Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet28/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

26
Н о а

Мен тўпланганларни қамраб олган сукунат қўйнига чўмиб эшикка тикилдим.


– Йўқолиб кетсин, у ,– кимдир қичқирди, буюмини йиғиштириб хонадан чиқди.
– Газеталарда у ҳақида ёзилганлар ростга ўхшайди,– кимдир қўшимча қилди, – мен қизиқиб уни кўриш учун ўгирилиб қарадим.
Кўплар менга ачиниш билан тикилди, чунки шунча одамнинг ичида ёлғиз менгагини у тикилган ва қичқир-ган эди.
Саймон ўрнидан туриб қулоғимга шивирлади:
– Истайсанми, сен билин бирга бораман? – у кўнгилли бўлди. Унинг кейинга ҳафтада мени ҳис қилишга мажбурлаган уринишлари йўққа чиқди.
Ник шу ерда эди.
– Ташвиш қилма, ҳаммаси жойида, мен у билан нима қилишни биламан,– дедим, у қовоғини уйди.
Ўша кундан кейин биз бир неча бор кечки овқат қилдик. Бир овқатланиш пайтида мен унга Ник ҳақида анча гапириб бердим. Бизнинг муносабатлар қарин-дошдан кўри анча чуқурлигини билган Саймон ҳайрон қолди.
Мен Саймонга жилмайиб қўйгач, кабинет томон юрдим. Бу жой бошлиқ сифатида Никка ажратилган бўлиб деярли бўш турар, бугунгина банд, ичида бошлиқ бор эди. Эшик олдига келиб мен киравермай аста таққиллатдим, атрофдагилар кузатиб туришарди.
– Киринг,– эшикнинг нариги томмонида унинг товуши эшитилди. Мен кириб уни офисда асабий юрганини кўрдим.

Мерседес РОН


– Сен бу ерда нима қилиб юрибсан?


Мен чуқур тин олдим ва курткасини ечиб стол устига ирғитганини, кўйлаги енгини тирсагигача шимарганини кўрдим.
– Мен бу ерда ишлаяпман, – қовоқ уйиб жавоб бердим. – Сени билади дебман.
Ник тўхтади, галстугини сидириб менга ишонқирамай қаради.
– Сен нима ҳақида гапиряпсан?
– Мен ишимдан бўшадим ва Женнанинг тўйида Линколн Самуэлл берган ташрифномани эсладим. Унга қўнғироқ қилдим, у менга мос бирор иш топишга ваъда берди, – мен бу одатий ҳол бўлган каби елкамни қисиб қўйдим.
Ник столга эгилиб қўл тиради, менга тикилди.
– Нега менга қўнғироқ қилмадинг? – унинг гапида афсус оҳанги сезилди. – Мен сенга бундан яхшироқ иш топиб берардим.
Мен кўзимни юмдим.
– Сен бу ерда нима иш қилишимни билмайсан.
– Тўғри, – деди у олдимга келиб. – Сен кимга ишлайсан?
Нимадир менга бу гапим ёқмаслигини айтди. Аммо мен унга ёлғон гапира олмасдим. Саноқли дақиқада билиб олади. Шунинг учун уни яна ғазабини чиқармай деб тўғрисини гапирдим:
– Мен Саймонга ёрдамчи сифатида ишлайман.
Николас чуқур нафас олди , бир неча секунддан кейин нафас чиқарди.
– Ёрдамчи? – масхараомуз сўради у, сермаъно қошини чимирди. – Бу қанақа иш экан?
Мен унга қўлларимни қовуштириб қарадим.
– Бу нима иш бўларди, Николас?! Мен унга график бўйича ёрдам бераман, кофе келтираман...
Менинг хатоларим

– Кофе? – бу сўзни худди ҳақорат сифатида, ҳазар қилгандай гапирди.


– Ҳа, биласанми жигарранг нарса, сен ҳар тонгда ичиб турасан...
– Мен билан ҳазиллашма,– гапимни бўлиб стулга ўтирди. Менга синчиклаб тикилди. – Сени ўқишинг ке-рак-ку. Сенга сира керак бўлмаса ҳам ишлайман дейсан.
– Худди сизга керак бўлмаган каби, мистер Лайстер, – дедим унинг фамилиясига урғу бериб.
Николас менга худди айбдор болага мактабнинг
директор қараган каби тикилди.
– Бугун сен жуда хурсанд кўринасан. Иш пайтидаги ахмоқликлар сени кайфиятингни кўтарадими?
Биз иш пайтида армрестлинг – шапати ўйини қилмас-лигимиз лозим эди, унинг ўзи кечикиб келди.
– Мен ўзимизнинг ходимларим билан ўйнасам кайфиятим яхши бўлади. Сенинг ҳасадинг келяптими?
– Сен Рожерни назарда тутяпсанми?
– Ходимларни, – қатъийян такрорладим мен.
– Мен ҳасад қилганим йўқ, аччиғим чиқяпти. Сен ком-панияни деб юзидан тер қуйилиб ишлаши лозим бўлган кишиларни беҳуда вақтини оляпсан.
– Сен ўзинг тайинлаган вақтда чақирилган кенгашга келмаган вақтингни зерикиш ўрнига қувнаб ўтказсак, мен айбдор бўламанми?
– Хў...п..., кел айбдорни қидирмайлик, Ноа.
Худойим, баъзида мен уни нақадар чидаб бўлмай-диган даражада майдакаш эканини унутиб қўяман.
– Мен кетишим мумкинми? – сўрадим унга тикилиб.
– Йўқ.
Унинг кўзларида қаҳр-ғазаб, истак намоён бўлди.
– Кўринишинг жуда чиройли , – деди у ниҳоят орага чўккан оғир сукунатни бузиб. Мақтов мени довдиратиб қўйди. – Бахтингга сен йўқотган килограмларни тўлди-рибсан, сен жуда ориқ бўлганингда менга ёқмас эдинг.
Мерседес РОН

Мен бу мулоҳазани сира кутмаган эдим.


– Сен мени бақалоқ демоқчимисан?
Ник кулиб юборди. Бу товушдан сал бўлмаса юрагим тўхтаб қолай деди.
– Сен бақалоқ кўринасанми? – сўради ҳамон куларкан.
Йўқ, албатта, мен бақалоқ эмасман, ҳеч қачон бақалоқ бўлмаганман. Аммо биз ажралгандан бери йўқотган вазним аста-секин тикланарди. Энди мен кўпроқ соғлом, озроқ ўзгармас кўринардим. Бу яхши белги, бу яна олға юриш мумкин дегани бўлади.
– Сен ҳам яхши кўриняпсан, – дедим унинг саволига жавоб беришдан қочиб. – Менимча, ҳижрон ўзининг фойдасини кўрсатяпти.
Ҳатто, мен ўзим пайқадимки, гап оҳангим совуқ, қўпол эди. Ник бўлса индамай мени кузатар, назаримда охирги учрашувимизнинг сўнги лаҳзаларини эсларди.
– Яна нимадир демоқчимисан? – сўрадим мен гўё иккаламиз қамалиб қолган пуфакдан қутулиш учун. Мен ишлашим керак.
Ник мендан кўзини узмай бошини силкитди. У мендан кўзини узмай нима демоқчи эди , сир қолди.
Мен унга орқа ўгириб эшик томон юрдим, аммо чиқиш олдида тўхтаб қайрилиб қарадим.
– Сен ўз ходимларинг билан кўпроқ бўлишинг керак, Николас, улар яхши одамлар. Ҳаммаси сен билан бугун учрашишни сабрсизлик билан кутишган эди.
Ник бошини сал орқага ташлади, назаримда нимадир дейишни ўйлади-ю охири бош қимирлатиб қўя қолди. Мен уни ҳоли қолдириб чиқиб кетдим. Ўйлайманки, нимани ўйлаш учун унинг вақти етарли бўлади.
Кейинги кундаги учрашув хийла яхши ўтди. Ник ўзини дўстона ва қувноқ тутарди, аммо кечаги бўлиб ўтган иш ва гаплари учун кечирим сўрамади.

Менинг хатоларим

Нима бўлганда ҳам у бошлиқ. Менимча, барча ходимлар мажлислар залида тўпланиб олиб кулишиб ўйнаши ҳар қандай бошлиққа хуш ёқмаса керак. Назаримда у Саймондан ташқари ҳаммага ёқди. Саймон бўлса унга совуқ мулойимлик билан муомалада бўларди. Менга бундай муносабат ёқмас, аммо мен ҳеч нима қилолмас эдим. Ник менга ҳурмат билан муомала қилар, ва орамизда хавфсиз масофани сақларди, мен буни қадрлар эдим. Вақти-вақти билан у билан нигоҳларимиз тўқна-шар, мени беҳол қиларди. Унинг бу ерда бўлиши менга бирданига шодлик ва қайғу олиб келганига ишонардим.
Аммо ўша куни мен кабинатдан чиқиб юзма-юз дуч келганимда... София билан юзма- юз дуч келганимда, аҳвол бирданига ёмонлашди. Биз бир-биримизга тикилиб туриб қолдик, мен ичимда мана, ҳозир сочилиб кетишимни ҳис қилаётган бўлсам ҳам ўзимнинг бор кучимни ишга солиб, осойишта туришга ҳаракат қилдим.
– Сени кўрганимдан хурсандман, – дедим ўзимдаги бор дўстона мулойим оҳанг ва жилмайишни иложи борича ишлатишга уриниб.
София ҳайрон бўлиб менга қаради, Саймоннинг кабинетига йўналган Ник менинг сўзларимни эшитди, унинг ёнига туриб эҳтиёткорлик билан менга тикилди. Унинг кўк кўзлдарида хавотирлик билан бирга андек қизиқиш ҳам акс этарди.
– Рухсат берсаларинг...
Уларнинг ёнидан ўтиб тўғри ҳожатхона томон юрдим, ичкари кириб ўзимни босиб олиш, йиғлаб юбормаслик учун бир неча дақиқа сарфладим.
Ўзингни тут, Ноа... унутма, сен энди булар билан айри бўлиб кетяпсан...Нафас ол, нафас ол... Унга завқланиш учун имкон берма. Бу ҳолат сенга таъсир этаётганини сира намойиш этма.
Уларни бирга кўриш мени умрбод таъқиб қилади. Уларни газаталарда бирга турган расмларини кўриш ҳам шундай кучга эга. Софиянинг юзи Ник келиб ёнида турганда, қўли билан унинг белини тутганда нақадар ёришиб кетганини кўриб ҳаяжонга тушдим...
Мерседес РОН

"Шайтонча, йиғлама, керак эмас, ҳозир эмас, телба бўл-ма, ўзингни тут..."


Мен шарт ўрнимдан туриб, юзимга озгина сув сепдим, кўзимга қилинган макияжни ювиб юбормасликка ҳаракат қилардим. Кейин лаб бўёқни олиб яна бир қатлам сурт-дим, тиниқ, ёрқин кўринишини истадим, Ноа, худди бир неча дақиқа илгаригидай гўзал.
Мен чиқиб борганимда Ник ва София йўқ эди. Саймоннинг кабинетига келиб эшикни қоқдим, рухсат бергач менга эшик очгани келган Ник билан юзма-юз туриб қолдим. Унинг кўзлари мени синчиклаб кузатарди. Мен нигоҳимни олиб қочдим, ёнидан ўтиб ўз бошлиғим-га рўпара бўлдим.
– Николас, сенга барча сўраган рақамларингни бераман, ташвиш тортма, – деди Саймон.
Ник бош силкиди, аммо кўзи ҳамон менга тикиларди.
"Нега менга турганча тикиласан, Николас? Ўз қизинг-нинг олдига бор, менга ҳоли азоб чекишга қўй!"
Ник гўё менинг фикрларимни эшитгандай бўлди, чун-ки бош силкиди, эшик олдига келиб ўзидан кейин оҳиста ёпиб қўйди.
Саймон менга қаради, ўрнидан туриб олдимга келди.
– Сен тузукмисан? – қўлимдан тутди. Мен бош ирғадим. У столга эгилиб мени ўзига яқин тортди.
Биз Саймон билан икки бор лаб уриштирганмиз. Мен билардим энди у ўзини ўн беш ёшли деёлмасди, йигирма саккизга кирганди. Менга ужуда аниқ қилиб, жуда ёқи-шимни билдирган эди.
У менинг юзимни қўлида тутиб лаби билан текканда мен қизишга ўхшаш нарса сездим, аммо бу Ник билан бўладиган мастоналикка асло ўхшамасди.
Саймон меннг хаёлим ўзга ерда эканини фаҳмлади.

Менинг хатоларим

У адашмаган эди. Мен бу пайтда нималарнидир ўйлардим, фақат Саймонни эмас.
– Мен сендан бир нарсани сўрар эдим, – деди у мендан узоқлашиб ўрнига келар экан ва қутини очиб фил суяги тусидаги конвертни олди. – Икки кундан кейин компа-ниянинг очилиш маросими бўлади. У ерда ҳамма бўлади. Мен сени бирга боришингни истар эдим.
Мен ҳайратдан оғзимни сал очдим. У билан жуфт сифатида бораманми? Бу бутун халойиққа бизнинг орамизда нимадир бор деб қичқириш билан баробар. Иккинчи томондан бу Николасни тинчитишнинг энг қулай усули бўлиши мумкин. У албатта София билан борса керак? Қандай муаммо бўлиши мумкин?
– Нима дейсан? – Саймон умид билан сўради.
– Мен кўйлак сотиб олишим керак... агар бошлиғим рухсат берса.
Саймон самимий жилмайди, мен кабинетдан чиқдим, аммо шу заҳоти рози бўлганимга афсус қилдим.
Мен шернинг инига бораётган эдим.
Кейинги тунда мен Женна билан ичгани бордик. Биз бир неча ҳафтадан бери кўришмаган эдик ва қизлар уч-рашуви ўтказиб сал ёзилмоқчи бўлдик.
Мен ҳамон ўн тўққиз ёшлик ўша беғубор пайтимга қайтишни истадим, Женна эса ўзининг ичидаги аввалги "мен"ини чиқаришни – турмушга чиқмаган, уйда уч кундан ортиқ тура олмайдиган даврига қайтишни истарди. Ўша тунда мен қизил ранг теридан тикилган мини юбкамни, сийрак чулки, ним қора қалин иссиқ свитер, онамнинг совғаси, тиззагача келадиган товони баланд этигимни кийдим. Сочимни мойлаб ёзиб юбордим, лабимни юбкам рангида бўядим. Женна фахрланади.
Кўп фурсат ўтмай мен барга етиб келдим. Дугонам мени эшик олдида кутиб турарди, оғзи қулоғида жилмайиб қарши олди.
– Чиройли кўриняпсан! Овга борамизми? – ҳаяжон билан сўради у.
– Менинг бу кўринишим эркаклар учун эмас: мен
Мерседес РОН

ўзим учун кийиндим, бунинг устига сени эринг бор.


Женна мен айтган гапларни бирортасини эшитмаганга ўхшарди.
– Бу обрўли бар, қандайдир ожиз клуб эмас, тушун- дингми? Киришимиз билан... Гаров ўйнаймиз ярим соат ичида атрофимизни йигитлар ўрайди ва танишишни таклиф қилишади.
– Мен бугун озгина ичиб, иккаламиз валақлашиб, кўнгил ёзамиз деган эдим. Мен йигит ахтаришга қизиқмайман, кўнглинг тинчиши учун айтсам мен гўё бошлиғимиз билан учрашиб юрибман.
Женна менга қизиқсинаб қаради.
– Очиқ сўзла! – бу янгилик, барда йигит ахтаришдан ҳам қизиқроқ кўриниб, ҳаяжонга тушиб қичқирди у.
Мен елкамни қисиб қўйдим.
– Кел, бир бокалдан ичайлик, кейин мен барисини гапириб бераман. Аммо огоҳлантириб қўяй гапирадиган нарса йўқ ҳиссобида.
Женна бош ирғади ва гапимдан илгаригадан ҳам кўпроқ ҳаяжонга тушиб мени қўлимдан етаклаб ичкарига олиб кирди. Бар катта эмасди аммо унинг ичида барча қулайлик бўлиб тартибли жойлаштирилган эди. Женна ўзи ёқтирган пушти рангдаги икки бокал нимадир буюртма берди, биз столлардан бирига ўтиришимиз билан мени гапиришга ундади.
– Бўл гапир, сен бошлиғинг билан ҳалигидай...
– Йўқ, бошлиқ билан ҳалигидай... эмас. Биз бирга овқатландик ва икки бор бўсавозлик қилдик.
Женна менга ҳайрон тикилди.
– Икки бор? – мен яхши биладиган оҳангда сўради. –секинроқ-да, бўлмаса сани енгилтак деб ўйлайман.
– Вой оғзингни юм! – буюрдим мен ва коктейлдаги зайтунни унга ирғитдим.
Женна кулди, аммо менга ўзга сайёрадан келган мутант-қўнғизга қарагандай қизиқиб қаради.

Менинг хатоларим


– Сен жуда бўшангсан, мен ўзим йигит топаман,– Женна бўш келмади. Иккинчи соатда у йигитларни рўпара қилди. Бешинч ийигитни рўпара қилганда мен соатимга қарадим ва кетиш пайти бўлганини тушундим.


– Кечир, Женна кетиш пайти бўлди, эртага ишга боришим керак. Бўлмаса бошлиқ, кабинетга чақириб қичқиради.
У кулиб менга юзланди.
– Сендан сўрамадим ҳам, ишларинг қалай? – деди у ҳам қизиқиш ҳам эҳтиёткорлик билан.
Николас мавзуси энди муҳокамага арзимайдиган, оғир мавзу бўлганди. Женна Никни болалик чоғидан буён биларди. Биз қанчалик қалин бўлмайлик мен унинг қалбини яралаганимни, Никни олиб қўйганимни кечирмасди.
– Ҳозирча, орамиз узоқ, менимча ҳаммаси жойида, дедим ёлғон гапириб. Никнинг борлиги менга ўзим ўйлагандан кучлироқ таъсир қиларди.
Худди шу пайтда эшикдан кирган новча, ниҳоятда чиройли Лайонни кўрдим. Худди унинг бошига радар ўрнатилгандай бизни кўп ўтмай топиб олди. Мен уни жилмайиб кутиб олдим, Женна ёнидан жой берди.
– Ишларинг қалай, Ноа? – сўради дугонамнинг эри, ва Женнанинг оёғига қўлини қўйди.
– Аъло даражада, аммо озгина чарчадим, – дедим бокални столга қўйиб ва уйга кетишга шайландим. Женнани ёлғиз эмаслигини билганимдан кейин чўчимай уйга кетсам бўлаверади.
Улар билан хайрлашиб бардан чиқдим ва машинамни қўйган жойимга қараб юрдим.
Биз белгилангандан кўра кўпроқ ўтириб қолдик. Женна бу ерда яна истаганча ўтириши мумкин, аммо шерик бўлгани мен чидамас эдим. Шу боис тезроқ кетишга шайландим, унинг эрини келиб қолгани, айни муддао бўлди, хурсанд бўлиб хайрлашдим. Бардан чиққанимда ҳаво булутли, осмонда юлдузлар кўринмас, ҳар замонда майда томчилар юзга уриларди.

Мерседес РОН


Мен машинага ўтирдим ва катта йўл томон юрдим. Жуманинг серфайз кунида йўлда қатнов сероб ва шитоб. Бу қатновга қўшилиб тиқилинчга учрагандан кўра бошқа йўналишга ўтиб, гарчи у кўпроқ вақтни олса ҳам, бамайлихотир кетган маъқул деб ўйладим.


Мусиқа тинглаб ёзилиш учун радиони қўйдим, бир неча дақиқадан кейин мени ғалати ҳиссиёт чулғади. Рул менга бўйсунмай қаршилик қиларди ва саркашлиги тобора ортарди. Мен уни тўғри ушлаш қўлимдан келмаслигини тушундим.
Ярамас!
Мен газ педалини оҳиста бўшатиб секинлаша бошла-дим. Иккинчи даражали йўл ичида, кун бўйи ёғаётган ёмғир ва лой ҳосил қилган сирпанчиқда эҳтиёт бўлиб ўнг ёнг четига чиқдим, авария чироғини ёқдим.
Мен бундай пайтда нима қилиш лозимлигини эслаш-га уриндим. Машинадан тушиб фақат машина чирғи хира ёритган зулмат ичида қолдим. Юкхонани очиб фонар ва аварияни билдириб ёниб турувчи белгини изладим. Минг афсуски топа олмадим. Телефоним чироғини ёқиб турли- туман нарсаларни титиб излашим ҳам ҳеч қандай натижа бермай тугади. Сиқилиб кетдим.
Ёнимдан жуда катта тезликда машина ўтдик, мен бир метр нарига сакрадим.
– Телба! –қичқирдим. Мен телефон чироғида ўзим-
нинг "Ауди"дамни ғилдиракларини қарадим. Биттаси тешилиб қолган экан, менда на заҳира, на домкрат, на бу ҳолатда кўмак берадиган бошқа нарса йўқ. Нима учун? Чунки бу нарсалар менинг эски аравамда қолган. Мен телбалик қилиб бу буюмларни кўчириб олмаганим учун ўзимни койидим.
Мен телефонни олиб, чақиришим билан ёрдамга етиб келишига ишончим комил бўлган кишини эслаб рақами- ни тердим, чақириш тугмасини эздим.
Чақириш гудоги янгради.

Менинг хатоларим



Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling