Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
49
Н о а Худога шукур, икки кундан кейин Ник тузала бош-лади ва уни интенсив терапия хонасидан чиқаришди. Оддий хонада йўқловчиларга хийла енгил шароит бўлиб, тўрт кундан кейин менга киришга рухсат беришди. У тинчлантирувчи дорилар таъсирида бўлиб бутун танаси боғланган эди.Чап қўли боғловга илинганди. Сочининг қора сояси соқоли ўсган ёноғидан сирғалиб тушиб бутун юзига хорғинлик ёйгандек туюларди. Мен уни бундай ҳолатда ҳеч кўрмагандим. Мени ёлғиз киритишди, бунинг учун хурсанд бўлдим, аммо уни бунчалик ожиз, мўрт ҳолда кўриб юрагим эзилди. Юрагим унга озор етказган кишига нафрат билан тўлди. Никнинг олдига келиб сочларини силадим, гўё ёпишган бахтсизликни ишора билан четга сургандек бўлдим, Ник эътибор бермай ётарди. Мен кўз ёшим салбий таъсир қилмасин деб йиғлама-дим, унинг юзидаги ҳар бир ифодага эътибор бериб тер-милдим, қаттиқ қучишни истадим, аммо унга озор етишини ўйлаб ўзимни тийдим. Унинг ёнидаги стулга ўтириб қўлини ушладим. – Ник... –дедим товушим ҳаяжондан тутилиб. – Сен бахтимизга тузалишинг керак. Мени сенга айтадиган жуда кўп гапларим бор ва... Мен лабимни тишлаб киноларда бўлган сингари гапим таъсир қилармикин деб кузатдим. Аммо ҳеч қандай ўзгариш рўй бермади. Никнинг кўзлари юмуқ турар мен гапиришда давом этардим. Хонага чўккан сукунатни аппаратларнинг товушларигини бузиб турарди. Менинг хатоларим Ота-оналаримиз Жажжи–Мен борлигини билишди. Онам сал бўлмаса юрак ўйноғи бўлай деди, аммо сени бу ерда борлигинг ўйлашга мажбур қилди, менга индамади. Унга дадасининг бола борлигини билгач кўрсатган таъсирини гапирдим, телефонлар қўнғироқлардан ёрилай деган, барча унинг соғлиғини суриштирганини, ўзини қандай ҳис қилаётганини сўрагани, ҳужум қилган жангари ҳақида, Стив бу ҳол яна такрорланмаслиги учун эшик олдига иккита соқчи қўйдиргани, бўлиб ўтган воқеа қайта бўлмаслиги тўғрисида ғам еганини билдирдим. Кўзини очса, мени кўриб ҳайрон бўлиши, бизнинг ўғлимиз худди футбол ўйнаган каби қорнимни яна тепаётганини сўзладим Мен қанча гапирмайин унинг кўзлари юмуқ ҳолича қолди. Мен гапира-гапира пасайиб бордим, охири ким бўлган бўлсам ҳам унинг соясига айланиб қолдим. – Ноа, сен дам олишинг керак, қизим, – деди онам, қўли билан сочларимни силар экан. Мен Никнинг хонасидаги диванга ётдим ва унинг тиззасига бошимни қўйдим. – Сен уйга боришинг, душга тушиб кўрпада ётиб яхши ухлашинг керак. Сенинг чарчоғинг ўзингга ва болангга таъсир кўрсатади. – Мен уни ёлғиз қолдирмайман, – дедим Никка қараб. "Илтимос, уйғон мен сенинг кўк кўзларингни кўри-шим, товушингни эшитишим лозим." Врачлар яраланган кейинги кам қонли ва кислород етишмаслигиги натижасида неврология хуружи рўй бериб унинг уйғонмаслигидан хавотир олишарди. Уларнинг гапича ҳаммаси унга боғлиқ бўлиб, бизга кутиш ва ундан хабар олиб туришгина қолганди. – У якка қолмайди. Ноа: биз Уиллям билан уни якка қолдирмаймиз. Лайон ярим соатдан кейин шу ерда бўлишини, Женна сени уйга олиб бориб қараб туришини айтди. Илтимос, уйга бориб ҳеч бўлмаса икки соат дамингни ол. Лайон ва Женна суиқастдан икки кун кейин келган ва биздан ажралмай туриширди. Онам ҳақ эди, мен хориган, деярли тўрт кун ухлама-ган, кўзимни юмишга қўрқиб уйғонсам, Никни қайта кўрмайдиган бўлишдан чўчирдим. Мерседес РОН – Агар у уйғонсаю ёнида мен бўлмасам нима бўлади? – Ноа, агар уйғонса биринчи қўнғироқ қилган кишим сен бўласан. Агар ҳозир Ник гапира олганда ўзингни аямаганинг учун ғазабланган бўлар эди... Охири, мен истар-истамас рози бўлдим. Хайрлашиб Никнинг юзидан ўпдим ва Женнанинг олдига чиқдим. Стив бизларни катта квартирага элтиб қўйди. Бу ерда мен охирги мартта Женнанинг тўйидан кейин бўлгандим. Кирибоқ ўшанда биз нима қилганимиз, бир-биримизга нималар деганимизни эсладим. Бу ёқимсиз хотиралар эди. Мен тўсатдан Ник иккаламиз бир-биримизсиз туролмайдиган, у менга истаган нарсамни, ҳатто, ундан кўпроғини берадиган бахтиёр онларга қайтгим келиб кетди. Мен бу ерда усиз бўлишни истамасдим. – Душга туш, мен кечки овқат тайёрлайман, – деди Женна жилмайиб. Ник унга акадай эди. Мен шифохонага келганда у Лайонни қучоқлаб йиғлаганини кўрдим, билдимки бу фожиа уларга ҳам оғир, даҳшатли туюлганди. Мен бош силкиб кириб кетдим. Ваннада секин ечина бошладим. Кўзларим ойнага тикилди. Энди менинг ҳомиладорли-гимни сира яшириб бўлмасди. Мен душ қабул қилиб, сочимни ювдим ва тишимни тозаладим. Душдан чиқиб Никнинг тунги халатини кийдим, унинг иси келарди, кўнглим сал тинчиди. Очиққаним сезилмасди, шунга қарамай ликопда бор нарсани ейишга ўзимни мажбур қилдим. Шундан кейин Никнинг хонасига кирдим, унинг хиди келиб турган болишни қучоқлаб ухлашга ҳаракат қилдим. Бир неча соатдапн кейин Женна мени юзида табассум билан уйғотди. – Ноа, у ўзига келибди! Мен сал бўлмаса каравотдан қулаб тушай дедим. "Худойим, худойим! Ник ўзига келибди!" Менинг хатоларим Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling