Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
28
Н о а Ник бидан бўлган ўша учрашувни эслашни истамайман. Чунки унинг мендан бўса оламан дегани қаттиқ хафа қилдими ёки бу такрор бўлмайди деганими билмай қолдим. Яхшики, мен ўзимни бирор кор ҳол бўлгунга қадар идора қилдим, бу ишга нуқта қўйдим, акс ҳолда унинг оқибатини тугатиб асл ҳолга қайтиш яна ҳам қийин бўларди. Николас чақмоқдай тезоб, охир-оқибат натижани ўйламай кўнглига келган ишни қилаверадиган одам. Агар у кўнгилхушликни тусаса ўзининг Софияси билан қилаварсин... Фу! Битта шу фикрнинг ўзиданоқ унинг бошидаги сочини битта қўймай юлиб олгим келади, аммо мен йигити ташлаб кетган қиз номини олишни ёқтирмайман, аммо София билан истаган пайт кўнгилхушлик қиляпти. Йўқ, ҳеч қачон. Шунинг учун мен шунчаки кўнгилхушликдан кўра улканроқ нарсани кўзлаган ва мени "ЛРБ"нинг очилиш маросимига таклиф этган кишига диққатимни жалб этдим. Мен бир оз асабийлашардим, чунки бу ерда Ник ва София бирга бўлади, бунга чидай оламанми йўқ деб ҳадиксирар эдим. Очилиш маросими келган куни мен орасида кичик қистирмалари бўлган фируза тус калта ва ёпишиб турувчи кўйлагимни кийдим. Уни бир йилдан бери жуда ориқ бўлганим учун киёлмай армонда юрардим. Ҳатто, кесмалар чиройли кўринсин деб сийнабанд ичига таглик қўярдим. Кўзгуда ўзимни кўриб кулиб қўйдим, чунки унда бир йил аввалги туришимни танидим: ҳа бу менинг кўкрагим, бир неча ой бурун йўқотган, бахтимга яна қайтиб келган кўкрагим эди. Мерседес РОН Ўтган ҳафта Женна ташлаб кетган товонли туфли, кичик гулдор сумкача тутдим.
Менинг хатоларим Мен унга қарадим, бошимни қимирлатиб бокални лабимга тутдим. – Шунчаки, бу жойни томоша қиляпман... бу жой жуда чиройли экан, – саволига жавоб бериб хўпладим. Саймон компанияда муҳим постни эгаллагани учун барча билан сўрашиши лозим эди. Аввал, у мени эргаштириб юрди, аммо орадан бир соат чамаси вақт ўтгач мен озгина оёғим оғриганини баҳона қилиб, бар томонга йўналдим. Официантка менинг бўш бакалимни кўпирадиган пушти шампан тўла бакалга алмаштиргач кўзим автомат тарзида, худди оҳанрабо тортган каби эшикка қадалди. – Хўш, мана улар: балнинг кирол ва қироличаси... София ўзининг хушбичим тўқ сариқ узун куйлагида ажойиб гўзал кўринарди. Унинг гулдастадай жамланган сочлари елкасида қора тўлқиндай тебранарди. Чеҳраси хонанинг чироғида жилоланарди. У бўлса... энг олий, ҳа, энг олий муносиб, жуда муно-сиб сўз. Тўқ малла костюм, оқ кўйлак, ёрқин феруза галстук ва гўзаллик, гуноҳга ва қалтис, жунуннамо, хавфли, тақиқланган ишларга чорловчи гўзаллик... Хайриятки, ёрқин чироқ ўчиб столлар усти ёритилди ва кечки овқат бошланди. Саймон келиб бизга ажратил-ган стол сари бошлади. У менга бор диққатини жалб этганди. Биз лаққиллашиб танаввул қилардик, кулардик, дисерт берилгандан кейин у мени бошқа меҳмонлар ўйинга тушаётган ўйингоҳга бошлади. Бирга келганимизга қарамай, биз эҳтиёт бўлишга интилдик, энди туғилиб келаётган ўзаро муносабатларга ортиқча эътибор қаратмай ўзимизни, шунчаки, дўстлар сифатида тутдик. Бироқ агар Николаснинг рашки келганини кўришни истадим демасам, ёлғон гапирган бўламан. Бир маҳал мен кечадаги бешинчи коктейлни ичар эканман, ниҳоят Ник менинг ёнимга келишга журъат этди. София ҳеч қаерда кўринмас, лекин мен уни Мерседес РОН бир четда туриб бизни зимдан кузатаётганини ҳис қилардим. Саймон ғойиб бўлди, қаердалигини билмай қолдим, аммо дўстим-бармен ҳамроҳлигидан хурсанд эдим.
Менинг хатоларим қизинг бор, муносабатлардан бахтлисан, – менинг гапла-рим заҳар каби аччиқ эди, агар шу пайтда Саймон келиб қолмаганда билмадим яна нималарни тўкиб ташлардим. Мен ўзимни унутдим, бу жуда хатарли эди.
Мерседес РОН Мен Саймон билан машина томан юрдим, ундан кейин Ник таклиф қилган манзилга жўнадик. Бу жуда замона-вий тунги клуб экан. У биз бўлган жойдан ўн минутли масофада жойлашган экан. Келганимиздан кейин мен палтомни ечиб алкагол буюртма қилдим.
Менинг хатоларим Мени бошқа тарафга қочиб кетгим келди, бироқ бар тўсқичи олдидан силжий олмадим. Тескари ўгирилган Саймон уларни пайқамади ва ҳадеб менинг қулоғимни ўпарди. Ник келганда мен шеригим дунёдаги энг қизиқ латифа айтгандай кулдим, ва қўлидан тутиб бурдим, бошлиққа рўпарў қилдим. – Биз келмасдан бурун бошлабсизлар, кўрдим,– деди Ник ва қўли билан буюртмани такрорлашга ишора қилди. – Эй, худойим яна битта синов, – менинг организмим бошқа чидамайди. – Кечирасиз, бизни таништиришмади, – деди Саймон Софияга қараб. Ник бир сония менга қаради, кейин таништириш учун уларга юзланди. – Саймон, бу София, София бу – Саймон, мен сенга у ҳақида гапирган эдим. Бизнинг "ЛРБ" инвестрларидан бири бўлади. У ҳатто, Софияга қарамади, бу етмагандек менга тикилардики ўнғайсизланиб кетдим. Саймон бўлса ҳар бир гапирилган сўзга диққат қиларди. Мен рюмкага қўл узатдим. Ник мендан олдин рюмкани олди ва олдинги-лар сингари туз ва лимонсиз лабимга олиб келди. Менга энди ичмаганим маъқул эди, мени маъқуллагандай ради-окарнайдан таниш мусиқа янграй бошлади. Бу ердан кетиш учун жуда қулай баҳона бўлди. – Саймон, мен билан рақсга тушасанми? – дедим Ник-нинг ғашини келтириш учун. –Албатта, – деди у қадаҳни пастга қўйиб, бошқалардан узр сўради. Мен орқа томонимда Никнинг совуқ нигоҳи-ни ҳас этдим. Нигоҳ шунчалик ўткир эдики, ҳатто теримдаги тешикни ҳам ҳис этдим. Ўйин майдонида одамлар мусиқа остида сакрашарди. Биз мусиқа садолари остида қадам ташладик. Мен Мерседес РОН айланиб, Саймонга белимни қучишга имкон бердим. Унинг қўли қорнимга текканда танамдан титроқ ўтди. – Ҳозир қилаётганинг мени ўлдиради,– кичкинам, деди у, менга бу лақаб Никнинг мени доимо атайдиган "Баҳорим" сўзини эслатди. Мен бу сўзна жуда кўп вақтдан бери эшитмагандим. Менинг нигоҳим автомат тарзида уни излаб бар томон йўналди, аммо у ерда йўқ, қаёққа йўқолди экан? Бу спектаклни ўша учун ўйнаётган эдим, кузатмай кетиб қолгани қаттиқ ғазабимни қўзитди. Мен бурилдим ва Саймонга ҳожатхонага боришим кераклигини айтиб жилдим. Хонадан тез, товуш чиқариб, ҳансираб, сархуш ҳолда чиқдим, татила жуда тез ўзини кўрсатганди. Аммо мен узун коридорда қатор турган, навбат кутаётган қизлардан сўнг етиб боргунимча кимнингдир кучли қўли билагимдан ушлади, етаклаб қизил, сариқ, кўк чироқлар ўчиб ёнаётган коридорга чиқди. Менинг сал бошим айланди, лаблар, мен яхши биладиган лаблар лабларимга ёпишди. Аввал, мен қаршилик кўрсатдим, чунки мен ўликманми-тирикманми унинг қўли тегишини истамас эдим. Мен у билан бўлганим учун, мени атайлаб унга кўрсатган спектакл-ўйинимни томоша қимагани учун, Саймонни менга тегинишига халақит бериб, тортиб олмагани учун ғазабландим. Мен билган Ник қаерда қолди? Унга нима бўлди? Унинг бақувват қўлари мени қўлтиғимдан олиб юқори кўтарди, гавдаси билан деворга қисди, иккинчи қўлини бўшатиб иягимдан ушлади, бош бармоғи билан пастки лабимни силади. Индамай бўса олди. Менинг хатоларим У менга ғазаб, армон, ўкинч билан боқарди. Бизнинг кўзларимиз учрашди, мен нигоҳдан уқиб олганим борли-ғимни ларзага солди. У ҳам худди мен каби орамиздаги катта бўшликдан азоб чекарди. Бу бизнинг ҳаётимиздага ўтиб бўлмайдиган бўшлик эди. У София билан анчадан бери бирга бўлар, биз икки-мизга қараганда узоқроқ бирга бўлишарди. Мен эса эл кўзига Саймон билан юрдим, бўсавозлик-дан ўтиб чуқурлашувга йўл қўймадим. Нима бизга ёрдам бериши мумкин? Нима бизни бирга бўлишимиз лозимлигини тушунтириб беради. Бизни қутқариб қоладига бирорта қудрат борми? Ҳамма нарсани қайтадан бошидан давом этайликми? Нажот йўлида биз суянадиган, ушлайдиган яна нимадир қолдими? Назаримда бундай нажот қолмади. Ник тутиб турган қўли орқали бизни бирлаштир-гандай, битта тана қилгандай бўлди ва қалб туйғуси билан менинг жавобсиз саволларимни эшитди. Унга қаршилик қилмаётганимни сезиб қўли ўз-ўзидан бўшашди, пастга туширди, елкаларимиз баробар бўлиб қолди... Бир неча сониядан кейин у мендан ажралди ва қуло-ғимга лаблари тегиб-тегмай шивирлади. – У билан сен ҳеч қачон мен билан бўлганинг каби бахтли бўлолмайсан, унутма! Мен бунга нима деб жавоб қилишни билмадим. Унга нима ҳам дердим? Ёки у тўғри эмасми? Биз иккаламиз ҳам бу нотўғри эканини, ҳеч қачон тўғри бўлмаслигини сезардик. Сезар эдик аммо очиқ гапирмасдик. – Ноа... – мени жим турганимни кўриб у чақирди. Унинг гапидаги ҳақиқат мени танг қолдирди ва мен қотиб қолдим. Нега у менинг номимни бу қадар авайлаб, худди энг муҳим саволни бермоқчидай бўлиб тилга олди. Бирор сўз айтиш, нимадир қилишдан олдин қорнимда ўткир, азобли санчиқ сездим. Мерседес РОН Мен уни жонсиз қўлим билан итариб юбордим, орқага ўгирилиб қуса бошладим.
Менинг хатоларим – Ҳожатхонага бораман, – дедим аҳволим оғирлигини яшириш учун. Мен нақадар ҳафсаласиз бўлганимни пайқаб қолмасин дердим. Бошимга уч хил алкогол: ярамас шампан, ярамас жин, ярамас татилани аралаштириб ичиш қаердан келдийкин ҳайронман. – Кўнглинг айнияптими? – сўради у, товушидан ач-чиғи чиқаётганини пайқадим. Мен кўзимни очиб у нафрат билан тикилиб турганини кўрдим. – Кетишинг мумкин, Николас, – дедим кесатиб. – Мен кетишим мумкин? О, рухсатингиз учун раҳмат. – Сен хонадаги қўшнимни уйғотиб юборасан, – мен огоҳлантирдим. – Тупирдим ўшанга, – тарсиллатиб гапирди. Мен аранг ўрнимдан туриб ўтирдим, унинг бўйи баландлиги учун юқоридан қараб гапириши ёқмади. Бу ҳаракат мени деярли тамом қилди, ақлим қаттиқ лойқа-лашарди, бунинг устига мен ўтирганимда ниманидир сезиб қолдим... қуриб кетсин бу ҳазил бўлса керак... Мен уни туртиб юбориб ваннага кирдим, кўнгил айниши борлигини сездим, лаънати тутқаноққа шу сабабчи... Николаснинг бу ердалигида хавотир олмай кийимла-римни ечиб саватга ташладим ва совуқ сув ичига юрдим. Бунинг нафи тегди, мен ўзимга келмагунча душ тагида турдим. Чиққач "тампакс" ишлатдим, сочиққа ўралганча хонага чиқдим. Уни кетган деб ўйлагандим, йўқ кетмаб-ди, каравотимнинг бош томонида ўтирарди. – Кетишинг мумкин, – дедим шкаф томонга юрар эканман унга қарамай – Мен қачон лозим топсам, кетаман. Энди мана буни ич, – катта стаканда совуқ сув тутди. Мен ҳамон сочиққа ўралган эдим, сочларимдан гиламга сув томарди. Мерседес РОН – Мен кийинаман, тескари қараб тур, – дедим. Николас кўзини юмди. У кўрмаган нимам қоловди? Аммо шу пайтда мантиқ мени сира қизиқтирмасди. У то менга орқа ўгирмагунча, тикилиб турдим. Тезда, мастона ҳолатим имкон берганчалик тезликда труси, шорти, пижамагача кийиндим. – Бўлди,– дедим ва менга аталган сувни олиш учун олдига келдим. – "Ибупрофен" ҳам деди у мен тумбочкани ахтариш лозимлигини тушундим. Агар адашмасам столчамда унинг менга ёзган мактуби турарди, ўша менга берган мен тез-тез овоз чиқариб ўқиб турадиган мактуб. Унинг қўлидан стаканни олдим, кўзларим чақнаб кетди, сувни ичиб кўрпага ётдим, адёлни бўйнимгача тортдим, унга орқа ўгириб деворга қараб олдим. Бир неча дақиқадан кейин уни кўрпамда менинг ёнимда ўтиргани-ни пайқадим. Унинг бармоқлари менинг сочларимни майин эркалаб силарди, унинг менга таниш илиқ, ўзига хос силаши элитиб кўзимни юмдим. – Уни ташлаб юборишинг мумкин... Бу сўзлар энди ҳеч нимани билдирмайди... Шу гапларни айтиб у кетди. Менинг хатоларим Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling