Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
39
Н о а Ник чиқиб кетиши билан мен такси чақирдим, орадан икки соат ўтиб ўз уйимда очилмаган қутилар ўрамида кўп излаб топган ликопдаги қовурилган парчаларни еб ўринда ётардим. Совутгич бўш, на сут, на бошқа нарса йўқ. Неча ҳафтадан бери Женна билан яшаб энди ёлғиз қолган эдим. Николас билан кетаётиб нимани ўйлаганим эсда йўқ. Гўё ҳамма нарса илгаригидай бўладиган туюларди. Бизнинг орамизда ўтган ишлар изсиз кетмаслиги аниқ. Мен оғир оёқманми-йўқ, у боланинг отасими-йўқми унинг меҳмонхонада айтган гаплари илгариги гапларига қараганда дилимда чуқурроқ из қолдирди, узоқроқ сақланади. У ишонгандай, шунчалик пасткаш, ёлғончиманми боланинг отаси ҳақида уни алдасам? Қандай қилиб у бола туғилгач, мендан олиб қўйишни шаъма қилди? Мен уни ҳатто кўргим келмасди. Шу пайтгача орамиздаги муносабат яхши кетгани йўқ, ҳозир яна ҳам ёмонроқ бўлди. Мен ўзимни тинчлантириш учун ухлашга уриндим, чунки Жажжи–Менни безовта бўлишини истамас эдим. Жуда қийин бўлса ҳам ҳар ҳолда эрталабки бешга қадар ухлашга эришдим, телефонимнинг асабий қўнғироқ чалиб тебраниши уйғотиб юборди. Мен у билан гаплашишни истамас эдим. Шайтон, энди мени йўқ эканимни билибди. Шу пайтгача нима билан банд бўлди экан. Яхшиси, сўрамаганим маъқул. Мен унга қисқа хабар жўнатдим: МЕНИ ТИНЧ ҚЎЙ. Мерседес РОН У мени бирмунча вақтгача тинч қўйди. Аммо эртасига эрталаб менинг хонамда пайдо бўлди. Менимча, Женна аввалига менинг манзилимни беришни истамаган, охири таслим бўлган. Мендан сўрамай берга-ни учун афсус қилдираман. У ва Лайонни керак бўлма-ган жойга бурнини тиқавериши мени жонимга тегди. Мен эшикни очиб уни иккита қоғоз стакан ва бир қути "Старбакс" ушлаган ҳолда кўрдим. У костюм кийган, кўзининг таги кўкарган, чап юзида яра, лаби ёрилганди. Номуносиб ўхшашлик. У бизнесмендан кўра қўшмачига кўпроқ ўхшаб кетарди. – Кириш мумкинми? Мен қўлимни қовуштирдим. Йўқ, мен унинг киришини истамас эдим, аммо гаплашиб олишимиз керак. Унга орқа ўгириб каравот олдига келдим. Менга ноқулай вазиятда туриш сира ёқмасди. Кўрпага ўранар эканман у олдимда тик турар гўё катта ёшли киши, мен худди болага ўхшардим. – Демак, сен яна жангларда қатнашяпсанми?.. Билиб қўй, биз болага васийлик қилиш учун курашар эканмиз, мен судда ғолиб бўлишга интиламан. – Бўлди, Ноа, – у менинг гапимни бўлди, қўлидаги нарсаларни кичик ошхонамдаги стол устига қўйди. – Мен буни назарда тутмаганимни жуда яхши биласан. – Сен жуда қатъий гапирдинг ва аниқ қилиб мен бола- га ғамхўрлик қилолмаслигимни билдирдинг. Николас юзини қўли билан сидириб бинога кўз югур-тирди. Мен тартибсизликдан хижолат бўлдим. Менинг чордоғим бола тарбияси учун ярамас эди, Николас ҳам шу хулосага келган бўлса керак. – Ноа, сен бу болага, ҳатто, иккала қўлинг бўлмаса ҳам ғамхўрлик қилаверасан, – деди у қоғоз стаканни олиб Менинг хатоларим каравот олдига келар экан. – Бу иссиқ шоколад .
Ҳеч кимга ва ҳеч нарсага зор бўлмай мустақи бўлиш учун мен бор нарсамни бериб бўлса ҳам, юриш мумкин бўлмаган кўрпа режимидан қутулишни жуда истардим. Аммо бунинг иложи йўқ, ҳеч бўлмаса врач текшириб кўриб болага ҳеч нарса таҳдид солгани йўқ деб хулоса қилгунча сабр қилишим лозим. Шунинг учун мен рози бўлиб у билан меҳмонхонага қайтдим. Етиб келганимиздан сўнг Николас мени жой-лашга кўмаклашгач, "ЛРБ" офисида иши борлигини айтиб жўнаб кетди. Ғалати бўлди, иккаламиз ҳам асли-мизга ўхшамас эдик, шунинг учун у кетгач, ўзимни енгил, эркин тутдим. Куннинг қолган қисмини то ярим тунга қадар кўрпада ётиб "Чақмоқли довон"ни ўқиганча ўтказдим. Менга ҳеч қачон бу роман ростмона ёқмаган. Менинг фикримча, персонажлар жуда жафокаш, мазму-ни ўта кескин. Аммо нимадир уни ўқишга мени мажбур қилди. Ўқиб чарчагач китобни тумбочкага қўйиб ухлашга ҳаракат қилдим. Николасдан хабар йўқ. Кун бўйи мендан аҳволинг нима бўлди деб сўрамагани, ҳеч бўлмаса Жажжи–Менни суриштирмагани учун сал хафа бўлдим. Ҳаммаси шунчалик тез рўй бердики, мен ўзимдан нега бунчалик чарчадим деб сўрашга ҳам улгумай қолдим. У менинг фикримни билганига бир кун бўляпти холос. Аммо буни гаплашиб, сўрамагани уни анча ҳаяжонга тушганидан дарак берарди. Мен кўзларимни юмдим ва ўзимни уйқу оғушига топширдим. Менинг хатоларим Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling