Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
37
Н о а Николаснинг эски уйига боргунимизча бизнинг бир соат вақтимиз кетди. Пляждан орқага қайтишимиз, Женнанинг уйига кириб зарур нарсаларни олишимиз гап-сўзсиз рўй берди. Бу мени гапиришни истамаганим учун бўлмади, аксинча, у машинада мусиқа қўйиб жим бош тебратиб кетди. Мени қаттиқ жаҳлим чиққанди, индамай йўлга тикилдим. Бўйнимга оламан, унга қараганимни сезиб қолмаслиги учун, кўзим қири билан унга гоҳ умид, гоҳ ўкинч билан қарардим. Ўкинчим боиси оғирбўй аёл сифатида боламнинг дадаси ҳеч бўлмаса "Мен жуда хур-сандман", "Ҳаммаси яхши бўлади" дейишини кутардим. Аммо бу гаплар айтилмади, Сеҳрли дамлар денгиз қирғоғида қолиб кетди. Қуёш ботиши ниҳояга етиб, бор-лиқ тун зулматининг қучоғига кирди. Шайтон, Никнинг нимаси сенга ёқмаяпти? Тўғри ҳомиладорлик ҳаммани хурсанд қиладиган, бефарқ қолдирмайдиган янгилик, ҳеч бўлмаса самимий суҳбатга арзийди-ку. У машина қўйиш жойига келиб тўхташигаёқ эшикни очиб пастга тушдим, уни кутиб ҳам турмай уй томон юрдим, лифт олдига келдим. Врачнинг гапига кўра мени юришим мумкин эмасди, аммо Никка буни гапирмадим. У менинг ҳомиладорлик ҳолатим ҳақида ҳеч қандай тушунчага эга эмас, шунинг учун унга гапиришга чўчидим. Женна унга қўнғироқ қилиб бу ҳақида гапири-ши мумкин эди. Бироқ бизни қайта топишганимизни билгач, у менинг ҳолимга анча бефарқ бўлиб қолди, аммо бирга кетганимиздан бахтиёр, ўзини еттинчи осмонда ҳис этарди. Содда, самимий дугонам менинг гаплариимни эшитиб, ўтмишда кўп қийналган бизларни бирданига Мерседес Рон бахтли жуфтликка айланди деб ўйларди.
ўйлаб олишим керак эди... Мен буни кутмаган эдим , тушунсанг керак? – Мен кутган эдимми? – кескин сўрадим. – Сен кўникишинг учун уч ҳафтадан кўпроқ вақтинг бўлган, – у билган вақтимдаёқ айтмаганим учун менга гина қилиб сўзлади. – Ичимда мен билмаган ва мен истамаган бола борлигини билган зоҳатиёоқ олдингга югуриб бормаганим учун кечирасан! Шу сўзларни айтишим билан мен гуноҳга ботганимни ва ёлғон сўзлаганимни билдим. Албатта, мен бу болани истаган эдим, ҳозир орқага қайтишга йўл қолмаган бир ипайтда яна ҳам кучлироқ истар эдим. Биз Жажжи – Мен боғланган эдик: Онани бола туғилганга қадар жажжи би-лан боғлиқлиги мутлақо бор нарса. – Мени истайди дейсанми? – у шапалоғини юзи олди-да силтаб асабийлик билан қичқирди. Ўзини тинчланти-риш учун чуқур нафас олди, аммо тўлиқ эришмаса ҳам сал пасайиб гапирди: – Бизга ҳозир тортишиш яхши эмас, Ноа, кел кўрпага ётиб дамингни ол. Унинг сўзлари менинг қулоғим остида гўё акс садо си-фатида эшитилгандай бўлди. Уни миямдаги қандайдир қурилма кучайтириб такрорлади. Ник бола бўлишини истамаган... – Мана шу каравотга ётайми? Худо билади бу кўрпада қанча аёллар билан ётгансан. Шу ифлос жойда энди мен ётайми? Мен ва Жажжи – Мен ҳеч қачон бу жойда ётмаймиз, – ғазаб ва рашк аралаш сўзладим. Ник бундай жавобни кутмаган эди ва нима деб жавоб баришни билмай ҳайрон туриб қолди. Бу жимлик менинг гумонларимни тасдиқлади холос. Мен болишни олиб меҳмонхонадаги, кўрган заҳоти-моқ англаган катта ва ноқулай даванда ўтиргани чиқдим. Мен оёқларимни чалиштириб Ник танлаган нарсадан ягона қолган катта телевизор рўпарасига ўтирдим ва кўзим қири билан уни кузатиб турдим. Мерседес РОН У меҳмонхонага кирби мини-барга келди ўзига ичимлик қуйди. Бир неча дақиқа қаҳрабо ранг ичимликка қараб турди, ичмай столга қўйди ва менинг олдимга келиб қўлини узатди.
Менинг хатоларим оёғида ялтироқ туфли-қайиқча кийганди. У бизни рўйхатдан ўтгазгунча киришдаги диванда ўтирдим. Мен анчадан бери дам олмаганим учун ҳаяжонланар эдим. Илгари Лайон ҳамма ишда ёрдам берарди: қаёққа айтсам олиб борарди, ҳозир эса... Агар ҳозир Никдан ёрдам сўрасам ҳомила билан нима бўлаётганини муфассал ту-шунтиришим керак, бачадоним билан муаммо борлиги, кейинги ойда тақиқланган нарсалардан нималар қилга-нимни унга мутлақо гапиргим келмас эди. Мен ўзимни маъсулиятсиз тутгандим... Ўзимни ичимга қуйган алко-голни эслаш кифоя. Мени ўхчигим келган, бу ҳомила туфайли эмас, ўзимга бўлган эътиборсизлик туфайли бўлган, чунки мен оғирбўйликни, ҳатто тасаввур қилишга ҳам қодир эмас эканман. Мени ва Жажжи–Мен бахтига лифт яқин экан, Ник мени кузатиб қўйиш учун қўлимдан тутганда енгил тин олдим. Ходимлар бизни юқори қаватга кузатиб боришди ва юкларимизни қолдиришди. Биз кирганимизда кўзларим ҳайратдан катта очилди. Ник ходимга чойчақа берди, у бизни ёлғиз қолдириб чиқиб кетди. Худойим! Бу хона эмас. ҳақиқий уй-жой. Мен ярқироқ паркетга маҳлиё бўлиб бир-икки қадам қўйдим, бош томони қора, улкан оқ каравот, ялтироқ стуллари билан катта квадрат стол, олдида ёзув столи бўлган катта диван ва шаҳарнинг жозибали кўриниш. Мен бу хона ижараси қанча пул туришини ўйлаб ўзимни ҳокисор тутмасликка уриндим Ник менинг чамадонимни очиб уй либосимни олаётган каравот олдига бордим. Кейин ваннага бордим, душ мени хийла тинчлантирди. Биз иккаламиз орамизда нима бўлишини билмас эдим. Ҳолатимизда қандайдир зиддият бордай туюларди. Мен душдан кенг кўйлак-иштон кийиб чиққанимда Ник столга эгилганча мени кутаётган экан. Менга худди бола ҳақида ўйлаётгандек сезилди. Мерседес РОН Мен орадан шунча вақт ўтиб, у билин учрашиб ёлғиз қолганимизда қанча асабийлашганимни ўйламай, кара-вот бош томонига орқамни ўгириб, Никка қараганча кимдир сукунатни бузиб гапириши, бирор арзимас гап айтишини кута бошладим. Мен охирги бор кўрпада учрашганимизни эсладим... Эҳтиёт бўлиб қорнимни силадим, нафас олмай турдим. Ҳа, Жажжи–Мен яқинда сен ёруғ дунёга келасан. – Нима ҳақида ўйлаяпсан? – Ник менга шунчалик тикилиб қарадики, юрагим ўйнаб кетди. – Ҳеч нарсани ўйлаганим йўқ, шунчаки, охирги учрашганимиз ёдимга тушди. Ник тишларини қаттиқ қисди, мен учун яхши туюлган хотира унинг ғашини келтирди. – Мен маъсулиятсиз... аҳмоқ эканман... Мен унинг афсус тўла юзига тикилар эканман беҳуда гап очганимга афсус қилдим. – Ўша туни бўлган воқеа ҳеч қачон бўлмаслиги мум-кин эди, –дедим уни менга бўлган муносабати қанчалик хафа қилганини яшириш учун. – Бу фақат сенинг айбинг эмас. Николас менинг юзимга қараб қовоқ уйди. – Нима бўлди, Ноа? – сўради у, мен унинг товушини эшитиб бошимни кўтардим ва унинг совуқ нигоҳига дуч келдим. Менга ёлғон сўзладингми? – Нимани? – Ўшанда сендан сақловчи дори ичяпсанми деганимда "ҳа" дегансан. Қандай қилиб бу юз берди? У мендан таблеткаларни сўрарди. Ўша тун мен шунча берилиб кетдимки орада бўлган суҳбатнинг ярмини ҳам эслай олмасдим, шунчаки ёдимда қолмаган. Бу савол яна мени айбдор қилаётгандай туюлди, юрагим сиқилди. – Буни мен атайлиб қилди деяпсанми? Николас ҳаммасини ўчирмоқчи бўлгандай юзини бир силаб мендан нари кетди. – Мен энди, ҳатто, нимани ўйлашни ҳам билмайман... Менинг хатоларим Сен ҳомиладорман деб ёзганингда уни мендан эканлиги хаёлимга ҳам келмаган эди. Сен ўша лаънати хабарни ёзганингдан кейингина билдим, – у мини бар олдига келиб шиша олди. Мен ҳеч нарса демай нафасимни ичимга ютиб унинг гапиришини кутдим. Биз бир мартта бирга бўлдик, шайтон ўлгур. Бир бор қанчада? Ярамас бир ярим йилда, мана нима бўлди! – Сен боланинг дадаси бошқа одам бўлишини истай-санми? – ўзимнинг таҳликали товушимни ўзим ҳам танимай қолдим, бу ердан шу заҳотиёқ кетгим келиб қолди. – Сен бундай эмаслигини жуда яхши биласан. Мен уҳ тортдим. – Агар мени алдади деб ўйлаётган бўлсанг ярамас одам бўласан. Ўн тўққиз ёшимда ҳомилодор бўлишни ўйлабманми?! Биласанми, бу ишда сени иштирок этишинг шарт эмас. Мен ўзимнинг ишларимни ўзим тўлиқ бажара оламан, – менинг охирги гапларим тўғри эмас эди, аммо буни тан олишни истамадим. Ник менга уни ҳақорат қилаётганимдай қаради. – Сен шуни истайсанми? – дедиу ва мен унинг бўйни-даги вена томири ҳар дамдагига қараганда бўртиб катта куч билан урганини кўрдим. Унинг даҳани зўриқди, менга тикилаётган нигоҳини, бир жойда музлатиб қимир- этмай туришга мажбурлади. – Сен мажбур эмассан. Кўп оналар ўз боласини якка ҳолда тарбия қилишади, сени ҳаётингда қиладиган ишла-ринг шунчалик кўпки, мени кўришни истамаганингни аниқ баён қилдинг. Ник бошини силкитда ва заҳарханда қилди, менга бу ёқмади. Албатта, мен бундай демоқчи эмас эдим, аммо у болани истамагани, бундан афсусда эканини аниқ намо-йиш қилганди. Мен эса уни боласи бўлгани учун таъқиб қиладиган минглаб хотинларга сира ўхшагим келмасди. Албатта, менга қийин бўлади, аммо мен уни ҳеч қачон болға ва сандон орасига қўймайман, ҳеч қачон. – Сен ҳамма муаммоларингни ўзинг ҳал қилишни истаб, ҳеч қачон ҳеч ким ёрдам беришига, ёки сени Мерседес РОН ноҳақ эканингни гапиришга кўнмагансан. Биласанми, севгилим? Сен шунчаки ўзингни аяйсан, – "Севгилим" шунгача айтилган энг ҳақорат сўздай янгради. – Аммо мен сенга бир нарсани айтиб қўяй: сендаги бола қанчалик сеники бўлса, шунчалик меники ҳам. Шунинг учун гапларингни ўйлаб сўзла. Жавоб беришим учун бир неча дақиқа керак бўлди. – Сен менга таҳдид қиляпсанми? – Мен бу боланинг ҳаётини бир бўлагиман ва у менинг фамилиямни олади. Негадир, мен аллақачон эшитишни орзу қилган сўзла-рим бу сафар мени бурчакка сиқиб қўйгандек туюлди. – Болага нима яхши эканини мен ҳал қиламан? – Аммо ҳеч бир судя боламиз тарбиясига мен яхши-роқ тайёрлигимни инкор этмаса керак, шундай эмасми? Сени ҳач нарсанг йўқ. Фақат менинг дадамдан ёрдам сўрашинг мумкин, холос. "Боламиз" сўзидан ҳосил бўлган ҳаяжон бир лаҳзада учиб кетди. Менинг кўзим очилди, чунки суҳбат ичида "судя" сўзи ишлатилган эди. – Бу билан сен нима демоқчисан? – сўрадим сўзим томоғимга тиқилиб. Николас ақлдан озганга ўхшарди. Ҳар лаҳза ўтган сари мен учрашишни истамаган Никка ўхшаб борарди. – Мен бу ишни шундай қолдирмайман демоқчиман. Мен сен билан ортиқ бирга бўлмайман, шунинг учун ҳаммасини сен туғишингга қадар ҳал қилиш керак. Энг маъқули биргаликда ҳомийлик қилиш. Энди кечирасан, менинг зарур ишларим бор. Менга қиё боқмай палто ва калитларни олиб хонадан чиқиб кетди, эшик ёпилди. Қўрқув ва кўз ёши нажотсизлик билан аралашиб кетди. У ҳақ эди, агар унинг дадасидан сўрамасам, ҳечнарсам йўқ, аммо сўрашдан худо сақласин. Николас Лейстер яна шу каби гапларни айтади. Агар урушни истаса, урушни олади, мен тайёр тураман. Менинг хатоларим Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling