Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
31
Н о а Бу шошилиб қилинган қарор бўлса ҳам, ўша куни тунда кўрпамда ётганимча кўп ўйладим ва бу мен нима қилишга қодир бўлсам, энг тўғриси деб ҳисобладим. Ҳаёт саҳифасини бирдан бутунлай янги очиш лозим, эски саҳифа ичида юравериш – тўлиқ алданиш, сафсата холос. Саймондан бир неча олинмаган қўнғироқлар бўлибди.У мен билан боғланишга уриниб, ҳамма нарса жойидами деб сўрамоқчи бўлган, мен Николасга аччиқ қилиб унга эътибор бермаган эдим. Аммо унинг ҳеч бўлмаса бир қўнғироғига жавоб беришга қарор қилдим. Мен ундан учрашиш учун уйига боришим мумкинми деб сўраганимда ҳайратдан жим қолди, кейин бемалол кели-шим мумкинлигини билдирди ва манзилини айтди. У яшайдиган истиқомат комплексига етиб боргани кўп вақт кетмади. У илгари Николас яшаган жойдан унча узоқ эмас экан. Унинг эшигига боргунча ўйланиб, қила-ётдиган ишимга узил-кесил тўғрилигига ишондим. Саймон мени юзида безовталик акс этган ҳолда қарши олди.Унинг эгнида малла спорт иштони ва кенг тўқ қизил футболка бор эди. У эшикни очиши билан ҳатто гапи-ришга қўймай унинг оғушага ташландим. "Сенга қандай бўлди бу Николас Лайстер?" Саймон мени белимдан қучиб кириш эшигини ёпди. Икки қўллаб мени куч билан худди Ник сингари баланд кўтарди. Намунча, йигитлар мени қўлга олиб юқори кўтаришни яхши кўришади. " Ноа, ақлу ҳушингни йиғиб ол." Мерседес РОН У мени қайтиб полга қўйганда мен ўзимни тийиб унинг таъсирланишини кузатдим. Саймон менга илгари ҳеч кўрмагандек тикиларди. – Сен менга бир соат бурун қўнғироқ қилиб бораман деганингда, қасам ичаман, ҳаммадан ҳам бу таклифинг-ни сира кутмаган эдим, – деди у. Мен ўша пайтда қандай фикрда бўлганимни, менга нима кераклигини айтгим келмади. Менга фақат Николасни бошимдан, теримдан, қалбимдан чиқариб ташлаш зарур. Саймондан кўзимни узмай унинг тўқ-яшил кўзлари,товланиб турган киприкларидан кўз узмай кўйлагимни бошимдан тортиб ечиб сийнабанд билан қолдим. – Вау,– Саймон ҳайқириб юборди, ўзига тортиб бўса олди. Унинг қўли орқамни силаб пастга тушганда мен таранглашдим. – Нима бўлди? – унинг қўли тўхтаб қолди. – Ҳеч, фақат хонангга кирсак бўлармиди. Қоронғилик. Мен уни анчадан бери соғиниб қолгандим. Саймон кулди ва яна мени кўтариб хира ёритилган коридор бўйлаб юрди. – Мен юра оламан дедим ўзимни тутолмай. – Биламан, аммо шундай ҳис қилиш менга ёқади. Саймон мени каравотга ётқизиб, ўзининг кўйлагини ечди. Менинг танамга суркалди. Мен кўзимни юмиб олдим. Билмадим, нима учун? Нима учун мени йиғлагим келяпти. Нега? Саймон менинг жинсимнинг юқори тугмаларини ечар экан нохосдан мен Майклни эсладим. Унинг лабларини теримда ҳис қилдим. Яна мен ҳаётимдаги энг катта хатони ўша тунги хиёнатни қилаётгандай бўлдим. Энди мен яна битта хатога йўл қўйиб, яна битта хиёнат қиляпман. Яна виждон азоби, яна қийналишми? Йўқ, яна йўқ! Ахир Саймон яхши одам. У ёмон иш қилмайди. Менинг хатоларим Саймон оддий йигит эмас эди. У мен билан муносабат қурмоқчи. У менинг ҳаётимда Майклдан ҳам кўра, Нико-ласдан ҳам кўра зарурроқ. Николас! Менинг кичик ожиз нигоҳим олдида унинг чеҳраси намоён бўлди. Унинг кўкмак шайтон кўзлари, худди менга ром қилувчи жинга қарагандек боқиши, худди бугун ҳаётнинг охирги тунидай, эрта энди қайтиб келмайдигандек тўймасдан тикилиши келди. Аммо мени ечинтиришга уринаётган қўллар уники эмас, ҳеч қачон уники бўлолмайди. Уни теримни мулойим силашини бирор кун унутаманми, бирор эркак билан ундан олган ҳиссиётни топа оламанми деган хаёл бошимда айланди. Деярли жазава тутгандаек, ваҳима тезлик билан мен Саймонни устимдан ирғитиб оёққа турдим. –Кечирасан... мен қилолмайман... – иштонимни кийиб худди копқондаги ваҳший каби чопқилаб эшикни ахтардим. Мен ўзимни худди ҳиссиётларим қафасига тушгандек тасаввур қилдим. – Ноа, шошма, кечир сен тайёр бўлмасанг... – Мен кетишим керак, керак дедим унга эътибор бермай юрдим. Мен меҳмонхонага кирдим ва кўйлагим ошхона полида ётганини кўрдим. Шошилиб уни олдим, кийиб тугмаларини қададим. Саймон мени қўлимдан тутди, унга қарашга мажбур қилди, ўзи босиқ тикилди. – Менга нима бўлаётганини тушунтириб берасанми? – у ҳаяжон ва хавотир билан сўради. – Бу Лейстер туфай-лими? Агар шундай бўлса, мен сенга айтиб қўяй, унинг қоидаларига туфирдим. Сен гапларимни тушундингми? Мен оқаётган кўз ёшларимни кафтимнинг орқа томони билан артиб, "ҳа" дегандак бош силкитдим. Мерседес РОН – Ҳозир мени шунчаки уйимга кетгим келяпти, – дедим мен ҳаяжонли титроғимни босишга уриниб. Саймон қоматини тиклаб ғоз турди, менга бир сония тикилиб маъқуллагандек бош силкиди. – Яхши, – рози бўлди чуқур нафас олиб. – Уйга борганингдан кейин менга қўнғироқ қил, хўпми? Мени унга раҳмим келиб бош ирғадим. У мен каби ўзгарувчан киши билан алоқа қилиши лозим бўлмаган тоза инсон эди. Ўз айбимни ҳис қилиб унга яқин келдим, ёноғидан ўпдим, сумкамни олиб унга қарамай хонадан чиқдим. Николасга – ўн очко, Ноага – минус беш. Менинг хатоларим Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling