Jismoniy tarbiya va sport universiteti
Спорт фаолиятида илмий тадқиқот – эвристик ўйинлар орқали ижодий фаолият ва тасаввурни ривожлантириш
Download 2.09 Mb.
|
ЖТ ва СП ДАРСЛИК
11.4. Спорт фаолиятида илмий тадқиқот – эвристик ўйинлар орқали ижодий фаолият ва тасаввурни ривожлантириш
Шахсга йўналтирилган таълим турлари орасида ўйинлари ҳам муҳим ўрин тутади. Уларнинг моҳиятини тўла англаб олиш учун “ўйин” ва “ўйин технологиялари” тушунчаларининг мазмунидан хабардор бўлиш талаб этилади. Ўйин – кишилик фаолиятининг муҳим тури ҳамда ижтимоий муносабатлар мазмунининг болалар томонидан имитациялаш (кўчириш, тақлид қилиш) асосида ўзлаштириш шакли. Кишилик тарихий тараққиётининг барча даврларида ҳам ўйин субъект фаолиятининг энг биринчи ва муҳим тури сифатида тан олинган. Бинобарин, шахс фаолиятининг муҳим турлари – меҳнат, ўқиш билан бирга ўйин ҳам унинг шаклланланиши ва ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Ўйинлар воситасида катта авлод томонидан тўпланган ҳаётий тажриба, ўзлаштирилган билим, турмуш тарзи ва ижтимоий муносабат асослари, маданий қадриятлар ёш авлодга изчил узатиб келинган. Мавжуд хусусиятлари туфайли ўйинлар қадим - қадимдан халқ педагогикасининг муҳим асосларидан бири бўлиб келмоқда. Агарда жисмоний ҳатти-ҳаракатларни ривожлантиришга хизмат қиладиган ўйинлар болаларда чаққонлик, эпчиллик, чидамлилик, қатъийликни тарбияласа, интеллектуал, конструкцияли ўйинлар уларни ўйлашга, фикрлашга, мантиқий тафаккур юритишга ўргатади. “Ўйин инсон ҳаётининг ҳаётининг ҳар бир даври учун унинг руҳий ривожланишини белгиловчи етакчи фаолият тури ҳисобланади. Фақат ўйинда ва ўйин орқали бола воқеликни, шу жумладан, кишилар ижтимоий муносабатларини, ҳулқини, ҳатти- ҳаракатларини билиб олади. Ҳозирда педагогик технологияларнинг бошқа йўналишлари ҳам мавжуд бўлиб, улардан асосийлари эмпирик, когнитив, эвристик, креатив, инверсион, интегратив, адаптив, инклюзив педагогик технологиялардан иборат. Бу йўналишларнинг асосий хусусиятлари қуйидагича: Эмпирик-(тажриба) сезги аъзолари орқали билим олиш. Бу технологияда асосий эътибор сезги аъзоларининг табиий ривожланганлик имконятларига таянган ҳолда билим бериш ва уларни янада такомиллаштириб боришга қаратилади. Когнитив-(билишга оид) атрофдаги олам тўғрисидаги билимлар доирасини кенгайтириш технологияси. У табақалаш (таркибий қисмларга ажратиб ўрганиш) тафаккурини шакллантиради, билиш эҳтиёжларини ривожлантиради. Эвристик-(ҳақиқатни топиш) йўналтирувчи саволлар бериш йўли билан таълим бериш тизими. Топқирлик, фаолликни ривожлантиришга хизмат қилувчи, ўқув-изланиш таълим методи. Оптималлашган (кўп вариантлардан энг маъқулини, мосини, мувофиғини танлаш) тафаккурни ривожлантиради. Креатив-(ижодий) тадқиқот характерига, хусусиятига эга бўлиб, ўқувчиларда мақсадга йўналтирилган ижодий тафаккурни жадал ривожлантиради. Инверисон-(алмаштириш) ахборотларни турли томондан ўрганиш, ўрнини алмаштириш хусусиятига эга бўлиб, тафаккур (фикрлаш) тизимини шакллантиради. Интегратив-(яхлитлаш) ахборотларни ташкил қилувчи чексиз кўп кичик қисмларнинг ўзаро ажралмас боғлиқлиги, уларнинг яхлитлиги, бир бутунлиги асосида ягона тўғри хулосани аниқлаш. Адаптив-(мослаштириш) ахборотларни ва улардан фойдаланиш жараёнини ўрганиш ҳамда ўргатиш учун қулайлаштириш, мослаштириш асосида кутилган натижага эришиш. Инклюзив-(тенглик) ўқитувчи билан ўқувчининг ўзаро муносабатларида тенглик асосида таълим тарбия жараёнини ташкил қилиш ва имконияти чекланган ўқувчиларнинг соғлом ўқувчилар билан биргаликда ўқишини ташкил қилиш педагогик технологияси. Ўқув жараёнида ўйин технологияларининг ўрни, роли, шунингдек, ўйин элементлари ҳамда таълимнинг ўзаро уйғунлиги кўп жиҳатдан ўқитувчи томонидан педагогик ўйинлар моҳияти, функцияси ва турларининг қанчалик тушунилиши билан белгиланади. Аксарият педагогик ўйинлар ўзида қуйидаги белгиларни намоён қилади. Ҳар қандай ўйинлар каби педагогик жараёнларда фойдаланиладиган ўйинлар ҳам ўзининг аниқ мақсади ва натижасига эга бўлади. Таълим муассасаларида кўп ҳолатларда ролли ва касбий характерга эга ишбилармонлик ўйинлариан фойдаланилади. Муҳими педагогик мақсадларда қўлланиладиган ўйинли технологияларининг асосини талабаларнинг фаоллик ва тезкорликка асосланган фаолияти ташкил этади. Ўйин ижтимоий тажрибаларни ўзлаштириш ва қайта яратишга йўналган вазиятларда, фаолият тури сифатида белгиланади ҳамда ўйин жараёнида шахснинг ўз хулқини бошқариши шаклланади ва такомиллашади. Ўқув фаолиятининг асосий мотиви – бу ўқув-билиш мотиви бўлса, ўқув фаолиятининг энг муҳим мотивацияси эса талабада ўзи танланган ва асосларини ўзлаштираётган касбга бўлган қизиқиши саналади. Талаба ўқув жараёнидаги эгаллаган билимларидан, касбий малакалари ва кўникмаларидан ҳиссий жиҳатдан қониқа олиши лозим. Бу вазифани ҳал қилишда ўқитиш жараёнида ўйинли технологиялардан фойдаланиш алоҳида аҳамият касб этади. Ўйинли технологиялари, шунингдек, талабаларнинг ижодий қобилияти ва креатив тафаккурини ўстиради. Айни ўринда ўйин методикасига кўра гуруҳланган ўйин технологияларининг моҳияти хусусида сўз юритилади. Download 2.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling