Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
27
Н и к Тунги соат икки бўлса-да, мен ўзимга ўзим савол беришда давом этардим: нима қилиб бу юзаки ва тентакнамо одамлар ичида ўралашиб юрибман, улар нафақат устимдан кулишади, балки ялтоқланиб ўзини менга энг яқин дўст эканини кўрсатишга уринишади. Биз дадам борган жойлардан бири, шаҳар марказидаги клубда бўлардик, чунки шу ерда кўп шартномалар имзоланарди. Бу голф-клуб бўлиб мен ўсмир пайтимда дадам бирга кўп олиб келарди. Спортнинг бу тури менга серфинг каби жуда ёқмаса ҳам ҳар ҳолда кўнгил очишга асқатарди. Шунга қарамай бу жойларда бўлиш мени жуда ғашимни келтирарди. Мен фақат костюм кийиб галстук таққан, чарм диванларда ўтириб сигаралар чекувчи, ўзини дунёнинг ягона хўжайини деб билувчи одамлар билан учрашибгина қолмасдан, уларни биз олти ойлаб тузган шартномамиз рақамларини тинимсиз озайтиришга уринишларига чидашимга тўғри келарди. Биз бу ерга огоҳлантирмай бирданига келдик. Атрофимдагилар бежирим, пўрим кийинган мен жинси шим, кунда киядига кўйлакка галстук таққан ҳолда эдим. Стив буларни атайлаб шаҳардаги хонамдан олиб келди, акс ҳолда бу далисифатлар мени ичкарига киритмасдан ҳайдаган бўларди. Мен қутидан навбатдаги олтинчи сигаретани суғириб чекишга чоғланганимда Стив тўпланганлардан четга чиқиб телефон қўнғироғига жавоб берди. Бир зум у менга қўнғироқ қилиб бу ердан иложи борича тезроқ қорамни ўчиришни сўрагандай туюлди. Лекин у телефонни чўнтагига солиб қовоғини солганича мен томонга келганда унга бор диққатим билан термилдим. Мерседес РОН – Мен озгинага кетишим зарур бўлиб қолди, – деди у жиддий йўсинда. "Кетишим зарур?" – Нима бўлди? – сўрадим ўрнимдан туриб ва ҳамсуҳ-батлардан узр сўрагач, Стив билан бемалол гаплашиш учун хона бурчагига бордик. – Агар бу мени шу жойдан чиқиб кетишим учун баҳона бўлса, сени маошингни ошираман, Стив. Тансоқчи жилмайди ва "йўқ" дегандай бош силкитди. – Ноа қўнғироқ қилди. Мен унинг исмини эшитишим билан ҳушёр тортдим. – Билишимча, машинанинг шинаси тешилибди, ал-маштиргани заҳира йўқ экан. У ҳозир овлоқдаги иккин-чи даражали йўлда турибди, – бошини силкитиб хабар берди. – Ёрдам беришимни сўради. "Тўхта, нима?" – Мен ўзим бораман,– у ёққа боришга хоҳиш уйғонганига ўзим лол қолдим, – манзилни бер. – Николас, у сен билан бўлсам сенга ҳач нарса айт-маслигимни илтимос қилди. Мен жилмайиб қўйдим. – Стив, эшитмаганга ўхшайсан, мен бораман. У ноиложликдан уҳ тортди. – Бўпти, мен уйга таксида кетаман. Манзилни телефонда ёзиб жўнатаман. Машина юкхонасида барча зарур нарсалар бор, – деди у чидам билан. Мен унинг елкасига дўстона қоқиб қўйгач, костюм кийган олифталар олдига келдим. – Жентелменлар, сизларга ачиниш билан айтаман, мени кетишим зарур бўлиб қолди. Мени боришим керак бўлган ҳодиса рўй берди, – дедим ичимда қувониб. – Биз учрашувни менинг офисимда, қулай бўлган вақтда давом эттиришимиз мумкин... Хайрли тун тилайман. Мен уларга оғиз очиишга ҳам имкон бермай шошилиб чиқдим. Ноа ҳамиша менинг энг яхши баҳонам бўлган. Телефондаги GPS кўрсатмасига биноан борар эканман безовта бўлдим: машина одамсиз жойда, чеккадаги Менинг хатоларим ярамас йўлда, кўплар тиғизликка дуч келмаслик учун юрадиган йўлда турарди. Мен доим Ноага бу сифатсиз йўлдан фойдаланмасликни тайинлардим. аммо ҳамиша ўз билганидан қолмас эди.
– Сенингча бундай дейишга унга ким ақл бўлдийкин? – мен кулгимни яшира олмадим. – Сени бошқа ишинг йўқми? Биласан-ку, сен ахир жуда банд одамсан. София нима бўлади? – сўради у. – У волидлар уйи Сан-Францискода,– дедим унинг қўлидан ушлаб машинам юкхонаси томон бошладим. У ерда ғилдиракни алмаштириш учун ҳамма нарса бор. Мен камзул топиб унга узатдим. – Кийиб ол, яхши бўл. Ноа қўлимни қўйиб юбориб узатган сариқ нимчани бир сўз демай кийди, мен камзулим тугмасини қададим. – Бусиз юриш эҳтиётсизлик эканини билиш керак,– дедим ғилдиракни олиб. – Трансмиссон тирагични олиб орқамдан юр. Ноа мен сўраган ишни бажарди. Кўп қизлар ҳатто трансмиссон сўзини билмайди, агар мен ғилдиракни берсам, Ноа ўзи мендан тезроқ ўрнатган бўларди. Унинг кейинги гаплари буни тасдиқлади. – Сени овора бўлишинг шарт эмас, ўзим эплайман, – деди у мен дамсиз ғилдирак олдига келганимда. – Бемаъни гапирма, машинада ўтир, – мен юкхонадан авария учбурчагини олиб йўлга ўрнатдим. Қайтиб келсам Ноа машина тагига домкратни қўйиб босаётган эди. Мен унинг елкасидан ушлаб итариб юбордим. – Озгина кутиб турмайсанми? – ўзимни тутолмай қичқирдим. Қарасам, у тиззалаб ўтирар чулкиси лойга буланган ва тошга тегиб йиртилганди. – Сен менга Менинг хатоларим ҳеч нарсани исботлама. Мен ғилдиракни бемалол алмаштира олишингни биламан. Наҳотки, мен бу ерга сенга ёрдам бергани келганимни тушунмаяпсан?
Мерседес РОН Тўсатдан унинг қўли орамизга суқилди, уни кўкрагимга қадаб секин итарди.
Менинг хатоларим Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling