Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
40
Н и к Мен Софияни хабардор қилишим керак. У кечаги Лайоннинг уйидаги йиғилишдан сўнг менга тинимсиз қўнғироқ қиларди. Унинг ғазаби қўзиганди, чунки мен Лос-Анжелесда бўлганимдан бери биз уч соатдан ортиқ бирга бўлмадик. София билан муаммони нимадир қилиб ечиш лозим. Мени у билана алоқани узиш унча қизиқтирмас эди, чунки мен ҳеч қачон у истаган киши бўлолмаслигимни англаб етгандим. Менинг ҳаётимни эса фақат Ноагини остин-устун қилишга қодир. Нима қилайки, биргини унинг нафаси мени ақлдан оздирарди. Уни ёнимда кўриш жуда қизиқ туюлар, унга қичқир-маслигим янада қизиқ, ҳатто уни кўролмаслигим ҳам... Кейинги бир ярим йил ичида мен бор кучимни ундан нафратланиш учун сарфладим. Бу уни чин дилдан севган менинг яримимни босиш, ундаги даҳшатли истак, олдига бориб менга қайтишни ялиниб-ёлвориб сўрашни босиш учун зарур эди. Уни ташлаб кетиб умрни бошқа билан янгидан бошлаш учун бор имкониятимни ишга солишга уриндим, аммо бу катта ёлғон эди. Мен тўсатдан ҳисси-ётни сезмай қолдим. Нафратнинг ортиқ кераги бўлмай қолди, севги эса юрагимдан чиқиб қаёққадир қочиб кетишга ҳаракат қиларди. Менинг кўп қисмим эса унинг олдига бориб қучишни истарди. Мен номаълум енгил-лик, ҳа, енгиллик сезардим. Севган аёлингдан нафратла-ниш менинг ҳаётимда учраган энг қийин иш бўлди... Менинг квартирамни сув босди деганимдан кейин София ҳам меҳмонхонага келди. Уларни учрашиб қолмаслиги учун ниманидир ўйлаб топиш керак. Мен машинани тўхташ жойига қўйгач, сира хафа қилишни истамаганим сари йўл олдим. Мерседес РОН У ўз номерининг эшигини очди, эгнига чиройли олча тус кўйлак кийганди. Унинг юзидан нимадир рўй берганини фаҳмладим. "Биз гаплашиб олишимиз керак" жумласи ҳеч қачон яхшиликдан дарак бермаган. Мен куртккамни ҳам ечмай, одатланиб қолганимдай ундан бўса олмай ичкари кирдим. София қовоқ уйиб меҳмонхонага бошлади. У ерга киргач, мен мини барга бориб ўзимга ичкилик қуйдим. София катта оқ рангдаги тери диванда менга тик қарамай вискидан хўплаб ўтирарди. – Сен мени ташлаб кетмоқчисан-а? – сўради орага тушган сокинликни тўсатдан бузиб. Мен кўзимни кўтариб унинг юзига боқдим. – Орамизда жиддий бирор нарса бўлди деб ўйламайман, Софи. У бош силкиб олдидаги столга қаради. – Мен ўйладим... ўйладим биз тўғри йўлдамиз, Николас. У сенга нима деди? Сен билан нима қилди? Сени фикрингни ўзгартиришга нима мажбур қилди? Чунки бир ҳафта бурун сен билан яшайман дегандинг. Шайтонлик қилиб унга шундай дегандим. Аммо мен Ноа туфайли ўзимни ёмон ҳис қилиб яшашдан зерикдим. Тунлари танҳоликдан чўчиб уйғонишдан, ўйлаб, савол бериб уни ҳайдаб тўғри қилдимми дейишдан тўйдим. – Мен биламан... мен жуда афсусдаман, София. Мен буни сенга азоб бериш учун қилмаяпман, аммо энди Ноага бўлган ҳиссиётимни ортиқ яшира олмайман. Агар у билан бўлмасам бошқа ҳеч ким билан бўлмасликни афзал биламан. Биз келишдик, кейин учрашдик, сен бун-га рози бўлдинг, кейин ҳаммаси ўзгарди, мен бу сенинг айбинг демайман, мен ҳам берилиб кетдим, чунки бу... – Осонмиди? – у сўзимни бўлди. – Мен жимгина унга қарадим. Ҳа, у нишоннинг энг ўртасига теккизди. София билан бўлиш осон, қулай, тўғри эди, аммо на эҳтирос, руҳий қониқиш, сеҳр, унга эгалик қилиш истагим, кенг, узоқни кўзлаш ниятим йўқ эди. Менинг хатом Мен буларнинг барисини биргина одамда ҳис қилардим. – Яхшиси, буни ҳозир қилай, кейинчалик юрагингни вайрон қилмай. София жилмайди, аммо кўзларида қайғу акс этди. – Нега сен буни қилиб бўлдим деб ўйламайсан? У менинг жавобимни кутмай ўрнидан турди, менга орқа ўгириб юрганча ўзининг хонасига кириб кетди. Мен унинг орқасидан кириб кечирим сўрамоқчи, нима учун бизда ҳеч нима ҳосил бўлмаслигини тушунтирмоқчи бўлдим, аммо бу София эди-да. У мажбур қилмайди, илтимос ҳам ялиниш ҳам ёт. Агар у мени севган бўлса, бу хато эканини бир куни тушунади Мен унинг ҳаётидаги эркак эмас эдим... Мен хонага кирганимда ҳавони Ноанинг шампуни ифори тўлдирганди. Қоронғи, фақат бурчакдаги торшер хира ёғду сочарди. Ноа бошини болишга қўйиб ухларди. Юрагим аллақандай ҳисларга тўлди. Ажойиб, қанчалар у гўзал эди. Мен ҳозир кетганим маъқуллигини, ёки мен София-нинг хонасидан чиққач, барга кириб ичган ва бутун баданимга сингиган алкогол йўқолишини кутганим маъқул эди... Мен каравот четига ўтириб унга диққат билан тикилдим. Мен аллақанчадан бери бундай қилмаган эдим, ичимда қониқиш ҳосил қилдим. Ноанинг ухлашини кўриш ҳамиша хуш ёқарди, аммо ҳозир унинг кўз очишини истардим. У мен учун коинот маркази эканини билишини истардим. Мен хира ёғдуда столдаги китобни кўрдим. Очиб у тўхтаган саҳифани ўқий бошладим. Диққатимни бир абзац тортди ва мен ўқий бошладим: Мерседес РОН ...кулфат ва камситиш ва ўлим – ҳаммаси, нимаки Худо ва иблис юборса – ҳеч нарса бизни ажратолмас эди, сен буни ўз хуш хоҳиш, ихтиёринг билан қилдинг. Сенинг юрагингни мен парчаламадим, уни сенинг ўзинг парчаладинг; ва уни парчалаб менинг ҳам юрагимни парчаладинг. Менинг кучли бўлганим мен учун яна ҳам кучлироқ кулфат. Мен яшашим мумкинми? Бу қандай ҳаёт бўлади сени...О худойим! Агар қалбинг қабрда бўлса, сен яшашни истармидинг? Мен иягимни қаттиқ қисдим. Кейинги жумлаларнинг тагига қалам билан чизилган эди. Сен ҳам мени ташлаб кетдинг, аммо мен сенга таъна қилмайман. Мен кечирдим, Сен ҳам кечир. Унинг ҳаётига ўхшаш сатрлар экан... Мен китобни ёпдим ва ухлаш учун ўнгача санадим. Менинг хатоларим
Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling