Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet38/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

36
Н о а


Унга айт, Ноа, айт, айт, айт, айт...
Мен уни Женнанинг меҳмонхонасида кўрганимдан бери шу фикр бошимда чарх урарди. Бутун бўлиб ўтган воқелар туфайли унга бўлган қизиқишим сўнди, шунинг учун мен ўтмишдан ғазабга тўлдим, шу туфайли мен энди она бўламан деб ўйлаган эдим. Аммо ундай эмас экан, чунки уни хонада мен томонга юриб келаётганини кўришим билан бутун баданимда титроқ сездим, бу бир-гина асабийлик туфайли эмасди.
У дўстона кайфиятда эди, мен ўрганиб қолганимга қараганда жуда ҳам кучли дўстона кайфиятда эди, мен сўзлаш қобилиятимни йўқотиб қўйдим.
Турар эканман у ниманидир пайқаб қолиши, масалан мен бир неча килограмга тўлишганимни билиб қолиши-дан чўчир эдим... Лайон буни пайқаб қолди. Ник бирор нарсани билса, ниманидир пайқаса, менга гапиришдан тоймас, бу нарсани у пайқамади , пайқаган бўлса ҳам бу-ни мен тушунмадим.
Билишимча, ҳолат бусиз ҳам таранг эканлигини англади ва оғзини қулфлашни афзал деб билди.
Ҳолат ана шундай асабий бўлишига қарамай мен унда гапим борлигини, суҳбатлашиб олишимиз зарур эканини айтишга журъат этдим.
Аммо ҳаётимиздаги энг асосий воқеа содир бўлаётган нозик пайтда ҳаммаси барбод бўлди, шундоққина пешо-нам олдида София пайдо бўлди.
Билмадим бу мен ҳис қилган ғазабданми, ёки уни келтиргани учун Николасга қарши уйғонган нафрат-данми, ёки уларни бирга кўришдан пайдо бўлган алам-данми, улар ҳамон бирга жуфтлик эканиданми, у ўша аёлга қарашли эканиданми рашк мени ич-ичимдан кемираётганини сездим. Мен ҳаётда ҳеч қачон ўзгаларнинг олдида юрагим бунчалик бесарамжон бўлганини, тез урганини гувоҳи бўлмагандим.
Софиянинг пайдо бўлиши билан қандайдир ички

Менинг хатоларим

товуш бу хонани ташлаб чиқишни ва қайтиб ҳеч қачон уларни кўрмасликни даъват этарди. Менинг бу ҳолатим Жажжи – Менга таъсир қилди шекилли, қорнимда билинар-билинмас ҳаракат, жонланиш сездим. Аммо шунинг ўзигина мендаги бор оналик ҳиссиётини уйғо-тишга етарли бўлди.
– Мени хонамдан чиқинглар! – қичқирдим алам билан. Иккаласи ҳам менга тикилиб қолишди. Мен қўлимни чў-зиб етган биринчи нарса – болишни кучим етганича Софияга қаратиб ирғитдим. Болиш нишонга тегмай ёни-дан ўтиб кетди. Мен нишонга теккизиш учун яна ниманидир излай бошладим. Худди шу пайт эшикдан Женна кириб келди. У қўрқув билан Софияга кейин мен томонга нигоҳини қаратди.
Бу сафар менинг қўлим қаттиқроқ нарсани, лампа бўлса керак, тутди.
– Уни бу ердан йўқотинглар! – қичқириб оғир нарсани юқори кўтардим.
Тўсатдан камнидир қўли билагимдан ушлади. Бу Ник экан, менга ғазаб билан тикилди.
– Ҳой, сенга нима бўлди?! – ҳайқирди у.
Мен бирдан унга, аламим сабабчисига озор етказиш истаги пайдо бўлди. Ярамас ахмоқ... Наҳотки у тушун-маган бўлса... Менинг кўзларимдан буни билмадими... Мен бўш қўлим билан уни тўғри келган жойига, иложи бўлганча ура бошладим. Чунки у менинг бу қўлимни ҳам тутиб олди.
– Николас, уни қўйиб юбор! – Женна худди мен каби асабий ҳолатда чинқириб юборди.
Мен унинг қўлидан чиқишга уриндим, бутун танам билан букилиб, босиб мени ўз ҳолимга қўйишини истадим. Худди шундай мен кучанган пайтимда каравот-да оёқларим ораси намланганини пайқадим. Мен эсанки-раб қолдим.
"Йўқ!"
"Йўқ, йўқ, йўқ, йўқ, йўқ, йўқ, йўқ."
Мени ваҳима қамради, кучли қўрқув ҳар бир ҳужайрамга қадар бутун танамни қоплаб олди. Мен йиғладим. Николас қўлларимни қўйиб юборди, менга тушинмай ҳайрон бўлиб тикилди.
Мерседес РОН

– Николас, кет! – Женна шу пайтгача мен эшитмаган оҳангда буйриди.


Мен унинг кетганини кўрмадим, нима деганини эшитмадим, мен шунчаки адёл тагига яшириниб олдим.
– Кечир, Ноа, уни келганини билмай қолибман, – Женна кечирим сўради.
Мен тинчланишга уриниб бош қимирлатдим.
Менинг қонимдаги адреналин кетиши керак, менинг Жажжи–Меним, болам учун, менинг болам учун, мени деб безовта бўлаётган болам учун тинчланишим керак.
Женна менинг ёнимда турар, тортиниб жилмаяр ва ёноқларимдаги кўз ёшимни артарди.
– Ҳаммаси яхши бўлади, ваъда бераман ҳаммаси яхши бўлади,– у осойишта сўзлади.
Мен бунга ишониш учун бош қимирлатдим.
– Бу бўлгунга қадар... – дедим мен шивирлаб. – Ғалати ҳолатни пайқадим... Мен болани қўрқитиб юбордим деб ўйлайман ва у тушиб...
Женнанинг кўзлари қўрқувдан катта очилиб кетди ва оҳиста ўтириб олди. Мен каравотдан туриб ванна хонага кирдим. Женна кутиб турди, бир дақиқадан кейин қайтиб чиқдим.
Сохта хатар экан, – титроқ товушда маълум қилдим.
Женна енгил тин олди ва кўзини юмди. Мен яна оромни ҳис қилдим.
***
Агар сиз хонада ёлғиз бўлсангиз ва қиладиган ишин-гиз бўлмаса, ўйлаб кўриш учун фурсат пайдо бўлади. Яқин орада яна врачга боришга тўғри келади. Нима бўлишидан қатъий назар қарор қабул қилишим, вазият-ни қўлга олишимга тўғри келади. Аввал ўз уйимга кетишим керак. Мен ўз дўстларимни ақлдан оздиришда давом этишим яхши эмас.
Яқинда бўлиб ўтган иш яна такрор бўлмаслиги лозим.
Менинг хатоларим

Ҳамма нарсани Николасга гапириб бериш мажбурияти менинг ҳаётий кучимни кемирарди. Энди орқага чекинишга йўл йўқ, у Жажжи – Меннинг дадаси, унга нима қилиб бўлса-да айтиш керак.


Яна тўрт ойдан кейин жажжи туғилади, демак, унинг эҳтиёжини ўзимнинг эҳтиёжимдан баланд қўйишга тўғри келади. Нимани ўйласам ҳам, қанчалик сиқилсам ҳам менда ўзга танлов йўқ.
Унга буни айтиш керак, аммо жуда авайлаб, нозик усулдаги баён лозим. Мен бунга жуда узоқ тайёргарлик кўрдим, заминни пайпаслаб бу изҳор натижаси бутун умрга, то қабрга қадар ёддан чиқмайдиган из қолдириши-ни ҳисобга олиб тайёрландим. Аммо Софиянинг пайдо бўлиши дилимдаги бор эзгуликни йўққа чиқарди, мени садр ҳолатга келтирди. Шунинг учун кейинги бўш пайтимда ўйланиб бир қарорга келдим:
Телефон.
Уланиш.
Николас Лайстер.

Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling