Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
34
Н о а Қачон ухлаб қолганимни билмайман, аммо уйғониб кўзимни очганимда каравот ёнидаги креслода Женна ўтирар, менга тикиларди. Униг юзи оппоқ бўлиб безовталик акс этарди. Уйғонганимни кўргач, ўрнидан туриб олдимга келди. Мен ўраб қўйилган, чап қўлимга томчи томар уланган ҳолда ётардим. – Ноа, ўзингни қандай ҳис қиляпсан? – таҳликали товушда сўради. Уни кўриб ҳамма нарсани бир бошдан эсладим: биз иккимиз гўё бошқа макон, бошқача ўлчамга эга ўзга замонга тушиб қолгандай бўлдим. Бирданига менинг ҳаётим меники бўлмай қолди. Мен учун очиқ бўлган барча эшиклар бирданига ёпилиб фақат биттаси очиқ қолди, энди мен ана шу эшикдан чиқишим керак. – Яхшига ўхшайман, – дедим секин. Болача... Мен доим болачани орзу қилардим. Мен до-имо ёнимда бола бўлишини орзу қилганда уни келажакда боқиб оламан деб ўйлардим. Менга болаликда олган жароҳатинг келажакда ўзини кўрсатади дейишган. Менга вақти келиб фарзандли бўлишни истаганимда клиникага учрашим бепуштликдан даволанишим, бундан кейин нима қилишим кераклигини билиш лозим эканини тайинлашган. Мен ҳеч қачон табиий ҳолда врачларнинг иштирокисиз оғирбўй бўламан деб ўйлама-ган эдим. Худойим, мен ҳар сафар бунга қарши дори қабул қилардим! Ҳеч нима, ҳеч нима бундай бўлишдан дарак бермасди. Башорат, тахмин, уринишларга қарама- қарши болалик бўляпман. Мен каравотда ўтириб ечиндим. Жуда эҳтиёт бўлиб шифохона кўйлагини кўтардим ўзимнинг қорнимга тикилиб қолдим. Менинг хатоларим Демак, бу ростми... Бунга ишонгим келмайди, – буни мен гапирмадим, Женна сўзлади. Мен унга қарадим ва юзи оқариб кетганини пайқадим. – Энди нима қилиш керак? – сўрадим ҳамон қорнимга тикилиб ва қўлимда силадим. Бироқ ҳис, туйғу, ўзгариш менинг ичимда тўрт ойлик ҳомила борлигидан дарак берармикин? Женна бошини сарак-сарак қилиб менинг каравотимга келиб ёнимга ўтирди. – Ноа, дадаси ким? Мен яна унга қарадим. Мен бу ҳаммага равшан кўри-ниб турибди деб ўйладим, аслида Миннатдорлик куни байрамида бўлган ишни мен ва Никдан ўзга ҳеч ким билмасди. – Николас, – дедим шивирлаб. Биргини унинг номини тилга олишим кўкрагимда оғриқ пайдо қилди. Женнаниг кўзлари ҳайратдан кенгайиб кетди, кейин унинг юзи ёришди, оғзи қулоғида жилмайди. – Николас? Бизнинг Николас? Қачон? Қандай қилиб? Ажаб, нимага бунчалик хурсанд бўляпти?.. – Бу Миннатдорлик куни содир бўлди. Ник онаси қаттиқ касаллигини билгандан кейин хафа бўлиб гапирди... Мени унга раҳмим келди ва... – Худойим, Ноа, бу ҳайратга солади! Шошма, сен Миннатдорлик куни дедингми? Унинг нигоҳи менинг қорнимга қадалди, кейин яна юзимга тушди. Орадан ўтган бир неча сонияда у ҳисоб-лаб чиқишга улгурди. – Тўрт ойлик, Женна, – дедим заррача шодлик нишони бўлмаган товушди. – Врачлар сенга айтмадими? – Сен ҳазил қиляпсанми? Мен ҳатто ўзимнинг гумон-ларим тўғрилигига ишонмай юрардим. Қорнингни очиб худди ўзга сайёраликларга қарагандек тикилганигдагина ишондим. – Сен ҳозиргина билдингми? Женна бош силкиди. – Мен сенинг қариндошинг эмасман. Менга ҳеч нарса Мерседес РОН гапиришни исташмади. Мени олдингга киришга рухсат бермагани учун, ҳатто, ҳамширалар билан уришиб кетдим.
Ҳар сафар қочгим келганда, ёдимга кабинетдаги Ник билан бўлган суҳбат ёди қайтиб келади. Мен дугонамга бирор гап демасдан бурун эшикдан доктор кириб келди. – Менда яхши янгиликлар бор, мисс Морган, – деди у қўлида папка ушлаганча. У ҳужжатларни кўрди, кўзойна-гаини олиб яна менга қаради. – Сизда ҳомиладорликка алоқадар ҳеч қандай касаллик йўқ экан. Боланинг юрак уриши бир меъёрда, узвий бўляпти. – давом этди. Мен ичимда илиқлик сездим. – Сиз иккинчи уч ойликка ўтдингиз, худди шу пайтда сизнинг ҳомиладорлик пайтингиз мураккаб бўлишини оилага маълум қилиш лозим. Гарчи бу ҳеч қандай хатар туғдирмаса ҳам улар билиши керак. Яна икки-уч ҳафта ичида сиз боланинг жинсини билишингиз мумкин, агар қорнингизда қандайдир ҳаракат сезсангиз бола энди қимирлай бош-лаганидан дарак бўлади. Женна докторга худди менинг қорнимда ўзга сайёра-лик бор дегандай ҳайратда қаради. Мени эса яна бошим айланишга тушди, оғзим бирор сўз демай лол бўлди. У мени гапирмаётганимни кўриб стол олдига келди ва ҳеч нима бўлмаган каби сўзлади: – Сиз қон оқиб келган эдингиз, ҳозир тўхтади, бу яхшиликдан дарак беради. Аммо яқин кунларда бачадон бўйнини ўлчашимиз керак. Мен сизга прогестерон кири-таман, анализ сизда озлигини кўрсатди. Сиз рўйхати бериладиган жадвалдаги барча кўрсатмаларни оғишмай бажаришингиз шарт. Мен бу қадар кўп информациядан лол қолиб жим турардим. – Мутлақо кўрпа режимида ётасиз, мисс Морган. "Мутлақо" сўзи мен фақат ҳожатга борганда турасиз деганим бўлади, тушундингизми? Мен бошимни қимирлатдим ва қандай қилиб ҳомиладорлигимни айтмасдан, университетда бўлиш иложини топишдай муаммони ўйлай бошладим. – Икка ҳафтадан кейин кўришамиз. Агар яна қон оқса, дарҳол шифохонага келинг. Мерседес РОН Агар оқаётган қон қўнғир тусда бўлса, бу яхшилик: демак гематома тушяпти, билдингизми? Дилимда ундан сўрайдиган минглаб саволларим борлигини сезиб турсам ҳам маъқуллаб бош ирғадим. – Дадангиз билан гаплашдингизми? – сўради у. Мен инкор жавоб берган эдим, Женна лабини тишлади. Нима жин уриб доктор буни сўраяпти? Бу унинг иши эмас! – Агар у сизни, юришингиз мумкин бўлмаган шу ҳафталар ичида, қўллаб турса яхши бўларди. Мен жавоб беришга оғиз жуфтлаган эдим, дугонам ҳозиржавоблик қилиб гапимни кесди: – Доктор, ташвиш тортманг, биз эрим билан унга қараб турамиз. Шу дақиқада мен Женнадан жуда миннатдор бўлдим, бир неча дақиқа олдин, унга қаттиқ гапирганимдан афсус қилдим. Агар бу ҳолатимни сир сақлашни истасам, фақат Женна менга ягона ёрдамчи бўларди. Бу фақат менинг сирим... бошқа ҳеч кимники эмас. Мен уйга қайтганимда, меҳмонхонага жойлашишдан ўзга иложим йўқ эди. Мен ҳомилага зиён етказмаслик учун ҳар қадамимни жуда авайлаб босардим. Ниҳоят, амаллаб каравотга етиб келдим, ўтириб олдим ва енгал нафас олдим. Лайон яна уч кундан кейингина қайтади, Женна иккаламиз барча ишни ўзимиз уддалашимиз керак. Дугонам менинг олдимга келганда, бирор нарса керакми деб сўраганда, ҳар бир гапига эътибор бериб, ўйлаб, танлаб сўзларди. Дастлабки бир неча кун ичида биз бу мавзуда деярли гаплашмадик. Мени ёстиққа михлаб қўйган сабаб ҳақида сира оғиз очмадим. Женнага менинг индамаслигимни ҳурмат қилиб индамас эди, ўзини тутиш унга мушкул-лигини тушунардим. Дастлаб, мен нима юз бераётганини мутлақо тушун-масам ҳам, врач тайинлаган барча гапларни оғишмай Менинг хатоларим бажардим: дориларни вақтида қабул қилиб, сиқилмас-ликка ҳаракат қилдим. Кўп ухладим, кўп суюқлик ичдим. Фақат Женна бўлмаган вақтда аҳволимни қандай ҳал этишни ўйлардим. Ҳал этишнинг энг осон йўли – менга илгари қандай яшаган бўлсам шундай яшашга имкон берадиган, болани олдириб ташлашни ўйламадим десам ёлғон гапирган бўламан. Бу Ник билан қайтиб кўришмас-ликнинг осони, аммо ўзимнинг боламни ҳалок қилиш...
болалар ҳақида ўйла. Яна ҳам яхши бўлади буни Швей-цария банкида ҳисоб рақам бўлгандан кейин ўйласанг. Ўз-ўзидан маълумки, мени Швейцария банкида ҳисоб рақамим йўқ. Бунинг тескариси бўлиб: менинг маблағим икки ярим минг доллоргача қисқарди. Кейин мен қаерда яшашимни ўйладим. Мен бир йилга ижарага олган чор-доқ бола тарбияси учун қулай жой эмас. Худойим-эй, бола ўстириш керак. Мен, ахир, инсонни тарбия қиламан. Болалар буюмини сотиб олиш учун мен шўрлик тинмай тер тўкишим керак. Бир куни мен сайр қилиб юриб бола-лар аравачаси қанча туришини кўрганман. Менинг барча жамғапрмам араванинг битта ғилдирагига етади холос. Қандай қайғули... Онамдан пул тиланишга тўғри келади. Тўртинчи кун, бизни белни маҳкам боғлаш қарори-миздан кейин, Женни хонамга кирди, гўё кўп нарсани биладиган киши сифатида менга боқди. – Сен унга гапириб беришинг керак, – деди у. Агар мен тура олсам нариги хонага чиқиб кетган бўлардим, ҳозир юра олмайман, шунинг учун гапни эшитмаганликка олдим ва қўлимдаги китобни ўқишда давом этдим. – Ноа, биз гаплашамизми ёка қорнингда боланг борлигини билмаганга олиб юраверамизми? Мен китобни ёпиб, унга тикилдим. – Бизга ҳеч нимани гаплашиш шарт эмас, барчасини ўзим уддалайман. Женна заҳарханда қалди. – Шунақами, қандай қилиб? – сўради у мени кўрсатиб. Сен ҳатто ўзинг ҳожатга боролмайсан. Мен унга қарадим. Бу атиги бир неча кунга, холос. Бир ҳафтадан кейин врачга бораман, у ҳамма нарса жойида эканини айтади. Шундай кейин мана бундай телбанамо яшашимиз тугайди. Мен ўз одатий ҳаётим бўйича яшай бошлайман Бу режанинг бир неча нозик томони бор, аммо мен Менинг хатоларим бу ҳақида ўйламасликка тиришардим.
ўйлайсанми? Билмайман. Мен ҳомиладор бўлганим учун-гина ёнимда бўлишини истамайман. Мени олдимда қарздор сифатида яшашини истамайман. Женна нима дейишни билмай бош тебратди. – Николас сени севади, – деди бир оз жим тургач. – У сенга ақлдан озадиган даражада ошиқ. Боласи борлигини билгач, ердаги энг бахтли одам бўлади, Ноа. Ораларинг-да бўлган ишлар даҳшатли. Ўйлаб кўр, бу бола ҳамма нарсани унутиб янгидан бошлашга асос бўлар? Мен бундан ортиқ сабаб кўрмаяпман. Дугонам яратган манзарани хаёлан кўз олдимга кел-тирдим. Ник ва мен яна биргамиз. Ғамхўрлик қиладиган чиройли фарзандимиз бор. Биз ўша мен хоҳлаган ҳаётни яшаяпмиз, бола саккизга кирди. Бу мен Ник билан яшашни истаган ҳаётми? Йўқ, хўрсиниб бош тебратдим. – Бошқа ҳомиладорлик ҳақида, Ник ҳақида, бола ҳақида гапиришни истамайман. Мени булар билан тўқ-наштиришдан олдин ўзим тушуниб олишимга имкон бер. Женна менга мулойим қаради ва олдимга келиб қучди. – Сен чиройли она бўласан, Ноа, бу гўдак дунёдаги энг чиройли бола бўлади. Мен яна тўкиламан деб турган кўз ёшимни аранг тийдим. Кўз олдимга юзида Никнинг кўриниши акс этган кичкинтой тимсоли намоён бўлди. Женна нарироқ силжиб биринчи бор менинг қорнимга қўлини қўйди. – Мен унинг энг суюкли холаси бўламан, – бу гапдан иккаламиз баравар кулиб юбордик. Женна Лайон нима қилаётганини билиш учун уйига кетди. Мен фурсатдан фойдаланиб адёлга ўрандим ва ухлашга ҳаракат қилдим. Аммо Никка бизни нима кута-ётганини қандай айтишни ўйлаб ухлай олмадим. Менинг хатоларим Бу икки ҳафта менинг ҳаётимда учраган энг узун ҳафталар бўлди. У менга кўп нарсаларни ўйлашга имкон ҳосил қилди: биринчидан мен гўдакни "менинг жажжим" дея оламан, бу катта қадам. Иккинчидан мен интернетдан ҳомиланинг ривожи ҳақида маълумотларни ўқиб, кўп нарсани била бошладим. "Менинг жажжим"ни ўзимча Жажжи – Мен деб номладим, яъни Жажжи + Мен. У ўғил ёки қиз бўлишига қарамай у менга ўхшаган бўлади, шунинг учун Жажжи – Мен унга энг муностб атама бўлди. Энди у ичимда туриб қўл ва оёқларини қимирлатар, ҳатто нурни, асабийликни ҳис қилар, демак мени эшитар ва сезар эди. Мен у билан гаплашганимда секин қимирлаб қўярди. Уннинг боши шаклланиб бўлди, тирноқлари ўса бошлади. Унинг катталиги интернат маълумотидагидан фарқ қиларди шунинг учун врачга учрашга келишдик. Женна билан бориб келамиз деганимизда яна ниманидир ўйлашди деб гумон қилган Лайонга ёлғон гапириб уйдан чиқдик. Кийиниш пайтда доим уй либосида юрганим учун, ҳомила ўсаётгани, у билан баробар мен ўсаётганимни ҳисобга олмаганим билинди. Мен иштонимни ечиб чўзилувчан кенг юбка ва "Рамоунз" футболкасини кийдим, ҳақиқатдан ҳам мен энг яхши онага айланаётган эдим. Бу сафар биз одамлар таниб қолмасин деб "тез ёрдам" бўлимига эмас туғуриқ бўлимига бордик. Тўғрисини айтсам, биз иккаламиз ҳам йўлдан адашиб, қаёққа боришни билмаётган болаларга ўхшаб қолгандик. Бу ердагилар "она" номини олган ёши катта аёллар эди, бизга қизиқсинаб тикилишди. Мен ўзимнинг ойнадаги аксимга қараб худди кечагина мактабни тугатган ўқувчига ўхшашимни кўрдим. Менинг номимни айтиб чақиришганда, қизариб кетдим, уялиб ернинг тагига кириб кетай дедим. Бир неча аёл қизиқсинаб қарашди ва баъзилар менинг қорнимни пайқашди. Мерседес РОН Биз доктор Хаббернинг кабинетига кирдик, ҳамшира мени столга ётишимни сўради, у ҳозир келишини айтди. Женна боланинг пластик нусхасини олди, менга кўрсат-ди, уни бачадонга ўрнатда, чиқиб келиш йўлларигача қўлида намойиш қилди. Мен унга тикилиб тобора аса-бийлаша бошладим. У нусхани жойига қўйиб менинг олдимдаги столга ўтирди. Орадан кўп ўтмай врач пайдо бўлди, менга самимий кулиб қаради. – Ишларингиз қалай, мисс Морган? – менга яқин келиб савол берди. – Яхшига ўхшайди... эҳтимол... сиз мени Ноа дейи-шингиз мумкин. Доктор Хаббер жилмайиб бош ирғади ва ўтган сафар нима деган бўлса , шуни такрорлади. Ёнимдаги стулга ўтирди ва УЗИ аппаратини кўриш ҳам бошқариш осон бўладигон ҳолатда ўрнаштирди. – Келинг, ҳомила қандай яшаётгани, гематома тузалдимикин текшириб кўрамиз. Кейин у қорнимга гел суркади ва зондни бир меъёрда юргиза бошлади. Бир неча дақиқадан сўнг гўдакнинг юрак уриши хонани эгаллади ва унинг тасвири экранда кўринди. – О, қара , Ноа, – Женни хитоб қилди ва яхшироқ кўриш учун экран томонга эгилди. У ерда мен кўргандан бери хайла катта бўлиб қолган Жажжи – Мен ғоят ғалати ҳолатда ётарди. Мен киндик деб ўйлаган қўллари қимирларди. – У ўйнаяпти... Бу яхши белги, – доктор табассум билан маълумот берди. Кейин ҳомилани ўлчашга киришди. Унинг боши ва бошқа ўлчамлари жуда маромида бўлиб бошининг тепасида соч чиқа бошлаганди. Мен кўзларим ёшга тўлганини ҳис қилдим. Менинг хатоларим Мен уни қабул қилганимдан бери яна кўриб, соғлом эканини эшитиб , ўзимни бахтли сездим, бундай туйғуни анчадан бери ҳис этмаган эдим. Бу бахтни жажжи билан баҳам кўришни истадим. – Боланинг жинсини билишни истайсизми? – Хаббер яхшироқ кўриш учун зондни жилдирди. – Ҳа, – Женна дарҳол жавоб берди. – Йўқ, – дедим мен. Жавобим докторни тўхтатиб менга қарашга мажбур қилди. Женна ҳам менга қаради. Кўз ёшларим юзимдан оқарди. Мен Жажжи – Меннинг жинсини Ник ёнимда бўлмагунча билишни истамаганим учун йиғладим. Қандай қилиб бундай йўл тутаман? Жажжи – Мен менчалик бўлмаса ҳам Никники ҳам. Бу рақсга тушаётган ноёб болани дадаси бор. Мен ишо-наманки, у дунёдаги ҳамма нарсадан боласини афзал кўради. Мен ўзимнинг боламни дадасидан маҳрум қилишга ҳаққим борми?! Женна менинг йиғлаш сабабини тушунди ва қўлимни маҳкам қисиб қўйди. – Биз кутиб туришни маъқул кўрдик, – деди у. Хаббер маъқуллаб бош ирғади ва яна экранга диққатини жалб этди. – Ёмон янгилик шуки, гематома аввал кўрганимиз каби катта турибди. Сал озайган, аммо икки ҳафталик дам ва даволашга қараганда озлик қилади. – Бу нима деганингиз? – Бу деганимки, бола тушиш хавфи ҳали ҳам бор. Ўн олти ҳафталик болани олдириб ташлаш сизнинг ҳаётингизга ҳам хатарли. Мен врачга хавотирланиб қарадим. – Сиз дам олишни давом эттиринг, мен сизга кўп ви-таминлар ёзиб бераман. Биламан, сизга қўрқинчли туюл-япти, Ноа. Бунақа ҳолат бўлиб туради. Бу кўп аёллар би-лан юз беради, айниқса,биринчи ҳомиладорлик бўлса,– Мерседес РОН деди у далда берувчи табассум билан. – Сиз сабрли бўлинг ва кўрпадан турманг.
Менинг хатоларим – Николасни менга гапирма, унда қандай ўзгариш бўлиши менга барибир, менинг ўзимни ўзгаришим етиб ортади, раҳмат. Женна яна уҳ тортди ва кўп ўтмай биз уйга етдик. Менга яхшими, ёмонми билмадим худди шу пайт Лайон машинасини уй олдида тўхтатаётган эди. Бизни кўриб пастга тушди, олдимизга келди. – Белинг қалай? – сўради хурсандлик билан боқиб. Унга китоб тўла қандайдир қутини деб белимни оғриб қолиши қизиқ туюлди, спорт билан шуғулланиб чини-қишни илгари ҳам кўп гапирарди. Агар у билганда эди... Женна машинадан тушди, уни лабидан ўпди ва менга ачиниш билан қаради. – Унга яна икки ҳафта дам олишни ёзиб беришди, – деди у. Мен уни эрига ёлғон ишлатмаслигини билардим. Лайоннинг кўзи ҳайратдан кенгайиб кетди. – Вой, Ноа, мен хавотир бўляпман! Мен машинадан тушиб бепарво қўл силтадим. Женна менга хавотир билан қаради, аммо бунга ҳожат йўқ, чунки мен соғломман. – Уни қўлидан ушлаб тур, Лайон, – Женна жуда талаб-чанлик билан сўзлади. – Женна, мен жуда яхшиман, – мен бир оз таажжубла-ниб дугонамга қарадим. Лайон менинг олдимга югуриб келди. – Мен сени кўтариб олишга тайёрман. Беморсан, бўйнимдан ушлаб ол, – деди у эгилиб ва мени аста кўтариб олди. Биз кетар эканмиз Лайон йиқилиб кетса, мен қорним билан тушишимни тасаввур қилдим. Бу фикр билан йўл бўйи ташвиш тортдим. – Сени ҳаракат қилмаганинг натижасини кўрсатибди. Анча йўғонлашиб қолибсан, – у жилмайиб қўйди. Мерседес РОН Женна унинг юзига оҳиста шапалоқ уриб қўйди. Мен уни билиб қолишидан чўчиб уятган каби нохуш қараб қўйдим. – Қандай яхши! – хонага киргач мен хитоб қилдим.У кароватга қўйгач, енгил нафас олиб, дарҳол ётдим. Лайон ҳар бири йил каби чўзилган бир неча дақиқа менга қараб турди. Мен уни нима ўйлаётганини билгим келди, аммо нимадир билмаган маъқул дегандай бўлди. – Зарур бўлсам, чақир, – деди у хонадан чиқар экан. Мен телевизорни ҳам қўймай, қандай қилиб Николас-га билдирсам яхши бўлишини ўйлаб ётдим...Худойим-эй, буни билгач унинг юзи ҳайратдан қандай ўзгаришини кўз олдимга келтирдим... Эҳтимол, жаҳли чиқиб қандайдир алам қиладиган гап айтар... Шайтон, у мендан нафратла-нар! Шунинг учунки... барча ярамас аёллар қилган ишни, бола туфайли ўзига уйланишга мажбур қилишни қўллаганим учун нафратланади. Бунинг устига энг қадимги, энг аянчли усул билан қўлласам. Бир неча дақиқадан кейин эшик ортида шивир-шивир эшитилди, кўп ўтмай Женна кирди. – Лайон Никка айтаман деяпти. – Сен унга айтдингим?! – каравотдан туриб кетиб қичқиргандай сўрадим. Женна бошини тебратди. – У белингни оғриганига тахминини айтмаоқчи, холос, мен индамасликни тайинладим, аммо худо билади, менинг гапимга қулоқ соладими-йўқми. "Тўхта-чи, нима бўларкин?" – Нимага Лайон шунчалик арзимаган нарсани Николасга айтмоқчи? Женна асабийлашиб лабини тишлади, мен билдимки, ҳозиргина уни ёлғон сўзлагани фош бўлган. – Кўряпсанми... – деди у каравотга ўтирар экан. – Сенинг иккита энг яқин дўстинг бирга бўлса, кейин ажралса, бу орқага кетиш, – у сабабни изоҳлади. – Қулоқ солгин, Ноа, сенлар ажралганингдан кейин Ник бизга сен билан ўшани... хабар бериб туришни сўраган. Менинг хатоларим – Ник нимани хабар беришни сўраган? Унинг жавоби мени лол қилиб қўйди. – У ҳамма нарсани билишни истади, сени ишинг қан-дай кетяпти, машғулотинг қандай боряпти, сен ҳижронни қандай ўтказяпсан... Биламан, сен ҳақингда унга хабар беришга ҳақим йўқ, аммо мен буни яхши белги деб билдим. Сен ҳақингда билишни истадими, бу муҳим экан, демак у охирида нимадир... Мен эшитган гапларнинг мағзини чақиш учун юзимни қўлим билан сидириб жағимни ушлаганча ўйландим. – Нима, мени кечирдими? – ишонқирамай сўрадим. – Женна, Николас шунчаки мени назорат қилмоқчи бўлган. Бу унинг шунчаки доимий одати, ҳатто ажралганимиздан кейин ҳам буни сен орқали амалга оширмоқчи... – тўсатдан мен ниманидир тушундим. – Мен сенга мотоциклда авария қилганим ҳақида гапир-маган эдим, тўғрими? – дедим волидлар уйида нимага Ник мендан яра изини суриштирганини эслаб. Чунки мен бу ҳақида яшириб ҳеч кимга гапирмаган эдим. Бу тентакликдир, аммо мен ҳеч ким тергашини истамасдим. – Сен мотоциклдан йиқилдингми? – сўради дугонам. – Ҳа, – мен жаҳл билан тўнғиллаб юзимни қўлим билан беркитдим. – Женна, Лайонга айт жаврақи тили билан менинг аҳволимни гапирмасин. Бу менинг ҳаё-тим, унга гапиришга ҳақларинг йўқ. Женна хафа бўлиб қаради, менга давом этаётган бундай хафагарчилик ёқмай қолди. – Никка айт, у келсин, – дедим бир оз ўйланиб туриб унга қарамай. – Қаерга келсин? – у ҳайрон бўлиб сўради. – Лайоннинг ўтириши келаси ҳафтадами? – мен ойнадан дарахтларнинг тўкилаётган сарғиш баргларига тикилганча сўрадим. Улар дераза тагига тўпланарди. – Уни ҳам зиёфатга таклиф қилинглар... Шу ерга келганда ҳаммасини мен ўзим унга гапириб бераман. Мерседес РОН Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling