Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
45
Н и к Мени компанияда кўп муаммоларим бор. Ишдан бўшаш шикоятлари, нимойишлар бариси Нью-Йоркдаги штаб-масканда рўй берарди. Бу ерда қўлимдан келадиган сўнги иш жўнаб кетишимни айтиш эди. Мен буларни Ноага айтмадим, чунки унинг нозик ҳолатида безовта қилишни истамадим, аммо бизни Лос-Анжелесдаги уч-рашувимиз белгилаган пайтдан кечроқ бўлишидан хавотир олардим. Ундан узоқда бўлиш менга жуда қимматга тушди.Мен ҳар куни бир неча бор қўнғироқ қилиб Ноа неччида турди, овқат едими, кўриниши қанақа деб сўрайвериб Стивни жонидан тўйдирдим. Мен у билан бўлган барча нарсани билишни истардим. Матбуот уни ҳомиладорли-гини билиб қолишдан чўчирдим. Ҳар куни битта даҳшат тўла: Ноа боласини йўқотгани, туғуруқ пайтида ҳалок бўлгани тасвирланган васвасали туш билан уйғонардим. Мен уни кўришим, ушлашим, қучишим, ўғлимни ҳис қилишим, ҳамма нарса жойида эканига амин бўлишим зарур эди. Мен Ноа дарҳол қайтишимни сўрашини би-лардим, унга ўйлашга вақт бериш зарурлигини, энди шунга имкон бўлгач, у келишимни сўраганини билардим. Аммо боришнинг иложи бўлмасди. Худонинг берган ҳар куни учрашув, лаънати учрашувлар бўларди. Ноа ҳомиладорликнинг олтинчи ойида, у менга фотографиясини юборгани йўқ, аммо Стивнинг айтиши-ча анча сезиладиган бўлиб қолган. У менга анча асабийлашганини айтди, чунки таниш-лар ва ота-оналаримизнинг муносабати қандай бўлиши-дан чўчирди. Агар менга мана-ҳозир компаниянг касодга учрайди ёки учинчи жаҳон уруши бошланди дейишса бефарқ бўлардим. Шунча вақт ўтгандан сўнг, ниҳоят, мен ўзимни бахтли сездим. Мен бу аёлни жаҳондаги барча нарсадан кўра яхши кўрардим ва бутун тану жоним билан бу болани севардим. Мерседес РОН 46 Н о а Мен Никниг келишини кутардим, бола кундан-кунга катта бўлар, кўзга ташланиб қолганди. Мен уни кўп чорламасдим, бу ерга келмаган экан, демак, ҳақиқатдан иложи йўқ дердим. Ник шу ерда бўлишни мендан кўра кўпроқ истар, иложини топмас, бу мени асабий қиларди. Онам менга уч бор телефон қилди, унинг олдига киришимни сўради ёки олдимга келишни бирга тушлик қилишимизни айтди. Мен ҳозир имтиҳон топшираёт-ганим, жуда бандлигимни айтиб вақтим бўлиши билан олдига киришга ваъда бердим. Аммо онам мени етарли даражада яхши биларди ва мен билан нимадир бўлгани-ни фаҳмларди. – Сен мендан яширяпсан, сен мендан ниманидир яширяпсан, Ноа. Учрашганимизда, гаплашамиз,– деди кейинги чоршанба куни. Мен билан нима бўлганини Женна ва Лайондан бўлак биргина Стив биларди. Мен унга аҳволимни айтганим йўқ, аммо уни менга қилаётган муомаласиданоқ ҳамма нарсадан хабардор эканини билиш мумкин. Ўйлашимча, уни Ник хабардор қилганди. Никнинг кетганига уч ярим ҳафта ўтгач, бошимга ҳақиқий муаммо тушди. Буни шкафни очиб у ердаги кийимлардан бирортасига сиғмаслигимни сезгач бил-дим. Энди ҳолатимни яшириш мумкин бўлмай қолганди. Мен шундай ваҳимага тушдимки, вақти бор-йўқлигига қарамай Никка телефон қилдим. Биринчи қўнғироқ биланоқ у билан уландим. – Сен қайтиб келишинг керак, Николас, – дедим кўз ёшимни тутишга уриниб. – Мен ортиқ буни яшира олмайман... Мен жуда йўғонлашдим! Кийимларим тор келяпти, одамлар менга ғалати қарашяпти. Сен қай-тишинг керак. Биз буни ота-оналаримизга қандай айтишни маслаҳат қилишимиз керак! Менинг хатоларим Менда бошқариб бўлмайдиган тентакнамо ваҳима жазаваси тез-тез рўй беряпти. – Кечирасиз, бир минутга,– олдидаги кимгадир сўз-лади. – Сепкилой, тинчлан, – деди бир сониядан сўнг. – Мен тинчлана олмайман, – ваҳима билан қичқирдим. Хонам бесарамжон, ҳар тарафга сочилган кийимлар ётарди. Ҳатто, ич кийимлар ҳам менга сиғмай қолганди. Мен қўрқинчли кўринишга эгаман. Мени кўрса Ник бир неча ҳафта ичида кўринишим нақадар ўзгарганидан ҳайратга тушишини ўйлаб ваҳимам яна ҳам кучаярди. – Мен бундай яшолмайман... Сени кўришим, келиб мени кўришинг, қучиб ҳаммаси яхши бўлади дейишинг керак... – Мен ҳозиргини сенга электрон почта билан учқичга билет юбордим. Мен бу хордиқ куни олдингга боролмай-ман. Шунинг учун сени олдимга келишинг учун билет жўнатдим. Кечаси айтмоқчи бўлгандим, ваҳимага туши-шингни ўйлаб ҳозир хабар қиляпман. Мен ичимда тутиб турган ҳавони чиқардим ва хона бурчагидаги диванга қуладим. – Мен хордик куни сен билан кўришиманми? – ҳаяжон билан сўрадим. Безовталигим худди денгиз тўлқинлари қирғоққа келиб ғойиб бўлгандай бирпастда тарқалди. – Ҳа, менинг севгилим, ақлдан озмай яна икки кун сабр қилиб тургин. Мен кўзимни юмиб аччиғланиб қичқирдим. – Агар сен ҳам мендек шарга айланиб қолсанг, кайфиятинг ёмон бўларди, билдингми? – дедим аччиқланган каби, аммо унча ўхшатолмадим. Мен уни қўл ва лабларини ҳис қилгандай бўлдим. – Эшитдингми, жажживой, – мен қорнимни силаб ўйладим. – Биз дадангнинг олдига учяпмиз! Мерседес РОН Нью-Йоркка учгани кўп жиҳоз олмаганим учун Женнанинг маслаҳати билан ҳомиладорлар учун аталган кийимлар сотиб олишга кўндим. Мен "ҳомиладорлар учун кийим" сўз бирикмасини ёқтирмас эдим. У жуда ёқимсиз эшитилар, шунинг учун мени эзаётгандай туюларди. – Мана кўрасан сенга мос, ёшларга хос либос топамиз. Бахтимизга сенинг қорнинг катта холос. Агар сени орқангдан қараса, ҳомиладорлигинг ҳеч билинмайди. – Яхши, Женна, энди одамларги орқамда туриб гаплашинг дейман. Мен хийла жаврақи бўлиб қолгандим, Женна бунга эътибор бермай чидар, мени баттар хит қиларди. У мени замонавий кийимлар магазинига олиб кирмоқчи бўлган-ди, рози бўлмадим. Мен "ГЭП"2га кириб ўнгга бурилдим ва оддий аёллар кўйлагини топиб хурсанд бўлдим. Қандайдир тушуниб бўлмайдиган сабабга кўра ҳомиладор аёллар кўйлаги оддий кўйлакларга қараганда уч баробар қиммат экан. Менга маълум қилишгач, таажжубландим, Никнинг варақчасидан фойдаланишга тўғри келди. Мен шу пайтгача ундан фойдаланганим йўқ, ҳар хил латталарга фойдаланишни истамасдим. Биз спорт кийимларига кириб Женна менга сариқ енгил кўйлак, ўзига иккита шим, учта кўйлак олди. – Бунчани нима қиласан? – ҳайрон бўлиб сўрадим. Биз ҳомиладорликни кўрсатмай, яширишни мақсад қилгандик. –––––––––––––––––––––––– "ГЭП"2, – Gap Inc АҚШнинг йирик кийим компанияси. Менинг хатоларим Женна менга олайиб қараб қўйди. – Мен чўқинтирган йигитни яширма, хўпми? Унинг сўзлари мен кейинча тушунганим сабабли ҳайрон қолдирди. Бола менинг ичимда безовта бўлиб қимирларди. Энди мен уни қачон ухлаганини аниқ айтишим мумкин. Шунингдек мен қандайдир ширин нарса есам унинг жажжи оёқлари хурсанд бўлганидан типирчиларди. Мени унинг туртишини бир ўзим қабул қилмай ёнимда Николас бўлишини, қувончни бирга қабул қилишини истардим. Бу қандайдир ишониб бўлмайдиган қувончли ҳолат бўлиб унинг келишини истар эдим. У бўлса ҳаммасини ўтказиб юборарди. Мен энди буни яширишни истамай қолдим. Жума куни эрталаб Лос-Анжелес – Нью-Йорк тўғри рейси билан учдим. Ник мен учун биринчи класс жойдан олгани учун, ундан жуда миннатдор бўлдим. Агар мени кўнглим айниса кўп йўловчиларга насиб қилмайдиган ҳожатхонадан фойдаланишим мумкин. Кўнгил айниш менда фақат эрталаб эмас, куннинг исталган пайтида содир бўлиши мумкин. Бу ҳомиладорликнинг мутлақо ўзига хос “бош қоронғи” белгиларидан яна бири эди. Нью-Йоркка учиш беш ярим соатни ташкил қилди, мен деярли йўл бўйи ухладим. Биз кечги тўққиз яримларда етиб келдик. Женнанинг гапига кириб мен енгил қўнғир тус кўйлак, қора палто, севимли "Адидас" красовкамни кийиб анча чиройли бўлдим. Менга хийла қулай бўлди, менинг кичик қорнима эса гўё бутун дунёга гапирарди:" Мана, мен бўламан!" Одамлар менга бошқача назар билан қарашарди. Агар сен ҳомиладор бўлсанг ўзингдан ғаройиб энергия тарқа-тасан, сен гўё аста портлайдиган кичик бомбага ўхшай-сан, одамлар умид, эҳтиёт, шавқ, асабий ҳолда боқишади. Бу менин одамлар олдида расмий равишда ҳомиладар аёл сифатида кўринишим эди. Мерседес РОН Қандай изоҳлашни билмайман, аммо бу ҳолат менга ёқди. Менинг ёнимда камгап Стив, Пабло Эскобаранинг таржимаи ҳолини ўқиб ўтирарди. Мен ҳолатимни изоҳлаб ўтирмадим, унга сездирмай кулиб қўйдим. Ник бизни аэропортда кутиб олади ва биз дарҳол унинг уйига кечги овқатга борамиз. Худойим, уни кўришни шунчалар истар, ҳаяжонга тушар эдимки... Биз бир-биримизга жуда кўп гапларни айтдик, шу жумладан мен илгари овоз чиқариб айтишга юрагим бетламаган гапларни ҳам гаплашдик. Мен яна унинг бир қисми, ҳаёти бўлаги бўлишга шошардим. Менинг юким бўлмагани учун қўнишимиз билан тўғри чиқиш йўлига жўнадик. Стив менинг кичик чамадонимни кўтариб олганди. Аввал уни мен кўтаргандим, аммо шун-чалик оғир туюлдики, уни ёрдамга чорладим. Оёқ тову-шим тобора баландлашиб борди... Мен Никни кўриш, унинг қучоғида яхлит ҳолда бўлишга жуда шошардим. Чиқиш томон йўл жуда узун туюлди. Ниҳоят, эшикдан чиққанимизда Никни кўрдим: у қўлида қизил гуллардан иборат гулдаста ушлаганча мени кутарди. У жинси ва олди Vсимон кесмали тўқ кўк тус свитер кийганди. У одамлар ичида бўйсунмас сочи, ёқимли ёз кунининг ботаётган қуёши нурида иккита чироқ сифатида порлаб турган кўк кўзлари билан ажралиб турарди. Биз бир-биримизга жилмайиб қарадик, гўёки бахт су-юлиб бизнинг веналаримизда оқди. Менинг юрагим кўкрагимда жой торлик қилаётгандай бесарамжон ўйнади. Шундан кейин ... Мен худди даҳшат филмга тушиб қолгандай бўлдим. Мен билмадим, бир умрга эсда қоладиган лат ейишдай воқеа сизнинг бошингиздан ўтганми-йўқми. Сизнинг кўз олдингизда худди секин-лаштирилган кинодай нимадир рўй бериши, сизнинг миянгиз ундаги ҳар бир бўлакни ёрқин кўриш ва бу кўринишни унутиш учун дунёдаги истаган нарсани беришингиз мумкин бўлган ҳолат рўй берганми? Мен буни бошимдан ўтказдим ... ва ҳозирга қадар ўша кўринишни, мен ўляпман деб ўйлаган ўн беш сонияни жуда аниқ тасаввур қиламан. Менинг хатоларим Мен ҳайқириқ томоғимда тўхтаб қолганини яхши эслайман. Оёғим шол бўлиб юра олмай, қочиш учун ҳеч чора топмай қолганимни ҳам эслайман. Биринчи отилган ўқ товуши биз турган бахт пуфагини парчалаб ташлади. Мени худди турган жойимга михлаб қўйгандек бўлди. Рўпарамда турган Ник қулади: уни сотқинларча орқасидан отишди. Мен ҳозиргача Никни пастга қарагани, кийимидан оққан қонни, ерга ёйилган қонни кўриб юзида пайдо бўлган ҳайратни кўраман. Иккинчи ўқ ҳам биринчиси каби тезда отилди. Мен унинг юзида оғриқ азобини кўрдим ва менинг юрагим тўхтаб қолди... чиндан тўхтаб қолди. Кейинга воқеалар жуда тез содир бўлди. Кимдир мени орқамдан урди ва мен ерга йиқилиб ҳушимни йўқотдим. Аэропортнинг гувиллаши ҳам, атрофимдаги одамлар товуши ҳам эшитилмай қолди, мен фақат ўқ товушини эшитардим холос. – Қимирлама, Ноа! – Стив қулоғимга қичқирди ва мени беҳол қилиб қулатган даҳшатдан уйғотди. Мен тўртта полициячи отган кишини ушлагани, одам-лар даҳшатга тушиб тумтарақай қочаётганини кўрдим. Менинг нигоҳим биргина худди мен каби кўзи очиқ ерда ётган, ҳаёти қизил доғ бўлиб панжалари орасидан оқиб кетаётган кишига қадалганди, холос. – Николасим! Мерседас РОН Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling