Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet30/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

28
Н о а

Ник бидан бўлган ўша учрашувни эслашни истамайман. Чунки унинг мендан бўса оламан дегани қаттиқ хафа қилдими ёки бу такрор бўлмайди деганими билмай қолдим.


Яхшики, мен ўзимни бирор кор ҳол бўлгунга қадар идора қилдим, бу ишга нуқта қўйдим, акс ҳолда унинг оқибатини тугатиб асл ҳолга қайтиш яна ҳам қийин бўларди. Николас чақмоқдай тезоб, охир-оқибат натижани ўйламай кўнглига келган ишни қилаверадиган одам. Агар у кўнгилхушликни тусаса ўзининг Софияси билан қилаварсин... Фу! Битта шу фикрнинг ўзиданоқ унинг бошидаги сочини битта қўймай юлиб олгим келади, аммо мен йигити ташлаб кетган қиз номини олишни ёқтирмайман, аммо София билан истаган пайт кўнгилхушлик қиляпти. Йўқ, ҳеч қачон.
Шунинг учун мен шунчаки кўнгилхушликдан кўра улканроқ нарсани кўзлаган ва мени "ЛРБ"нинг очилиш маросимига таклиф этган кишига диққатимни жалб этдим. Мен бир оз асабийлашардим, чунки бу ерда Ник ва София бирга бўлади, бунга чидай оламанми йўқ деб ҳадиксирар эдим.
Очилиш маросими келган куни мен орасида кичик қистирмалари бўлган фируза тус калта ва ёпишиб турувчи кўйлагимни кийдим. Уни бир йилдан бери жуда ориқ бўлганим учун киёлмай армонда юрардим. Ҳатто, кесмалар чиройли кўринсин деб сийнабанд ичига таглик қўярдим. Кўзгуда ўзимни кўриб кулиб қўйдим, чунки унда бир йил аввалги туришимни танидим: ҳа бу менинг кўкрагим, бир неча ой бурун йўқотган, бахтимга яна қайтиб келган кўкрагим эди.

Мерседес РОН

Ўтган ҳафта Женна ташлаб кетган товонли туфли, кичик гулдор сумкача тутдим.
Онамнинг роджества байрамидаги совғаси, узун қора келишган палто кийдим ва автомобил сигнали эшитилганда кўчага чиқдим.
Бу Саймон эди.
Мен кўринишим билан Саймон машинадан тушиб пешвоз чиқди.
– Сен ҳайратга соладиган гўзал кўриняпсан, – деб белимдан тутди ва ўзига тортиб бўса олди.
Худойим-эй, нега бу ишни қилганда мен ўзимни доим ноқулай сезаман?
Бир лаҳзадан кейин мен ўзимни ундан ажратиб палтомга яхшироқ ўралдим, ташқарида шамол эсарди. Саймонда мумтоз серия "Порше" бор, менинг ёдимга Ник ўзининг "Феррари"сини йўқотган кун келди. У қан-дай қилиб мени кечирганини ҳозиргача билмайман, ле –кин айнан шу куни биз бир-биримизни севиб қолганмиз.
Агар мен қимматбаҳо машинасини синдириб қўйсам ёки пачоқласам, Саймон нима қилган бўларди?!
У ҳақиқий жентелменга ўхшаб менга эшикни очиб берди ва биз тантанали кечага жўнадик. Бино улкан, шипи баланд, жиҳозлари чиройли эди. Мен бунча кўп одамни кўриб ҳайрон бўлдим, чунки корпорацияда ягона бўлса ҳам ҳали янги эди. Мен саломлашиб онамни ва Уиллямни сўраган бир неча кишини танидим. Ҳозир Ник бошлиқ бўлиб, Уиллям чекиниб барча бошқарувни ўғлига топшириб қўйганди. Бундан ташқари Уилл кичкинтой қизнинг дадасига айланган, бор вақтини унинг табиясига қаратганди. Мен паришонхотир аланглар эдим.
– Кимнидир излаяпсанми? – Саймон иккита бокал шампан майини олиб бирини менга узатди.
Шайтон, билди.

Менинг хатоларим


Мен унга қарадим, бошимни қимирлатиб бокални лабимга тутдим.


– Шунчаки, бу жойни томоша қиляпман... бу жой жуда чиройли экан, – саволига жавоб бериб хўпладим. Саймон компанияда муҳим постни эгаллагани учун барча билан сўрашиши лозим эди. Аввал, у мени эргаштириб юрди, аммо орадан бир соат чамаси вақт ўтгач мен озгина оёғим оғриганини баҳона қилиб, бар томонга йўналдим.
Официантка менинг бўш бакалимни кўпирадиган пушти шампан тўла бакалга алмаштиргач кўзим автомат тарзида, худди оҳанрабо тортган каби эшикка қадалди.
– Хўш, мана улар: балнинг кирол ва қироличаси...
София ўзининг хушбичим тўқ сариқ узун куйлагида ажойиб гўзал кўринарди. Унинг гулдастадай жамланган сочлари елкасида қора тўлқиндай тебранарди. Чеҳраси хонанинг чироғида жилоланарди.
У бўлса... энг олий, ҳа, энг олий муносиб, жуда муно-сиб сўз. Тўқ малла костюм, оқ кўйлак, ёрқин феруза галстук ва гўзаллик, гуноҳга ва қалтис, жунуннамо, хавфли, тақиқланган ишларга чорловчи гўзаллик...
Хайриятки, ёрқин чироқ ўчиб столлар усти ёритилди ва кечки овқат бошланди. Саймон келиб бизга ажратил-ган стол сари бошлади. У менга бор диққатини жалб этганди. Биз лаққиллашиб танаввул қилардик, кулардик, дисерт берилгандан кейин у мени бошқа меҳмонлар ўйинга тушаётган ўйингоҳга бошлади.
Бирга келганимизга қарамай, биз эҳтиёт бўлишга интилдик, энди туғилиб келаётган ўзаро муносабатларга ортиқча эътибор қаратмай ўзимизни, шунчаки, дўстлар сифатида тутдик. Бироқ агар Николаснинг рашки келганини кўришни истадим демасам, ёлғон гапирган бўламан.
Бир маҳал мен кечадаги бешинчи коктейлни ичар эканман, ниҳоят Ник менинг ёнимга келишга журъат этди. София ҳеч қаерда кўринмас, лекин мен уни

Мерседес РОН

бир четда туриб бизни зимдан кузатаётганини ҳис қилардим. Саймон ғойиб бўлди, қаердалигини билмай қолдим, аммо дўстим-бармен ҳамроҳлигидан хурсанд эдим.
– Кечаги тунда уйга бехатар етиб олдингми? – Ник бар тўсиғи олдида турганча қовоғини солиб сўради.
Аъло даражада етиб олдим, раҳмат. Худди ёғдан қил суғургандай силлиқ бўлди, – дедим ўз ҳазилимдан хур-санд бўлиб жилмайганча. Ўйлаб кўр, бу сенинг хизма-тинг, – дедим яна бир қултум коктейл ичиб.
– Ғилдирак алмаштиришми? – менга кулиб боқди. – Хайриятки, менинг келажагим сенга боғлиқ эмас...
Мен мулойим жилмайдим ва яна бокални лабимга олиб келдим, Николас яна ҳам асабийлашди.
– Сен бу ерда Саймон биланмисан? – сўради у савол эмас тасдиқловчи оҳанг билан.
– Сен жуда топағон экансан. Буни бирга ўтирганимиз-дан билдингми ёки бутун кеча ёнидан жилмаганимдан билдингми?
– Мен буни офисда сизларни биринчи кўрганимдан билганман. Аммо сизларнинг ўрталарингда ҳеч нима йўқ деб ўйладим... Бундай... учун ишдан ҳайдаш мумкин.
Мен унга қараб пайқадимки, ўзини дастлаб осойишта кўрсатгандан кўра анча асабий турарди.
– Уними ёки меними? Биринчи навбатда кимнинг баҳ-ридан ўтмоқчисан?
– Сен жавобни жуда яхши биласан, – деди у менинг лабларимдан кўзини узмай. Мен ҳам унинг лабига қара-дим, кейин нигоҳларимиз тўқнашди. Эс-ҳушни жамлаб олишим зарур эди.
– Шунчаки, ўз ҳаётимда янги бобни бошлаяпман, – изоҳ бердим мен ундан нигоҳимни узмай. – Худди сен бундан бир йилча бурун қилганинг каби қиляпман. Мен сенинг ишингдан жуда хурсандман, Ник. Сен яна ўзинг-ни тикладинг, бир кўришда севиб қолган ўзингнинг

Менинг хатоларим

қизинг бор, муносабатлардан бахтлисан, – менинг гапла-рим заҳар каби аччиқ эди, агар шу пайтда Саймон келиб қолмаганда билмадим яна нималарни тўкиб ташлардим. Мен ўзимни унутдим, бу жуда хатарли эди.
– Ҳаммаси жойидами? – сўради Саймон ёнимга келиб.
Николас менинг бошлиғимга бурилиб қаради.
– Ҳаммаси аъло, – деди у кўзлари ғалати чақнаб. – Ҳаммаси тугагач марказга борасанми?
Саймон менга қаради, мен Никдан кўзимни узмасдим, бу шайтон яна нимани ўйлади экан?
– Нао, сен борасанми?
София ва у билан учрашиш учунми? Йўқ, раҳмат, бундан кўра ўлганим афзал.
Аммо мен жавоб беришга улгимай туриб қаердандир София келиб унинг қўлидан тутди, бу тегинишдан беих-тиёр менинг юрагим жиззиллаб кетди.
Салом болалар, – у сохта табассум қилиб биз билан саломлашди.
Мен ҳам бу кечада қасос олиш имконидан лаззатланиб худди шундай қилдим,
– Албатта, хурсанд бўлиб борамиз, – дедим Саймон-нинг белидан ушлаб, ишорага жавобан у менинг елкам-дан қучди. Ник ҳар бир ҳаракатни назардан қочирмади.
– Унда яқинда учрашамиз, – у шивирлади. Бундан кейин хайрлашиш маросими қолди, холас, албатта, барча билан эмас, Никни саҳнага кўтарилишини кузатдим, у барчани қатнашгани учун миннатдорлик билдирди.
Ўзининг ярашган костюми, нуқсонсиз ҳаракати, тан-танали, мағрурона боқиши билин у олий етукликни намойиш этарди. У ўзи ҳар доим интилган инсонга айланганди. У барча кутилганлардан ҳам ўзиб кетди, у бутун оламни эгаллади.
Мен қанчалик буни истамасам ҳам, фахрни бўлиб-бўлиб ҳар бўлагини аста-аста ҳазм қилдим.

Мерседес РОН

Мен Саймон билан машина томан юрдим, ундан кейин Ник таклиф қилган манзилга жўнадик. Бу жуда замона-вий тунги клуб экан. У биз бўлган жойдан ўн минутли масофада жойлашган экан. Келганимиздан кейин мен палтомни ечиб алкагол буюртма қилдим.
Саймон мамнунлик билан мен барменни чақирганим ва икки стопка татила буюрганимни кузатди. Ичимликни тайёрлашар экан унинг олдига келдим. Ичимлик тафти ва хира чироқ мени дадил қадам ташлатди, мен ундан бўса олдим, у жавоб қайтарди.
– Икки стопка татила, – официант эълон қилиб бизларни икки томонга ажратди.
Саймон бўса олди... яхшими? Ҳа, албатта.
Мен уялмасдан кафтимнинг орқа тарафини яладим, унга озгина туз сепдим шеригим ҳайрон қараб турарди.
– Нимадир ёқмадими? – сўрадим бир қўлимга стакан, иккинчисига қўлимга лимон бўлагини олиб.
Саймон кулди ва мени гижгижлади.
– Сен эркакларни нимага ундаётганингни тушун-майсан, шундай эмасми? – у менинг ёнимга келди.
Ҳақиқат шуки, билмайман. Менга қандайдир муносабатда бўлган фақат битта эркакни билардим, у хам охирига келиб бошқасини севди.
Ўз ҳаддимни билишим керак. Шу пайт эшикдан кириб келган жуфтликка назарим тушди. Мен яна Саймонга қарадим, стаканни тутдим, уриштириб лабимга олиб келдим ва бир кўтаришда ичдим. Татила томоғимни куйдириб ўтди, йўталгунча бўлмай лимон бўлагини оғзимга ташладим майдалаб ютиб бўлгунча чайнадим.
Кўз қирим билан Ник бизни кўргани ва шу тарафга келаётганини, София унга эргашганини кузатдим.

Менинг хатоларим


Мени бошқа тарафга қочиб кетгим келди, бироқ бар тўсқичи олдидан силжий олмадим. Тескари ўгирилган Саймон уларни пайқамади ва ҳадеб менинг қулоғимни ўпарди. Ник келганда мен шеригим дунёдаги энг қизиқ латифа айтгандай кулдим, ва қўлидан тутиб бурдим, бошлиққа рўпарў қилдим.


– Биз келмасдан бурун бошлабсизлар, кўрдим,– деди Ник ва қўли билан буюртмани такрорлашга ишора қилди.
– Эй, худойим яна битта синов, – менинг организмим бошқа чидамайди.
– Кечирасиз, бизни таништиришмади, – деди Саймон Софияга қараб.
Ник бир сония менга қаради, кейин таништириш учун уларга юзланди.
– Саймон, бу София, София бу – Саймон, мен сенга у ҳақида гапирган эдим. Бизнинг "ЛРБ" инвестрларидан бири бўлади.
У ҳатто, Софияга қарамади, бу етмагандек менга тикилардики ўнғайсизланиб кетдим. Саймон бўлса ҳар бир гапирилган сўзга диққат қиларди. Мен рюмкага қўл узатдим. Ник мендан олдин рюмкани олди ва олдинги-лар сингари туз ва лимонсиз лабимга олиб келди. Менга энди ичмаганим маъқул эди, мени маъқуллагандай ради-окарнайдан таниш мусиқа янграй бошлади. Бу ердан кетиш учун жуда қулай баҳона бўлди.
– Саймон, мен билан рақсга тушасанми? – дедим Ник-нинг ғашини келтириш учун.
–Албатта, – деди у қадаҳни пастга қўйиб, бошқалардан узр сўради. Мен орқа томонимда Никнинг совуқ нигоҳи-ни ҳас этдим. Нигоҳ шунчалик ўткир эдики, ҳатто теримдаги тешикни ҳам ҳис этдим.
Ўйин майдонида одамлар мусиқа остида сакрашарди. Биз мусиқа садолари остида қадам ташладик. Мен
Мерседес РОН

айланиб, Саймонга белимни қучишга имкон бердим. Унинг қўли қорнимга текканда танамдан титроқ ўтди.


– Ҳозир қилаётганинг мени ўлдиради,– кичкинам, деди у, менга бу лақаб Никнинг мени доимо атайдиган "Баҳорим" сўзини эслатди. Мен бу сўзна жуда кўп вақтдан бери эшитмагандим.
Менинг нигоҳим автомат тарзида уни излаб бар томон йўналди, аммо у ерда йўқ, қаёққа йўқолди экан? Бу спектаклни ўша учун ўйнаётган эдим, кузатмай кетиб қолгани қаттиқ ғазабимни қўзитди. Мен бурилдим ва Саймонга ҳожатхонага боришим кераклигини айтиб жилдим.
Хонадан тез, товуш чиқариб, ҳансираб, сархуш ҳолда чиқдим, татила жуда тез ўзини кўрсатганди.
Аммо мен узун коридорда қатор турган, навбат кутаётган қизлардан сўнг етиб боргунимча кимнингдир кучли қўли билагимдан ушлади, етаклаб қизил, сариқ, кўк чироқлар ўчиб ёнаётган коридорга чиқди. Менинг сал бошим айланди, лаблар, мен яхши биладиган лаблар лабларимга ёпишди.
Аввал, мен қаршилик кўрсатдим, чунки мен ўликманми-тирикманми унинг қўли тегишини истамас эдим. Мен у билан бўлганим учун, мени атайлаб унга кўрсатган спектакл-ўйинимни томоша қимагани учун, Саймонни менга тегинишига халақит бериб, тортиб олмагани учун ғазабландим. Мен билган Ник қаерда қолди? Унга нима бўлди?
Унинг бақувват қўлари мени қўлтиғимдан олиб юқори кўтарди, гавдаси билан деворга қисди, иккинчи қўлини бўшатиб иягимдан ушлади, бош бармоғи билан пастки лабимни силади. Индамай бўса олди.

Менинг хатоларим


У менга ғазаб, армон, ўкинч билан боқарди. Бизнинг кўзларимиз учрашди, мен нигоҳдан уқиб олганим борли-ғимни ларзага солди. У ҳам худди мен каби орамиздаги катта бўшликдан азоб чекарди. Бу бизнинг ҳаётимиздага ўтиб бўлмайдиган бўшлик эди.


У София билан анчадан бери бирга бўлар, биз икки-мизга қараганда узоқроқ бирга бўлишарди.
Мен эса эл кўзига Саймон билан юрдим, бўсавозлик-дан ўтиб чуқурлашувга йўл қўймадим.
Нима бизга ёрдам бериши мумкин? Нима бизни бирга бўлишимиз лозимлигини тушунтириб беради. Бизни қутқариб қоладига бирорта қудрат борми? Ҳамма нарсани қайтадан бошидан давом этайликми? Нажот йўлида биз суянадиган, ушлайдиган яна нимадир қолдими?
Назаримда бундай нажот қолмади.
Ник тутиб турган қўли орқали бизни бирлаштир-гандай, битта тана қилгандай бўлди ва қалб туйғуси билан менинг жавобсиз саволларимни эшитди. Унга қаршилик қилмаётганимни сезиб қўли ўз-ўзидан бўшашди, пастга туширди, елкаларимиз баробар бўлиб қолди...
Бир неча сониядан кейин у мендан ажралди ва қуло-ғимга лаблари тегиб-тегмай шивирлади.
– У билан сен ҳеч қачон мен билан бўлганинг каби бахтли бўлолмайсан, унутма!
Мен бунга нима деб жавоб қилишни билмадим. Унга нима ҳам дердим? Ёки у тўғри эмасми? Биз иккаламиз ҳам бу нотўғри эканини, ҳеч қачон тўғри бўлмаслигини сезардик. Сезар эдик аммо очиқ гапирмасдик.
– Ноа... – мени жим турганимни кўриб у чақирди. Унинг гапидаги ҳақиқат мени танг қолдирди ва мен қотиб қолдим.
Нега у менинг номимни бу қадар авайлаб, худди энг муҳим саволни бермоқчидай бўлиб тилга олди.
Бирор сўз айтиш, нимадир қилишдан олдин қорнимда ўткир, азобли санчиқ сездим.

Мерседес РОН

Мен уни жонсиз қўлим билан итариб юбордим, орқага ўгирилиб қуса бошладим.
Николас нима бўлганини тушунмай турди. Кейин мен йиқилитб тушмаслигим учун қўлимдан тутди ва танамга беўлчов қуйган лаънати алкагол ташқарига чиқиб кетгунча ушлаб турди. Яна бир неча дақиқа кўнглим айниб турди. Факрларим чалкашар, мени қўлимдан келган нарса хира ёритилган коридор полига термилиб туриш эди. Мен унчалик кўзга ташланмасдим, янграётган мусиқа қусиш пайтидаги овозимни кўмиб кетар, ҳеч бўлмаса юмшатарди.
Мен сал ўзимга келгач, ҳаммаси тугади деб ўйладим ва ўрнимдан турдим, Ник мени орқа эшикдан ташқарига олиб чиқди.
– Йўқ, йўқ, – мен қаршилик кўрсатдим. Орқага қайти-шим керар, Саймон у ерда қолди, хавотирга тушади.
– Сени уйга элтиб қўяман,– қаршилик кўрсатиб бўлмайдиган оҳангда гапирди ва овозини кўтариб қич-қирди.Чақириққа жавобан бурчакдан Стив машина ҳайдаб чиқди. У орқа ўриндиққа мени ўтқазиб сўнгра ўзи ёнимга ўтирди.
– Сен тузукмисан? – сўради у.
Аслида мен тузук эмасдим, мен мутлақо яхши бўлма-дим. Уйга тезроқ қайтгим бир неча стакан сув ичгим келарди. Кейин тишимни тозалаб иссиқ адёлга ўралсам дердим, чунки жуда совқотган эдим. Мен қалтирай бошладим. Шайтон... бунча кўп ичибман...
Ник мени ўзига тортди, курткасини ечиб елкамга ташлади, курткаси устидан қўлини ташлаб қучоқлади. Мен унинг елкасига бошимни қўйиб ухладим, тўғрироғи, ҳушимдан кетдим.
Бирвақт кўзимни очдим, машина тўхтаган Ник машинадан тушишга чорларди, амаллаб тушган эдим, сирғалиб кетдим, ушлаб қолди.
– Софияни топ, квартирага элтиб, кейин мени олгани кел, – Ник мени ушлаб тураркан Стивга буюрди.
– Мен кетаверайми? – секин сўрадим.
Эшигим олдига келганда у сумкамни титиб калитни топди, эшикни очди. Квартирага кириб мен каравотга ётишим билан қорнимдаги қаттиқ оғриқдан камалак бўлиб, букилиб қолдим.

Менинг хатоларим


– Ҳожатхонага бораман, – дедим аҳволим оғирлигини яшириш учун. Мен нақадар ҳафсаласиз бўлганимни пайқаб қолмасин дердим. Бошимга уч хил алкогол: ярамас шампан, ярамас жин, ярамас татилани аралаштириб ичиш қаердан келдийкин ҳайронман.


– Кўнглинг айнияптими? – сўради у, товушидан ач-чиғи чиқаётганини пайқадим.
Мен кўзимни очиб у нафрат билан тикилиб турганини кўрдим.
Кетишинг мумкин, Николас, – дедим кесатиб.
– Мен кетишим мумкин? О, рухсатингиз учун раҳмат.
– Сен хонадаги қўшнимни уйғотиб юборасан, – мен огоҳлантирдим.
– Тупирдим ўшанга, – тарсиллатиб гапирди.
Мен аранг ўрнимдан туриб ўтирдим, унинг бўйи баландлиги учун юқоридан қараб гапириши ёқмади. Бу ҳаракат мени деярли тамом қилди, ақлим қаттиқ лойқа-лашарди, бунинг устига мен ўтирганимда ниманидир сезиб қолдим... қуриб кетсин бу ҳазил бўлса керак... Мен уни туртиб юбориб ваннага кирдим, кўнгил айниши борлигини сездим, лаънати тутқаноққа шу сабабчи...
Николаснинг бу ердалигида хавотир олмай кийимла-римни ечиб саватга ташладим ва совуқ сув ичига юрдим. Бунинг нафи тегди, мен ўзимга келмагунча душ тагида турдим. Чиққач "тампакс" ишлатдим, сочиққа ўралганча хонага чиқдим. Уни кетган деб ўйлагандим, йўқ кетмаб-ди, каравотимнинг бош томонида ўтирарди.
– Кетишинг мумкин, – дедим шкаф томонга юрар эканман унга қарамай
– Мен қачон лозим топсам, кетаман. Энди мана буни ич, – катта стаканда совуқ сув тутди.
Мен ҳамон сочиққа ўралган эдим, сочларимдан гиламга сув томарди.

Мерседес РОН


– Мен кийинаман, тескари қараб тур, – дедим.


Николас кўзини юмди. У кўрмаган нимам қоловди? Аммо шу пайтда мантиқ мени сира қизиқтирмасди. У то менга орқа ўгирмагунча, тикилиб турдим. Тезда, мастона ҳолатим имкон берганчалик тезликда труси, шорти, пижамагача кийиндим.
– Бўлди,– дедим ва менга аталган сувни олиш учун олдига келдим.
– "Ибупрофен" ҳам деди у мен тумбочкани ахтариш лозимлигини тушундим. Агар адашмасам столчамда унинг менга ёзган мактуби турарди, ўша менга берган мен тез-тез овоз чиқариб ўқиб турадиган мактуб.
Унинг қўлидан стаканни олдим, кўзларим чақнаб кетди, сувни ичиб кўрпага ётдим, адёлни бўйнимгача тортдим, унга орқа ўгириб деворга қараб олдим. Бир неча дақиқадан кейин уни кўрпамда менинг ёнимда ўтиргани-ни пайқадим. Унинг бармоқлари менинг сочларимни майин эркалаб силарди, унинг менга таниш илиқ, ўзига хос силаши элитиб кўзимни юмдим.
– Уни ташлаб юборишинг мумкин... Бу сўзлар энди ҳеч нимани билдирмайди...
Шу гапларни айтиб у кетди.

Менинг хатоларим





Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling