Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
35
Н и к Мен Лайоннинг ўтиришига бора олмайман десган бўлсам ҳам, Женна менинг хаёлимдан ҳеч кетмади. Мен иш билан жуда банд эдим. Агар мен борадиган бўлсам бу ҳафтага режалаштириб қўйилган бешта учрашувни қолдиришим керак. Бунинг устига тезда кўчмас мулк савдоси билан шуғулланувчи агантни чақиришим квартирамни сотувга қўйишим керак бўлади. Мен Лос-Анжелесга узил- кесил кўчишни якунлаёт-ган эдим. Бундай қилиш оилам Калифорнияда бўлгани учун менгагина эмас, компанияга ҳам яхши бўларди. Мени Нью-Йоркда бўлишим охирига етаётган эди. Бу ерда ҳамма нарса яхши, ишлар маромида борар, бу хордиққа чек қўйиш вақти келаётган эди. Мени Нью-Йоркка боришимдан асосий мақсадим Ноадан иложи борича узоқроққа кетиш эди, аммо нуқул яшириниб юриш жонимга тегди. У ерда менинг оилам, дадам, синглим, дўстларим... яна, мен учун унчали аҳамияти бўлмаса ҳам, Софиянинг оиласи бор эди. Қўл телефони яна қўнғироқ чалди, мен тўнғиллиб жавоб бердим. Кўчада қатнов телба қиладиган даражада кўп, мени уриб кетишмасин деб тез-тез ойнага қарашга тўғри келида. Бу ерда ҳамма нарса ўзгача. Нью-Йорк мендан ҳаёт сувимни шимириб оларди. Мен тезда пляж-га боришим керак. – Сен жаҳлимни чиқаряпсан, Женна ,– дедим ва ўз товушимда асабийлик сездим. – Николас, ношуд Лайстер, эшит, – жавоб қилди у ва мен ҳайратланиб кулдим. – Бу сенинг энг яқин дўстинг-нинг туғилган куни. У сени доимо қўллаган, сен ётга-нингда ҳам ёнингда бўлган. Сен уйингдан қочиб кетга-нингда бошпана берган! Унутдингми? Менинг хатоларим Бизнинг тўйда ҳайдовчилик қилгансан, шу боис ўзингни бўй-бастингни бу ёққа ташиб кел, агар келмасанг ўзим бориб мажбур олиб келаман. Мен жавоб бермай туриб у томонда қандайдир шовқин келди ва Лаймоннинг товуши эшитилди. – Салом митти, – у мен билапн сўрашди ва минг километр нарида нима бўлаётганига диққат билан қулоқ солдим. – Женна нари тур, у билан гаплашиб олай. – Худойим, сенга чидаб бўлмайди, азизим, – танбеҳ берди у ва ниҳоят эшикнинг ёпилганини эшитдим. – Ник, сени келишинг шарт. Мен кўзимни олайтирдим. – Мен сени туғилган кунинг эканлигини биламан, унга боролмаганим учун афсусдаман, иш қўл-оёғимни чамбарчас боғлаб олган, кечир боролмайман. – Бу Ноа учун,– унинг овози жуда сустлашиб кетди, мен йўлнинг ўртасида тўхтаб қолдим, орқамдагилар сал бўлмаса менга урилай дейишди, аммо дўстимнинг гап оҳанги шундай қилишга мажбурлади. – Нао билан нима бўлди? – мен четга бурилиб қатнов камроқ йўлга киргач сўрадим. – Уч ҳафта бурун у белини оғритиб олди, шундан бери қимирламай ётибди. Унга дам олиш керак, зўрға юряпти. – Бели дейсанми? Шунча вақт даволаниш учун нима бўлди? Ҳаммаси жойидами? Ёмон бўлса қай даражада? Мен хаёлан бир неча кундаги учрашувни рад этдим. – У билан нимадир жойида эмас, митти. Ноа ҳам, Женна ҳам ғалати бўлиб қолди, бундай кучанган ҳолатда илгари уларни сира кўрмаган эдим. У белим оғрийди деди-ю яқинда юрганини кўрдим. Иккаласи нимадир қилишяпти. Бу ердап сени бўлганинг яхши дейман. Ҳамма эшитганларим бир бирига қовушмас эди. Лекин тушунганим шу бўлдики, Ноа касал... – Ҳаммаси қандай содир бўлди? У нима қилаётган эди? Мерседес РОН Лайон оғир тин олди. – Квартирадан кўчаётиб китобли қутини кўтарган эди. Мен сенга айтишим лозимлигини билардим. Аммо Жен-на қаттиқ туриб Ноанинг розилигини олмасдан сенга айтмасликни тайинлади. – У номаъқул нега кўчяпти? У ер июнга қадар тўлаб қўйилган-ку, – мен кўчадан ўтаётиб қичқирдим ва такси тутиш учун қўл кўтардим. – Ҳа, аммо Ноа буни билмайди, эсингдами? У Браяр кетгандан кейин квартира ҳақи тўланмаган дейди. Сен уй эгасига айтишни тайинлагансан, тўғрими? Мен таксига ўтириб ҳайдовчига манзилни айтдим. – Лаънати аёл айтмабди,– тишларим орасида қичқир-дим. – Ҳозир у қаерда яшаяпти? – Ҳозир биз билан яшаяпти... – Ҳозир биз билан яшаяпи, аммо кампус ташқариси-дан чордоқдан қвартира олган? Бунга ишонгим келмасди. Мен уни Браяр билан яна бир йил квартирасида яшайди дегандим. Ноа чердакни афзал билганди. Кампус ташқарисида яна чердакдаги уй хароб ва хавфли, бир ўзи яшамаслиги лозим. – Ник, қулоқ сол, менинг фикримча, нима қилиш лозимлигини айтаман. Бу аёллар нима қилаётганини яхши билмайман,улар нима қилса ҳам сенга боғлиқ ишни қилишяпти.Сен Женна нималарнидир сотиб олишдан ташқари, нимадир қилгани қатъий бўлганини ҳеч кўрганмисан? Бошқа сафар бўлганда кулган бўлардим, аммо ҳозир ҳаяжонга тушдим. Ҳа, Женнанинг ҳаракати қизиқ эди, бунинг устига Ноа билан охирги бор нохуш хайрлашдим. Улар мени калтаклашмоқчими? Ёки қандайдир йўл билин қасдини олмоқчими? Ўн минут ўтиб мен уйга етиб келдим ва қўнғироқ қила бошладим. Бу ҳафта кўп кишилир билан учрашувим бор, бир қисмим эса бу ерда нима қиляпсан деб тинмай савол берарди. Билетга буюртма бердим. Мен Лайоннинн туғилган кунига кечқурун тунда етиб келдим. Менинг хатоларим Бу мен аранг топган охирги рейс бўлиб кайфиятим яхши эмас. Ҳозир Лайоннинг уйига бориб байрам қилишни истамас эдим. Менинг ягона истагим фақат тўйиб ухлаш эди. Стив менинг машинамни аэропортга келтиришни тайинлаган эди, мен дарҳол ўтириб машиналар қаторига қўшилиб тезлик тартибини сал бузиб елиб кетдим. Мен Софияга ўша ерда учрашишни айтдим, аммо келишига кўпам ишонмадим, чунки у ҳам мен каби иш билан жуда банд эди. Лайон ва Женнанинг хонадони университет шаҳарчасига яқин бўлган жуда чиройли турар жой ҳудудида жойлашган. Аммо бу ерда талабалар йўқ бўлиб жуда тинч, олий маскан бўлганди. Бу ерда янги турмуш қурганлар сероб, етишмаган ягона камчилиги, яқин жойда денгизнинг йўқлиги, холос. Бу ерга келишим билан квартира яқинида машина қўйиш жойи топдим. Мен машинадан чиқишдан олдин галстукни ечиб орқа ўриндиққа ирғитдим, кўйлагимнинг иккита тугмасини ечдим, ўтирганча қўлим билан сочим-ни тарашга уриндим, аммо натижа бўлмади, барибир учқичдан ҳозир тушган, чарчаган одамдай туравердим. Мен бу йиғилишда Ноа бўлишини билардим, сал-пал асабийлашиб олдим. Эшикдан киришим унга қандай таъсир қилишини билмас эдим, фақат ўзининг эски қуро-лини ишга солмаслигига умид қилардим, чунки ҳозир биров билан жанжал қиладиган ҳолатда эмасдим. Бинога кириб лифтда кўтарилдим. Тўртинчи қаватга етгач чиқдим, эшик очилгач қандайдир шовқин эшитдим. Хонанинг эшиклари очиқ, коридорда стол тузалганди. Мен меҳмонларнинг кўпини билар эдим, барчаси кўта-ринки руҳда мен билан кўришди. Кирибоқ биринчи кўрганим Женна бўлди. У товони баланд туфли ва жуда ҳам чиройли кўйлак кийганди. Худди менинг келишимни кутиб тургандай, қўлида иккита бокал тутганди. Шу заҳоти тўхтаб тўғри мен томонга юрди. Мерседес РОН – Эй, худойим, шу ердамисан! – қичқирди у хийла асабий товуш билан. – Мен шу ердаман! – унга тақлид қилиб қичқирдим. Уни менинг қилиғим хурсанд қилмади, аксинча асабий аланглади. Ҳа, у ўзини чиндан ғалати тутарди. – Сен ҳеч нима демаганинг учун мен ўйладимки... – Мен Лаймонга ҳаракат қиламан дедим, аммо бугун эрталабга қадар ҳеч нарса аниқ эмас эди. Мана мен келдим, – дедим унинг қўлидаги қизил бокалларнинг бирини олиб оғзимга тутар эканман. Мен бехитиёр афтимни буриштирдим. – Қуриб кетсин бу нима ? – дедим бокални кўрсатиб. – Ананас шираси, – Женна қошини чимирди. Мен атрофимиздаги кишиларга кўз югуртиргач нигоҳим яна унга қадалди. – Ананас шираси дейсаним... нима биз яна ўн икки ёшга кирдикми? Женна мен тушунмайдиган нималарнидир ғўлдираб, қўлидаги иккинчи бокални тутқазди. Виски... Ҳмм яхши бўлди... – Хўш Женна... Лайон қани? – Ошхонада кўришамиз, – у жавоб бериб одамлар оралаб меҳмонхонага юрди. Ўзим ҳам билмаган ҳолда унга эргашдим. Хона одамларга тўла. Улар оралаб Женнани кўргунча юрдим. У диванда ўтирган кимгадир эгилиб гапирари. Мен унинг олдига бордим, ўтирган Ноа экан. Женна қоматини ростлаши билан Ноа менга бурилди , орамиз узоқ бўлишига қарамай унинг юз оқарганини кўрдим. Менинг олдимда Лайон пайдо бўлди, қучоқлаб шундай сиқдики, барча қовурғаларим сингандай бўлди. Менинг хатоларим – Келганинг учун раҳмат, – дўстим! – хитоб қилди у, мен кўзимни Ноадан узмай жилмайдим. У энди мен томонга қарамас диван болишларига гитара тори каби таранг тортилгандай эди. Лайон менинг нигоҳим томон боқиб бош силкиди. – Бечора... Ўша ҳаммаси бошлангандан бери шу ерди. Мен унга пастга тушмагин дедим, аммо кўнмади. – Шунақами, – мен маъқуллаб қўйдим. Фақат Ноагина касал бўлса ҳам ўтиришларга боради. Мен бокалдаги ичимликни сипқориб, бокални роял усти-га қўйдим. Бу ерда бир сабаб бўйичаман. Шундай эмасми? Мен яқинлашаётганимдан у хурсанд эмаслигини кўр-дим, аммо шунга қарамай мендан қочиб кетмади. У жуда гўзал, қора свитер кийиб диванда ўтирар адёл билан оёқларини ўраб олганди. Унинг юзи порлаб турарди, кўриб юрагимда санчиқ сездим ва унинг олдига келиб, диван олдидаги стулга, унинг рўпарасига ўтирлдим. Мен табассум билан унинг нозик бурнидаги йигирма саккизта сепкилига қарадим, лабларида кўзим анча кўп тўхтади. – Ўзингга бир қара... Сен худди бошқа уча олмайдиган ярадар қушчага ўхшайсан, – изоҳ бердим ҳамон жилма-йишдан тўхтамай. Мен иккаламизнинг орамизда бўлиб ўтган ҳолатни қайта такрор бўлишини сира истамас эдим: Ноа менинг оғушимда туриб мени севишини, уни ташлаб кетмаслик-ни илтижо қилган эди. У мен Нью-Йоркка кетганимдан бери ҳар тунда тушимга кириб менга азоб берарди. – Мен сени келмайсан деб ўйлагандим,– деди у худди ҳаёти шунга боғлиқ бўлган каби адёлни маҳкам ушлаб. Мен бошимни эгдим, кейин аста силкидим. – Мен бир неча бор қўнғироқ қилдим ва менга савдо рейсидан жой беришди.Жуда чарчадим. Ҳач қачон тежам-класда учмагандим. Ноа менга хомуш қараб бош ирғади. Мерседес РОН – Нима учун? Мени келмаслигимни билсанг, нега, нима учун бу ерда ўтирибсан? – сўрадим уни жим ўтирганини кўргач. Унинг ёноқлари қизарди, бу мени ақл билан фикр- лашимга қаттиқ ҳалал берарди. Аммо шунга қарамай мен нозик ерига тегиб кетганимни сездим. – Ҳаммаси яхшими? – мен илгаригидай нозиклик би-лан гаплаша олмаганимга хижолат бўлдим. Нимадир аввалгидай бўлмади ва мен асабийлаша бошладим. Ноа ниманидир ёки кимнидир излаган каби атрофга аланглади. Мусиқа унча баланд эмас, шунга қарамай қулоғимга оғирлик қиларди, уникида ҳам шундай ҳол юз берарди. – Мен яхшиман, фақат бир оз чарчадим холос. – Кимнидир излаяпсанми? – унга диққат билан тикилиб сўрадим ва нигоҳида қандайдир илгари сира кўрмаган қўрқув борлигини сездим. Ундаги бу қўрқув нимадан пайдо бўлди экан?.. У мендан чўчиётганини англашим учун, сал кўпроқ вақт кетди,. Мен энди бу қўрқув қандай пайдо бўлди деб тўғридин-тўғри сўрамоқчи бўлиб тургандим, тўсатдан Женна пайдо бўлди, тўғри келиб унинг ёнгинасига диванга ўтирди, унинг қўлини олиб кафтлари орасида ушлаб қаттиқ қисди, бундан Ноанинг юзида табассум пайдо бўлди. – Сизларда ҳамма нарса яхшими? Мен жавоб бермоқчи эдим, Ноа мендан олдинроқ жавоб сифатида сўзлади. – Лайон! –қичқирди у. Менинг дўстим шу заҳотиёқ пайдо бўлди. – Мени юқорига элтиб қўя оласанми? Менимча бугунча етади. Женна лунжини шишириб Ноага қора кўзлари билан тикилди, Лайон эгилиб уни кўтариб олмоқчи бўлганда менинг танам инстинк асосида чўзилди. Мен унинг кўкрагига қўлимни қўйиб силжимаслигини билдирдим. Бирданига мен бурчакка сиқиб қўйилганимни тушун-дим. Мен пешонасида туришимга қарамай Ноа узоқда турган дўстимга ёрдам беришни илтимос қилди. Менинг хатоларим Бу худди юрагимга зарба берилгандай азоблади. – Мен уни тепага ўзим олиб чиқаман,– Ноанинг ёнига ўтириб уни кўтардим. У менинг бўйнимдан маҳкам қисиб жавоб берди. Мени унинг қўллари қанчалик титраётганини бутун танам билан сезиб, одам тўла хонадан ўтиб, иккинчи қават зинасига етиб келдим. – Мен сендан ёрдам беришни сўрамаган эдим, – деди у тишларини қисганича. Мен уни жуда яхши аччиқланишига сабаб бўлибман, ўйладим ва меҳмонхона томон йўналдим. Бу уйнинг режасини яхши билардим, шунинг учун қийналмай йўл топдим. Бу ерда дўстлар билан кўп тўпланардик ва ҳаддан зиёда кўп пиво ичганим сабаб машинани бошқа-ришг ярамай қолардим. Мен Ноани ўзимга қаттиқ қисдим, анчадан бери учрашмаганимиз учун ўнғайсиз ҳолга тушдим, уни каравотга ётқизар эканман таниш ифорини ҳидладим. Бели оғригани учун шошилиб адёлни оёғи билан очди, ичига кирди, ёпиниб олди. Мен кулиб юбормаслик учун ўзимни тийиб уни кузатдим. У мени қўлимни ушлаб тортди, ёнига қаравотга ўтиришни билдирди. У каравотнинг бош томонидаги ёстиққа таяниб кўзларимга тик боқди. – Мен сенга ниманидир айтишим керак, – деди у қўлимни қаттиқ қисганича титраган товуш билан. Мен қошларимни чимириб унинг гапиришини кутар эканман, худди у гапиришга чоғланган вақтда эшик очилиб София кириб келди. Яққол кўринди: Ноанинг ранги оқариб кетди. – Менга сени юқорига кўтарилганингни айтишди,– деди София ясама босиқлик билан. Мен турдим ва Софиядан нигоҳимни Ноага кўчирдим. Унга термилар эканман бу учрашув ҳеч қандай яхшилик бермаслигини ҳис этдим. Энг ёмони мен София билан пастга тушишни истамас эдим, бутунлай тескариси унинг тумшуғи олдида эшикни ёпиб , Ноа менга нима демоқчи эканини эшитишни жуда истардим. Мерседес РОН Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling