Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
ШУБҲА ЙЎҚ, У СЕНИКИ.
Жўнатиш. – Мана бўлди,– дедим ўриндиқнинг суянчғига ўзимни ташлаб. Менинг хатоларим Женна менга ўгирилди ва телефонни қўлимдан тортиб олди. – "Шубҳа йўқ у сеники!" – ўзини йўқотиб қичқириб юборди. – Сенга нима бўлган? – Менга бақирма, – дедим унга жавобан мен ҳам қич-қириб. У мени парчалаб ташламаслиги учун, у билан гаплашишнинг энг қулай усули, билдингми? – Биз ҳозироқ уйга борамаиз, – буюрди у машинани юргизар экан. – Йўқ, Женна! Бундай қилма! – ялиндим мен. – Илти-мос, илтимос унга кўникиш учун фурсат бер... Менга ҳам кўникиш учун фурсат бер. Худойим, худойим, шошмай тур, шошилмай тур! – Сен ақлдан озибсан! – ғижинди у. Шу пайт телефон жиринглади. Унинг қўлида бўлгани учун у чақириқ кимдан эканлигини кўриб турарди. – Женна! – мен унинг номини айтиб қичқирдим. У гапимни эшитмагандай эътибор қилмади. – Ҳа, у мен билан, – деди у ўзи билан гаплашаётган кишига жавобан. – Унга гапир, тнчланиб олсин. Йўқ, Лайон, сен билан кейин гаплашамиз. Мен уни яна ҳам асаби бузилишини истамайман. Буни болага зиёни бор... Унга шундай деб айт. О, шайтон, бу гаплар чиндан ҳам мени яна-да кўпроқ ҳаяжонлантирди. – Беш минутдан кейин етиб борамиз. Мен машина ойнасидан ташқарига қарадим. Худди ўзимни қўрқинчли Гуантанамо турмасига олиб кети-шаётгандек сездим. Женна машинасини уйи олдида тўхтатганда танамдаги бор қоним бир жойимда тўпланиб қолгандай туюлди. Баданим титраганини сездим, чунки Николаснинг қандай муносабатда бўлиши менга маълум эмас. Ҳаммадан ҳам унга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслиги ва яна София билан бирга қолиши мени кучлироқ чўчитарди. Мен бўлса севган одамсиз бола билан ёлғиз қолиш хавфидан азобланардим. Мен машинадан тушиш учун эшикни очдим. Мерседес РОН Лекин пастга тушишим билан кириш эшиги очилди, Николас чиқиб менга шундай тикилдики, йўқолиб кетгим, ернинг тагига кириб кетгим келди. Ғайриихти-ёрий тарзда орқага юрдим, машина ичига кириб эшикни беркитдим, қулфни қарсиллатиб ичига қамалаиб олдим. Худойим, ўзимни энг қўрқоқ одамдай тутдим! Мени ойнам олдида Женна қўл қовуштириб бошини силкиган-да ўзимни ахмоқдай сездим. Николас менинг олдимда пайдо бўлди ойна орқали қаради. У осойишта кўринса ҳам ўзида эмас эди. Унинг кўзи менга безовта боқар, кейин бармоғи билан ниманидир кўрсатди. – Эшикни оч, – у осойишта буюрди. Мен худди қўзичоқ бўрига боққандай қурқув билан бошимни қимирлатдим. Ник ойнага қўлларини қўйиб олдинга эгилди ва менинг кўриш майдонимни кескин қисқартирди. – Мен киришим мумкинми? – у ўйланиб тургандан кейин сўради, мен бош қимирлатдим. Жанна чўнтагидан калит олиб Никка ирғитганини кузатдим. У калитни учиб келаётганда тутиб олди ва ҳайдовчи ўрнига ўтириш учун машинани айланиб ўтди. Мен Женнага калит бергани учун ғашим келиб қарадим. У енгил табассум билан кечирим сўради ва Ник билан бирга чиққан Лайонни қўлидан тутиб уйи томон етаклади. Ник эшикни очди, ўтирди машинани юргизди. – Камарни тақиб ол, – буюрди у машинани тўхтаган жойидан йўлга олиб чиқар экан. Худойим, нега у жангари руҳда эмас? Нега жим? Ёки у гапирган бўлса ҳам мен эшитмадимми? Сукунат мени юрагимни сиқар, умримни кемирарди. Чидаб бўлмайдиган сукунат бир неча дақиқа давом этгач, у гапиришга жазм қилди. – Бу нарса ҳақида СМС орқали хабар беришни фақат сен ўйлаб топасан, – деди у таъни қилиб ва гўё машинада портлаб менга сочрамаслик учун чуқур нафас олди. Менинг хатоларим Ҳа... мен буни ўзига хос янги усулда қилмоқчи бўлдим, – дедим мен. Николас менга юзини буриб қаради, унинг бўйнидаги вена томири тери остида тебранарди. – Сен сал бўлмаса мени юрак ўйноғига дучор қилай дединг, сал бўлмаса аварияга учрай дедим. Сен нима ҳа-қида ўйлаяпсан? – у овозини кўтарди. Жажжи–Мен унинг кўтарилган овозига худди кечаги тундаги каби жўшқин жавоб берди. Унинг таъсирланиши Ник билан бўлганимда кучли намоён бўлиши менга жуда қизиқ туюлди. Мен доим уни кўрганимда ёнида капалак-ни кўргандай ҳис қилардим. Энди ана шу капалаклар бо-лага айланиб менинг ичимга кирганга ўхшарди. Менинг қўлларим беихтиёр қорнимни силади, бу белги ёнимда портлаётган вулқон томондан пайқалмай қолмади. Унинг кўзи танамнинг шу қисмига, кейин менга ва яна йўлга қаради. Мен унинг кейинги саволига жавоб бермадим, нимадир менга жавоб бермаган маъқул дегандай бўлди. Николас машинани бошқаришда давом этди. Назаримда у ҳануз руй берган ҳолатга кўниккани йўқ, мен билан юзма-юз гаплашгунга, ҳақиқатни тўлиқ бил-ганга қадар қўли ҳар доим нима биландир машғул бўлишни талаб қиларди. Ярим соат ўтгач, мени у пляжга олиб кетаётганини сездим. Биз етиб келганда ичимда осойишталик ҳис этдим, бутун танам эркин нафас олиб бўшашди. Ник ҳам шундай ҳолатни туйди шекилли чуқур нафас олди, бир неча дақиқа тўлқинларга тикилиб турди, кейин қайрилиб менинг кўзимга тикилиш учун қаради. – Мен ота бўламанми? – сўради у , мен унинг кўк кўзларида қўрқувни кўрдим. Мен бу саволдан титраб кетдим. Худойим бу титраган эркак менинг ўғлимнинг дадаси эди. – Агар ҳаммаси яхши бўлса... иккаламиз волидлар бўламиз, – дедим сал асабийлашиб. – Ҳозиргача мен бунга ишона олмаяпман... Бу қандай бўлиши мумкин? – сўради у ҳамон мендан кўзини узмай. Мен қошимни чимирдим. Мерседес РОН – Керак эмас, Ник, менга ишон,– ғашим келиб огоҳ-лантирдим, кечаги иши учун ҳамон кечирганим йўқ эди. – Мумкинми? – менинг жавобимдан қониқмай, мендан рухсат сўради. Унинг қўли менинг қорним томон чўзилди, аммо рухсат сўраб ярим йўлда тўхтаб қолди. Мен яқинлашиб унинг қўлини қорнимга қўйдим, ус-тидан қўлимни босдим. Бу ниҳоятда ғаройиб ҳолат эди... бўлиб ўтган барча ёмонлар, яна янги ёдда борлари бўлса-да мен буни бир умр унутмайман. Кейин Ник менинг свитеримни кўтариб яланғоч теримга қўлини қўйди. Унинг қўлидан бутун танамга иссиқ тарқалди. – Қанча? – сўради у гумон аралаш, ҳамон ҳайрат билан мени силашда давом этди, худди менинг титраган терим остидаги уни сеҳралагандай бўлди, ҳали айтганимдай қўлидан бутун танамга илиқлик тараларди. – Беш ойлик , – дедим мен титраб нафас чиқариб. Мен ҳаяжондан юрагим тўхтамасдан бурун, унинг қўлини силашдан тўхтатдим, Кейин шошилиб свитеримни пастга тортдим. – Ушлаганинг етади, – асабий буйридим. Ник менга ҳаяжон ва хурсандлик билан қаради. – Сен уни қимирлаганини сезяпсанми? – бор эътиборини менга қаратиб сўради. – Йўқ, аммо яқинда бошлайди. Мени ичимда нимадир қулқуллайди, гўё попкорн портлайди, қандай айтишга ҳам ҳайронман. Ник менинг ҳазилимдан кулди, мен безовта бўлиб қарадим. Машина ичида таранглик сезилар, мени масхара қилдими деб ўйладим, безовталигим ошарди. – Сен буни қачондан бошлаб билдинг, Ноа? – сўради Ник жиддий тортиб. Мен бу сафар саволга тўғри жавоб бериш лозим деб ўйладим. – Уч ҳафтача бурун билдим. – Уч ҳафта бурун – бу анча узоқ... менга қўнғироқ Менинг хатоларим қилиб айтиш учун етарли вақт, шундай эмасми? – у олдинга қараганча таъна қилиб сўради.
Мерседес РОН – Ҳеч нима эшитишни истамайман, – у гапимни шарт кесиб машинани юргизди. – Нима қиляпсан? – ҳайрон бўлиб сўрадим. – Сени ўзим билан олиб кетяпман. "Шайтон, яна ўйламай шошилишни бошлади!" – Мен бормайман. – Сенинг ичингда менинг ўғлим бор, шунинг учун у билан ҳамма нарса яхши эканини билишим керак. – Менинг ичимда менинг ўғлим бор, у соғлом бўлсин деб ўзим ғамхўрлик қиламан, ғамхўрлигинг учун раҳмат, – дедим ғамгин тортиб. – Сен ётишинг керакми? – сўради у гоҳ йўлга, гоҳ менга қарар экан. – Ҳа, аммо... – Доктор токи хавф йўқ дегунча, мен билан бўласан. Бошқа гапнинг ҳожати йўқ. Мен жавоб бермоқчи бўлдим, аммо таваккал қилишни ҳожати йўқ деб ўйладим, яна менга кескин ҳаракат ҳам асабийлашиш зарарли эди. Уни урмай-сўкмай қўлларим-ни кўкрагимда қовуштириб жимгина йўлга термилдим. Николаснинг Жажжи–Мен борлигини билганига атиги бир неча соат бўлди, холос, шунга қарамай унинг тақди-рини бошқаришга ўзини ҳақдор деб биларди. "Ҳа, Жажжи–Мен сенинг қайсар даданг мана шундай." Менинг хатоларим Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling