Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet41/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

37
Н о а

Николаснинг эски уйига боргунимизча бизнинг бир соат вақтимиз кетди. Пляждан орқага қайтишимиз, Женнанинг уйига кириб зарур нарсаларни олишимиз гап-сўзсиз рўй берди. Бу мени гапиришни истамаганим учун бўлмади, аксинча, у машинада мусиқа қўйиб жим бош тебратиб кетди.


Мени қаттиқ жаҳлим чиққанди, индамай йўлга тикилдим. Бўйнимга оламан, унга қараганимни сезиб қолмаслиги учун, кўзим қири билан унга гоҳ умид, гоҳ ўкинч билан қарардим. Ўкинчим боиси оғирбўй аёл сифатида боламнинг дадаси ҳеч бўлмаса "Мен жуда хур-сандман", "Ҳаммаси яхши бўлади" дейишини кутардим.
Аммо бу гаплар айтилмади, Сеҳрли дамлар денгиз қирғоғида қолиб кетди. Қуёш ботиши ниҳояга етиб, бор-лиқ тун зулматининг қучоғига кирди.
Шайтон, Никнинг нимаси сенга ёқмаяпти? Тўғри ҳомиладорлик ҳаммани хурсанд қиладиган, бефарқ қолдирмайдиган янгилик, ҳеч бўлмаса самимий суҳбатга арзийди-ку.
У машина қўйиш жойига келиб тўхташигаёқ эшикни очиб пастга тушдим, уни кутиб ҳам турмай уй томон юрдим, лифт олдига келдим. Врачнинг гапига кўра мени юришим мумкин эмасди, аммо Никка буни гапирмадим.
У менинг ҳомиладорлик ҳолатим ҳақида ҳеч қандай тушунчага эга эмас, шунинг учун унга гапиришга чўчидим. Женна унга қўнғироқ қилиб бу ҳақида гапири-ши мумкин эди. Бироқ бизни қайта топишганимизни билгач, у менинг ҳолимга анча бефарқ бўлиб қолди, аммо бирга кетганимиздан бахтиёр, ўзини еттинчи осмонда ҳис этарди. Содда, самимий дугонам менинг гаплариимни эшитиб, ўтмишда кўп қийналган бизларни бирданига

Мерседес Рон

бахтли жуфтликка айланди деб ўйларди.
Бу кулгили, аммо шундай бўлишини мен ҳам кутмагандим.
Николас мени қувиб етди ва биз тўртинчи қаватга кўтарилдик. У менинг кичкина чамадонимни кўтариб олганди. Фақат ичкарига кирганимизда бу жой энди меники, айниқса Жажжи–Менники эмаслигини англа-дим. Хона бегонага айланганди. Бизни биргаликда олган суратларимиз, тушган фотоларимиз, гуллар, рангли болишлар ... ҳаммаси йўқолганди. Ҳатто мебеллар ҳам бўлак, ўта қиммат бўлса ҳам, ўзига хослиги, кўринишдан менга танишлиги йўқ, ноқулай эди.
Энг ёмони буларнинг бирортасини Никнинг ўзи танла-маганини унинг ранг, шакл бўйича дидини билганим учун дарҳол пайқадим. Бу ерда бошқа бировнинг қўли борлигини сездиму дарҳол унинг исми қалқиб чиқди...
Чин ҳақиқат менинг қорнимга босқон каби урилди. София шу ерда эди, Николас у билан бирга, мен билан илгари қандай яшаган бўлса, шундай яшаб келарди. Мен жимгина ўзимизнинг бахтиёр давримизни ўтказган ётоқхонага кирдим. Мен нимани билсам, у нималарни ўргатган бўлса, бу ердаги кўрпалардан нима юз берган бўлса, мана шу чойшабларда гувоҳлик бор эди. Мен ёноқларимдан оқаётган кўз ёшларимни артдим. Ётоқ ҳам ўзгарган, ҳамма нарса бўлакча эди.
Тасаввур кўз олдимга Никни худди мени қилган каби Софиядан бўса олгани, эркалаб силаган... ҳаммасини кўз олдимга яққол келтириб ҳужжатли филм кадрлари каби гавдалантириб қўйди.
Николас менинг чамадонимни стулга қўйиб менга ўгирилди.
– Сен кўрпага ётишинг керак.
Унинг сўзлари мени гўё уйғонишга мажбур қилди ва йиқилиб тушиб ёнаётган дўзахдан чиқарди.
– Сен мен билан гаплашяпсанми? – ўзимнинг қайғумни ғазаб ичига яшириб сўрадим.
У ҳайрат ва эҳтиёткорлик билан менга қаради.
– Кечир, мен шу пайтгача индамай келдим... Мен
Менинг хатоларим

ўйлаб олишим керак эди... Мен буни кутмаган эдим , тушунсанг керак?


– Мен кутган эдимми? – кескин сўрадим.
– Сен кўникишинг учун уч ҳафтадан кўпроқ вақтинг бўлган, – у билган вақтимдаёқ айтмаганим учун менга гина қилиб сўзлади.
– Ичимда мен билмаган ва мен истамаган бола борлигини билган зоҳатиёоқ олдингга югуриб бормаганим учун кечирасан!
Шу сўзларни айтишим билан мен гуноҳга ботганимни ва ёлғон сўзлаганимни билдим. Албатта, мен бу болани истаган эдим, ҳозир орқага қайтишга йўл қолмаган бир ипайтда яна ҳам кучлироқ истар эдим. Биз Жажжи – Мен боғланган эдик: Онани бола туғилганга қадар жажжи би-лан боғлиқлиги мутлақо бор нарса.
– Мени истайди дейсанми? – у шапалоғини юзи олди-да силтаб асабийлик билан қичқирди. Ўзини тинчланти-риш учун чуқур нафас олди, аммо тўлиқ эришмаса ҳам сал пасайиб гапирди:
– Бизга ҳозир тортишиш яхши эмас, Ноа, кел кўрпага ётиб дамингни ол.
Унинг сўзлари менинг қулоғим остида гўё акс садо си-фатида эшитилгандай бўлди. Уни миямдаги қандайдир қурилма кучайтириб такрорлади.
Ник бола бўлишини истамаган...
– Мана шу каравотга ётайми? Худо билади бу кўрпада қанча аёллар билан ётгансан. Шу ифлос жойда энди мен ётайми? Мен ва Жажжи – Мен ҳеч қачон бу жойда ётмаймиз, – ғазаб ва рашк аралаш сўзладим.
Ник бундай жавобни кутмаган эди ва нима деб жавоб баришни билмай ҳайрон туриб қолди. Бу жимлик менинг гумонларимни тасдиқлади холос.
Мен болишни олиб меҳмонхонадаги, кўрган заҳоти-моқ англаган катта ва ноқулай даванда ўтиргани чиқдим. Мен оёқларимни чалиштириб Ник танлаган нарсадан ягона қолган катта телевизор рўпарасига ўтирдим ва кўзим қири билан уни кузатиб турдим.

Мерседес РОН

У меҳмонхонага кирби мини-барга келди ўзига ичимлик қуйди. Бир неча дақиқа қаҳрабо ранг ичимликка қараб турди, ичмай столга қўйди ва менинг олдимга келиб қўлини узатди.
– Юр, – босиқ товушда сўзлади, – сенга меҳмонхона-дан жой олиб бераман.
Бу мен сира кутмаган гап бўлди, кўзларимни ҳайрат-дан катта очиб унга тикилдим, жиддий гапираётганини кўргач қаҳру ғазабим бирданига тинди.
– Рост биланми?
– Сен ўзингни ноқулай сезишингни истамайман.
Мен бош қимирлатдим, ундан кўз узмай ўрнимдан турдим. Менга қанчалик оғир бўлмасин уни қучгим келиб кетди. Бу кўриниш жуда ажойиб туюлди. Қачондан бери Николас менинг инжиқликларимга кўнадиган бўлиб қолди? Аслида ҳозир бир-биримизга қараб қичқириб жанжал қилишимиз оддий ҳолат бўлар эди. Аммо бу сафар айтиладиган гапларни яшириб қолишга уриндик.
Машинада Ник Ғарбий Голливуддаги "Мондриан" меҳмонхонасига телефон қилди, мени ҳайрон қолдириб иккаламизга ҳам хона буюртма қилди.
– Николас, катта маблағ сарфлашингни ҳожати йўқ эди. Менинг уйимга боришимиз, ёки мени ўша ерда қолдиришинг мумкин. Меҳмонхона яхши ғоя эмас.
У йўлдан кўзини узмай сўзлади:
– Менга бемалол иш қиладиган жой керак, шу пайтда сени ёнимда бўлишингни истайман. Хонанинг нархи муаммо эмас, бу ҳақида хавотир олма.
Мен борлиғимда чарчоқ сездим, ухлагим келди. Бугун юз берган барча ишлар мени чарчатган эди.
Йўлда кетаётиб ухлаб қолибман, Ник мени оҳиста уйғотди. Кўзимни очиб етиб келганимизни, ходимлар бизни машинадан тушишимизни кутаётганини кўрдим.
Мен эгнимда свитер, оёғимда красовка кийганимни унутган эканман, Ник пўрим ҳолда: кўйлак, жинси ва

Менинг хатоларим


оёғида ялтироқ туфли-қайиқча кийганди. У бизни рўйхатдан ўтгазгунча киришдаги диванда ўтирдим. Мен анчадан бери дам олмаганим учун ҳаяжонланар эдим. Илгари Лайон ҳамма ишда ёрдам берарди: қаёққа айтсам олиб борарди, ҳозир эса... Агар ҳозир Никдан ёрдам сўрасам ҳомила билан нима бўлаётганини муфассал ту-шунтиришим керак, бачадоним билан муаммо борлиги, кейинги ойда тақиқланган нарсалардан нималар қилга-нимни унга мутлақо гапиргим келмас эди. Мен ўзимни маъсулиятсиз тутгандим... Ўзимни ичимга қуйган алко-голни эслаш кифоя. Мени ўхчигим келган, бу ҳомила туфайли эмас, ўзимга бўлган эътиборсизлик туфайли бўлган, чунки мен оғирбўйликни, ҳатто тасаввур қилишга ҳам қодир эмас эканман.


Мени ва Жажжи–Мен бахтига лифт яқин экан, Ник мени кузатиб қўйиш учун қўлимдан тутганда енгил тин олдим. Ходимлар бизни юқори қаватга кузатиб боришди ва юкларимизни қолдиришди.
Биз кирганимизда кўзларим ҳайратдан катта очилди. Ник ходимга чойчақа берди, у бизни ёлғиз қолдириб чиқиб кетди. Худойим! Бу хона эмас. ҳақиқий уй-жой. Мен ярқироқ паркетга маҳлиё бўлиб бир-икки қадам қўйдим, бош томони қора, улкан оқ каравот, ялтироқ стуллари билан катта квадрат стол, олдида ёзув столи бўлган катта диван ва шаҳарнинг жозибали кўриниш.
Мен бу хона ижараси қанча пул туришини ўйлаб ўзимни ҳокисор тутмасликка уриндим Ник менинг чамадонимни очиб уй либосимни олаётган каравот олдига бордим. Кейин ваннага бордим, душ мени хийла тинчлантирди. Биз иккаламиз орамизда нима бўлишини билмас эдим. Ҳолатимизда қандайдир зиддият бордай туюларди. Мен душдан кенг кўйлак-иштон кийиб чиққанимда Ник столга эгилганча мени кутаётган экан. Менга худди бола ҳақида ўйлаётгандек сезилди.
Мерседес РОН

Мен орадан шунча вақт ўтиб, у билин учрашиб ёлғиз қолганимизда қанча асабийлашганимни ўйламай, кара-вот бош томонига орқамни ўгириб, Никка қараганча кимдир сукунатни бузиб гапириши, бирор арзимас гап айтишини кута бошладим.


Мен охирги бор кўрпада учрашганимизни эсладим...
Эҳтиёт бўлиб қорнимни силадим, нафас олмай турдим. Ҳа, Жажжи–Мен яқинда сен ёруғ дунёга келасан.
– Нима ҳақида ўйлаяпсан? – Ник менга шунчалик тикилиб қарадики, юрагим ўйнаб кетди.
– Ҳеч нарсани ўйлаганим йўқ, шунчаки, охирги учрашганимиз ёдимга тушди.
Ник тишларини қаттиқ қисди, мен учун яхши туюлган хотира унинг ғашини келтирди.
– Мен маъсулиятсиз... аҳмоқ эканман...
Мен унинг афсус тўла юзига тикилар эканман беҳуда гап очганимга афсус қилдим.
– Ўша туни бўлган воқеа ҳеч қачон бўлмаслиги мум-кин эди, –дедим уни менга бўлган муносабати қанчалик хафа қилганини яшириш учун. – Бу фақат сенинг айбинг эмас.
Николас менинг юзимга қараб қовоқ уйди.
– Нима бўлди, Ноа? – сўради у, мен унинг товушини эшитиб бошимни кўтардим ва унинг совуқ нигоҳига дуч келдим. Менга ёлғон сўзладингми?
– Нимани?
– Ўшанда сендан сақловчи дори ичяпсанми деганимда "ҳа" дегансан. Қандай қилиб бу юз берди?
У мендан таблеткаларни сўрарди. Ўша тун мен шунча берилиб кетдимки орада бўлган суҳбатнинг ярмини ҳам эслай олмасдим, шунчаки ёдимда қолмаган. Бу савол яна мени айбдор қилаётгандай туюлди, юрагим сиқилди.
– Буни мен атайлиб қилди деяпсанми?
Николас ҳаммасини ўчирмоқчи бўлгандай юзини бир силаб мендан нари кетди.
– Мен энди, ҳатто, нимани ўйлашни ҳам билмайман...
Менинг хатоларим

Сен ҳомиладорман деб ёзганингда уни мендан эканлиги хаёлимга ҳам келмаган эди. Сен ўша лаънати хабарни ёзганингдан кейингина билдим, – у мини бар олдига келиб шиша олди. Мен ҳеч нарса демай нафасимни ичимга ютиб унинг гапиришини кутдим. Биз бир мартта бирга бўлдик, шайтон ўлгур. Бир бор қанчада? Ярамас бир ярим йилда, мана нима бўлди!


– Сен боланинг дадаси бошқа одам бўлишини истай-санми? – ўзимнинг таҳликали товушимни ўзим ҳам танимай қолдим, бу ердан шу заҳотиёқ кетгим келиб қолди.
– Сен бундай эмаслигини жуда яхши биласан.
Мен уҳ тортдим.
– Агар мени алдади деб ўйлаётган бўлсанг ярамас одам бўласан. Ўн тўққиз ёшимда ҳомилодор бўлишни ўйлабманми?! Биласанми, бу ишда сени иштирок этишинг шарт эмас. Мен ўзимнинг ишларимни ўзим тўлиқ бажара оламан, – менинг охирги гапларим тўғри эмас эди, аммо буни тан олишни истамадим.
Ник менга уни ҳақорат қилаётганимдай қаради.
– Сен шуни истайсанми? – дедиу ва мен унинг бўйни-даги вена томири ҳар дамдагига қараганда бўртиб катта куч билан урганини кўрдим. Унинг даҳани зўриқди, менга тикилаётган нигоҳини, бир жойда музлатиб қимир- этмай туришга мажбурлади.
– Сен мажбур эмассан. Кўп оналар ўз боласини якка ҳолда тарбия қилишади, сени ҳаётингда қиладиган ишла-ринг шунчалик кўпки, мени кўришни истамаганингни аниқ баён қилдинг.
Ник бошини силкитда ва заҳарханда қилди, менга бу ёқмади. Албатта, мен бундай демоқчи эмас эдим, аммо у болани истамагани, бундан афсусда эканини аниқ намо-йиш қилганди. Мен эса уни боласи бўлгани учун таъқиб қиладиган минглаб хотинларга сира ўхшагим келмасди.
Албатта, менга қийин бўлади, аммо мен уни ҳеч қачон болға ва сандон орасига қўймайман, ҳеч қачон.
– Сен ҳамма муаммоларингни ўзинг ҳал қилишни истаб, ҳеч қачон ҳеч ким ёрдам беришига, ёки сени
Мерседес РОН

ноҳақ эканингни гапиришга кўнмагансан. Биласанми, севгилим? Сен шунчаки ўзингни аяйсан, – "Севгилим" шунгача айтилган энг ҳақорат сўздай янгради. – Аммо мен сенга бир нарсани айтиб қўяй: сендаги бола қанчалик сеники бўлса, шунчалик меники ҳам. Шунинг учун гапларингни ўйлаб сўзла.


Жавоб беришим учун бир неча дақиқа керак бўлди.
– Сен менга таҳдид қиляпсанми?
– Мен бу боланинг ҳаётини бир бўлагиман ва у менинг фамилиямни олади.
Негадир, мен аллақачон эшитишни орзу қилган сўзла-рим бу сафар мени бурчакка сиқиб қўйгандек туюлди.
– Болага нима яхши эканини мен ҳал қиламан?
– Аммо ҳеч бир судя боламиз тарбиясига мен яхши-роқ тайёрлигимни инкор этмаса керак, шундай эмасми? Сени ҳач нарсанг йўқ. Фақат менинг дадамдан ёрдам сўрашинг мумкин, холос.
"Боламиз" сўзидан ҳосил бўлган ҳаяжон бир лаҳзада учиб кетди. Менинг кўзим очилди, чунки суҳбат ичида "судя" сўзи ишлатилган эди.
– Бу билан сен нима демоқчисан? – сўрадим сўзим томоғимга тиқилиб.
Николас ақлдан озганга ўхшарди. Ҳар лаҳза ўтган сари мен учрашишни истамаган Никка ўхшаб борарди.
– Мен бу ишни шундай қолдирмайман демоқчиман. Мен сен билан ортиқ бирга бўлмайман, шунинг учун ҳаммасини сен туғишингга қадар ҳал қилиш керак. Энг маъқули биргаликда ҳомийлик қилиш. Энди кечирасан, менинг зарур ишларим бор.
Менга қиё боқмай палто ва калитларни олиб хонадан чиқиб кетди, эшик ёпилди.
Қўрқув ва кўз ёши нажотсизлик билан аралашиб кетди. У ҳақ эди, агар унинг дадасидан сўрамасам, ҳечнарсам йўқ, аммо сўрашдан худо сақласин. Николас Лейстер яна шу каби гапларни айтади. Агар урушни истаса, урушни олади, мен тайёр тураман.
Менинг хатоларим

Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling