Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
42
Ноа Кейинги икки тун ғалати ўтди. Николас куннинг кўп қисмини офисда ўтказар, тонгга яқин келганда мен қаттиқ уйқуда бўлардим. Мен кўзимни очганимда ёнимдаги чойшаб ғижим бўлмай теп-текис турар, устида менга хайрли кун тилаган ва мен ёки боланинг соғлигига сал бўлса-да путур етказадиган бирор ишни қилмасликни тайинлаган хат турарди. Менинг танҳолигимга барҳам бериб, шифохонага кетадиган куним диванда хуноб бўлиб ўтирардим. Чунки ортиқ бу ерда танҳо ўтиролмай қолгандим. Ҳавода ҳали ҳам ёлғизлик сояси сузгандай бўларди. Деярли, икки сутка ҳеч ким билан гаплашмаган эдим. Ўзимда асабийлик, баъзида қўрқув сезардим. Консултацияда ни-мадир дейишларини ёки менинг аҳволимда нимадир но-жўя кетишини кутиб кун, соат, минут, сонияларни чўзиб кутардим. Тунги соат икки эди, хонага кириш эшиги аста очилди. Диван чап ёнда турар, менга хонага ким киргани кўриниб турарди. Мени диванда ўтирганимни кўриб Ник ҳайрон тикилди. Унинг қарашини кўриб мен ўттиз метр-ли баландликдаги "америка тепалиги"да ўтирган одам ҳолатини бошдан ўтказдим. – Нимага ухламаяпсан? – сўради у норозилигини яширишга уриниб ва чарм курткасини кираверишдаги шкафга илди. Мен унга қараб офисда бўлмаганини сез-дим. У ясаниб олган бўлса ҳам ишга мос кийинмаганди, костюм ва галстуги йўқ. – Сени кутяпман, – дедим ўзимнинг товушимда норо- зилик оҳангини сезиб. Мерседес РОН У истаган маҳалда ташқарига чиқиши, одамлар билан учрашуви, катта одамдай ўзини эркин тутиши мумкин. Мен бўлса шу хонада қамалганча ҳеч ким билан кўриш-май, гаплашмай ўтиришим, ўзимнинг безовталигим, қўрқувимни ҳеч кимга айтолмай туришга мажбурман. – Сен кўрпада ётишинг керак, –деди у мени ҳайрон қолдириб олдимга келиб эгилди ва мени кўтариб каравотга олиб бориб ётқизди. Иккита узун суткада кўришмаганимиздан кейин мени келиб кўтарганига ҳай-рон қолиб унинг бўйнига қўлимни ўтказиб ёпишдим. Бу яқинликдан менинг танам илгари ҳеч бўлмагандай жи-мирларди. У мени кечирдими? Ёки ҳали ҳам нафратла-нар, бола сабабли буни яширишга уринармикин? У мен Майкл билан учрашмасликка ваъда берганим-дан бери менинг кўзимга тик қарамасди. Мен уни Майкл билан учрашуви ҳали ҳам янгидай турган ўша хотирани, ҳамон унутилишни истамаётган хотира ва жароҳатни яна эслатишидан чўчирдим. Охир оқибат у бизнинг ажрали-шимиз лозимлигини , ҳеч нарса, ҳатто бола ҳам унинг фикрида қайтара олмаслигини айтишидан чўчирдим. У мени каравотга ётқизганда мен унинг бўйнидан қў-лимни олмадим. Уни қўйиб юборишини истамай ўзимга тортдим, унинг бўса олишини кутдим. Унинг лаблари менинг лабимга бир энлик қолганда, юрагим тўхтаб қолгандай бўлди, менинг барча хавотирим тасдиқланди. – Ноа мен бундай қилолмайман, – шивирлади у ва қўлимдан тутиб ўзидан нари итарди. Менга ҳатто қиё боқмай тескари қаради ва ванна томон юриб кетди. Мен унинг раддиясини қабул қилганча каравотда қолдим. Биз яна аввалги ҳолга қайтганимизни сезиб, юрагим қора қонга тўлди. Мен адёл остига яшириндим ва юзимдан кўз ёшларим оқаётгакнини сазмасликка интилдим. Ваннанинг эшиги очилганини сезиб, ўзимни ухлаганга солдим, билдимки, Ник мен билан ётмай диван сари кетди. Менинг хатоларим Иложи борича, мендан узоқ бўлишни истади.
Мерседес РОН Мен иягимни маҳкам қисдим. – Мен машинани жуда яхши бошқараман. Қўшимча қилиб айтсам, сендан кўра яхшироқ бошқараман. Ник менинг олдимга келиб илжайганча бир неча сония бошдан-оёқ менга назар солди. Мен қоматимни яшириш учун чакмон кийгим келиб кетди. Шу пайтда ўзимни жуда бесўнақай тасаввур этдим, унинг ихчам, чиройли кўриниши яна ҳам ғашимни келтирарди. – Ўзингни машина ҳайдаш маҳоратингни кейинроқ кўрсатасан, Сепкилой. Ҳозирча, мен сени рулга ўтқа-зишга тайёр эмасман, – деди у иккаламизнинг куртка-ларимизни олиб ва эшикни очди. – Юр, мен ўзимнинг ўғлим билан танишмоқчиман. Мен дарҳол бу гапни тушунмай ўйланиб тургач, се-кин оёқларимни ишга солдим. Биз меҳмонхонанинг бош эшигидан чиқмай, орқа эшикдан тўғри машина тўхташ жойига чиқдик. Биз катта йўлга чиққанда, ундан қанча хафа бўлсам ҳам нимадир дейиш лозимлигини фаҳмладим. – Бугун бизнинг боламизни жинсини айтишлари мумкин, – дедим ўзимни бефарқдай кўрсатиб. Аслида ичимни боламиз Жажжи–Ник ёки Жажжи –Ноа эканини тезроқ билиш иштиёқи қиздирарди. – Бугун-а? – менга бир қараб яна нигоҳини йўлга тикди. Унинг рулни бошқараётган қўлига қараб ўзини ҳарқанча босишга уринса ҳам, ҳар қачонгига қараганда асабий эканини пайқадим. – Мен бир неча ҳафта бурун билишим мумкин эди, аммоо кечга сурдим, – дедим нигоҳимни олиб. Унинг иштирокисиз боланинг жинсини билиш менга ёқмагани-ни ошкор этишни истамадим. Бу даврда унинг кўмаги менга нақадар зарурлигини сўз билан ифодалаш мушкул. Ник тўсатдан менинг қўлимни тутди, лабига олиб бориб ўпиб қўйди, мен унга ҳайрон бўлиб қарадим. Менинг хатоларим Чунки бу қилиғи билан ўзи зўр бериб орамизга қурган тўсиқни бузганди.
Мерседес РОН Ник энди яширишни ҳам истамай оғзи қулоғида жилмайиб олдинга қараганча кетарди. – Агар бизнинг қизимиз бўлса, дунёдаги энг ёқимли қиз бўлади, Ноа. Бу сайёрада унга менчалик ғамхўрлик қиладиган ота каби ота топилмаслиги мутлақо тўғри. Шу сўзларни айтиши билан орамиздаги ҳазиллашув тугади. Ман бу сўзлар ҳосил қилган ҳиссиёт ва қувочни яшириш учун ойнадан ташқарига қарадим. Мени севадиган ва ҳимоя қиладиган ота қандай бўлишини билмас эдим. Аммо Никни бизнинг ўғил ёки қизнинг дадаси деб тасаввур қилишнинг ўзиёқ, бизнинг орамизда қандай муносабат бўлишига қарамай, дунёдаги энг севимли фарзанд бўлишига тўлиқ ишонч ҳосил қилишга мажбур этди. Тез орада биз шифохонага етиб келдик. Менинг бошимда бир хаёл айланарди. Агар биз шифокорнинг олдига бирга кирсак, биргаликда УЗИда боламизни кўрсак ҳаёт ҳақиқатига яқинлашган бўламиз. Кутиш залида ўзининг жуфти билан келган аёллар кўп. Ник билан иккимиз уларнинг ичида энг ёши кичиклари эканмиз. Бизларни бундай ҳолатда кўриш ғалати эди. Менинг номимни айтишганда консултация кабинетига бирга кириш учун Никнинг қўлини ушладим. Биз кабинетга кирганимизда доктор Хаббер илиқ қарши олди ва сўрашиш учун қўлини узатган Никка қизиқсинаб қаради. Мен уни жуда яхши билганим учун Никнинг хато, камчиликларини айтиб койишга шай турганини сездим, олдини олдим. – Доктор, бу Николас Ластер, менинг... боланинг дадаси бўлади, – аниқлик киритдим ва ўзимни калта ўй ишимдан уялдим. Менинг хатоларим Николас ҳеч нима демади. Уни бирор нарса деб бизни таништиришини истаган эдим, ниятим амалга ошмади. Менинг фикру хаёлим Жажжи–Менда эди. Доктор Хаббер мени ўриндиққа ётқизиб бир неча саволлар берди. Николас бор диққатини менинг жавобларимга қаратди ва бир нечтасини эшитган сари қовоғи тобора осилиб бораради. Доктор кўйлагимни кўтариб қорнимни очишни талаб қилганда, Ник олдинга бир қадам ташлаб менга яқинроқ келди ва унинг ҳар бир ҳаракатини диққат билан кузата бошлади. Доктор менинг яланғоч теримга гел суртиб зондни оҳиста юргиза бошлади. Бир неча лаҳза-дан сўнг экранда Жажжи–Мен пайдо бўлди. Орадан икки ҳафта ўтганига қарамай ўзгаришлар кўзга ташланиб қолганди. Ҳар доим уни кўриш қизиқарли туюларди, ҳозиргиси ундан ҳам ортиб тушди. Ник эса тамоман лол бўлиб қолганди. Шундан билдимки, тушуниш бошқа, кўриш тамоман бошқа таассурот қолдирар экан. Бекорга юз бор эшитгандан бир бор кўрган афзал дейишмайди. Гинеко-лог зондни юргизиб ўлчов ва ҳисоб-китоблар қилди. – Сизларга яхши янгилик бор, – деди бизга термилиб. – Гематома йўқолишни бошлабди, тез кунда тамоман йўқолади. – Бундан кейин болага бошқа хавф қолмайдими? – ҳаяжон билан сўрадим. Мен кўтариб юрган хатарли юк хафталар давомида тобора камайганини сезиб енгил тортдим. – Сизни ҳар ойда кузатиб, текшириб борамиз, – док-тор очиқ чеҳра билан жилмайиб сўзлади. – Ҳозирча, ҳамма нарса жойида. Ноа, сиз яхши ҳаракат қилдингиз, оқибати яхши бўлди. Мен бошмни орқага ташлаб енгил нафас олдим. Мерседес РОН – Демак, мен одатдагидек яшасам бўладими, доктор? У жавоб беришга оғиз жуфтлаган эди, Ник унга шубҳа билан қараб гапини бўлди. – Сиз гематома бутунлай йўқолиб кетмаган дедингиз. У йўқолгунча Ноа ҳеч бўлмаса яна икки ҳафта кўрпа режимида юрса бўлмайдими? "Нима? Йўқ!" Мен Никка қарадим, аммо бунга мутлақо эътибор бермади. – У оддий ҳаёт тарзини давом эттираверади, мистер Лейстер, аммо кучли ҳаяжон ва жисмоний зўриқиш бўлмаслиги лозим. Мен уни биринчи кўрибоқ бу анамнеза туфайли мураккаб ҳомиладорлик деганман, у ривожланиб борди. Ноа, энди сиз ташвиш тортманг. Сиз энди иккинчи уч ойликдасиз, энди ўсиш анча тезлашади. Кейинги ҳафтада сиз катта ўсишни кутинг. "Аъло, энди мен бочкага айланар эканман." – Агар сиз хафа бўлмасангиз, мен иккинчи фикрни билмоқчиман, – деди ҳамон ишонқирамай Ник. – Николас, – мен уятдан қизариб қичқирдим. – Доктор бўлса унинг гапидан хафа бўлмади. – Мен сизга шерикларимнинг бирини рўпара қилишим мумкин, жаноби Лейстер. – Бунинг ҳожати йўқ. – Улар яна бир неча сония бир-бирининг кўзларига тикилиб туришди. Мен номусдан ернинг тагига кириб кетай дедим. Ярамас Николас, мен бошқа врачга боришни истамайман: менга доктор Хаббер ёқарди, у жуда яхши, уни мен интернат орқали топдим, ишини яхши билади-ганларнинг энг зўри. Николас ҳар галгидек ҳаддан ортиқ талабчан эди. – Боланинг жинсини билишни истайсизми? – доктор жилмайиб сўради ва таранг тортилган вазият бирдан юмшади. Мен асабийлашиб Николасга қарадим. Менинг хатоларим У хуш кайфият билан жилмайди, бу менга ҳам дарҳол таъсир кўрсатди.
Қайтиб келаётиб, боламизнинг соғлом ўсаётганини билгач, жинсидан хабардор бўлгач, мен одатий ҳаёт тарзимни давом эттиришим мумкинлигини эшитгач, миямда ўз ҳаётимни яна қўлга олишни, одамларга фойдали эканимни ҳис қилиб яшашни ўйладим ва турли режалар туздим. Мен каби серҳаракат ҳаёт тарзига ўрганиб қолган кишига бир ой кўрпага ўраниб қимирламай ётиш даҳшат бўлиб туюларди. – Мен оёқларимни ёзишим, худойим, мен югуришни, университетга боришни, яна ишлашни истайман, – ойна-га қараб орзуларимни сўзладим. – Докторнинг гапини эшитмадингми? – Николас кес-кин гапимни бўлди. Гематома бутунлай йўқолгани йўқ. Мерседес РОН Сен ўзингни ҳеч нарса бўлмагандай тута олмайсан. Мен унга қарадим. – Сен эшитмадингми, менга оддий ҳаёт тарзида яшашга рухсат этилди. Гапириш осон, ахир сен бир ой тўшакка михлангандай яшаганинг йўқ. Николас бурнидин нафас олиб рулни бармоқларида маҳкам қисди. – Менинг шаҳар ўртасидапги квартирам ҳақида иккаламиз гаплашиб олишимиз керак. Биламан, сен бу ерга кўчишни истамайсан, буни мен ҳурмат қиламан. Аммо биз аниқлашимиз керак. Меҳмонхона жуда қулай жой, аммо мен бу ерга жуда кўп вақт сарфлаяпман, мен учун ҳозир истаган асосий нарса вақт. "Бизгами?" – Мен ўз квартирамнинг ҳақини тўладим, унга кўчишни кутяпман, Ник, – дедим у ерга кўчиб бориб бир муддат танҳо яшаб, олдинда келаётган барча нарсага тайёр туришни ўйладим. – Сен ўз квартирангга бор. Сен рост билан шуни истайсанми? Алоҳида яшаймизми? – менинг гапимдан у ғазабланиб сўзлади. – Биз бирга яшамаймиз, чунки биз бирга эмасмиз. Мен буни қанчалик истамасам ҳам ҳаётий ҳақиқат худди шундай эди. – Худойи-э, Ноа ҳамма нарса ўзгарди, тўғрими? Мен бош қимирлатдим, хавотир олган нарсам худди шу эди. – Ягона ўзгарган нарса мени болалик бўлишим. Аммо бу биз бирга бўлишимиз керак дегани эмас.Ҳеч ким бундай дегани йўқ. Буни шундай қабул қил, бўлмаса... – Бўлмаса нима? – у кескин ўнг томонга бурилиб меҳмонхонанинг машина тўхташ жойига кирди. Мен янгиландим, энди сенга ғамхўрлик қиламан. – Қандай қилиб ғамхўрлик қилмоқчисан? – таажжуб-ланиб сўрадим. – Мени ортиқ сева олмаслигини, менга ишона олмаслигини аниқ-равшан айтган киши билан яшашни истамайман. Кел, аввалги ҳолимизга қайтайлик. Менинг хатоларим Сен мен ва боламга ғамхўрлик қиласан, шу билан тамом. Мен сен билан яшамайман, сен айтган гапларни бажар-майман, врачимни ҳам алмаштиришни истамайман. То бола туғилмагунча мен ўзим қарор қабул қиламан, бола туғилгач, иккаламиз ўз уйимизда болани қандай тарбия қилишни маслаҳат қиламиз.
Бир он мен тасаввур қилдим, худди менга ўхшаган катта чиройли феруза кўзли, ёрқин сочли ёқимтой болам, биз иккаламиз бошимиздан ўтказган оғир кўргуликлар-ни жажжи бошидан ўтказишини ўйлаб юрагим ҳеч қачон кўрмаган қаттиқ оғриқдан увишиб кетди. Мен танамда турган титроқни босиш учун лабимни тишладим, Николас ўрнидан туриб олдимга келди. – Сизларга ғамхўрлик қилишга ижозат бер, – унинг қўллари менинг юзимни силади, кўзлари эса темирдай қатъият билан кўзимга термилди. – Биламан, мен сени кечира олмайман деб айтганман ва бу фикрни биз аж–ралгандан бери бошимдан чиқариб ташлай олмайман, сенинг кўрсатган муомаланг, ўй ва қайғунг бутун ҳижронинг давомида мени таъқиб қиларди, Ноа. Ҳозир ҳамма нарса ўзгарди, ҳамма нарса ўзгача, мен фикримни ўзгартирдим. Ноа, бизнинг боламизни кўрга-нимда, мен дунёдаги энг бахтли одамга айландим. Бу мени жуда ҳам ажойиб ўғлим бўлгани учунгина эмас, балки ёнимда барча ички дунёмни остин-устун қилган сендек ажойиб аёл – сен борлигинг учун ҳамдир. Мен кўзларимни юмдим ва кўз ёшларим менинг иродамни қандай синдирганини сездим. Ник пешонаси билан менга тиралди, хўрсинди ва ўзининг иссиқ нафаси билан силади. Биз бир-биримизга кўп азоб бердик, Сепкилойим. Мени оғзимдан чиққан бирорта ҳақорат сўзни унутди деб ўйлама. Тўғри мен қанчалик азоб тортган бўлсам, сени ҳам шунча азоб тортишингни истадим. Ноа, ҳеч қачон менинг бутун ҳаётим аёли сен эканингни бир нафас бўлса-да ёдимдан чиқарганим йўқ. Мен кўзимни очдим. – Мен Софияни ташладим, Ноа. Мен уларни бирга журналларда, телевизорларда кўриб болишга бошимни босиб аламдан, яккаликдан азоб тортиб йиғлаганларимни эслаб, Ник уни ҳаётидаги энг муносиб, ақлли аёл деб атаганини эслаб, юрагим титраб кетди. Булар ҳаммаси хотирада тирик турарди ва ҳамиша юракка санчилувчи зирапча бўлиб қолишини билгандим. – Сен бундай қилмаслигинг лозим эди, – мен унга қарамай сўзладим, аммо унинг қўллари мени иягимдан кўтариб нигоҳамни ўзига қаратди.У менинг сўзларимни тушунмасди. Аммо мен гапиришда давом этардим. Менинг хатоларим. – Николас , сен мени хиёнат қилганимни унута олмайсан ва мен яна сени йўқотиб қўйишдан чўчийман. Мен яна бирга бўлолмаслигимиздан қўрқаман, жуда қўрқаман. – Ноа, сенга чин ҳақиқатни сўзлаганимни исботлашга рухсат бер. Мен бошимни силкидим. Шунда у қўллари билан юзимни ушлади ва ажралганимиздан бери мен истаб келгандай бўса олди. Унинг лаблари юзимга бир бор, кейин яна урилди... Унинг сўзлари мени шол қилиб қўйганди. Бу лаҳзада мен нурни тунелнинг охирида кўргандай бўлдим. Бу ёруғ даргоҳга етгунча менга жуда кўп тўсиқларни босиб ўтишга тўғри келарди. Мени бундай қилишга қудратим етадими-йўқми ўзим ҳам билмасдим. Кейин Ник мени ерга қўйиб ўзи нарироқ силжиди. – Сўнги, охирги кунлар сен менга, ҳатто, қўлингни теккизмадинг. Мен ўйладимки... – Шунинг учун қўл теккизмадимки, агар бошласам кейин ўзимни тўхтата олмайман, – менга пешонаси билан суркалиб изоҳ берди. – Мен сенга кўпроқ эркинлик беришни, ўзинг истамаган нарсангни қилдиришни истадим. Менинг гапириш қобилиятим йўқолиб қолди. – Сенда менинг болам ўсябди, Ноа,– кўзларимга тикилиб у гапида давом этди. – Сенинг ёнингда қанча керак бўлса, шунча бўламан. Ҳеч қаёққа кетмаслигимни исботлайман. Худойм... унинг гапларии жиддиймикин? Унинг гап-лари тўғримикин? Мен бу одамни бутун қалбим билан севардим, у ҳам мени худди шундай севишини истардим. – Секинроқ гапиргин, Ник, тушуниб олай, – дедим ва у менинг ёнимга ўтириб жилмайди, асал тусли кўзлари билан тикилди. – Яхшиси, барчасини нолдан, бошлаймиз, – у табассум билан қарор қилди. Мерседес РОН Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling