Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
43
Н и к Мен уни буюмларини йиғиштиришда кўмак бердим. Ноа хонада юрар экан пинҳона, яхши ният билан кузат-дим. Мен унга бошқа ҳеч қачон бирга бўлмаймиз деб қасам ичганимдан кейин, ҳозирги яхши ниятларимга уни ишонтириш қийин бўлади. Аммо буни мен учун аҳами-яти йўқ. Мен юрагимнинг тўрида нимадир юз бера-ди, унга қайтишимнинг сабаби катта аҳамиятли бўлади ва ўзимни фикримдан қайтаман деб ўйламагандим. Менинг энг катта хатом уни мутлақо йўқотиб қўйишим бўлган. Фикримча, биз ажралиб тўғри қилдик. Ноа тўғри топганди, мени кечиришим осон эмас. Сара-тон касалига йўлиққан онам ҳамон мени кечиришимни кутарди, мен бўлса уни кечириш учун ҳануз ўзим билан ўзим олишардим. "Кечир" фақат битта сўз... аммо шунақанги муҳимки... Мен Ноага юрагимни тўлиқ очдим. Кескин сабаб бўла туриб уни яна йўқотиш қанчалик оғир эканини билдим ва энда бирга бўлишимизга ҳар қачонгидан кўра кучли-роқ ишондим. Мен ажралиш қаттиқ қаҳр эмас деб ўйлардим, шунга ишонардим. Менинг фикримни ўзгартириш учун Ноа ҳеч нарса қилолмайди деб ўйлардим. Аммо менинг фикрим-ни тўлиқ ўзгартирувчи сабаблар борлигига энди ишон-дим. Мен иккинчи имкон борлигига ишонардим. Дадам менга ўзининг ишини ишониб топширди, аммо у ҳозирги хотинини ўғлига қараганда кўпроқ севишини биламан. Бошқа эркакни деб мени ташлаб кетган онамга дадам-нинг қасоси, уни мен, ўғлига бўлган меҳридан юқорироқ турарди. Нао бўлса... Унинг муаммолари меникига Менинг хатоларим қараганда жиддийроқ эди. У мени севишини қанчалар исботлашга уринмасин, мени ундан ёмонроқни кутишим осонроқ туюлди ва мен ҳаммаси яхши тугашини истаб сиғинар эдим.
Мен уни хонани кесиб ўтиб мендан энг узоққа бориб турганини кўз қирим билан билмагандай кузатиб турдим. – Сен мени шу ерда тунни ўтказишимни чиндан истайсанми? – ундан ажралишни хоҳламай сўрадим. Энди ундан менинг ажралишим қийин бўлади. Мен уни уйимга олиб кетишни, у ҳақида ғамхўрлик қилишни, неки зарур бўлса беришни жуда истардим. У менинг саволимга жавоб беришга улгурмай эшик очилию Лайон ва Женна кирди. Иккаласининг ҳам юзида табассум порларди. Улар қўлларида кўм-кўк шарлар боғламини ушлаб туришарди. – Ўғил бола! Мен ҳайрон бўлиб Ноага қарадим, у индамай елка қисди. Женна жилмайиб дуголнасини қучоқлаш учун юрди, қўлидаги шарларни қўйиб юборди, улар шипга бориб урилди. Лайон қўлида кичкина жигар ранг айиқ қурчоғини ушлаганча олдимга келди ва ним кулганча қўлимга тутқазди. – Шундай қилиб дада бўлдингми-а? – сўради у. Мен бу гапни эшитиб шодликдан томоғимга нимадир тиқил-гандай бўлди. Худойим... Энди мен ота бўлдим. Бу гапга тез кўники-шим керак бўлади. – Биз буни байрам қилишимиз керак! – деди Женна кафтларини бир-бирига уриштириб ва менга яқин келди. – Агар сен мени чўқинган она қилмасанг, ўғлингга сен ҳақингда билган барча ёмонларни гапириб бераман. Бу гапларни менга айтиш учун қулоғимга эгилганда, мен унинг сочидан тортиб қўйдим. – Сизлар қаёққа боришни истайсизлар? Биз бирга кечки овқат қилиши-миз, ҳатто дам олишга чиқишимиз мумкин. Бугунги шодлик менинг фикримча хурсандчилдикка арзийди! Мен бир бора қараб, Ноа бу нарсаларни истамаётга-нини пайқадим. Биз қанчалик бахтли бўлсак ҳам, бола бўлишини режа қилмаган эдик. Мен Ноа барчаси бир Менинг хатоларим меъёрда аввалгидай кетишини истарди. Ниҳоят, у одатий ҳаётга ўқиш, иш ва сайрларга қайтган бўларди, фақат бола ҳақида бир оғиз гап бўлмаса бас.
Аммо Ноа юзида гумон, ишончсизлик акс этган ҳолда олдимга келди. – Ҳамма нарса жойидами?– сўрадим меҳрим товланиб. У менга қарамай бир сўз демай бош силкиди. Мен илга-ригидай иноқ бўлишимиз учун вақт кераклигини билар-дим, аммо ҳозир ҳаммага уни меники эканинин кўрса-тишга зарурат сезардим. Мен машинани юргизиб катта йўлга чиқар эканман, Нао ўриндиқда безовта ўтирганини пайқадим. – Нима бўляпти? – мен диққатимни йўлга қаратганча уни кўз қири билан кузатиб сўрадим. Ноа яна индамади, бошини силтади, мен уни нимадир безовта қилаётганини билдим. – Ноа, менга очиғини айтгин! – Шунчаки... Ота-оналаримизга нима деймиз? "Уни шу безовта қилдими?" – Ноа, одамлар нима дейишига эътибор берма, бўптими? Ота-оналаримиз бизнинг тарихимизни яхши билишади, уларга биз яна биргамиз деймиз. Сен тайёр бўлсанг, бола ҳақида айтамиз. – Онам юрак ўйноғи бўлиб қолади, – ойнага тикил-ганча паст товушда сўзлади. – Биз бундан кейин бирга бўламизми-йўқми билмаймиз. Балки, ҳозирча ҳеч нима демаганимиз яхшидир. Ҳеч бўлмаса, ҳомиладорлик яққол сезилгунча шундай қилсакмикин? Биз иккаламиз унинг қорнига тикилдик, у деярли кўзга ташланмасди, аммо бу вақтинчалик, холос. Ахир, у беш ойлик бўлди. Ота-оналар, ҳам матбуот тез орада буни билиб қолади. Мен бирданига Ноани бу ҳомила-дорлик ҳақидаги ҳар қандай фисқу фасод гаплардан қутқариш лозимлигини англаб қолдим. Расмий равишда мен ҳамон София Эйкен билан учрашиб юргандайман, шунинг учун Ноа маълум бўлса катта шов-шув кўтарилади. Уни тайёрлаб туришим зарур. – Биз эълон қилишни чўзиб юролмаймиз, деб ўйлай-ман. Буни сен тайёр бўлишинг биланоқ қиламиз. Менинг хатоларим Ноа бош ирғади, биз кўп ўтмай клубга етиб келдик. Ичкари жуда шовқин эди, мен биз учун ҳужрачалардан бирини очиб беришни сўрадим. Женна бола ҳақида тинмай гапиргани гапирганди. Уни биз нима деб номла-шимиз, у билан қаерда яшашимиз, боланинг хонаси қай-си рангга бўялиши, либоси ранги, шакли...ва ҳаказолар... Тез орада бу мени жонимга тегди, Ноа уни чалғитмоқ- чи бўлди, фойдасиз, ҳатто Лайон уни ҳаддидан ошгани-ни фаҳмлади. Лайон ва Женна ўйинга тушгани кетишди, Ноа оломонни шу ерда турганча кузата бошлади. Бир вақт Женна келиб уни ўйин майдонига тортиб кетди, улар бироз ўйнашди. Мен нафасимни ичимга ютиб Ноанинг ҳар бир қадамини кузатдим, унга нимадир бўлаётганини англадим. Орадан ўн дақиқа ўтар-ўтмас у қайтиб келиб ёнимга ўтирди. Унинг кайфиятини яхши деб бўлмасди. – Кетишни истайсанми? Сен чарчадингми? – бошимда хавотир қўнғироғи чалингандай бўлди. Ноа юзида кулги шаклини мажбуран яратди, бошини тебратиб қўйди. Биз яна бир соат ўтирдик кейин мен кетишни талаб қилдим. Мен Ноа қанчалик яширишга ҳаракат қилмасин, нимадир рўй бераётганини билдим, чунки унинг дил ҳолатини етарли даражада яхши ўрганган эдим. Биз хайрлашгач, Женна ва Лайон кетишди, иккимиз ўзаро гаплашмай уйга қайтдик. Мен бу ҳолатга ортиқ чидай олмадим. Уни ўзимга тортиб қучоқладим. – Сени нима безовта қиляпти, менга гапиргин. У қўлларини орқамга ўтказиб, бошини кўкрагимга қўйди. – Менимча, бугунги сафар ўринли бўлмади, – у менга қарамай изоҳ берди. Буларнинг бари йиғилишлар, тунги ўтириш, университет...мен учун эмас, тўғрими? Мен ўзимга ўхшамай қоляпман...ўзим бўлиш учун. Мен унинг кўзига боқиш учун бошини кўтардим. – Сен ўзгармай ўзинг бўлиб қоласан, Ноа! Сенинг она бўлишинг, сени ўзгаришинг дегани эмас. У қовоғини уйиб бошини чайқади. Унинг дилида ички кураш кетаётганга ўхшарди. Мерседес РОН – Йўқ ундай эмас. Женнани эшитдинг-ку, фақат бола ҳақида гапирди... Энди одамлар менда фақат онани кўришади. Энди мен илгаригидай бўлмайман, бу мени қўрқитяпти, чунки ҳали мен нима эканимни англаб олганим йўқ. Мен уни давом этишини, нимадандир жудо бўлишни ўйлашини истамас эдим. – Ноа, қасам ичиб айтаманки сен уч йил бурун учратган қизимдай ўзгаришсиз қоласан. Ўша қиздай мени ақлдан оздирган, ошхонага кириб менга заҳарли нигоҳ ташлаган, уни деб "Феррари"дан ажралган қиздай бўлиб қоласан. Мен билан "йригирмати совол" ўйнаган, келажакда ёзувчи, саёҳатчи бўлишни истаган, эгасиз ҳайвонлар учун маскан ташкил қилмоқчи бўлган, сер-фингни ўрганишни истаган, ҳаётнинг ҳар кунида мендан бўса олишни айтган ўша қиз бўлиб қолаверасан. Бир куни менга болали бўлишни истамаган... ўша, ўша Ноа бўлиб қолаверасан. У бошини қаттиқ сикиди ва менинг қучоғимдан чиқди. – Мен биламан, бундай ўйлаш даҳшат. Мен бу болам-ни севаман, ҳаддан ортиқ, даҳшатли тарзда севаман, – у кўзлларига ёш тўлган ҳолда тан олди. – Аммо уни ҳозир истамаймана, тушунасанми?! Мен ҳозир эртага нима қи-лишни билмайдиган ҳолдаман. Энди мен сенга қарамман, Ник. Сен мени қанчалик аввалги ҳолга қайтишимни иста-санг ҳам, мен кейинги ойларни бўлишини истамагандим. –Ноа... – мен гапиришни бошлаган эдим, у тўхтатди. – Мен буни режалаштирган эмасман, истамагандим... Биламан, бу сийқаси чиққан гапга ўхшайди, аммо мен турмушга чиқишни, уйим бўлишини, ишим, оила қур-гунча мустақил молявий турғунлигим бўлишини истар-дим. Буларнинг бирортаси менда йўқ, олдинда мавҳум-лик, мен бу болани туғишга, унга энг яхши нарсаларни бера олмаслигимга қўрқаман. – Унда ҳам, сенда ҳам энг яхши нарсалар бўлади, Ноа. Мен ёнингдаман, қарагин, мен ҳач қаёққа кетмайман. Менинг хатоларим Менинг ҳаётдаги мақсадим уни бахтли қилиш эканини қандай тушунтирсам бўларкин? – Аммо сен... сен кетдинг, – жавоб қилди у ва мен унга яқин бўлиш учун қўлини ушлаган эдим, ўзини олиб қоч-ди. Мен уни тинчланишини, ҳаётнинг ёруғ томонини кўришини истардим. – Мен бажаришим керак эди, – жиддий жавоб қилдим. Бизни бу бир ярим йиллик айрилиқ тамом ўзгартирди, Ноа. Биз тамомлаган жойимиздан бошлай олмаймиз. Мен сени бахтли қилолмадим, аммо сен ҳам мен билган одам-ларнинг ичида энг кўп азоб бердинг. Ноа худди нафас олишдан тўхтагандай бўлди. – Мен бўлиб ўтган барча ишларни сенинг зиммангга ағдармоқчи эмасман, фақат уларга бошқача кўз билан қарашингни истайман. Тақдир бизни яна бирга бўлишимизни талаб қиляпти, бунга бола сабабчи, бундан мен хурсандман. Сен ҳам бахтли бўласан, Ноа, мен бунга ваъда бераман. – Бу сафар мен сени бахтли қилолмасам нима бўлади? Мен бош силкидим, қўлларим билан юзидан тутдим. – Бундай бўлиши мумкин эмас. Мен ундан бўса олдим, менга у ҳар қачонгидан ҳам зарур эди. Мен у билан иноқ бўлишни жуда-жуда иста-дим, аммо шошилмасликка, ҳаммасини аста-секин амалга оширишга қарор қилдим. – Мен кетишим керак, – дедим тикилиб. Бўсамдан Ноанинг ёноқлари қизариб ажойиб гўзаллик касб этган-ди. Ундай ажралиб кетиш учун ўзимнинг бор кучимни сарф қилдим. – Сенга эртага қўнғироқ қиламан, хўпми? – – Унинг нигоҳидаги илинж мени ҳайратга солди, шивир-лаб сўзладим: – Агар мени кетишимни истамасанг, айт. Ноа бир қадам орқага юрди. – Мен яхшиман. Мен юрагимда санчиқ сездим, аммо буни билдирмай ўзимни жилмайишга мажбур қилдим. – Ўзингни эҳтиёт қил, Сепкилой. Мерседес РОН Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling