Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
32
Н и к У мажлислар залидан югурганча қочиб чиққанда мен орқасидан бормадим, бу қулай фурсат эмасди, боришим унинг ғазабини яна ҳам кучайтирган бўларди. Мен ўзимни ярамас одам сифатида тутдим. Аммо Ноа бошқа билан худди мен билан қилган ишларни бажариши шундай ғазабимни келтирдики, бошимда ҳамма нарса аралашиб кетди. Мен бунга ўзим йўл очганимни тушунаман, ҳаёт варағида янги саҳифа очишни мен гапирган эдим. У ҳам ким биландир турмушини тўғрилаши лозим, бунга қаршилик қилмаслигим зарур. Аммо уни Саймон билан кўрибоқ ўзимга-ўзим савол бераман, у хато иш қилмаяптимикин? Мен тунни шу масалани обдон ўйлаб ўтказдим, эртаси куни сабрсизлик билан у билан якка ҳолда гаплашишни кутдим. Мени ҳайрон қолдириб Ноанинг ўзи кабинетим-га кириб келди. У ҳатто эшикни қақмади ҳам, бу менинг эҳтиросимни кучайтирди. Мен уни бошдан оёқ кузатдим. Шими худди иккинчи тери каби ёпишиб турарди. Кўйлаги чиройли бўлса ҳам гавдасининг мен яхши биладиган букилган жойларини яққол кўрсатарди. Унинг ёноқлари ранги ўчган, лаблари хийла шишган, бир кўрган кишиёқ тун бўйи йиғлаганини пайқаши мумкин. Унинг қўлида бир варақ қоғоз бор эди, келтириб столимга қўйди. – Мени ишдан бўшаш ҳақидаги аризам. Мен шогирд бўлганим учун, ўрнимга одам топилгунча, икки ҳафта кутиш керак эмас. Саймон ўзи эплаб тураверади, ўрним-га бирорта одамни топиб қўйгунингча, – деди у менинг кўзимга қарамай. Мерседес РОН "Шайтон!" Мен туриб унинг олдига келгандим бурилиб қочиб кетишга ҳаракат қилди. Билагидан ушлаб ўзимга тортдим. – Тўхта, шайтон қурғур, – буйридим мен. Унга қара-маслик, кўзимиз тўқнашмаслиги учун столга эгилдим. У лабини қимтиганча қўлини тортиб олиб кўкрагида қо-вуштирди. – Бу ишни ташлама, Ноа. Мен бундай қилишингни ҳеч хоҳламайман. – Мен бўлса ташлашни хоҳлайман... Мен ташлашим керак, – деди менга қарамай. – Нима учун? Нима учун сен бошқа жойдаги ишларга қараганда кўпроқ даромад берадиган ишингни ташламоқ-чисан? Сен ҳақиқатдан ҳам Саймондай тентакни деб яхши маошдан воз кечмоқчимисан. Мен сени ақлли эка-нингни яхши биламан. – Мен сени деб кетяпман, Николас. Мен сени яна кўришни истамайман, шунинг учун кетяпман. – Шошма, бир дақиқа шошмай тур, – дедим шошилиб ва қочиб кетмаслиги учун яна қўлидан тутдим. Мен унинг ниҳоятда гўзал асал рангидаги кўзига тикилдим ва хаёлан бурнидаги сепкилларини санадим. Аслида унинг бурнида йигирма саккизта сепкил борлигини яхши биламан. Мен ана шу сепкилларни кўрмай қолишдан чўчидим. Мен улар билан ажралишни истамас эдим. – Назаримда, биз бу ишни унчалик яхши ҳал этмадик, сен нима дейсан? Ноа бир оз полга қараб турди, кейин яна менга кўзла-рини тикди. – Биз бир-биримизга фақат азоб беришни биламиз... ва... мен... – унинг кўзлари ёшланди, мен лабини қаттиқ тишлаганини кўрдим. У менинг олдимда йиғлашни эп кўрмади, бироқ мен уни яхши биламан, бир неча минут-дан сўнг ўзини назорат қилолмай қолади. Биз бу ҳолатни бартараф қилишимиз лозим. У шавирлаб гапирар, рўпарасида турганим учун фақат Менинг хатоларим менгина уни аниқ эшитардим. Мен беихтиёр уни қучоқладим. Унинг бўйнига юзимни босдим ва унинг терисидан келаётган қулупнай ифорини ҳидладим. – Мен сени шундай соғинаманки... – у менинг кўкрагимга бошини қўйди. Унинг сўзлари эса юрагимга пичоқдай қадалди. Ҳеч нарса гапирмай унинг сочини ушладим, орқага тортдим ва менга ниҳоятда зарур бўлган бўсани олдим. Шундай бўсаки, мен унга айтишим лозим бўлган гапни айтишдан олдин зарур бўлган бўса. Бу тубсиз бўса эмасди, бу қаттиқ боғланиб қолганимни, севгимни, соғинчимни билдирувчи бўса эди. Менинг лабларим унинг лабларига қовушди, гўё ваъдаларни муҳрлади. – Биз бўлиб ўтган ишларни ўзгартириш учун ҳеч нарса қилолмаймиз, – дедим унинг юзига тўймасдан тикилиб, ҳар бир сантиметр терисини синчиклаб кузатиб. Мен ичимдаги ғазаб йўқ бўлиб кетишини чиндан истай-ман ва бунга ишонаман. Қачондир шундай бўлишига умид қиламан, Ноа. Аммо ҳозир бунинг иложи йўқдай... У менинг сўзларимни диққат билан тинглади. – Сен мени қилган ишим учун ҳеч қачон кечирмайсан-а? – сўради у титраган товуш билан. – Сен қилган ишлардан ... Сенинг ишларингдан фақат хиёнат бизларнинг мулоқатимизга нуқта қўйди. Шунча йиллар ўтишига қарамай, биргина шу фикр менга чидаб бўлмас озор етказади. – Мен буни биламан ... – гапимни тасдиқлаб ёноғи-даги ёшини бармоғи билан артди. Биз ғалати сукунат қўйнига чўмдик, ўнғайсизлик келтирмасди, гўё олдиндаги энг муҳим қарорга дебоча бўлаётгандай сезиларди. Мен зориқиб кутган нимадир бор эди. Нимадир...менинг бошимда бўлган, нимадир мен унута олмайдиган ... – Ноа, менинг дадамни уйида бўлган воқеа... Ноа тезда менинг гапипимни бўлди. – Кечирасан, мен биламан, сен буни гапрмаслигинг керак. Мерседенс РОН Мен буни истамайман, аксинча бу тугатишнинг энг яхши йўли, шундай эмасми? Мен сен билан гаплашиб ҳамма ишинг яхшими деб сўрамоқчи эдим. Аммо сен йўқолиб қолдинг ва менинг қўнғироқларимга жавоб бермадинг. Мен охир-оқибат шундай бўлгани яхши деб тушундим. У менга қараганда ойнадан тушаётган нур кўзларида акс этди. Мен унинг кўзларида менинг юрагимдаги каби чуқур уқибатни эмас бошқа нарсани, кўришни истардим. Қандай қилиб биз бирга бўлганда ҳам, ажралганда ҳам азоб тортадиган ҳолга тушдик? – Мен бугун эрталаб кетаман, қачон қайтишимни бил-майман. Аниқ ишон, Ноа, мен сенга қайтиб тегмайман. Ноа кўзларида акс этган қайғудан қочиб кетишга шайланган каби ўпкасини тўлдириб олаётган каби чуқур нафас олди. – Энг ёмони шуки, орамизда бўлган шунча воқеаларга қарамай, мен сени кетишингни истамайман, – деди у ўзини қўлга олишга интилиб. Менинг қўлларим яна ўз-ўзидан ишга тушди, мана у яна гўзал ёноқларни майин силаяпти. Унинг кўзлари бир сония юмилди, кейин яна очилиб билагимда тўхтади. Мен бир нарса дейишга улгумай у енгимни шимарди ва бир ярим йил илгари чизилган татуировкани очди. У менга қаради ва биз биргаликда ўша тунга... Ноа менинг теримга чизиб севги изҳор қилган тунга қайтдик. "Сен меникисан" деб ёзди у ва мен югуриб бордим, бу сўзлар менинг теримга мангу муҳрланиб қолишини иста-дим. Ҳеч огоҳлантирмай Ноа татуировка устига лабини босди ва мен худди ток урган каби титраб кетдим. Энг ёмони мен буни пайқадим, шуни пайқадимки, орамиз-даги девор бузила бошлади. Деворга суяниб турган мен йиқилишдан, яна ўша гуноҳларни қилишдан чўчидим. Яна ҳимоясиз қолишдан чўчидим. "Сен у қилган ишдан афсус чекасан, мен биламан. Менинг хатоларим Сен афсусланасан ва мени ёмон кўрасан, чунки бу сен истамасанг ҳам, доим мени эслатиб туради."
тушунтириб, исбот этдинг. – Мен сени севаман, – у менинг кўзимга тикилиб шивирлади. Биз иккаламиз ҳам ташқаридан қаралганда қандай кўринишимизни ўйлашни истамас эдим. Биз яхши чиқмаган тажриба ва умидсизлик маҳсули эдик. Биз севги нималигини билмаганмиз, иккимиздан биримиз ҳам билмаганмиз, чунки биз болалик чоғимизда онгимиз лат еган, энди биз кимки бизга яқин бўлишни истаганлар-га худди шундай муносабатда бўлардик. – Сен мени севмайсан, Ноа... Сен мени енгиш мумкин бўлган ягона қуролни олдинг ва тепкини босдинг. – Мен шу ердаман! Мен ҳамон шу ердаман, сен ҳам шу ердасан! Сен доимо мен билан, менинг ёнимда бўлишни истагансан. Бу қандайдир аҳамиятга эга, бу аҳамиятга эга бўлиши керак! Биз ҳамон бир-биримизни ахтаряпмиз... Сен чиндан ҳам мени қандайдир ўзга киши бўлишимни истайсанми? Буни ўйлаб кўр, Николас. Агар сен кетсанг, агар сен мени ташлаб яна кетсанг, қайтиб келганингда мен бўлмаслигим мумкин! – Бу таҳдидми? Биргина Ноа ўзга билан бўлишини эслатиш мени ақлдан оздирарди. Мен сени кутдим, ажралганимиздан бери мен сени кутдим. Орадан бир ярим йил ўтди мен ҳамон кутяпман, менга қайтиб келишингни кутяпман, сен албатта қайта-сан, ҳозирча, сен ярим йўлдасан. Мен бунга ҳозир ҳам, кейин ҳам чидай олмайман, Николас. Чунки сен мени ташлаб кетиб қолсанг биз мангу ажраламиз. Кабинетга сукунат чўкди ва мен унинг кўзларида ишончсизлик, умидсизлик нишонини кўрдим. Мен гап бошлашдан олдин чуқур нафас олдим. – Алвидо, Ноа, – дедим мен кўкрагимда жуда қаттиқ оғриқни ҳис қилиб. Ноа худди сўзларим куйдириб ташлагандек мендан нари қочди. У мана шу эшикдан мени чиқариб юборса, батамом ажралиб қолишини билар, аммо мен у истаган нарсани бера олмасдим. У бир қадам орқага юрди ва қайғу ўрнини бундан ҳам қора, аниқлаш қийин бўлган нимадир эгаллади. – Алвидо, Николас. У ақалли бир бор қайрилиб қарамасдан чиқиб кетди. Мен ҳам худди шундай қилдим. Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling