Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
25
Н и к Мен ҳозиргини котиба қолдириб кетган кун тартибига кўз югуртириб уҳ тортдим, ҳатто эснаш учун деярли вақт қолмаган тиғизлик эди. "ЛРБ"нинг очилиши ва зиён келтираётган иккита компаниянинг ёпилиши орасида мен бошқа ишларга вақтим қолмаслигини, тўлиқ ишга берилишим лозимлигини тушундим. Мен норози бўлмадим, чунки ишлаш менга ёқарди, айниқса, янги проектларнинг ишга туширилиши мен учун жуда муҳим ва қимматли эди. Мен тонгги газеталарни кўздан кечириб тишларим орасида сирғалиб чиққан товушда сўкиниб қўйдим. Саймон Рожер шу тонгда қўнғироқ қилди. Биз очилган пайтимиздаёқ матбуотда ёмон ном чиқармайлик деб талаб қилди: унинг фикрича, бизнинг тоза тимсолимиз ишнинг самарали бориши учун энг муҳим шартлардан бири, унинг фикрига тамом қўшилсам ҳам менда камералар олдида суратга тушишга вақтим ҳам, хоҳи-шим ҳам йўқ эди. Бу қарорим сабабини тушунтириб бердим. Телефон қўнғироқ чалди, мен ўйламасдан гўшакни олдим, бу София экан. – Мен бандман, – дедим истаганимдан кўра сал кескинлик билан. – Сен ҳамиша бандсан, – давом этди у. Котибанг сен келаси ҳафтада Лос-Анжелесга учишингни айтди. – Мен "ЛРБ"нинг у ердаги офесини кўриб, барча иш керагидай кетаётганини билгани кетяпман. – Яна айтдики, очилиш муносабати билан йиғилиш кечаси уюштирар экансизлар. – Кўряпман, Лиза сени батафсил хабардор қилибди,– ғашим келиб жавоб қилдим. – Ҳа, Рожер кеча бизни маълум-машҳур қилишини айтди, обрў бераркан. Менинг хатоларим – Сен Калифорнияга боришингни менга айтишни, ҳеч бўлмаса ўйладингми? Сенга эслатиб қўйишим мумкин-ми, биз бир ойдан ошиқроқ вақтдан бери, ҳатто, кўриш-ганимаз йўқ. Мен стулдан туриб ўзимга қайноқ кофе қуйиш учун бордим. Ҳақиқат шу эдики, мен кейинги пайтда иш билан банд бўлиб, Ноа билан сўнгги учрашувимизни ўйлабману, Софияни деярли ўйламабман. – Албатта, хабар бермоқчи эдим, иш билан овора бўлиб ёдимдан чиқибди, – осойишта жавоб қилдим. София бу ердан бир неча километр узоқликда бўлса ҳам ўйлагани эшитилиб турарди. – Унда сеникида учрашамиз,– кўтаринкилик билан сўзлаган фикри эътиборсиз қолмади, жилмайиб қўйдим. – Учрашамиз, – дедим қайтиб жойимга ўтирар эканман, – Сенда калитим бор-а? Мен у билан қандай гаплашганим билан Ноа билан қандай гаплашганимни тенглаштира олмас эдим. Мен унга бир неча ой бурун калитни бергандим. Чунки иш бўйича кўпинча у Лос-Анжелосда қоларди, менинг хонам эса бўш турарди. Мен бу хонани вақтим бўлмагани учун эмас, унинг деворлари кўп хотираларни эслатгани учун ҳам сотишга қарор қилмаган эдим. У хотиралар менинг қалбимда худди ҳозир офес каминида ёққан оловим сингари гуркираб ёнарди. *** Лос-Анжелосга менинг рейсим жуда эрта бўлиб мен ходимларни туш маҳали чақирилган йиғилишига улгиб борар эдим. Битта хатони яна такрорлашни истамас эдим. Сингламни кўришни жуда истардим, ахир, Лос-Анже-лесда янги йилдан бери бўлмагандим. Ноа шундан бери кўринмади, менинг яримим эса уни кўришна жуда ҳам истарди.Унинг онаси қизи кампусда қолишни истагани, чунки ўқиши борлигини айтди. Мерседес РОН Аммо мен бунга сабаб менинг йўқлигим эканини биламан. Бундан икки ой бурун бирга ўтказган тунимиз ҳамон менинг ёдимда турибди. Ҳар бир сўз, ҳар товуш, ҳар бир бўса, ҳар бир ҳиссиёт ёдимда. Агар у билдирмай кетиб қолмаганди нима бўларди?! Кейинроқ кетармиди? Унинг ёнида туриб орамиздаги барча муносабат тугади дейишга менинг жаръатим етармиди?! Бу савол-жавоб менда узил-кесил ҳал бўлмаган, бун-дан кейин ҳам ҳал бўлмайдиганга ўхшайди. Тақдир буни ҳал қилишни ўзининг зиммасига олган, шунинг учун ҳар биримизи кутиб... кутиб ўзимизнинг мустақил ҳаётимиз билан яшаб келяпмиз. Энди менда София бор, у менинг ҳаётимнинг мазму-ни бўлмаса ҳам, бажаришим лозим бўлган мажбурияти. Мен хотиним ва болаларим бўлишини истар эдим. Аммо мен ҳеч қачон Ноани севган каби ҳеч кимни сева олмай-ман. У мангуга мен учун азобли хотирот бўлиб қолади, мен уни доимо қалбимда олиб юраман, ўзимнинг қоним доначалариди юради, худди менинг гавдамнинг ярми бўлган каби ажралмасдир. Аммо бу танам истаган, ҳаракат қилган нарсани олишга ҳалақит бермасди. Стив мени аэропортда кутарди. У эртага университетда битирув кечаси бўлаётган катта ўғли билан бир неча кун бирга бўлиш учун кетаётган эди. Уни кўриб жилмайдим ва машина томон юрдик. – Арон қалай? – камарни боғлаб қабул қилинмай қол-ган чақирув ва хабарларни текшириш учун телефонни олдим. – Ҳаммаси тамом бўлганидан хурсандман. Мен хаёлим сочилиб жилмайдим, қўл соатга қарадим. – Тезроқ борайлик, мен учрашувдан кеч қолмай. Стив мен сўраганни бажарди ва ярим соат ўтмай биз Менинг хатоларим шаҳарга кирдик ва қурилиши менга бир ҳовуч миллионга тушган бино олдида тўхтадик.
Шу ҳолат шу пайтда мени на ходимлар, на уларда яхши таассурот қолдиришга бўлган интилишим аҳамият касб этмай қолди. Агар бу ерда Ноа бўлмаганда мен ҳам балки уларга қўшилишиб кулган, ҳатто, қўшилиб ўйнаш учун рухсат сўраган бўлардим. Мен унга кўз узмай қарадим ва мавжуд бор оламим беҳол тебраниб кетганини сездим. – Йиғилиш қолдирилади, – мен сал бўлмаса қичқириб юборай деб давом этдим: – Мен эртага эрталаб соат еттида худди шу ерда бўлишларингни истайман. Шунда кўраман ўз ишларингга муносибмисиз, йўқми. Бу ер ўйин майдончаси эмас. Мен ҳаммага, айниқса, Рожерга, менинг қизимга жуда яқин ўтирган, қуриб кетгур, менинг Ноамга яқин ўтирган Рожерга тикилдим. Мен шарт бурилдим ва чиқиб кетиш учун эшик томон юрдим, аммо бир зум тўхтаб ўгирилиб, қичқирдим: – Морган, менинг олдимга, кабинетга киринг! Менинг хатоларим Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling