Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
30
Н о а Ник кетгандан кейин икки соатча ухладим, қорним-даги оғриқ, яна ўхчишга бўлган истак уйғотди. Ваннага шошилиб каравотдан сал бўлмаса йиқилиб тушуй дедим. Мен шунчалик ҳолдан тойган эдимки, ишга бориш лозимлигини ҳам унутиб қўйдим. Ўрнимдан туриб эпла-ганимча ювиндим. Юзимда кечаги пардоздан қолган қора доғчалар, кўзларим остида катта қора ёйлар бор эди. Мен ўзимнинг ҳолатимни яширишга уриниб бўяндим деярли буёқларнинг бор заҳирасини тугатдим. Рюкзак, палто, машина калитини олиб хонамдан югуриб чиқдим. Никни мени ишдан бўшатиш учун яна бир сабаби бўлишини истамас эдим. Буни ўйлар эканман кеча тундаги эҳтирос-ли бўсаларни эсламай иложим йўқ эди. Машинани бош-қариб кетар эканман, бундай қилиш мумкин бўлмаса ҳам, телефондаги қайдларни текширдим. Саймондан ўнтача жавоб берилмаган қўнғироқлар бор экан. "Вой ярамас!" Энди мен ёлғиз эмаслигимни унутиб қўйибман. Энди унга нима дейман?! Менинг собиқ йигитим бўсавозлик-дан кейин мени уйимга элтиб қўйди дейманми? Менга кофе зарур, у менинг фикримни тиниқлашти-рар, кечаги туннинг натижаларини бартараф қилишда ёрдам берарди. Аммо мен бинога кириб лифт томонга юришим билан уни кўрдим. Костюм кийган Ник телефон ойнасига тикилганча лифтнинг келишини кутиб турарди. Мен чуқур нафас олиб, ўзимнинг ютуғимни лаънатлаб, у томонга шип-шип юрдим. Мен аввал зинадан чиқмоқчи бўлдим. Аммо кечаги аҳволдан кейин ўн тўртинчи қават-га чиқишга аниқ кучим етмасди. Мен унинг олдида Менинг хатоларим тўхтадим, у нигоҳини телефондан олиб менга қаратди. Шу дамда мен алкогол хотирасини ўчирадиган баъзи одамларга ўхшашни истадим. Шунда ҳозирги учрашув менга бу қадар ўнғайсиз туюлмас эди.
– Нима учун? – худди у ва менинг орамизда ишончли тўсиқ борлигини ҳис қилиш, гўё ўзимни ҳимоялангандай сезиш учун олдимда қўлимни қовуштириб турдим. – Нега нима учун деяпсан? – қовоқ солиб у саволга савол билан жавоб қайтарди. – Нега кеча мендан бўса олдинг? Ник жавоб ўйлаб менга тикилиб қолди. – Бундай қилишинг керак эмас эди. У қошини чимирди. – Сени норози бўлганингни эшитмадим. Мен қизариб кетганимни сездим. Николас масхара-омуз кулдики, менинг нафасим бўғилиб қолди. – Энди сен менга кеча ўйин майдонида кўрсатган қилиқларинг, муқому бўсаларинг, менинг рашкимни қўзғатиш учун қилинмаган демоқчимисан? Мен кўзимни катта очиб ҳайратлангандек бўлдим. – Сен коинот маркази эмассан, буни сенга мутлақо аҳамияти йўқ, – ёлғон тўқидим. – Умуман, сени нима ишинг бор? Иккинчи бор шундай қиляпсан. Сен мени изма-из таъқиб қиляпсан. Сен буни ўз дадангнинг уйида қилган эдинг, энди такрорладинг, бу менга ёқмайди. Сен мени уятга қўйяпсан ва... – ...ва нима? – у гапимни бўлиб мен томонга қадам ташлади. Бу сафар чекинмадим, жойимда қимирламай турдим. Энди бунга барҳам бериш керак. Ҳар бир учра-шувимизда рўй бераётган ҳиссиёт силсиласидан тўйиб томоғимга келганди. Ҳар сафар уни унутаман деб ўйла-ганимда, у пайдо бўлар ва барча ўйларимни барбод қиларди. Шу боис мен ўзимга ишонмай қолгандим. – Мени бу жонимга тегда, Николас, ҳаммаси тугади, мен олдинга юришга интиляпман. Унга менинг охирги гапим ёқмай афти бужмайди. – Саймон билан учрашяпсанми? – унинг ҳар бир сўзидан заҳар сачрагандай бўлди. – Саймон билан, яна ким биландир... Ахир мен ҳам бахтга муносибман, – кескин эътироз билдирдим. – Мен иккаламиз билан бўлган муносабатни такрорлашни истайман, Николас... Агар Саймон... Менинг хатоларим У менга гапни тугатишга имкон бермади. Унинг қўллари билагимдан маҳкам тутиб ўзига тортди. – Яна айт. Яна айт, мен сенга берган нарсаларини Саймон беришини истаганингни айт. Унинг жуда яқинлиги нафасимни бўғди. Унинг ифори бошимни айлантирди. Мен ўзимни бошқариш учун қў-лимни орага суқиб қочмоқчи бўлдим, аммо имкон берма-ди, иккинчи қўлини орқамдан ўтказиб ўзига қаттиқроқ тортди. – Барибир, мен қачондир, бошқа ким биландир бўла-ман, Николас. Қачондир инсофинг келсанг, Ноага ҳеч ким тегмайди, менинг измимда бўлади деган хаёлдан воз кечасан. Мени Саймон билан эканимни, худди сен София билан бўлган каби деб тушун, – мен унинг тентакнамо номини тилга олишим билан томоғимга аччиқ там тиқилди. – Софияни биласанми? Сени қизингни? – мен жирканиш билан қўшиб қўйдим. Николаснинг юзи оқариб кетди. У менга бир лаҳза тикилиб турди, аммо бу лаҳза менга мангуликдай туюлди. Шу мангулик қўйнида менинг ғазаб билан айтган гапларим унинг юзидаги қизил ғазаб ифодасини сидириб бирданига ниманидир билдирувчи оқ тусга айлантирганига гувоҳ бўлдим. – Сен ўт билан ўйнашяпсан, Ноа, – у иккала қўлини муштга айлантирди. – Ҳач нарса билан ўйнаганим йўқ. Аммо сен ҳар икки томон учун ўйнаяпсан. Николас аччиқ кулди. – Бу гапни сен айтганинг кулгили, тўғрими? "Эй, худо, доимо юзимга солади. Бу қачон тугайди?" Ундан кўз узмай яна лифтнинг қизил тугмачасини эздим. Лифт яна юриб кетди, биз тарихдаги энг узоққа чўзилган жангни яна давом эттирдик. Эшик очилишидан олдин мен сўнги изоҳни айтдим: Мерседес РОН – Биз учун қанчалик оғир бўлмасин... бу охири амалга ошишини биз билар эдик. Мен уни нимадир дегани оғиз жуфтлаганини кўрдим, аммо эшиклар очилди, уларнинг орасидан сирғалиб ўтдим, унинг қандайдир гапларидан қутулиб қолдим. Биз ажралганимиздан бери биринчи бор мен унинг кетишини чин дилдан истадим. Лифтдан чиқиб мен Саймоннинг кабинети томон юрдим. Унга ҳаммасини тушунтаришим керак. Мен кирганимда у қўлларини кўкрагига қовуштириб столга эгилганча ўтирар, юзида безовталик сезиларди. – Ўтган тунда сен билан нима юз берди, Ноа? – у мени кўриши биланоқ сўради. Мен қизариб кетганимни сездим. – Сен ҳожатхонага бориб келай дединг. Қайтмаганингдан кейин ҳамма жойдан сени ахтардим, хавотирга тушдим. Сен билан нимадир бўлди деб ўйладим. Бошқа бундай қилма. – Мен сени хижолат қилдим, Мен... – Мен сени роса бир соат изладим, то курткали йигит келиб сен уйга кетганингни айтгунча изладим. Нега бундай қиласан? Бемаъниман, ўзимни шундай айбдор сездимки... Мен Саймон билан орамизда туғилаётган нозик алоқани гаровга қўйгандим. Мен иккиланиб олдинга қадам ташладим, ҳаволаниб кетиб, менимча, тўғри йўналишни йўқотиб қўйдим. – Мен ўзимни телбалардек тутдим, менга буни гапириш уят . Мен сенга кетяпман деб айтмоқчи эдим, зарур ишда ёрдам беришимни сўрашди. Ёки дугонам йигити балан ажралибди, менга қўнғироқ қилди, энди уни юпатгани боришим керак. Ёки мен тўпиғимни чиқариб олдим, тезроқ травмпунктга боришим керак дейишим мумкин. Ҳақиқат шуки, алкоголни кўп ичиб қўйдим. Сен мени, бола ичишни ҳам билмайди деб ёмон Менинг хатоларим ўйга боришингни истамадим. Мен мастона бўлдим. Менга ишон, ичкиликдан кейинги карахтлик менга етарли жазо бўляпти. Илтимос кечир. Мен узоқ жаврашдан кейин ўзимга келиб олиш учун чуқур нафас олдим ва Саймон менга илгаригидай самимий қарётганини сездим. У стулдан туриб менинг олдимга келди, қўл узатса етадиган масофади тўхтади. – Келаси сафар менга хабар қил, бус-бутун сақланган ҳолда уйингга элтиб қўяма. Биз бир-биримизни бир неча ҳафтадан бери биламиз, сен менга ёқасан, бирор кулфатга дуч келсанг, менга ишонишингни истайман. Ёш йигит-қиз аҳду паймони етук эркакда рўй берди. У мулойим майин бўса олди. Мен ҳозиргини гаплашган, бир неча метр нарида турган эркакни унутиш учун Саймон зарурлигини сезиб қаршилик қилмадим. Бизнинг нафас олишимиз тезлашди. Биз кулишиб турар эканмиз эшик очилди. Котиба кирди. – Мистер Лейстер соат бирга учрашув тайинлади. Биз ҳаммамизни кўришни истаяпти. Сектор аъзоларининг барчаси йиғилиши анча ташвиш ортирарди. Мен слайдлар тузиш учун жавобгар бўлганим Мерседес РОН учун диққат марказида турардим. Улар ўз ўрнида ўтир-ганча менга тикилишди, айниқса Ник қаттиқ тикилди. Бу давом этса, Саймон ва бошқаларнинг кўнглида турли гу-монлар ҳосил бўлади, мен буни, айниқса, истамас эдим.
Менинг хатоларим йиғиштира бошлади. Нигоҳини кўтариб бизни кўргач, қўлидаги қаламни олдидаги шиша столчага қўйди, оғиз жуфтлаган Саймонни эшитиш учун тикилди.
ҳолатда ҳам у бошлиғига қўл кўтармасди. У ҳач нарса демас, ҳеч нарса қилмас, бошлиқ Николас уни бўшатиш учун арзимаган бўлса ҳам баҳона ўйлаётганини биларди. Саймон ўз буюмларини олиб ташқарига чиқиб кетди, эшикни ёпди. Мен телбадек ғазабдан қоним қайнаганча ҳамон тикка турардим, Николас бурилиб менга қаради. Шу ҳолатда мен уни ёқтирмай қолдим, унинг худбинлигини, мени ҳам, мендан ўзгани ҳам севмаслигини ҳис қилдим. Мен ундан айрилган бўлсам ҳам, юрагим уни деб азоб чекаётганини билиб турса ҳам мен билан ўйнашни канда қилмасди. – Сен ҳам эшикни ёпишни истайсанми? Қилавер, менга барибир, – худди ҳеч нарса бўлмаган каби буюм-ларини йиғиштиришда давом этди. – Шайтонга шерикмисан, сенга нима бўлди? – тову-шимни баландлатиб қўлларимни мушт қилдим. Николас кўз олайтириб заҳарли қараш қилди. – Мен компанияни бошқаришга интиляпман, сени менинг шеригим билан ухлашингга йўл қўймайман. – Бу сенинг ишинг эмас! – қичқирдим мен. – Сенга чидаб бўлмайди,– деди у менга тикилиб паст товуш билан. – Баъзан сени нима учун севганим сабабини билмай қоламан. Ўйлашимча ҳаммасиги майда, арзимас эҳтирос сабаб. Тўғри сен билан яхши эди, аммо бу сен мени бошимдан ўтказган жуда оғир дамларни бошда кечиришга мажбур қилганингни унутишга сабаб бўлолмайди. У суҳбатни бизнинг муносабат томон бурдими?! – Сен худди бегуноҳ фариштадай гапиряпсан. Мен бошқа билан бўлдим чунки мендан яшириб иккита қиз билан қилган ишингга ишонган эдим. Мен адашдим, сен-чи? Сен-чи, Николас?! Биз ажралганимиздан бери нечта аёллар билан ухладинг? Эй, худойим, сен менга нимани раво кўрсанг, рухсат бердим, чидадим; сен ўзга аёллар билан бўлдинг! Сен билан мен тубанликка тушдим. Менинг хатоларим Сен мени шахсий мулкинг, зериккан пайтингда кўнгил очадиган ўйинчоғинг деб билдинг. Сен мени олға бори-шимга йўл бермаяпсан, бу ўтиб кетган худбинлик!
рўй беришини билмай қоласан,– у қўли билан иягимдан ушлади, катта бармоғи билан ёноғимни, кейин лабимни силай бошлади. Мен унинг қўлларани олиб нари итардим. – Мен энди бу ўйинда қатнашмайман, – дедим ундан узоқлашиб. Бу масалани ҳал қилмайди, Николас. Энда бу бизга зиён келтиради холос. Мен бунга шунча чидадим, тоқатим тугади, ортиқ чидай олмайман. Сен София билан, мен Саймон билан учрашишни бошлайман, бу ҳақиқат. Николас ғазабланиб бош чайқади. – У билан ҳеч нарсани бошламайсан, Ноа. Ҳеч бўлма-ганда бу ерда бошламайсан, – таҳдид қилди у. Мен ўгирилиб қарадим. – Ундай бўлса...Ундай бўлса, мен кетаман. Мен ишдан бўшайман, – дедим уни лол қолдириб ва орқамдан эшикни ёпдим. Барча иш бажарилди... уни кўриш учун ҳеч қандай сабаб қолмади. Менинг хатоларим Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling