларни меъёри билан бажартириш тавсия этилади. Курашчиларнинг куч–қувватини ошириш учун оғир атлетикадан амалий мақсадларда фойдаланиш фойдадан холи эмас. Қаршилиги оширилган, кучни кўпайтирадиган. машқларни бажартириш курашчиларда кучини тарбиялаш воситаси бўлиб хизмат қилади. Кучни кўпайтиришга хизмат қиладиган машқлар икки гуруҳга бўлинади. 1. Ташқи қаршиликни енгиш билан бажариладиган машқлар: тош кўтариш, шеригининг қаршилиги, резина тортиш, қорда югуриш ва бошқалар киради. 2. Ўз вазни билан оғирлаштириб бажариладиган машқлар: арқонга чиқиш, қорин мушакларига доир машқлар, турникда тортилиш ва бошқалар. Ёш курашчилар курашнинг янги техник - тактик усулларини эгаллаётган вақтида ҳам, бевосита умумий жисмоний тайёргарлик билан ҳам машғул бўлишлари керак. Кураш соҳасидати янги техник усулларни, албатга, комплекс тарзда ўрганиш шарт бу эса кураш техник ҳаракат томонларини ортиқча уринишларсиз, хатосиз ўзлаштиришда самарали фойда беради ва қуйидаги вазифаларни амалга оширади: курашчиларнинг техник – тактик ҳаракатларида ишлатиладиган барча мускул гуруҳларини куч жиҳатдан гармоник ҳолда мустаҳкамлаш; мусобақа беллашувида содир бўладиган хилма - хил вазиятларда кучдан оқилона фойдаланиш қобилиятини ривожлантириш; миллий кураш машғулотидаги аниқ вазиятга қараб, кучни миллий кураш техник–тактик ҳаракатларида ишлата билиш қобилиятини шакллантириш. Курашчиларнинг машғулот жараёни ҳар томонлама бўлмоғи зарур, чунки курашчи бошқа спорт турларидан, ўзи учун керакли жисмоний фазилатларни эгаллашини таъминлайди. Кураш залида ўтказиладиган машғулотлар билан бир қаторда, очиқ ҳавода ҳам машқ қилишлар – кросс югуриш, футбол, баскетбол, регби, сузиш машқларини ўтказиш, гимнастика машқларини бажариш ва башқа умумий чидамлиликни, тезлик - куч сифатларини, чаққонлиқни ўстирувчи чиниқишга ёрдам берадиган машқларни ўтказиб туриш курашчиларда юқори натижага эршишни таъминлайди. Иродавий тайёргарлик - бу курашчига беллашув жараёнида бўладиган қийин вазиятда муваффаққиятли курашиш учун усулни қўллаш режасини амалга оширишда ёрдам кўрсатади. Кўпинча шундай бўладики, курашчи беллашув вақтида қийин вазиятдан қандай қилиб чиқишни билмайди, шундай пайтда мураббийларнинг хайриҳохлик билан кўрсатадиган ёрдами, курашчининг қийин вазиятини бартараф қилишининг янги йўлларини топишга кўмаклашади. Руҳий тушкунликка тушиб мағлуб бўлган курашчининг ҳолати яъни қўрқиши, оиладаги эзилганлик, ўз кучига ишонмаслиги, баъзи ҳолларда эса курашчи усулни яхши бажара олмаслиги, ёки фикрни бир жойга тўплай олмаслиги, хотирани бутунлай тарқоқлигига боғлаш мумкин. Курашчини руҳий тайёрлаш учун курашчини шахс сифатида унинг хусусиятларини айрим жараёнлар ва хусусиятларини сифат ўзгаришларини ҳисобга олиш чоғида, доимий ўсиш жараёнида олиб қарашни талаб этади. Курашчини психологик-педагогик жиҳатдан ўрганишда мавжуд ўзгаришларнинг тамойиллари, йўналишларини аниқлаш керак. Бу ҳол курашчини фақат бугунги кунини эмас балки келажагини белгилайди. Курашчининг хулқ-атвори ва унинг машғулотда рўй бераётган ҳамма нарсалардан таъсирланиши (мураббийнинг гапларидан, рақибнинг ҳаракатларидан, шовқин, фикрни чалғитувчи бошқа нарсалардан таъсирланиши) курашчининг мусобақа фаолиятида диққатнинг қандай турлари устунлик қилишини аниқлашга ёрдам бериб қолмасдан, шу билан бирга диққатнинг кўпгина хусусиятлари: ҳажми, бир жойга жамланганлиги, барқарорлиги, тақсимланиши, кўчувчанлиги қанчалик ривожланганлигини ҳам билиб олишга ёрдам беради. Уларнинг ривожланиши курашнинг мусобақа фаолиятини самарали бўлишини таъминлайди. Курашчининг жисмоний тайёргарлиги спорт машғулотининг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади ва жисмоний сифатлар - куч, чидамлилик, эгилувчанлик, чаққонлик ва тезкорликни ривожлантиришга қаратилган жараёндир. Жисмоний тайёргарликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: Спортчилар соғлиғи даражаси ва улар организми турли тизимиларнинг функционал имкониятларини ошириш. Жисмоний сифатларни спорт курашининг ўзига хос хусусиятига жавоб берадиган бирликда жисмоний сифатларни ривожлантириш. Жисмоний тайёргарлик умумий, ёрдамчи ва махсус тайёргарликка бўлинади. Курашчининг умумий жисмоний тайёргарлиги юқори натижаларга эришиш учун пойдевор, зарур асос ҳисобланади. У асосан қуйидаги вазифаларнинг ҳал этилишини таъминлайди: Курашчи организмини ҳар томонлама гармоник ривожлантириш, унинг функционал имкониятларини ошириш, жисмоний сифатларини ривожлантириш. Саломатлик даражасини ошириш. Шиддатли машғулот ва мусобақа юкламалари даврида фаол дам олишдан тўғри фойдаланиш. Умумий жисмоний тайёргарлик турли воситалар тўплашини ўз ичига олади. Улар орасида снарядларда ва снарядлар билан бажариладиган машқлар, шерик билан махсус тренажерларга бажариладиган машқлар, бошқа спорт турлари: акробатика, енгил атлетика, спорт ўйинлари, сузиш ваҳ.к.дан олинган умумий ривожлантирувчи машқлар ажратилади. Ёрдамчи жисмоний тайёргарлик махсус ҳаракат малакаларини ривожлантиришга қаратилган катта ҳажмдаги ишни самарали бажариш учун зарур бўлган махсус асосни яратишга мўлжалланган. У анча тор ва ўзига хос йўналишга эга ҳамда қуйидаги вазифаларни ҳал этади: Асосан кураш учун кўпроқ хос бўлган сифатларни ривожлантириш. Курашчи ҳаракатларида катта даражада иштирок эгувчи мушак гуруҳларини танлаб ривожлантириш. Ёрдамчи жисмоний тайёргарликнинг илғор воситалари сифатида шундай машқлар қўлланиладики, улар ўзининг кинематик ва динамик таркиби ҳамда асаб-мушак кучланиши хусусиятига кўра курашчининг мусобақа фаолиятида бажарадиган асосий ҳаракатларига мосдир. Шундай машқлар орасида қуйидагиларни ажратиш мумкин: курашнинг турли усулларини ишора орқали бажариш; махсус тренажер мосламаларида бажариладиган машқлар; курашчилар манекени билан машқлар. Курашчининг махсус жисмоний тайёргарлиги ҳаракатланиш сифатларини курашчиларнинг мусобақа фаолияти хусусиятлари томонидан қуйиладиган талабларга қатъий мувофиқ ҳолда ривожлантиришга қаратилган. Курашчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлиги асосан кураш гиламида ўтказилади ва ҳаракат малакалари таркибидаги энг муҳим ҳаракат сифатларини ривожлантиришга қаратилган. Шунинг учун махсус жисмоний тайёргарликнинг асосий воситалари сифатида мумкин бўлган турли мураккабликларни жалб қилган ҳолда мусобақа машқлари қўлланилади. Бундай мураккаблаштирилган машқлар курашчи организмига бўлган таъсирни кучайтиради. Масалан, оғирроқ вазн тоифасидаги шеригини ташлаш, шерикларни алмаштирган ҳолда ўкув-машғулот беллашувлари бажарилади ва ҳ.к. Мана шу ҳамма машқлар энергия таъминотининг у ёки бу механизмларини ривожлантириш имконини таъминлайди, курашчининг машқланганлигига комплекс ҳолда таъсир кўрсатади ҳамда бир вақтнинг ўзида унинг жисмоний ва техник-тактик тайёргарлигини оширади. Жисмоний тайёргарликнинг ҳамма кўрсатилган турлари бир-бири билан узвий боғлиқ. Машғулот жараёнида бирон бир жисмоний тайёргарлик турларига етарлича баҳо бермаслик охир-оқибат спорт маҳоратини ошишига тўсқинлик қилади. Шунинг учун машғулот жараёнида кўрсатилган жисмоний тайёргарлик турларини оптимал нисбатига риоя қилиш жуда муҳимдир. Унинг сон жиҳатдан ифодаси доимий ўлчам ҳисобланмайди, балки курашчилар малакаси, уларнинг алоҳида хусусиятлари, машғулот жараёни даври ва организмнинг шу пайтдаги ҳолатига боғлиқ ҳолда ўзгариб туради. Индивидуал қобилиятлари мушакларнинг охиригача бўлмаган зўриқиши билан тавсифланади. у катта, лекин одатда охирги катталигига етмайдиган тезликда бажариладиган машқларда зарур, кўпинча максимал шиддатда бажариладиган усулларда намоён бўлади. Натижа мутлақ куч билан эмас, кўпроқ ҳаракат тезлиги билан аниқланадиган жисмоний машқларнинг ҳар хил турларида индивидуал сифатларини ривожлантириш тайёргарликнинг етакчи йўналиши ҳисобланади. замонавий босқичда айнан шу муаммога катта аҳамият қаратилмоқда. Спортда спортчиларнинг эришган ютуқлари даражасини янада ошириш учун машғулот жараёнини бошқаришнинг самарали услубларини излаш фаол тарзда олиб борилади. кўп йиллик спорт машғулоти кичик мактаб ёшидан - дастлабки тайёргарлик босқичидан бошланади. кўпчилик мутахасисларнинг фикрича, дастлабки спорт тайёргарлиги босқичида машғулотларнинг оқилона усулиятини режалаштириш ва ундан унумли фойдаланиш кўп жиҳатдан спортдаги кейинги муваффақиятларни белгилаб беради. Ўқув-машғулот жараёнинг самарадорлиги асосан машғулот воситалари ва услубларини оқилона танлашга, ҳар бир спортчи тайёргарлиги ҳамда ёшига мос бўлган машғулот юкламаларидан фойдаланишга боғлиқ . Курашчи тезкорлиги - бу унинг мумкин қадар қисқа вақт ичида айрим ҳаракатлар ва усулларни бажариш қобилиятидир. Тезкорлик сифатини яхши ривожлантирмасдан курашда юқори натижаларга эришиб бўлмайди. Ўз рақибидан ҳатто секунднинг юздан бир бўлагига тезроқ ҳаракат қиладиган курашчи унинг олдида муҳим устунликка эга бўлади. Курашчи тезкорлиги кўп жиҳатдан унинг асаб жараёнлари ҳаракатчанлигига, шароитларга, рақиб ҳаракатларидаги кўримсиз ўзгаришларни сезишга бўлган сезгирлик унда қай даражада ривожланганлигига, беллашувда ҳар сафар юзага келган вазиятни бир зумда қабул килиш ва тўғри баҳолай олиш малакасига, тактик ҳаракатларни ўз вақтида ва аниқ бажаришга боғлиқ. Тезкорликни ривожлантириш учун қуйидаги услублар қўлланилади: Машқларни енгиллаштирилган шароитларда бажариш услуби. Ҳаракатлар ва катта тезкорлик билан бажариладиган алоҳида ҳаракатларни енгиллаштирилган шароитларда кўп марта такрорлаш. Масалан, усулни кичик вазн тоифасидаги шерик билан тезкорликка эътибор қаратган ҳолда бажариш. Машқларни енгиллаштирилган шароитларда бажариш тезлиги бўйича оддий шароитларда бажариладиган ҳаракатлардан ошадиган ўта тез ҳаракатларнинг бажарилишини рағбатлантиради Масалан, Югуриш тезлигини ошириш учун қияланган йўлкача бўйлаб (тоғдан) югуриш қўлланилади. Курашчининг тезкорлик сифатларини тарбиялаш учун максимал тезлик билан бажариладиган машқлар (улар, одатда, тезлик машқлари, деб аталади) қўлланилади. Тезлик машқларининг техникаси уларнинг чегарадаги тезликларда бажарилишини таъминлаши шарт. Машқларни бажариш пайтида асосий кучланишлар бажариш усулига эмас, балки унинг тезлигига қаратилиши учун машқлар шунчалик яхши ўрганилган ва эгалланган бўлиши керак. Машқлар давомийлиги шундай бўлиши зарурки, бажариш охирига келиб тезлик, толиқишга қарамасдан, пасаймаслиги шарт. Тезлик машқларини бажариш тартиблари катта аҳамиятга эга. Ҳар бир машқ давомийлиги 20 сек дан ошмаслиги лозим, дам олиш оралиғи, машқни такрорлаш бошида, бир томондан, курашчининг тикланишишини, иккинчи томондан, унинг марказий асаб тизимини оптимал қўзғалувчанлигини таъминлаши, оптимал бўлиши керак. Оралиқларда дам олиш фаол бўлиши лозим. Бунинг учун танаффусларда катта кучланишларни талаб қилмайдиган турли хил машклар бажарилади. Курашчининг чидамлилиги - бу бутун беллашув давомида ҳаракатларни юқори суръатда бажариш ва бутун мусобақа даврида бир нечта беллашувларни шиддат билан ўтказиш қобилиятидир. Юқори даражадаги чидамлилик курашчига катта машғулот ва мусобақа юкламаларини ўзлаштиришга, мусобақа фаолиятида ўзининг ҳаракат қобилиятларини тўлақонли равишда амалга оширишга имкон беради. Курашда умумий ва махсус чидамлилик фарқланади. Умумий чидамлилик деганда спортчининг суст шиддатдаги ишни узоқ вакт бажаришга бўлган қобилияти тушунилади. Махсус чидамлилик курашчининг мусобақа беллашуви давомида турли хусусиятдаги ҳаракатлар ва амалларни ҳар хил кучланишлар билан ҳамда гавданинг турли ҳолатларида юқори суръатда бажариш қобилияти орқали гавсифланади. Курашчининг мусобақа фаолияти кўп қиррали ва мушак тизимининг улкан иши билан боғлиқ (курашда статик ва динамик тартибда ишловчи деярли ҳамма мушак гуруҳлари қатнашади). Шунинг учун чидамлилик нафақат ишлаёттан мушакларга етказиб бериладиган кислород миқдори билан, балки мушакларнинг ўзининг узоқ вақт давом этадиган кучли зўриқишли ишга бўлган мослашиши билан аниқланади. Спортчи машғулот ва мусобақа фаолиятида маълум бир толиқишни енгиб ўтган тақдирдагина унинг чидамлилиги такомиллашади. Жисмоний толиқиш ва чидамлилик асосида мушак фаолиятининг турли хилдаги таъминоти жараёнлари ётганлигини билган ҳолда уларнинг фаолият кўрсатиш даражасини ошириш учун уларга мақсадли таъсир этиш мумкин. Машғулот юкламаси, спортчи организмига таъсир кўрсатиш чораси сифатида, қуйидаги тавсифлар билан белгиланади: машқ шиддати; машқ давомийлиги; такрорлаш сони; дам олиш оралиғи давомийлиги; дам олиш хусусияти. Бажарилаётган машк шиддати энергия таъминотининг аэроб ва анаэроб жараёнлари нисбати хусусиятига таъсир кўрсатадиган юкламанинг энг муҳим тавсифи ҳисобланади. Тўртта шиддат зонасини ажартиш қабул қилинган: максимал, субмаксимал, катта, суст. Машқ давомийлиги уни бажариш шиддатига нисбатан тескари боғлиқликка эга. Иш давомийлигининг 20-25 секунддан 4-5 минутгача кўпайиши билан унинг шиддати кескин камаяди. Машқнинг энергия таъминоти тури унинг давомийлигига боғлиқ. Курашчи чаққонлигини ривожлантиришнинг ҳамма воситаларини иккита бўлимга ажратиш мақсадга мувофиқдир: умумий чаққонликни ривожлантириш воситалари ва махсус чаққонликни ривожлантириш воситалари. Умумий чаққонликни ривожлантириш воситалари умуман ҳаракатланиш тажрибаси ва ҳаракат координациясини бойитишга қаратилган. Махсус чаққонликни ривожлантириш воситалари курашчининг ўзига хос махсус ҳаракатланиш координациясини ҳамда мусобақа фаолиятининг фавқулодда шароитларида ўзининг ўз ҳаракатларини баҳолай олиш ва қайта қуриш қобилиятини такомиллаштиришга қаратилган. Эгилувчанлик - бу курашчининг катта амплитудада ҳаракатларни амалга ошириш қобилиятидир. Эгилувчанлик бўгимлардаги ҳаракатчанлик билан аниқланади. У, ўз навбатида, бир қатор омилларга боғлиқ: бўғим сумкаларининг тузилиши, пайлар, мушаклар чўзилувчанлиги ва уларнинг чўзилиш қобилияти. Бир нечта эгилувчанлик турлари мавжуд. Фаол эгилувчанлик - бу шахсий мушак кучланишлари ҳисобига ҳаракатларни катта амплитудада бажариш қобилиятидир. Суст эгилувчанлик - бу ташқи кучлар: оғирликлар, рақиб ҳаракатлари ҳисобига ҳаракатларни катта амплитудада бажариш қобилиятидир. Суст эгилувчанлик ҳажми фаол эгилувчанликнинг тегишли кўрсаткичларидан юқори. Динамик эгилувчанлик - динамик хусусиятларга эга машқларда намоён бўладиган эгилувчанликдир. Статик эгилувчанлик - статик эгилувчанликка эга машқларда намоён бўладиган эгилувчанликдир. Умумий эгилувчанлик - турли йўналишларда энг йирик бўғимларда катта амплитуда билан ҳаракатларни бажариш қобилиятидир. Махсус эгилувчанлик - курашчининг техник-тактик хусусиятларга тегишли бўғимлар ва йўналишларда ҳаракатларни катта амплитуда билан бажариш қобилиятидир. Чўзилтирувчи машқлар: оддий, пружинали ҳаракатлар, ўзини ушлаган ҳолда силтанишли, ташқи ёрдам билан бажариладиган ҳаракатлар эгилувчанликни ривожлантиришнинг асосий воситалари ҳисобланади. Ҳаракатли ўйинларни турли вариантларидан фойдаланиб, машғулотларда мунтазам қўллаш керак, чунки улар шуғилланувчиларда мустаҳкам малакаларни шакллантиришга ёрдам беради. Оддий қоидалар, юксак эмоционаллик, катта маблағ талаб қилмаслик - буларнинг барчаси ҳаракатли ўйинларнинг оммалашишига ёрдам беради. Спорт ўйинлари спорт техникасининг алохида элементларини ўрганиш, мустаҳкамлаш ва такомиллаштиришга, шунингдек, ҳар қандай спорт тури учун зарур бўлган жисмоний сифатларни тарбиялашга ёрдам беради. Кейинги йилларда аҳолининг маданий даражасининг ўсиши сабабли, кўплаб оилалар болаларининг спорт билан шуғулланишидан манфаатдор бўлиб қолдилар. Жисмоний тарбия ўқитувчилари ва тренерларга болаларнинг у ёки бу спорт турига лаёқати ва қобилятини аниқлаш учун тадбирлар комплексини амалга оширишга туғри келмоқда. Маълумки, ўсмирларда танланган спорт тури бўйича ҳаракатланиш кўникмасини эгаллашга бўлган қобилятини аниқлаш айниқса мураккаб бўлади. Болалар ва ўсмирлар орасидан қобилятлиларини аниқлашнинг енг яхши воситаси ҳаракатли ўйинлар асосига қурилган тестлар ҳисобланади. Ўйин тестлар назорат машқлардан етарли даражада устунликларга эга, чунки улар маълум бир спорт турига хос бўлган жисмоний сифатлар ва қобилиятларни бахолаш имкониятини беради. Маълумки, болаларнинг ўйин фаолияти жараёнида у ёки бу билим, қобилят ва куникмалари шаклланади, шунингдек болалар ва ўсмирларнинг ўзига хос жиҳатлари намоён булади. Болалар ўйинларда юқори ҳаракат фаоллигини курсатадилар, бу ўз навбатида тренерга уларнинг келажакдаги спорт ихтисослиги зарур бўлган яхши харакатлантирувчи истеъдод нишоналарини аниқлашга ёрдам беради. Ҳар бир тренер, боладаги барча сифатларни хам ривожлантириб булмаслигини яхши билади. Бунда генетик омиллар катта ахамиятга эга булиб, улар болалар ва ўсмирларнинг яширин холдаги имкониятларини белгилайди. Бироқ шахс томонидан эгалланган фазилатлар наслдан ўтган фазилатлардан устунлик қилишини эътибордан қочирмаслик керакки. Қўлланилаётган ўйин-тестлар тренерга ўсмирдаги уни қизиктираётган хислатларнинг мавжудлигини аниқлашга ёрдам беради. Бунинг учун одатда турли ҳаракатлантирувчи фаоллиги бўлган ўйинлардан фойдаланилади. Ўйин-тестларни ўтказиш мобайнида турли йўналишдаги ҳаракатли ўйинларни қўллаш мақсадга мувофиқ: координацион қобилятларни аниқлаш учун, диққатни координациялашга қаратилган тезкор фикрлашдаги оригиналликка ва х.к. Ҳаракатли ўйинлар билан тестлаштириш жараёнида хар бир қатнашчи маълум миқдордаги балларни туплайди. Тест натижаларини аниқлаш хар бир қатнашчининг тўплаган балл натижалари бўйича белгиланади, бу эса ўз навбатида шахснинг индивидуал ўзига хос хусусиятларини тавсифлайди. Тест натижалари бўйича қатнашчиларнинг танлаган спорт тури билан шуғулланишга яроқлилиги, қобиляти мавжудлиги хақида хулоса чиқариш мумкин. Хозирги пайтда тажрибали тренерлар ўйин-тестлардан болалар ва. ўсмирларнн танлаб олишда унумли фойдаланмокдалар. Спорт такомиллаштирув гурухларида ҳам ҳаракатли ўйинлардан назорат тестларининг тури сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Ҳаракатли ўйинлардан болалар, ўсмирлар ва ёшларни умумий жисмоний ривожлантириш учун, шу билан бир қаторда алоҳида спорт турлари учун зарур булган кўникмаларни ривожлантириш ҳам фойдаланиш мумкин. Download 304.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling