38
Н и к
Мен машинага ўтириб жўнадим, газ педалини ярим босдим. Мен якка қолиб ўйлашни истардим. "Мен оғир бўйман!" жумлсаи ҳамон хаёлимда айланарди.Мен ўзимни босишга уриндим, аммо бу кулгили бўлмаган ҳазил эмас, жиддий гап бўлишдан ташқари, ҳозиргина тушундим: Ноа, ҳатто, уларнинг ҳаётини ярми бўлишимни истамас эди. мен Мана нима учун бу гапни менга айтиш учун роса уч ҳафта кетгани сабаби. Яна мен ишондимки, бу гапни Женна айтиш лозимлигига ишон-тиргандан кейингина ноилож хабар берган.
"Мен оғирбўйман."
Мен умрим бўйи иккита сўзни ҳаётимга бунчалик кучли таъсир кўрсатганини билмайман. Иккита оддий сўзни деб сал бўлмаса олдимдаги машинага урилай дедим. Бахтим-га ўз вақтида тормозни босишга улгурдим. Телефон қўлимдан сирғалиб тушди. уни олиб хабарни ўқиш учун йўлдан четга чиқиб тўхташга тўғри келди.
Дунё менинг устимга ағдарилди, ҳаво ўпкамдан, қон томирларимдан , фикрлар оқими бошимда ғойиб бўлди. Мен фақат битта фикрни жамлай олдим:"Мен уни ўлди-раман." Хайриятки иккинчи хабар вақтида келиб менга қотилликни амалга оширишга йўл қўймади... Фақат Ноа-гина қийналмай "Мен оғирбўйман!", "Аниқки у сеники" каби хабарларни ёза олади.
Мен кампусдаги ёши катта талабалар оқшомлари ичимлик ичиб туришадиган барга кирдим. Мен ичкилик бошимни тозалай олмаслигини билар эдим.
Аммо ҳозирги вазиятда мен кучлироқ ичимлик ичаман ёки хонага қайтиб бориб ўша тентакка у ҳам, бола ҳам меники эканини, иккаласига ҳам ғамхўрлик қилишимни тушунтираман.
Мерседес РОН
Ноага юрагимда бўлган нафрат унинг қорнига қўлимни қўйиш биланоқ ғойиб бўлди. Англадим унинг ичида менинг болам, бизнинг боламиз ўсаётганди.
Мен ҳеч қачон бундай бўлишини ўйламагандим. Аммо мен қанча бу ҳақида ўйламасликка уринсам ҳам Ноанинг муаммолари бизнинг муносабатимизга доимо қора булутдай соя солиб тураверарди. Биз бир-биримизни севишимизни тушунганимиздан бери шунақа...
Мен шотланд вискасини бир кўтаришда ичиб юбордим ва яна буюрдим.
Судя ҳақида мен нима дедим?
Мен юзимни қўлим билан сидирдим, мусиқа чидаб бўлмас даражада баланд бўлиб, атрофимда жуда кўп одамлар ўйинга тушарди. Бар залнинг ўртасида бўлиб бу ерда туриш азобнинг ўзи.
Мен стаканни лабимга олиб бориб тишлаганча турдим.
Ноа она бўлади... ўн тўққиз ёшида...
Мен ўша пайтда ўзимдан нафратландим, ноҳақ бўлганим учун нафратландим, ўзи хоҳламаган нарсани қилишга зўрлаганим учун нафратландим.
Зўрладимми?
Йўқ, унга яхши муносабатда бўлдим, эркаладим, эрталаб унинг ёнида уйғонишни истадим. Ўша тонгда мен кўзимни очганимда унинг кетганини билиб хафа бўлдим. Нима бўлса ҳам у доимо қочиб кетарди.
Менинг хаста ақлим ўша кечадаги манзарани қайта тиклашга уринди. Агар ўша йиғилишда дадамнинг таваллуд кунига аталган йиғилишда, мен машинани олиб Ноа хоҳлагандай Нью-Йоркка олиб кетсам қандай воқеа рўй берарди? Фақат мен ва у. Юз берган барча хатолар бўлмас эди. Мен севган қизга ҳеч ким тегмасди, мен ҳозир у билан бирга бўлардим. Мана бундай ярамас барда ичиб ўтирмай, ота бўлишни, ўз ўғлимнинг отаси бўлишни ўйлаб ўтирмаган бўлардим. Менинг ҳаётим бир юзу саксон градусга бурилди ва менда бу фикрга кўни-киш учун тўрт ойга яқин вақтим бўларди.
Менинг хатоларим
Мен компания билан нима қиламан? Ноа билан нима қиламан ўйлаб олардим.
Бешинчи рюмкани ичгандан сўнг, менинг ақлим туманлаша бошлаганда нигоҳим нимагадир, тўғриси тўсиқ олдида мендан бир неча метр нарида турган кимгадир тушди. Танамнинг дарҳол кўрсатган таъсири-дан, бутун жисмим таранг тортганидан унинг кимлигини англадим. Мен эҳтиёт бўлиб турдим ва клубнинг бурча-гига қараб юрдим. Қўққисдан унинг кўйлагидан ушлаб кўтардим.
– Бу ерда нима қилиб юрибсан, ифлос? – қичқириб сўрадим ва пешонам билан қисиб ҳаётимда бир бора бўлган ҳолатга, бундан бир ярим йил илгари ҳаётимнинг энг ёмон кунида бўлган садр ҳолатга кирдим.
Майкл О,Нил мени қаттиқ туртди, кейин қатъийлик билан тикилди.
– Мен сени бу шаҳримдан йўқолишинг учун пул бердим, – портлаб кетиб унга ёпишдим.
Биз иккаламиз олишиб полга қуладик, одамлар қочиб четга қочди, кимдир посбонни чақирди. Бугун можаро-дан қочишим керак эди. Мен бу фикрни четлаб ўтдим ва аблаҳнинг қовурғасига мушт туширдим, у фурсатдан фойдаланиб жағимга урди. Оғзимда қон тамини сезиб тупирдим ва уни ўлдириб бир йўла қутулиш учун таш-ландим.
– Сен билан тузган шартга тупирдим, – қичқирди у ўзига келиб ўрнидан турар экан. Унинг мушти менинг чап ёноғимга тегди ва терим ёрилиб кетганини сездим. – Айтгандек, Ноа ҳар қачонгидан ҳам гўзал бўлибди.
Бошимга қон қуйилди, атрофимдаги барча нарса қизариб кўринди, ҳатто кўзларим олдида доғ кўринди, охирги эслаганим учта йигит мени бу ярамасдан ажра-тишга урингани бўлди. Бизни турли хоналарга тиқишди, мени ким эканимни билишгач муолажа хонасида ўзимга келишга имкон беришди, ҳатто, кимнидир келиб олиб
Мерседес РОН
кетиши учун чақирсин деб телефон қолдиришди. Стив орқа эшикда пайдо бўлганда қандайдир ножўя иш содир бўлганини тушундим.
– Ташқарида журналистлар тўла, кимдир чақирганга ўхшайди,– деди у сўкиниб. – Шу етмай турган эди...
Ҳақиқатдан ҳам мен ҳеч нарса бўлмагандай юзимдаги яраларимни беркитиб кўчага чиққанимда, то дадамнинг "Мерседес" машинасига ўтиргинимча суратга олишди. Стив жим эди, мени "Мондриану"га элтишни айтганим-да ҳайрон бўлди. Мен аҳволимга матбуот қандай баҳо беришини, Ноанинг ҳомиладор бўлганига оилам муноса-бати ҳақида ўйлашни ҳам истамасдим. Бу катта жанжал бўлади, чунки бутун СМИ мен ва Ноани ака-сингил деб биларди. София мени ўлдиради, чунки жанжал унинг оиласига, дадасининг сиёсий ҳурматига ҳам салбий таъ-сир этади.
Мен тебраниб машинадан тушдим ва Стивга менинг машинамни олиб кетишни сўрадим. Мен хонага кириб қабр сукунатидан титраб кетдим. Хона қоп-қоронғи эди, бу фақат бир нарсадан дарак берарди... Мен чироқни ёқдим ва хона бўм-бўш эканини кўрдим. Каравотга яқин келдим ва болиш устида турган хатни олиб ўқидим.
"Шайтон."
Менинг хатоларим
Do'stlaringiz bilan baham: |