Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet22/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

20
Н о а

Мен кейинги кун таътилда, кеч туришга ўрганиб қолганимга қарамай, бир неча сабабларга кўра саҳар турдим, қаттиқ ҳаяжонга тушгандим.


Шарпа қилмасликка уриниб ёнимда ётган Меддига қарадим. У ширин ухлаб ётарди, бир нафас шунчаки ҳавас билан кузатиб турдим. Шунчалик кичик, аммо уйқусида ҳам безовта олмахондек бесабр бўлади. У шундоққина ёнимда ёзилиб, чўзилиб ётардики, менга зўрға жой етди.
Мен кийиниб бўлгинимча уни уйғотмадим. Ҳали тонг отмаган, шунинг учун кетиш олдида йиғиштириниш учун чироқни ёқишим керак. Эҳтиёт бўлиб каравотдан турдим, уйғонса ҳам нималарнидир ғудураб яна ухлаб қолишини билганим учун кўтариб олдим.
Ўйлаганимдек унинг кичик қўллари бўйнимдан қучди, нималардир деди. Мен уни уйғонганда қўрқиб кетмаслиги учун бошқа хонага олиб чиқиш шартмиди деб иккиландим. Аммо кўзини очганда йиғлашини ўйлаб Никнинг хонасига кирдим. Ўйғонса акасини кўради ва безовта бўлмайди, яна ухлайди ёки бошқа нарса қилади, ҳар ҳолда ўзини хавфсиз сезади.
Мен Николаснинг шахсий ҳаётига кираётганим учун жуда ҳам хижолат бўлиб эшикни аста очдим.
Мен бу ерда кўп бўлганман, бирга ухлагаман. Аммо энди… Мен лабларимни қаттиқ қисиб бу ўйларни хаёлимдан қувладим. Ник қаттиқ ухлар, танаси бутун каравотни эгаллаган эди. Унинг хонаси ҳамиша қоронғи бўларди, шунинг учун эшикни қия очиқ қолдирдим, ниманидир кўришим керак.

Менинг хатоларим


Мен қизчани қўйиш учун каравотга яқин келдим, қўйганимда бола автомат тарзида букланиб олди, ўрта бармоғини сўра бошлади, бир неча дақиқа менинг каравотимда ётган каби ухлаб қолди.


Ҳаяжондан лабимни қимтидим, асабим қўзиди. Адёл-ни тортиб уни ўраб қўймоқчи бўлдим. Ник ҳамиша иссиқ бўлар, шунинг учун хонани иситиш қурилмасини ўчириб қўйган, бу ер анча совуқ эди.
Адёлни тортганимда у Никнинг оёқлари орасида ўралиб турганини сезмаган эканман. Эҳтиётлаб, жуда секин тортганимга қарамай у уйғониб кетди ва уйқусириб кўзини очди. Юзида кулги пайдо бўлди ва мен музлаб қолгандек қотиб қолдим.
Ник мени билагимдан тутиб пастга тортди , мени каравотга ўтқазди.
– Нима қиляпсан, Баҳорим, юзим... юзимни томоша қиляпсанми? – сўради. Юрагим беҳаловат ўйнаб кетди. Бу ёқимли лақаб билан мени атамай қўйганига бир йилдан ошганди...
Мен худди ўтда куйган каби ўзимни тортдим. Ник ўзига келди шекилли, менга кейин синглисига қаради.
– Мен ўйлабманки...
– Биламан, – унинг гапини кесдим.
Ниҳоят у нима бўлганини тушунди , мен кетиш учун ўрнимдан турдим.
– Сенга Меддини олиб келдим, уйғонганда ҳеч ким ёнида бўлмаса, чўчиб кетмасин дедим.
Ник қизчага кейин яна манга қаради.
– Шошма, нима? Бунча эрта қаёққа кетяпсан? – устига адёлни тортди, қўли билан юзини силади.
– Нималардир қилишим керак... – унга ҳисобот бергим келмади, энди бу соҳадан ўтиб кетгандик...
Ник ўрнидан турди, мени қучиб ванна томон юрди...
............................
Мерседес РОН

– Қўйиб юбор мен магазинларни айланаман, –дедим.


– Сен магазинларни айланишни ёқтирмайсан, – Ник менга ишонқирамай қаради. – Ахир, сан онангни оддий кунлари ҳам магазинда кўп юришини, Миннатдорлик кунидан кейинги жумада уни бу ерда ётиб олишини айтиб нолиган эдинг. Энди нима бўлди, тушунтир...
Мен сенга тушунтирдим, – жавоб бериб кетишга чорландим. Аммо у гавдаси билан йўлни тўсиб олди. У жилмаярди Николас кулиб менга тикилди. Мен бу воқе-ликдан лол бўлиб туриб қолдим...
– Бу "қора жума" ...Одамлар ярим тунгача магазинда юришади, иссиқ шоколад ичишади, магазинлар ёпил-майди... – у менинг овозимга тақлид қилиб товушини ингичка қилиб сўзлади.
Мен "қора жума" куни одамларни магазинда кўп юришини изоҳлаб гапирганларим эсида қолганига ҳайрон бўлдим. Ахир бунга икки йилдан ошди.
– Билар экансан, яна нимага сўраяпсан?– ғашим келди.
Ник кулганича бошини силкитди.
– Мен улғайдинг ва таваллуд кун деган сафсатадан қутулдинг деб ўйлаган эдим.
У менга жилмайиб қувноқ оҳангда гапирган бўлса ҳам "улғайдинг" сўзи диққатимни тортди.
Бу сўзни у менга Нью-Йоркдаги хонада айтган эди. Тобора ғашим келиб сабрим тугай бошлади.
– Мени тинч қўйгин, бўптими, илтимос?!
У яна оғзини очгунча бўлмай хонадан чиқдим. Мен уни баъзан телбанамо феъли тутиб туришини яхши билардим.

Менинг хатоларим


Ярим соатдан кейин мен ошхонага жинси ва оқ свитер кийган ҳолда кирдим. Ўзимни эркин тутишга уриндим. "Қора жума" куни магазинларда "жинни" савдо бўлади. Мен эса шу савдонинг эксперти эдим.


Ҳали эрта бўлишига қарамай кофе қайнатганимдан кейин ошхонага Ник ва Медди киришди, иккаласи ҳам уйқу кийимида, сочлари тўзиган эди.
Ник қизчани елкасига кўтариб олган, худди тушириб юборгандай ҳаракат қилганда синглиси кулар эди.
Мени ўтирганимни кўриб қизча тушириб қўйишни сўради, пастга тушгач олдимга югуриб келди, мен уни стулга ўтиришига кўмаклашдим, Ник бўлса ўзига бир финжонда кофе қуйди.
– Мен ҳам Ноаникидан истайман, – қизалоқ мен ичаётган қофе ва шоколадли печенега ишора қилди. Ник унга хўмрайиб қаради.
– Миттича, аввал қонингдаги қанднинг миқдорини аниқла, – деди у сутли стакан ёнига унча катта бўлмаган асбобни қўяр экан.
Медди уҳ тортди, аммо акаси айтган ишни бажарди. Мен унга етти ёш бўлатуриб бу ишни мустақил бажаришига ҳайрон тикилдим. Ник тухумнинг пўстини арчиш билан овора эди. Мен қизчага ёрдалашиш лозимлигини тушундим.
– Азизим, сенга ёрдам берайми? – қонда қанд миқдорини аниқлашни билмасам ҳам сўрадим.
– Мен ўзим, – қизча жавоб бериб асбобдан тасмани олди. Кейин ланцетли мосламани олиб синчалоғига кийди, тепадаги тугмачани босган эди, тириқлаш товуши эшитилиб жажжи синчалоқ терисидан қон чиқди. Ҳайрон қоларли моҳирлик билан бу ишни у кунига уч бор бажа-рарди. Унда касаллик аниқлангандан бери бу ишни бажа-равериб малака ҳосил қилгани билиниб турарди.
У қон томчисини тасмага қўйиб асбобга тиқди. Бир дақиқадан кейин қонидаги қан миқдорини овоз чиқариб айтди.
Мерседес РОН

– Сенга ҳозир шоколадли печене мумкин эмас, Медди, аммо ширасиз печане ва ажойиб олма еяқол, сенга ёқарди-ку, – Ник унинг ёнига ўзининг кофа ва печене, олма қўйилган ликопни олиб қизчанинг ёнига ўтирди.


– Менга булар ёқмайди, – Медди қўлларини кўкрагига қовуштириб рад этди. Ник уҳ тортиб унга тикилди.
– Буларни доим ер эдинг-ку.
– Ёқмайди, – қизча стулдан туриб кетмоқчи бўлганди, Ник қўлидан ушлаб, тўхтатиб қолди.
– Шоколадли печене менга ҳам ёқмади, ёмон экан, – мен қизчани ҳасадини келтирмаслик учун жуда ёқса ҳам печенени ахлат қутисига ташладим. Худди шу пайт хонага Уиллям кирди, хўмрайиб ўғлига қаради.
– Нимага шовқин бўляпти? – сўради, менга диққат билан тикилди,– сен қаёққа кетяпсан?
Мен кўз юмиб бош ирғаб жавоб бергандек бўлдим. Ник қайнатган тухумларни плитадан олиб, столдаги ликопга қўйдим. Медди дадасига ҳайрон бўлиб қараб турарди.
– Овқатингни е, – Ник уни яна стулга ўтқазиб қўйди.
Уилл стуллардан бирига ўтирди , Ник ва менга қаради, нигоҳи рўпарасидаги қизчада тўхтади, томоғини қириб тозалагач сўради:
– Қандай ухлаб турдинг, Медди?
Қизча печенени сутли стаканга солиб ер экан саволга жавоб берди:
– Бугун мен Ник ва Ноа билан ухладим.
Кофе ичаётган Уилл қақнаб кетди, нигоҳини Никка кейин менга қаратиб сўради:
– Бу қандай бемаънилик, – қўлидаги кофени столга қўйди.

Менинг хатоларим


Николас мен билан кўз уриштиргач, нима гаплигини тушунтиришга киришди. Бир неча сониядан кейин Уиллям тушунган каби хўмрайиб бош ирғади. Мен бу ердан тезроқ кетганим маъқул бўлишини тушундим. Ичиб бўлган кофе финжонини столга қўйдим.


Мен кетяпман, – сумкамни олиб ўрнимдан турдим.
– Сен яна ўша дўзахга қатнаяпсанми? – Уиллям қошларини кўтариб менга қаради.
Ник қофени ичиб масхараомуз қаради, уни сумкам билан уриб юбориш истагини аранг босдим.
– Ҳа, мен ўзим магазинларга бораман, ана шу дўзахга кираман. Мен шунақа фидоий бўлиб қолганман,– дедим, кесатиб, шу пайт эшикдан онам кириб келди.
– Одамлар тиқинидан узоқроқда юр, – деди у гўё маслаҳат берган каби.
Мен ота-оналар билан бирга яшашни унутиб қўйибман. Бу маслаҳатга ҳам бош ирғадим, сумкамдаги машина, калитини ахтардим.
– Ноа қаёққа кетяпсан? – сўради Медди.
– Мен магазинларга кетяпман, – дедим кимдир мен-дан олдин яна бир бемаъни изоҳ бермаслиги учун шошилиб.
– Мен ҳам магазинга боришни истайман, савдо қиламан, қизча ҳаммани ҳайратга солиб қичқириб юборди.
– Онасининг ҳақиқий қизи, – деди Уиллям ўқиётган газетасининг устидан қараб ва яна мутолаада давом этди. Бу гапга мен илжайиб қўйдим, Ник бўлса қовоғини солиб синглисига тикилди. Кўнглимга барча бўлган ишлар учун Никка сабоқ бериш фикри келди, худди билмагандек мулоҳаза қилиб сўрадим:
– Бу гапни эшитдингми, Ник? Медди мен билан магазинларни айланмоқчи, – кулиб қўйдим.

Мерседес РОН


Ник менга ўзининг мовий ранг кўзлари билан тушунмагандек тикилди ва синглисига қаради.


– Йўқ, энди Медди мен билан пляжга боришни истаяпти, гапим тўғрими, миттихон?
Медди жавоб беришдан олдин митти ўпкасини чуқур нафас олиб ҳавога тулдириб олди.
– Йў...ў...қ! – қичқириб юборди.
"Қандай лаззатли бу қасос онлари" хаёлимдан ўтди.
– Бўпти, Меддихон, сен ўзинг менга серфингни ўрганишни истайман деган эдинг-ку!
– Мен серфингни ёмон кўраман, мен магазинларга, Редео-драйвни истайман!
Никдан бўлак ҳаммамиз кулиб юбордик. Ник бўлса бирданига кичкина, қайсар бадбашарага айланиб қолган синглисига таажжубланиб тикилди.
– Бўпти мен кетдим, – мен хайрлашиб эшик томон юрдим. Эшикдан чиқиб даҳлизда бир-икки қадам юрган эдимки, орқамдан Ник қувлаб етди.
– Сен мени буни якка ўзи уддалайди деб ўйлайсанми? – деди менга нохуш назар ташлаб.
– Нимани уддалайди деб ўйлабман? – кулиб юбориш-дан ўзимни аранг тийдим.
– Етти яшар бола билан кун бўйи магазинма-магазин етаклашиб юришни айтяпман. Шунга мени дучор бўли-шимни хоҳлайсанми?
– Мен ростдан ҳам Родео-драйв, кейин Беверли-марказ магизинларига боришим керак, дедим билмагандай ел-камни қисиб, аммо лабларимда кулги ўйнади.
Ник менга ўзининг мовий кўзлари билан хайрон бўлиб тикилди, мен ўзимнинг кичкина қасосим билан ўзига хос лаззат олдим.
– Ноа, мен туш маҳали орқангдан бораман, мен қўнғироқ қилган жойда бўлишинг керак.
– Николас...
– Биз Стив билан борамиз: бугун машинани қўядиган жой топиш қийин. Кейин биргаликда қайтамиз.

Менинг хатоларим


– Мен ўзимнинг машинамда боришни истайман.


– Мен бўлса бугун пляжда дам олиб серфинг билан шуғулланмоқчиман. Энди бўлса, сенинг шарофатинг туфайли магазинларда юришим керак, – Ник ўзини тутолмай қўл силтаб қичқириб сўзлади.
Орадан ўн дақиқа ўтгач, мен Стив билан машинада шаҳардаги энг катта савдо марказларидан бирига етиб келдим.
Боверли марказ Лос-Анжелес марказидаги Боверли- Грову туманида, Боверли-Хиллздан атиги ўн минутли йўлда жойлашган. Мен бутун шаҳарни кезиб бу ерга келдим, бунинг устига Ник ва унинг синглиси билан тушликка бориш учун улгишим керик. Аммо "қора жума" бунга арзийдиган кун.
Ҳар сафаргидек оммавий ақлсизлик рўй берарди: то-варлар уюми ва навбатда турганлар магазин эшигига қадар чўзилган, болалар у ёқ-бу ёққа югурар; кимдир йиғлар, кимдир ниманидир еб онаси ёки етаклаб келган одамнинг уст-бошини буларди. Ўзининг энг қулай оёқ кийимини кийган эркак ва аёллар худди тулки овидаги овчилар каби магазин бўйлаб ҳар тарафга бориб келарди.
Мен якка юришни ёқтирардим, шунда мени ҳеч ким чалғитмайди. Яна мен тез, жуда тезоб бўлиб магазинга кирган дастлабки беш дақиқадаёқ менга ёқадиган бирор нарса бор йўқлигига амин бўлардим. Менга бирор кийим ёқса, уни кийиб, ўлчаб ўтирмай олардим, ҳеч нарса ёқма-са, вақтни беҳуда ўтказмай шу заҳоти орқамга қайтиб чиқиб кетардим.
Соат икки бўлгунга қадар мен туғилган кунларга аталган барча совғаларни олиб улгурдим. Шу пайт чўнтагимдаги телефон қўнғироқ чалди, қарасам Николас менга хат-хабар жўнатибди.

Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling