Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
МЕН ҲОМИЛАДОРМАН
Жўнатиш. Муаммо ҳал. Агар мен ёзувни шу заҳоти жўнатишни истаб дарҳол "жўнатиш" тугмасини босдим десам мени қўрқоқлик қилганим бўлмайдими? Мен зўрға нафас олиб экранга тикилардим. Орадан беш дақиқа ўтиб у қўнғироқ қилишни бошлади. Яна ва яна...Мен телефонни ушлашни истамай икки бармоғимда тутиб, каравот тагига ирғитдим. Шайтон.. Нега мен бирдан чўчиб кетдим? – Женна! – қичқирдим ва нафасимни ютиб кутдим, бир минут ўтиб дугонам ёнимда турарди. – Кел, қаёққадир бориб келамиз, – дедим ўрнимдан туриб шкаф томон юрар эканман. – Сен нима қиляпсан? – хавотир билан сўради у. – Дарҳол жойингга ёт! Мерседес РОН Мен кийимларни бир-бир олиб тез кийина бошладим, навбат свитерга келди. – Мени жуда ҳам музқаймоққа боргим келяпти. Мен туфлини Женнанинг ёрдамисиз кийдим, унинг рўпарасида тахт бўлиб кўзига термилиб турдим. – Дилим ёнимда кимдир бўлишини жуда-жуда тусаяпти, илтимос мен билан боргин, машинада бориши-миз мумкин. Мени шу ердан кетгим келяпти. Менинг қароримга ишонмай турган дугонам бир неча илтимосимдан кейин кўнди. Биз машинага ўтирдик, уй ортда қолиб кўздан йўқолгандагина енгил тин олдим. Мен асабийлашиб қорнимни яна-яна силардим. – О, Жажжи–Мен... сенинг даданг бир кунмас-бир кун мени ўлдиради. Женнанинг телефони у пастга тушиб менга музқаймоқ олиш учун кетаётган пайтда қўнғироқ чалди. Мен титраган қўлларим билан телефонни олдим, қилаётган ишим нотўғрилигини билсам ҳам ким чақирганига қара-май уни ўчириб қўйдим. Эй, худо, мен бомба ташлаб қўйиб энди беркиняпман. Женна музқаймоқни келтиргач бир-икки қошиқ едиму унга истагим сўнгани, энди кўнглим айниганини сўзла-дим. Бу бола туфайли эмас, васваса туфайли эканини ди-лим сезди. – Унда мен сени уйга элтаман, – деди у ўт олдириш калитни қулфига тиқар экан. – Йўқ! – мен уни қўрқитиб қичқириб юбордим. – Ик-каламиз кинога борсак нима дейсан? Бу менга мумкин-дир-а, тўғрими? Бўлмаса ҳамма вақт тўрт девор ичида ўтирибман. – Агар сен кино кўришни истасанг, уни прокатга олишимиз мумкин, Ноа. Аммо сени бу ерда қололмайсан, кўрпада ётишинг керак, шунинг учун йўқ, кетдик. – Женна, мен яна шу хонада бир соат қолсам, жинни бўлиб қоламан, – асабий равишда қичқирдим. – Илтимос, мени тушуниб ёрдам қил. Дугонамнинг лаблари тўйиб кетганидан қийшайди. Менинг хатоларим – Сен ҳомиладор бўлганингдан бери чидаб бўлмас даражада инжиқ бўлиб кетдинг. Сенга айтган эдимми? – Бир бора кўнгин, юр борайлик, юргин, илтимос. Биз кинотеатрга келганимизда сеанснинг бошлани-шига ярим соат бор экан. Шунинг учун машинада ўтир-ганча кута бошладик. – Лайонга биз ушланишимизни айтиб қўяй. Биламан бизни қаерда эканимиз уни қизиқтиради. У телефонни олиб жавобсиз қолган қўнғироқларни кўргунча қўлидан телефонни тортиб олдим. – Вой, сенга нима бўлди? – у ранжиб қўпол сўзлади, телефонимни бу ёққа бер! "Вой бетамиз." – Агар менга аччиғинг келмасликка ваъда берсанг қайтиб бераман. Мени асабим қўзияпти, сенинг ёрда-мингга муҳтожман. Женна менинг аҳволимни тушунгандай бўлди. Қўлим-дан телефонни тортиб олди ва экранга қаради. – Николасдан ўн бешта жавобсиз қўнғироқ бўлибди,– қичқирди у, менга ҳайрон тикилди. – Лайондан ўнта қўн-ғироқ бўлган. Сен ўзи нима қиляпсан-а? Мен қўлларим билан бошимни чангалладим, аммо Женна юзимни кўриш учун уларни ёзди. – Сен унга айтдингми? – Шундай деса бўлади... Женна менга бодамсимон кўзлари билан тикилди ва гапимнинг давомини, менинг изоҳимни кутди. – Мен унга маълумот ёзиб юбордим... – У билан учрашиб суҳбатлашиш истагинг борлигини ёздингми? Мен бир неча сония унга тикилиб турдим. – Ҳомиладор эканимни ёздим... Мерседес РОН Унинг кўзи даҳшатдан катта очилди. – Ноа! – у эшитган гапларига ишонмай қичқириб юборди. – Сен ақлдан оздингми? Қандай қилиб шу хаёлга бординг? – У қилмишига яраша истаган нарсасини олди. У билан юзма-юз гаплашишни истамадим. Женна, мен унинг акс таъсиридан қўрқаман. Телефон орқали бир неча километрли хавфсиз масофани сақлашим мумкин. – Ҳозир у девордан ошишга тайёр бўлса керак! Хатда яна нималарни ёздинг? Яна нималарни ёздинг? – Мен ҳомиладорман дедим, холос, – елкамни қисдим. Эй, менга бунақа қарама. Мен ҳам бу янгиликни унча чиройли тарзда билмаганман, эсингдами? Женна менинг гапимга эътибор бермади. – Сен бола уники эканини айтдингми? Бошимда хаёллар бўрони бир зум тўхтаб қолди. – Фикримча, бу барчага ўз-ўзидан маълум, – дедим гапимга ишонишига ўзим ҳам шубҳаланиб. – Биз Николас ҳақида гапиряпмиз. "Нима бўлибди? Сен Жажжи – Мен" бошқага қараш-ли деб ўйлайсанми?" Мен унинг тўрт ойлик бўлганини билиб лол бўлиб қолдим, чунки ҳеч нарсам ўзгармаганди. Агар Николас нозик ҳисоб қилмаса, бола уники эмаслигига шубҳа қи-лиши мумкин, чунки у мен билан кам учрашарди. У ўйлаши мумкинки... Садқаи –сар, бола меники эмас деб ўйласа, ўйлар! – Телефонни бер, – Женнадан сўрадим, у шу заҳоти қўлимга тутқазди. – Ҳа, у билан, албатта, гаплашиб кўр... – деди у енгил тин олиб. Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling