Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
44
Н о а Ник билан суҳбатимиз ўта таранг бўлишига қарамай мен кўп ёқимли ҳиссиётни бошдан ўтказдим. Масалан, боламни ўғил эканини, унинг ҳамма томони рисоладаги-дек эканини билдим ва кўнглим тинчиб, неча ойлардан бери илк бор кўнглим тинчиб мириқиб ухладим. Мен гўдак каби ҳамма нарсани унутиб ухладим, аммо уйғонишим у қадар яхши бўлмади. Бутун танам титрар, пешона ва орқамга совуқ тер чиққанди. Мен кўзимни очиб кўнгил айнишни ҳис этдим, ваннага шошиб кириб қорнимдаги бор нарсадан халос бўлдим. Худойим, нима бўлдийкин... Мен унитаз олдида чўккалаб пешонамда тер билан оёғим қалтириб узоқ турдим. Менда бўлак халос бўла-диган нарса қолмагач, душга боришга ва ўзимнгинг биринчи тонг пайтидаги кўнгил айнишдан қутулиш эҳтиёжини сездим. Шундай вақтда у такрор бўлармикин? Менинг боламда ҳамма нарса мен кутгандек ёки тасаввур қилгандек содир бўлмаётган эди. Ҳа, ҳар бир аёл ўзига хос бир дунё. Аммо мен буларнинг ҳаммаси ўтди, орқада қолди деган эдим. Шу куни мен машғулотга боришим, уларни қолдиришим мумкин эмасди, яна ишга учрашим зарур. Имтиҳонлар тугади, менга ҳар қачонгидан кўра кўпроқ пул зарур бўлди. Мен "ЛРБ"дан кетгандан кейин Саймон менга ўзининг эски компаниясида ишлашни таклиф этди. Мен ўйлаб кўраман дегандим. Мениг хатоларим Энди мени ишлашга имконим бўлгандан кейин унга телефон қилиб, душанба кундан, яъни бугундан иш бошлашим мумкинлигини айтгадим. Ҳомиладор эканимни тан олиш қўрқинчли эди, аммо уни энди яшириб ҳам бўлмасди.
Мен бош ирғадим ва ликопни тозалаб бўлгач, унга қарадим. Худойим, у нақадар чиройли экан! Нимага шу пайтгача пайқамаган эканман? Назаримда очлик туфайли эътиборим сусайибди. Никни блинчикка алмаштириб қўйибман... Яхши эмас, даҳшат! – Менинг компаниямга қайтиш ниятинг йўққа ўхшайди, тўғрими? Мен қўлимдаги санчқини стулга қўйиб унга жуда жид-дий тарзда тикилдим. – Мен сени ва ишни ҳеч қачон бир-бирига аралаштир-майман деб қасам ичдим, Николас. У бироз ўйланиб таргач, гапимни маъқуллаб бош қимирлатди. Мен унинг аччиғи чиқмай гапимни қабул қилганига таажжубланиб тикилдим. – Агар сени ишга олиб бориб, олиб келсам қаршилик қилмайсанми? Мен бир оз иккиланиб турдим. – Николас, менинг энагам бўлишинг шарт эмас, мен машанамда бориб келаман. Аммо у менинг сўзларимни эътиборга олмади. – Шундай бўлишини истайман, – жиддий баён қилди. Мен тортишиб ўтиришни маъқул кўрмадим ва соат еттида олиб кетишини айтдим. У компус олдида мени машинадан туширди, лабимдан ўпмоқчи бўлган эди, бо-шимни бурдим, лаблари ёноғимга сал тегиб ўтди. Бирор нарса дейишга улгумай пастга тушдим. Мен ҳозиргача орамизда ҳеч нарса бўлмаганини билмагандай юришга кўника олмас эдим. Мен Николас Лейстер бўсалари нима маъно билдиришини яхши тушунаман, унга кўникиб қолишим мумкин... буни мен истамайман. Эски ишга қайтиш ғалати бўлар экан. Гўё ҳеч ким ҳеч нимани пайқамагандай юрар, ҳамма нарса ўзгаришсиз давом этаётгандай бўларди. Бу ёлғончилик ичида яшаёт-гандай туюларди. Мен курсдошлар билан лақиллашдим, ўқитувчиларга касал бўлганимни гапирдим, ишга келга-нимда бўлса, ҳомиладор эканимни тамом унутгандим. Менинг хатоларим Компания мўъжазгина эди, менинг ишим Худди "ЛРБ" даги ишимга ўхшаб кетишини фаҳмладим. Ҳамкасбла-рим жуда ажойиб чиқиб қолди. Менга ичида не борлиги номаълум "Киндер – сюр-пириз" эмас, аввалгидай эркин Ноа бўлишим, жуда ёқди. Кун охирида хориганим сезилди, бу кўп кунлар тў-шакка михланиб ётиш туфайли унутилган ҳиссиёт эди. Кучим қолмаганди, шунинг учун Ник мени кутаётганини кўриб машина ҳайдашдан халос қилгани учун хурсанд бўлдим. – Кун қандай ўтди, – у машина ичида сўради. – Жуда яхши,– ҳеч ким ҳеч нимани пайқамади, – де-дим Никнинг қовоқ солишига қарамай мамнун ҳолда. Орага жимлик чўкди, бир неча дақиқадан сўнг Ник уни бузиб мени ҳушёр қилган янгилик айтди. – Мен Нью-Йоркдан кетаман, уйимни сотиб сенинг уйингга бораман. – Нима? – мен унга ишонқирамай тикилдим. Нью- Йоркда Николаснинг бутун ҳаёти, иши, келажаги мужассам эди. – Хурсанд эмасмисан? – у менинг иягмдан ушлаб оҳиста кўтарганча кўзимга тикилиб сўзлади. Мени қўйиб юбориши учун юзимни бурдим. – Бундай ишларни бажаришда шошилиш ярамайди. Ҳамма нарса ҳал бўлди деб ўйлайсанми? Биз ўзимизни гўё ҳеч нарса бўлмагандай тутамизми? Аммо ҳаёт ҳақи-қати ўтган даврда биз бир-биримизни йўқ қилиб ташла-ганимизни кўрсатиб турибди. Нимга сен бизларни ҳамма нарсани нолдан бошлашга тайёр деб ҳисоблайсан? – Бизнинг боламиз бўлади, Ноа, – худди менинг гап оҳангимга мослаб сўзлади. – Бу биз ўрганиб қолган ҳаёт тарзини ўзгартириш учун баҳона бўлолмайди. Сен қарор қилишда жуда шошяпсан, кейинчалик афсус қилишингни мен истамайман. Николас бошини силкитиб сўкинди. – Мен яна бир синаб кўришни истайман, ишонаманки, Мерседес РОН бу сафар амалга ошади. Сен мендан нимани истайсан? Мен қилишим лозим ишни қиляпман. Сени хурсанд бўлади деб ўйлагандим. – Тўғри, лозимни бажаряпсан, истакни эмас. Уларнинг орасида катта фарқ бор. – Сен билан бўлишни истайман, – деди у ғазаб билан. Мен бошимни аста силкитдим, менинг уйимга келиб қолгандик. – Менинг ўйлашимча бундай эмас. Сен бу ишни тўғрилиги учун қиляпсан. Мен машинадан тушдим, кетмоқчи бўлгандим Николас қўлимдан тутиб қолди. – Нимага ҳамма ишни чигал қиляпсан? Бизнинг боламиз бўлади. Барини бошидан бошлаш учун баҳона бор, сен бўлса нуқул... – Мен сенга олдимга қайт деб ялинган эдим, сен бўлса "йўқ" дединг, – мен гапини бўлдим. – Мен боламизнинг иккала волиди бўлганига хурсандман. Сен дунёдаги энг яхши ота бўласан, ҳозирча шу холос, Николас. – Сен бу гапларингни қабул қилмаслигимни биласан. Мен унинг кўзларига тикилиб гаплари рост эканига ишондим. Аммо мен буни у учун қилардим. У ҳеч қачон мен билан тўлиқ бахтли бўлмаган. Биз бир-биримизга кўп азоб бердик. Мен фақат боламиз бўлгани учунгина заҳарли муносабатларни давом эттиришни истамасдим. – Мен сендан вақт беришни сўрадим. Мен шоши-лишни истамай, болага эътиборни қаратишни истардим. Бизнинг муносабатлар шошмай туради, сен шошилиб қарор қилиб бутун умр армон қилишингин истамайман. – Шайтон, Ноа! Нима учун сенга қайтаман десам ишонмайсан? – Чунки сен ҳали, сени севаман деб айтганинг йўқ, – мен алам билан қичқириб юбордим. Орага совуқ жимлик чўкди. Биз бир-биримизга тикил-дик. Мен унинг кўзларида ғазаб ва азобни кўрдим. У мени ҳали кечирган эмасди. Мен буни билардим. Менинг хатоларим – Мен охирги бор сени севаман деганимда менинг юрагимни вайрон қилдинг. Шундан сўнг мен сенга бу сўзни қайта айтмасликка қасам ичдим. Аммо бу мен сен билан ва ўғлим билан ҳаётимнинг қолган қисмини бирга ўтказмайман дегани эмас. Мен кўз ёшимни аранг тийиб яна гапирдим. – Бундай бўлмайди, Ник. Сен Нью-Йоркка қайтасан, чунки биз кейинги кунларда бирга яшаган пуфагимиз ёрилиб кетди. Мен унинг жавобини кутмай машинадан тушдим, уйимга кирдим. У орқамдан келмади. Менга қанчалик қийин бўлмасини Никни ўзимдан нарига итарганим тўғри деб ўйлардим. У аввал менга нисбатан қандай ҳисга эгалигини англаши лозим, мен эса унга қайтишим иккаламиз учун ҳам яхши бўладими деб чуқур ўйлашим керак. Мен жанжални истамас эдим, ростдан истамас эдим. Унга муаммо туғдиришни истамасдим, аммо бу Николас учун етарли эмасди. Мен ўзимни бехатар сезмагунча, мени қайта севишига қодирлигини билмагунча барчаси-ни тоза оқ қоғоздан бошлашни истамасдим. Ўрганиб қолиш, бўсавозлик ва хос ишлар... бошқа-бошқа, булар билан муаммо йўқ. Бор муаммо шундаки биз бир-бири-мизни қандай севишни, бир-биримизни қандай ҳурмат қилишни билмасдан яшадик. Шунинг учун то Николас дилини очиқ айтмагунча, мен ҳаётни янгидан бошлашни истамасдим. Кечаги гапимизга қарамасдан эртасига у мени эшик олдида кутиб турарди. Қўлида иккита қоғоз стакан ушлаганча мени поғонадан тушиб олдига келганимча қараб турди. – Салом, – мен билан сўрашди. – Салом, – жавоб қайтариб узатилган стаканни олдим. Қайноқ шоколад... Менинг ўғлим онаси каби ширахўр бўлиши аниқ... – Мен уч соатдан кейин кетаман, хайрлашгани келдим. Мерседес РОН Мен уни қанчалик кетишини истасам ҳам унинг сўзлари мени ғамгин қилди. Мен қайғумни яшириш учун бошимни эгдим, аммо иягимдан ушлаб ўзига қарашга мажбур этди. – Буни сен учун қиляпман, – у катта бармоғи билан ёноқ суягимни силади. Агар мен сендан айрилиб ўтказган ҳижрон дамларида ниманидир тушунган, ўрганган бўл-сам, бу сени истамаган, ёки тайёр бўлмаган нарсангга мажбур қилиш мумкин эмаслигини билиш бўлди. Мен нима дейишни билмай лабимни тишладим. – Шунинг учун мен сенга ҳар куни телефон қилиб тураман. Биз суҳбатлашиб турамиз, режалар тузамиз, сен менга , мен сенга иш, муаммоларни гапирамиз, болани қандай тарбия қилишни келишамиз, исм танлаймиз, келажак ҳақида гаплашамиз. Чунки, Ноа, мен сени сев-ганман, сени севяпман ва бутун ҳаётим давомида севаман. Мен эшитган гаплардан ҳаяжонга тушиб, ҳам ишона олмай, юрагим бир зум тўхтагандай туюлди. – Мен буларни сенга илгари гапирмаган бўлсам, саба-би севгини сўз билан ифодалаб бўлмайди деганман. Мени ҳамма нарсага сени деб тайёр туришим севгининг энг яхши ифодаси деб билганман. Сен ҳам юрагинг ич-ичида шундай деб биласан. Аммо сен яна менга ишонишга чўчияпсан. Мен буни тушунаман, шунинг учун жўнаб кетяпман. Мен врачнинг қабулига ва қачон керак бўлсам келиб тураман. Кел бир-биримизга бир неча ой фурсат берайлик. Ноа, мен бу боламиз ҳаётининг доимо ажралмас бир бўлаги бўлиб қоламан. Мен ишларимни тартибга келтириш учун Нью-Йркка кетяпман, кейинги қадамим Лос-Анжелесга келиш бўлади. Тушуняпсанми? Мен сўз деёлмай лол бўлиб қолдим. Ник менинг қўлимдан стаканни олиб машина томиида турган ўзининг стакани ёнига қўйди. Қўлимдан тутиб оғушига олди, ёноғимда унинг лабини ва юрагининг ҳаддан ортиқ бесарамжон урушини сездим. – Кетиш олдида сендан бир нарсани илтимос қиламан, Менинг хатоларим. Аслида икки нарсани, – босиқлик билан сўзлади. Мен уни гапида давом этишини кутар эканман, менга орқа ўгириб портфалдан нимадир олгани кетди. Қайтиб келганда унинг ўнг қўлида варақча бўлиб, бир неча сония ўтгач менга узатди. Бу қора "Америкэн Экспрес" эди. – Мен бундан фойдаланишингни истайман, – деди у. Мен унга ҳатто қўлимни теккизмадим. – Йўқ, – бош силкидим. Николас хафа булиб уҳ тортди. – Бу менинг қарорим, зарур нарсаларни сотиб олишинг учун ундан фойдалашингни истайман. Ноа, уни то олмагунингча, бу ердан бир қадам силжимайман. Мен бошим бирданига айланиб кетганини сезиб, қўл-ларимни олдинда қовуштирдим. – Николас, мен қўллашингни асло ҳожати йўқ деб сенга айтган эдим. Николас менга хорғин назар ташлади. – Намунча қайсар бўлмасанг-а? Агар тескариси бўлиб, сенда менга қараганда кўп пул бўлса, менга боламизни таъминлаш учун пул зарур бўлса, бериб турармидинг, Ноа? Мен лабимни тишладим. Ҳа, "агар бўлса..." – Кел, бундай қиламиз, – у менинг пешонамга пешо-насини тираб давом этди: – Агар сен варақчадан ўзинг учун фойдаланишни истамас экансан, ундан боламиз учун фойдалан, нима зурур бўлса сотиб ол, илтимос. Тўғри... бундай қилишим мумкин. Ахир у боламнинг дадаси. Мен йигирма тўққиз ёшида "Америкэн Экспресс" варақчаси бўлган бой дадасидан уни маҳрум қилолмай-ман. Охир оқибат мен истар-истамас варақчани қабул қилдим, у тинчланди. – Мендан яна нимани сўрамоқчи эдинг? – дедим. – Мен бу ерда бўлмаган пайтимда Стив сен билан қолишини истайман. Мерседес РОН Менинг кўзларим ўз-ўзидан катта очилиб кетди. – Нима? Йўқ! Менга энага керак эмас, Николас! Мен кун бўйи Стив мен билан қадам-бақадам юришини истамайман, бу кулгили ҳол! – Ахир, сени ҳимоя қилиш унинг вазифаси. – Нимага? Нима учун менга тан соқчи қўймоқчи бўляпсан? Ник менга жиддий тикилди. – Биринчидан, бу менга Нью-Йоркда ақлдан озмай тинч ишлашга имкон беради. Иккинчидан сен ҳомиладор мутлақо ёлғизсан, сен билан ҳар нарса содир бўлиши мумкин. Агар бирор нарса юз бергудай бўлса, мен ўзим-ни ҳеч қачон кечира олмайман. Мен бошимни қимирлатиб қўйдим, чунки ҳеч қандай сўзим уни гапидан қайтармаслигини билардим. – Яхши,– мен унинг раъйига таслим бўлдим. Аммо Ник менга тушуниб бўлмас нигоҳ билан ҳамон тикиларди. – Ноа, сени бу ерда қолдириш, менинг ҳаётимда рўй бермаган энг оғир иш бўлди. Мен унинг кетишини истамас эдим, аммо биз ҳамма-сини тўғри бажаришимиз зарур. Биз яна барчасини бузи-шимиз яхши эмас, таваккал қилиш хатарли эди. У мени меҳр билан қучди, бурнимнинг учини ўпди, кейин қорнимни мулойим силаб қўйди. – Боламизни асра. Мен бош силкиб, машинага чиқиши учун сал жилдим. Мени айрилиқ ваҳимаси қоплади, у узоққа кетарди, аммо дилимда тўғри қиляпти деган фикр турарди. Кейинги ҳафтада барча иш ўрнига тушгандай бўлди. Мен ўқишга қайтдим ва ҳомиладорлигимни яширишда давом этдим. Ваъдага амал қилиб Ник ҳар куни телефон қилар, гулдаста ва патнисда нонушта жўнатарди. Менинг хатоларим Мен, ҳатто, курерлар билан дўстлашиб қолдим. Патнисда юз кишига етарли егулик: кофе, чой, кекс, блинчик, шоколад, тухум кабилар бўлар, ҳаммаси иссиқ, истеъ-молга тайёр ҳолда турарди. – Сен ақлсиз эканингни биласанми? – кетганига етти кун бўлгач унга гапирдим. Биз ҳар куни бир бор, кўпинча икки мартта телефонда гаплашардик. Ҳар сафар унда танаффус бўлса менга, менда танаффус бўлса унга занг чалардик. Мен уни қўнғироғини кутиш осонроқ эканини билдим, чунки мендан кўра у кўпроқ банд бўларди. Телефонни қулоғим ва елкам орасида қисиб менда сақланиб қолган шиша кўзачалардан бирини бўшатдим, сув қуйиб у жўнатган катта гулдастани солиб қўйдим. – Бу сени яхши овқат еганингни исботи бўлади,– у ўзини оқлади. Мен кўзимни юмдим, овқат мўл-кўл. Шунга қарамай мен очман. Бу оддийга ўхшамаган ажойиб очлик эди. Мен ўзига хос тансиқ таомни: масалан банан, чой ва ёғни ёки ерёнғоқ мойи билан спагетти егим келарди. Қасам ичаманки мен мулоҳаза ва там билишдан маҳрум бўлгандим. Билмадиму... бу нарсалар менга энг ноёб таом бўлиб туюларди. – Чилидан келтирилган апелсин ёқадими? – қувноқ товушда сўради у. – Анча қизиқ экан, тайёрлаб кўраман, – дедим стулга ўтириб ва оёғимни иккинчи стулга қўйиб. Чарчоқдан ҳансираб қорнимни беихтиёр силаб қўйдим. У Нью-Йоркдан Лос-Анжелесга кўчиш учун иложи борича тез ҳаракат қилаётганини, аммо бу ўйлагандан кўра кўпроқ вақт талаб қилишини гапирди. У ўрнига қўйгани одам излаётгани, лекин ҳач кимга ишона олмаганини гапирди. Мен машғулотлар қандай кетаётганини гапирдим. Яқинда ёзги таътил бошланади, ҳозир ҳамма эътиборини ўқишга қаратган, орада икки ой вақт бўлишига қарамай битириш имтиҳонига тайёргарлик қилардим. Пул тўлаш вақти август ойида бўларди. Шу сабаб Жажжи–Менга Мерседес РОН ғамхўрлик қилишга имкон туғилди. Аввало, иш ва ўқишни нима қилишни ҳал этишим керак.
Менинг хатоларим Унинг номини телевизорда эшитиб овозни кучайтирдим ва сабрсизлик билан гапиришини кутдим. – "Лейстер Энтерпрайзис"нинг собиқ ишчилари "ЛРБ"нинг янги биноси олдида тўпланиб ишга қайта тикланишни талаб қилишяпти. Кадрларда бинога кириш эшиги олдида шиорлар кўтарган кўп ишчилар кўринарди.
У менга ҳеч нарса гапирмагани учун муаммолари борлигини билмас эдим. – Бу ҳақида ташвиш тортма. Мен аянч билан кулдим. – Нима ҳақида ташвиш тортмай? Улар сени парчалаб ташлашади-ку. – Бу журналистларнинг иши. Улар ёлғон яратиб уни янгиликка айлантиришади. – Аммо... ходимлар "ЛРБ" ҳақида нима дейишяпти? Менинг юрагимни қайғу қоплади. Ник ҳақида бундай даҳшатли гапларни эшитишни истамас эдим. Бу гаплар мен ҳақимда бўлганда бунчалик ташвишга тушмаган бўлардим. Ник нариги тарафда туриб уҳ тортди. – Тўрт йилдан кейин бу компаниялар таназзулга учраши аниқ бўлгани учун, ишчиларни бўшатишга мажбур бўлдим. Компаниялар ёмон бошқарилар ва деярли фойда келтирмасди. Агар уларни ҳозир беркит-сак, пулига янги компания очамиз ва бўшатилган ишчи-ларни яна қабул қиламиз. Аммо бунга кўп вақт кетади. – Сен менга ҳисоб беришинг шарт эмас. Сен буни кўнгил очиш учун қилмаганингни биламан. – Бизнес баъзан оғир, ҳатто эскирган ғоя-тадбирларни қўлашни талаб қилади. – Сенга қойилман, Николас. Улар буни тушунмаяпти. Бир неча лаҳза у жим қолди. – "Лейстер Энтерпрайзис" ҳеч қачон ҳозиргидай даромадли бўлмаган. Мен бу йил яна бир "ЛРБ"нинг тармоғини очмоқчиман. Бу ишдан бўшаган ходимлар-нинг етмиш фоизини иш билан таъминлайди. Мен қўлида бирорта кучли далил бўлмаса Николас бунча ишчини сабабсиз бўшатмаслигини билар эдим. Унинг қўлида ҳолатни тубдан яхшиловчи аниқ режа бўла туриб одамлар уни танқид қилиши менга ёқмасди. – Энди сен қандай тадбир қиласан? – мен унинг узоқ вақт қолиб кетишидан хавотир олиб, нима режалаганини билиш учун сўрадим. Менинг хатоларим Энди иш адвокатларга боғлиқ. Сенга айтдим-ку бу ҳақида хавотир олмагин деб. – Хўп, яхши... Музокаралар яна уч ҳафта давом этди, тобора мурак-каблашди. Тобора қўнғироқлар сони кўпайиб, узоқда бўлиш, ҳар куни гаплашиш; йиллаб кўришмай, гаплаш-май юришга қараганда оғирроқ эканини тушундик. Уни менга ёнимда бўлиши зарурлигини ҳис қилардим. Бағримдаги бола улғайган сари уни ёнимга келишини сўраш истаги ортиб борарди. – Сени ушлагим келяпти, Ноа, – бир куни суҳбат пайтида у иқрор бўлди. – Орадан шунча кўп вақт ўтдики, сенинг оғушингда бўлиш қандайлигини унутиб қўйдим. – Николас... – Мен кетмаслигим керак эди. Сени шунчалик фахрланадиган хонангда ёлғиз қолдириб кетиш учун худбин, ўта худбин бўлиш керак. Мен жилмайдим ва унинг гаплари хуш ёқиб бошимдан оёғимгача иссиқ югурганини ҳис қилдим. – Сенинг гапларингни ҳеч ким эшитмаяптимикин? – дедим хавотир олиб. – Мен ўз уйимдаги ўз хонамда, сен билан бирга ётган ўша кўрпада, мени ақлдан оздирган пайтинг эсингдами? Мен кўзларимни юмдим, ўша сеҳрли онларни эсладим ва буни ҳеч нарсага алмаштирмаган бўлардим. – Қайтиб кел, Николас,– дедим, нариги тарафда тинчлик, жим-житлик ҳукм сурарди. – Нима? Савол ёқди. Мен шипга қараб ётганча асабийлашиб, телефонни қулоғимга қаттиқ босганимча жилмайдим. Мерседес РОН – Ёнимга қайтиб кел. – Жиддий айтяпсанми? – Мен сени ҳар куни ёнимда бўлишингин, сени қучишни, бўса олишни... истайман, Жажжи–Мен ҳам худди шуни итстайди. Олисдан кулги товуши эшитилди. – Мен иложи бўлиши билан учқичга ўтираман, ҳузурингда бўламан ва кичкина бошингга келган барча талабингни бажараман. Мен қувонч ва уятни яшириш учун бир қўлим билан юзимни яширдим. Мен нималарнидир ўйлаган эдим... – Айтгандай, Жажжи–Мен ҳақида... Мен исм ўйладим. – Ҳа, рост биланми? – бу мени ҳангу манг қилиб қўйди. – Ҳозироқ исм ўйлашга улгидингми? Жажжи–Менда, мен Жажжи–Никни назарда тутяпман, исми ва фамилияси борми? Мен беихтиёр қорнимни силаб қўйдим. – Ҳа, бор, уни сен билан биринчи учрашганимда айтаман, агар ёқмаса иккаламиз янгисини топамиз. Сенинг ўзингда ҳам бир нечта номлар бўлса керак... Мен қизариб кетдим, чунки бу ҳақида ҳали бирор мартта ҳам эслаганим йўқ. Суҳбатни "Мен сени севаман" сўзлари билан ва тезда кўришишга ваъдалар бериш билан якунладик. Бирлашиш бу сафар ўзига хос бўлади, чунки биз охиридап ҳақиқий равишда бирга бўламиз. Мен уни қучиш, у берган барча нарсани қабул қилиш, ўзимда бор барча нарсани ҳадя қи-лиш истаги билан ўртанардим. Келажак менинг бошимда жуда гўзал, ғоят таророватли тарзда намоён бўларди. Мен охир-оқибат ҳамма нарсани нолдан бошлашга тайёр ҳолга келдим. Менинг хатоларим Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling