Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
24
Н о а Миннатдорлик кунидан икки ҳафта ўтгач, менга ниҳоят, қўнғироқ қилишди. Мени қабул қилишди! Котиба компаниянинг асосий ҳамкорларидан бири Саймон Рожерга ҳаётини енгиллаштиргани ёш, чаққон ёрдамчи керак экан. Мен ишни душанба куни соат еттида бошладим. Бу шогирдлик даврим бўлса ҳам, менга олдинги ишимга қараганда кўпроқ маош тўлайдиган бўлишди. Хуллас, ҳамма иш кўнгилдагидек борарди. Биринчи кун мен ишга келганимда офисда ўтирган ёрқин сочли қора кўз келишган аёл мени мистер Роджер кутаётган хона томон йўналтирди. Мен эшикни қоқдим ва қабул қилгунларига қадар озгина кутдим. Мен кириб кутганимга қараганда анча навқирон эркакка кўзим тушди. Унинг ўзини тутиши, муомаласи мени бир сония ҳайрон қолдирди. Унинг кўзлари яшил ранг, сочи мени-кига қараганда бирмунча ёрқин, тўқроқ эди. Унинг тўқ кўк костюми ва жигарранг галстуги ўзига жуда яраш-ганди, мен унга кўпроқ термилганимни сездим, чунки юзида табассум жилоланди. – Ноа Морган, тўғрими? – сўради у турар экан бир қўлида костюми тугмасини қадади, иккинчисини менга узатди. Мен қўлни лозим бўлганига қараганда озроқ тутиб сўрашдим. – Ҳа, тўғри, – дедим ўзимни пича ноқулай сезиб. Роджер стулдин чиқиб айланиб ўтди, яна жойига ўтирди, менга ҳам ишора билан шуни таклиф қилди, мен шошилиб тери қопланган креслолардан бирига, унга рўпара бўлиб ўтирдим. Менинг хатоларим Унинг кабинети анча содда бўлиб, тахта стол, иккита стул, Мас компьютери, папкалар турган бир нечта токчалардан иборат эди. – Линколн менга Николаснинг синглиси иш излаяпти деганда мен жуда ҳайрон қолдим, сизни академик ўзлаш-тириш ва тавсифномангизни кўриб Лайстерга эмас менга ишга ўтганингиздан хурсанд бўлдим. Мен Николаснинг номини яна эшитишни истамас эдим, аммо улир бир-бирларини танишларини билиб суҳбат оила мавзусига тақалганига ҳайрон бўлмадим. – Ҳа... Оталар билан хизмат қилиш унча яхши ғоя эмас, – дедим дўстона оҳангда. Рожер ўқиётган папкасидан бошини кўтарди, кулди. – Мен Уиллямни назарда тутмадим, Николасни гапирдим, эҳтимол сизнинг фикрингиз тўғридир, – деди у папкани столга қўяр экан ва менга жилмайиб сўзлади: – Ишингиз оддий, асосан менинг топшириқларимни бажариш, мажлисларда қатнашиш, қайдлар ёзиш, мен сўраган нарсаларда ёрдам бериш... Мен унга котибага ўхшаш кимдир бўлишим лозимлигини билиб бош қимирлатдим. – Агар сиз маъқул кўрганингизда, акангиз бундан маъқулроқ иш топиши мумкин эди... – Йўқ, йўқ, мен Николасга мурожаат қилишни охирига қўяман, кейин Нью-Йоркка боришимга тўғри келади, шундай эмасми? – дедим хурсанд жилмайиб. Мен иш топгандим, энди ишни бошлашни истардим! Рожер менга қовоқ солиб қаради. – Сиз тўғри айтдингиз, Николас ҳозир Нью-Йоркда, аммо компанияси кимники бўлса, Линколн ва менинг компаниям ҳам шуники. Сиз ишни энг қуйидан бошлаш-ни истабсиз, буни тушунаман, бу сиз ҳақингизда кўп нарсадан хабар беради. Менинг ичим музлаб кетди, савқотгандай бўлдим. – Кечирасиз... Мен охиригача тушунмадим шекилли,– дедим орқамга совуқ тер чиққанини сезиб. Мерседес РОН – Бу компания Николасга қарайдими? Рожер менга аҳмоққа қарагандек таажжубланиб боқ-ди ва бош томонида деворга илинган ёзувга ишора қилди. Шаффоф ойнага гулдор қилиб ёзилган ҳарфларни кўриб, қасам ичаманки, сал бўлмаса юрак ўйноғига дучор бўлай дедим. Бўлиши мумкин эмас, лекин ёзув бор эди: Лейстер, Рожер ва Баксуэлл инк "ЛРБ" Ифлос! Бу кампания Николасга қарайдими?! – Биз бу кампанияни биргаликда бошлаганмиз, Николас можар акционер бўлган. Мен сизни хабардор деб ўйлабман, – у менинг кўрсатган муносабатимга бирмунча ҳайрон бўлиб қаради. Қандай қилиб бу аҳмақона аҳволга тушдим-а?! Бу ҳақида суриштирмай туриб нега ишга кирдим? – Аниғини айтсам, акам билан муносабатимиз яхши эмас, – мен изоҳлай бошладим. – Бир неча ой бурун Линколн Баксуэлл бу ишни менга таклиф қилганди. Бу Николасга тегишли компания эканидан хабарим йўқ. Мен... – мен унга қарадим ва хижолат бўлганимдан юзим қизариб кетганини ҳис қилдим. – Кечирасиз, сизнинг вақ-тингизни бекорга олмаслигим лозим эди, мен кетаман. – Рожер мен билан баравар ўрнидин турди ва мен тез юриб эшикдан чиқмасимдан олдин келиб қўлимдан маҳкам ушлади. Шошмай тур, Ноа, – деди у менинг номимни жуда юмшоқлик билан айтиб. – Мен сенлашга ўтсам майли-ми? – сўради у мени тўхтаганимни билгач, қўлимни бўшатиб. – Ҳа, мумкин, шундай бўлса янаям яхши, ̶ дедим бу ҳолатга кўтаринки руҳ бермаслик учун. Рожернинг лаблари чети кўтарилиб жилмайди. – Сен мабода хавотир олаётган бўлсанг, бу ерда ишлашингни Николаснинг билиши шарт эмас, – у шошилмай гап бошлади. Менинг хатоларим – Менинг билишимча, у Нью-Йоркда муқим бўлиб қолди, бу шаҳарни тарк этиш нияти йўқ. Мен енгиллашиб чуқур уҳ тортдим, бошимда мингла-ган хаёллар чарх урарди. Николас ҳозирги пайтда Лос- Анжелсга келмаслигини яхши билардим. – Сенинг бошлиғинг у эмас, мен бўламан, – яна-да ишончли бўлиш учун у қўшимча қилди. Худойим... Шундай қилиш мумкинми?! Рожер Саймонга ишлаш мумкинми, унинг бошлиқларидан бири менинг собиқ йигитим, ўша ҳозир мутлақо кўришни истамаганим эканини била туриб? Агар менга бошқа қулайроқ иш жойи бўлганда эди, бир сония иккиланмай бунисидан воз кечардим. Ачинарлиси шуки, бундан ўзга ҳеч қандай танловим йўқ эди. – Нима дейсан? – қистади у. Мен ўзимнинг бор ҳадикларим, ишончсизлигимни ичимга ютиб тасдиқ маъносида бош ирғадим. Рожер чиройли оқ тишларини кўрсатиб жилмайди. – Менинг жамоамга хуш келибсан... Мен сен билан ишлашни жуда истайман. Табассум ҳосил қилиб хайрлашдим ва унинг кабине-тидан чиқдим."Шайтон Николас... сендан узоқроққа кетиш намунча мушкул-а?" Кунлар ўтарди ва мен Николас билан учрашмасли-гимга аниқ ишондим, чунки у Нью-Йоркда яшар , "ЛРБ" компанияси ишларини ўша ерда яшаб туриб бошқарарди. Мен хотиржам бўлиб тинчгина ишимни бажарардим. Бу иш менга ёқарди, чунки у бўш вақтни қолдирмас, бошни ишга халал берувчи турли-туман хаёллардан мосуво қиларди. Машғулотга борган кунларимдан ташқари вақтда эртадан кечгача офисда ишлаб Рожерсга зарур бўлган барча ишларида ёрдам берардим. Бир ҳафта сезилмай ўтиб кетди, дам олиш кунлари келди. Роджество байрамини мен онам, Уилям ва Медди билан ўтказдим. Николас аниқ қилиб келолмаслигини билдирди. Мерседес РОН Унинг ишлари уюлиб ётибди. Мен дилимнинг тубида бу байрамни Николас мен учун қолдирганини пайқадим. Йилнинг охирги кунларини мен Женна ва Лайон билан ўтказдим. Дугонам мен билан бўлганда Николас ҳақида гапирмасликка ҳаракат қиларди, бироқ худди ўчашгандай бу ном орада ўз-ўзидан қалқиб чиқарди. – У Софияни севмайди, Ноа, – кечки овқат маҳали у мени ишонтиришга уринди. – Унга олдинга кетиш керак, шунинг учун етаклашиб юрибди. Охирги гапини менга тикка тикилиб сўзлади. Женна мени ёшлигимни, одамларга аралашиб ёруғликка чиқи-шимни, ўзимни кўрсатишим, диққатни тортишим лозим-лигина тайинларди. Янги йил келишига тескари ҳиссоб қилаётган пайтимизда мен унинг гапи тўғримикин, энди ўзгалар билан учрашиш вақти келдимикин деб ўйладим. Машғулотим бўлмаган бир куни офисда ишлар эдим. Саймон униг кабинети билан кичик қора эшик орқали боғланувчи менинг кичкина кабинетим олдида тўхтади. Мен компьютер экранидан кўзимни олиб, унинг келаётгани, столим олдида тўхтаганини кўрдим. У иккала қўлини орқасида қовуштириб менга кулиб қаради. – Сен яхши ишлаяпсан, Ноа, – деди кўзларида фахр жилоси билан. У мени ўз ҳимоясига олганини билар эдим. Мен унинг жамоасида, ҳатто бутун жамоада энг кичик эдим, у мени устоз сифатида барча ишга ўргатар ва ҳимоя қиларди. Мен ишга кирган қисқа вақт ичида жуда кўп нарсаларни ундан ўргандим, бунинг учун миннатдор эдим. – Раҳмат, Саймон,– дедим мақтовдан қизариб. Бугун у малла шим ва ғуборсиз оқ кўйлак кийган, енглари билигигача қайриб қўйилганди. Ёрқин сочлари силлиқ таралган, яшил кўзлари менга қувонч билан сермаъно боқарди. – Мен сени ичишга таклиф қилгани келдим, – мен сал қовоқ уйдим, аммо у давом этди. – Биз Coca-Cola билан янги баҳорги сезонга шартномани узайтирдик, нишон-лаймиз. Бўпти менга бунақа қарама. Сен қиз боласан-ку, эсингдами? Менинг хатоларим Мен хурсанд жилмайиб ичимда енгил ҳаяжон сездим. Бирор жойга хурсандчилик қилгани борганимга анча вақт бўлди, агар бутун жамоа борса-ю мен қолсам айрилиб қоламан. Ким ҳам йўқ дерди, тўғрими? Мен таклифни хурсанд қабул қилдим, у менга палтони кийишда кўмаклашди. Кўча совуқ, шунинг учун чиқишимиз билин бўйнимга оч кўк шарфни ўрадим. Биз кетар эканмиз фақат у ва мен бор эдик. – Қолганлар қани? – эҳтиёт бўлиб сўрадим. – Улар барда бўлса керак, ҳамма ҳам сенга ўхшаб тиришиб ишламайди. Мен унинг камситувчи мақтовини эшитмаганга олиб кетидан бордим. Биз компаниянинг баланд катта биносидан ўтиб бурчакка бурилдик ва кўчада одамлар тўдаси ичида кетдик. Машиналар кўп, тиғиз пайт эди. Биз кетар эканмиз гаплашардик, ишдан ташқарида у билан гаплашаш нақадар осон эканига мен ҳайрон қолдим, мен унинг ёнида ўзимни енгил, эркин тутардим. Мен унинг бир ҳазилига кулган эдим, бирдан у тўхтади. – Сен билан очиқ гаплашсам бўлдадими? – сўради кўзимга тикилиб. Мени гап оҳангидаги ўзгариш хавотирга солди , аммо мен унга эҳтиёт бўлиб тикилиб бош силкидим. – Ростлик ҳамиша ёлғондан устун. У яна жилмайди ва сочларим тутамини қулоғим орқасига жойлади. Бу ишора мени унутилган ҳиссиётни яна эслашга мажбур қилди, қорнимда капалакнинг енгил қанот қоқишини эслашга мажбурлади. – Сен менга ёқасан, Ноа. Жуда ёқасан ва мен сени кечки овқатга таклиф қиламан, – тан олди у. Буни уялмай, оз вақт ичида кўп нарсага эришган одам сифатида жуда ишонч билан, балки улуғвор, қувноқ бошлиқ сифатида гапирди. Мерседес РОН – Сен мени кечки овқатга ҳозир таклиф қиласанми... ёки ҳамкасблар билан ичиш ҳали ҳам ўз кучидами? – мен асабийлашдим, ишонаманки у мени тушунди. – Ростини айтсам буни мен ўйлаб топдим... Сени таклиф қилмоқчи эдим, рад этасан дедб чўчидим, шунинг учун сал ёлғон гапирдим. – Тушунарли... – дедим унинг ёлғони менга ёққан ё ёқмаганини ўзим ҳам билмай. – Келақол, мен шунчаки сен билан яқиндан танишмоқ-чиман. Биз яхши жойда суҳбатлашиб овқатланамиз, менюдаги энг яхши винони оламиз, кейин уй-уйимизга тарқаламиз. Қизиқарли янгради ... бу учрашувмикин? У мени таклиф қилган ресторан яхшигина, аммо жуда олийжаноб эмас, ҳар ҳолда менда ноқулайлик уйғотади-ган эмас эди. Деворларда турли рангдаги пластинка–1980 – йилларнинг урф бўлган қўшиқлари илинган, столда қизил-оқиш нозик, чиройли салфеткалар ўртасида шам ёнар, уйдаги қулай шароитни ёдга соларди. Бу италян ресторани бўлиб менга таоми ёқишига ишончим комил эди. Мен пишлоқли соус ва равиола, у бўлса сабзавотли лазан буюртма берди. Ростдан ҳам менга овқатлар ёқди, биз ҳар соҳада суҳбатлашдик, бир-биримизни билиш учун саволлар бердик. Мен анчадан бери учрашувда бўлмагандим. Мен то Николасни учратгунча фақат Дэн билан учрашганман. У пайтда мени йигитлар билан етаклашиб, учрашувга борадиган ҳолим йўқ эди. У тўртта сингил ичида тўнғич ягона ўғиллигини, қизлар ақлдан оздирй деганини гапирди. Бой оиладан бўлиб дадаси архитектор, онаси врач, ўзи эса маркетинг ва телекомуникацияга соҳаси билимдони. Менинг хатоларим Кечки овқат сезилмасдан учиб ўтди ва биз қайтиб иш майдонига келдик. Менинг қизил "Ауди"им унинг маши-наси ёнида турарди, тасодифми? – Яхши, Ноа,– деди у кетишдан ўзга чора қолмаганини сезгач жилмайиб. – Менга сен билан овқатланиш жуда ёқди, буни иложи борича тезроқ такрорлшани истар эдим. Мен кулиб юбордим. Ҳаммаси шундай яхши ўтдики, мени бунга ишонгим келмасди. Ҳеч қандай кескинлик йўқ, йиғи, тақлид йўқ, йигит-қиз шунчаки бирга ўтириб ҳаёт ҳақида суҳбатлашди. Аммо у олдинга юриб бўса олиш учун эгилганда, мен инстинк бўйича ўзимни тортдим, унинг лаблари менинг ёноғимга сал суркалиб ўтди. – Оу, – у таажжубланиш ва ранжиш аралашган ҳолда хитоб қилди. Мен уни қанчали чиройли, мулойим, шижоатли эканига қарадим, аммо у Никка асло ўхшамас эди. – Кечирасан... Менга овқатланиш, суҳбат жуда ёқди, аммо бизнинг муносабатларимиз пича секинроқ ривожланишини истар эдим, – ерга боқиб узр сўрадим. Бир оғиз сўз айтмай у қайрилди ва машинасига ўтириб жўнаб кетди. Мен нима юз берганини англаш учун бир неча сония, туриб қолдим ва бунга эришганимдан кейин, кўзимга ёш тўлди. Мерседес РОН Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling