Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
41
Н о а Менинг тушим бесарамжон бўлди, мен унда туғар эдим, врачлар қичқиришар: зўриқиш бор, бола хавф остида! Мен эса кучанардим, яна кучанардим, чунки мен қилишим лозим бўлган нарса шу эди, холос. Мен аланг-лаб қўрқувимни тарқатадиган ягона одамни ахтарардим. – Мен буни танҳо ўзим қилолмайман... илтимос... Ник... Сен менга кераксан, илтимос... – Мистер Лейстер келмаслигини айтди... У таъкидлади, унга бола ҳам, сиз ҳам керак эмас экансиз. Мен фақат оғриқдангина эмас, танҳо қолганим учун ҳам йиғладим. Жажжи – Мен мана ҳозир туғилиши керак. Аммо у туғилиши билан хонани кўтариб эшитиладиган чақалоқнинг қаттиқ товуши янграмади, бунинг ўрнига мутлақо совуқ сукунат чўкди. Юзи аниқ кўринмаган кимдир келиб адёлга ўралган тугунни узатди. Чақало қимирламас эди. Мен жуда ачиндим... у ўлик туғилди... Мен кўзимни очиб каравотга ўтирдим. Бу ёмон алаҳсираш эди. Кўз ёшлари юзимни юварди, юрагим эса соатига мингта урарди. Кейин менинг нигоҳим олдимдаги одамга қадалди. Николас диванда ўтирганча ухлаб қолганди. Устимдан адёлни олиб ўрнимдан турдим, унинг олдига келдим. Унинг ёнига ўтириб қўлини ушладим. У чўчиб кўзини очди. Мерседес РОН – Ноа... – ҳайрат билан қаради, кейин ўзига келиб елкамдан қучди. Мен унинг елкасига бошимни тираб титрар эдим. – Нима бўлди? Сен яхшимисан? Болага ҳеч нима бўлгани йўқми?.. Мен бошимни силкитдим, томоғимга нафасим тиқилиб гапиришга имкон бермасди. Ник менинг иягимни кўтариб кўзларимга тикилди. – Бўлмаса сен нимага йиғлаяпсан? – сўради хавотир билан тикилиб. Унинг қўллари менинг юзимдаги кўз ёшимни артар экан кўзимни юмдим. – Босинқираб ёмон туш кўрдим. Ник сал тинчлангандай бўлди ва мени қаттиқроқ қучди. – Айтиб берасанми? Баъзида фойда беради. Бу вазият менга ғалати туюлди. Биз бирга бўлганимиз-да, у билан бирга бўлмасам ухлашим қийинлигин сир тутардим. У мени ёмон тушлардан ўзи билмаган ҳолда сақлаб келарди, унинг ёнида мен тинч ухлардим. – Тушимда мен туғар эдим, – мен секин ҳикоя қилдим. – Уерда сен йўқ эдинг. Ник бир сўз демай менинг давом этишимни кутди. – Мен кучанди, кучандим... врачлар гапиришди... Аммо охири Жажжи–Мен ўлик туғилди ва ... мен...мен... Ник мени катта қўллари билан маҳкам қучоқлади, мен қаршилик қилмадим. Аммо боламнинг ўлик туғилгани хаёлимдан кетмасди. – Ундай бўлмайди, Ноа,– у бармоқлари билан сочимни силаб ишонтирди. – Сен қаердан биласан? – унинг елкасига бошимни қўйиб кўзимни юмдим. Ник мени ўзига қарашга мажбур қилди. – Сабаби, биринчидан, ҳеч ким, ҳеч нима мени сендан туғиш вақтингда ажрата олмайди. Менинг хатоларим Мен унга бир неча сония жим қараб турдим. – Ваъда берасанми? – Мен сени ҳаммаси бошланиши билан қўлингдан ушлаб, то ҳаммаси тугагунча ёнингда тураман, сўз бераман. – Мен бундан ортиқчасини кутмаган эдим, бутун танамни қоплаб олган катта қониқиш ҳис қилдим. Унинг қўллари менинг сочимни силади, кейин қорнимга ўтди. – Шунча катта бўлдими? – ҳайрон бўлди у. – Яна катта бўлади, – дедим нафасимни ичимга ютиб, унинг қўллари кўйлагим ичида силашда давом этарди. – Мен сенга ҳаммасини гапириб беришни истардим. Буни эшитиш учун... – Биласанми, мен ҳали ҳам ишонишга қийналяпман, – деди у мендан кўзини узмай. Ҳаммаси жуда тез рўй берди. Жажжи–Мен, у ва биз... Мен ҳам буни тушунишга қийналар эдим. Жуда кўп ўзгаришлар рўй берар, уларнинг бари бир вақтда юз берар эди. – Мен жуда қўрқяпман, – дедим вақтни тўхтатиб қола-дигандай, орқага қайтиб ва у ёнимда бўлган, бошимизга бало ёғмаган бахтиёр даврни эсладим. – Ҳаммаси жойида, нимадан қўрқасан,– сўради тўғри-га тикилиб. Ноа, ҳаммаси яхши бўлади, мана кўрасан. – Ундай бўлмасачи? – ўзимнинг ташвишимни ошкор айтишга тортиниб шивирладим. – Бу бўлмаслиги керак эди, мен она бўлмаслигим лозим эди, менинг танам... – Сенинг тананг олий, – деди у гумонга ўрин қўймай. – Ник... бола... мен сал бўлмаса уни йўқатай дедим, – мен унинг кўзига қарамай тан олдим. – Сен нима ҳақида гапиряпсан? – Тундаги ўтиришни эслайсанми, мени уйга олиб келган вақтингни?.. Никка ўйлаш учун икки дақиқадан ошмаган вақт Мерседес РОН кетди ва унинг танаси таранглашди. Бизнинг баданлар бир бирига тегиб турар ва мен унинг вена томирлари бўртиб, таҳликали тарзда ура бошлаганини сездим. Сезилиб турарди у мени маст бўлганимни эслади. – Ўйлайманки ўшанда биринчи бор менда... тушиш хавфи бўлган. Мен шунчаки ойлик... дебман, лекин йўқ... – Ўзинг билмаган нарсани ўйлаб ўзингни гуноҳкор дема, – у маслаҳат берди. – Мен унга азоб бердим... Мана бир ҳафтадан бери қимирламай ётаман, эртадан кейин врачга учрасам нима дейишини ҳам билмайман. – Шунинг учун сенда кўрпа режими бўлдими? – Менда гематома бор, у йўқолгунча ҳеч нима қилишим мумкин эмас. Врач биринчи туғаётган оналарда бундай бўлиши мумкин деди, аммо бу болага ҳам , онага ҳам зиёнли бўлиши мумкин экан. Никнинг танаси таранг тортилди. – Такрорлачи, сен хавф остидамисан? – у менга кўзи-да ваҳима тўлиб тикилдики, мен ҳаяжонланиб кетдим. – Агар мен уни йўқотсам, шундай бўларкан. Аммо бундай бўлмайди, – дедим ишонч билан. Назаримда Ник нима дейишни билмай жим қолди. Мени ва болани бирданига йўқотиб қўйиш хавфи уни ташвишга солганди. У мени кўтариб дивандан олди ва каравотга ётқизди. Қаттиқ ўйланиб хона бўйлаб юра бошлади. У яна менинг олдимга келганда юзи қўрқувдан тиришиб кетганди. – Сенга жуда ачинаман, Ноа, – менинг юзимни кафтлари орасидап ушлаб кечирим сўради. – Бундай бўлмаслиги керак эди. Агар сенга бирор нарса бўлса... Мен ҳозир, асосан, биринчи ўринда бола муҳимлиги, шунда мен билан ҳам ҳаммаси яхши бўлишини айтмоқчи бўлган эдим, у лабларимга лабини босди ва менинг сўз-ларим тўхтади, дунё ўзгарди. Унинг лаблари менинг лабимда осойиш топишга уринарди. Шунча вақтдан бери Менинг хатоларим бунчалик эҳтирос кўрсатмаган эди. Мен ўзимга келишим учун бир неча дақиқа кетди. Мен унинг сочларини сила-дим. У мендан ўзини нарироқ тортди, кўзларимга боқди.
Кейинги куни эрталаб уйғонганимда тугмачаларнинг тириқлаши эшитиларди, холос. Каравотнинг ёнида юпқа парда бўлиб, уни хонанинг қолган қисмидан ажратиб турарди. Мен ўтириб ундан оша Ник тиззасига ўрнашган ноутбукда ёзаётгани , кўзлари хўмрайиб экранга тикил-ганини кўрдим. Кечаги тунни эсладим. Биз Ник билан бунчалик хуш бўлиб тунни ўтказганимизга бир ярим йил бўлди. Шунча вақтдан бери мени у қўлида тутиб кечагидай аллаламаган эди. Ҳа, у мен учун ниҳоятда яхши эди, аммо ҳозир ора-мизда нима кетаётганини билмас эдим, сўрашга эса юрагим бетламасди. Ник мени уйғонганимни сезди ва кўзини экрандан олиб менга боқди. Биз нафас олмай бир-биримизнинг кўзимизга тикилдик. Тезда Ник ноутбукни ёпди, стол ус-тига қўйди ва каравот олдига келди. Мен ҳеч нарса демай унинг ҳаракатини кутдим. Мерседес РОН У менинг ёнимга келиб бошдан-оёқ кузатганда, нафас олишим тутилиб қолди. – Ўзингни қандай сезяпсан? – сўради ёноғимни силаб, сочларим тизимини қулоғим орқасига ўтказди. – Жуда яхши, – дедим, мениинг миям унинг бармоқла-ри силашига эътибор берди. У бош қимирлатди ва менга орқа ўгириб яна кета бошлади. – Кетяпсанми? – сўрамай туролмадим. – Ишим кўп, яна яхши гинекологни топишим керак, – чўнтагидан телефонини олиб экранга термиларкан жавоб қилди. – Кийин, мен нонушта буюртма бераман. Мен ҳайрон бўлдим, Ник синчиклаб тикиларди. Мен тезда эгнимга биринчи учраган кенг кўйлакни кийдим, пижаманинг иштонини ечмадим. Орадан ўн минутча вақт ўтгач овқат тўла иккита патнис келти-ришди. Ник телефонда гаплашиб бўлиб мен овқат емай турганимга қаради. Каравот олдига келиб чала ейилган ликопдаги овқатга ижирғаниб қаради. – Е, – буйриди у. – Кўп егим келмаяпти, – мен ликопни кавлаб қўйдим. Биз ўзимиз ҳақимизда гаплашмас эдик, бу асабимга тегарди. Мен ўтган сафарги учрашувимизда айтилган гапларни унута олмадим. У мени ҳеч қачон кечира олмайман деган, ўзига жуда ишонган ҳолда, қатъий сўзлаганди. – Овқат билан ўйнама, сен деярли ҳеч нима емабсан, – аччиқланиб сўзлади. – Энди доимо шундай бўладими? – асабийлашиб сўрадим . – Доимо буйриб турасанми? Агар шунақа бўлаверса мен ҳозирча Женнаникида тураман. Ник қовоғини солди, аммо жавоб бергунча эшикни тиққиллатиб қолишди. Бир неча сониядан кейин қовоғи- ни солиб қўлида иккита журнал ушлаган Стив кирди. Менинг хатоларим – Николас, энди бу ҳамма жойда,– изоҳ берди у ва патнис, тухум, мевалар, ярим ейилган ликоп, кофе олдида ўтирган мени кўриб ҳеч ҳайрон бўлмади. – Биламан, – деди Николас ва менга орқа ўгириб хонани кесиб стол томон юрди, Стив эргашди, у столга етиб боргунча мен ҳам туриб орқаларидан бордим. – Тўғри ҳамма ердами? – сўрадим мен ва кимдир жавоб беришга улгумай туриб Стивнинг қўлидаги "Пипл" журналини олдим , сарлавҳага кўзим тушди: "Николас Ластер эски одатларига қайтяпти", сарлавҳа катта қилиб ёзилганди. Унинг тагида фотография бўлиб лаби ёрилган ҳолда бинодан чиқиб келаётгани кўринарди. Мен мақола қайси бетда ёзилганини ахтараётган эдим у журнални тортиб олди. Олдимда аччиғланган Ник қовоғини солиб мени огоҳлантирган каби тикилиб турарди. – Кўрпага қайт, Ноа, – деди у кўкрагим олдида қўлларимни қовуштириб турганимни кўргач. – Йўқ, аввал сен нима бўлганини гапириб бер. У зўриқиб асабий ҳолда менга қаради. – Гапираман, илтимос, аввал кўрпага ётиб ол. Бизнинг нигоҳлар тўқнашди ва мен унинг ҳаяжонли кўзларида қўрқув борлигини кўрдим. Мен ўзимни ғалати сезиб унинг айтганини бажардим, Стив менинг ҳар бир қадамимни кузатиб турди. Мени адёл ичига кирганимни кўриб Ник бироз тинчланди. – Марго билан гаплаш, у ғамхўрлик қилсин, – Ник кўрсатма берди ва қўлидаги журнални ахлат челагига ташлади. Стив мендан кўзини узмас эди. – Нима бўляпти? – сўрада яқинроқ келиб. Менга Стивни бунча синчиклаб қараганини ҳеч кўрмагандим. У Никка таъна билан қаради. Уни учрат-ганимдан бери Никка таҳдид, аччиқ билан қараганини биринчи мартта учратдим. – Иложи бўлганда тушунтириб бераман. Энди бу ерда кўрганларингни ошкор этмай Марго билан гаплаш. Мерседес РОН Охирги истагим матбуотчилар Ноа мен билан эканини билиши керак.
Менинг хатоларим Мен ҳайратимни яширишга қанчалик интилмай уддалай олмадим. Адёл остида аъзойи баданим тортишиб, қўрқиб кетдим. – Биз уришдик ва иккаламизни ҳайдаб чиқаришди. Буни матбуот ходимлари билиб қолиб, мени обрўйимни тўкиш учун фойдаланишяпти.
Мерседес РОН Мен мижжа қоқмай тикилдим. Менинг жавобим ўзим учун қанчалик муҳим бўлса, унга ҳам шунчалик муҳим-лигини билдим. – Ваъда бераман. – Яхши, – ўтирган жойидан яна турди. – Энди мен офисга боришим керак. Унга ачиниш билан тикилдим. Аммо уни мен билан шу хонада бир неча ой қимирламай бирга бўлишини кутиш ақлга сира тўғри келмасди. – Ноа, агар сенга нимадир керак бўлса менга қўнғироқ қил, илтимос ўрнингдан турмагин, – у қатъий тайинлади. Мен бош ирғадим ва кўп ўтмай тезда қайтишини ай-тиб Ник кетди. Хонада ёлғиз қолдим. Менинг хатоларим Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling