Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet54/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

52
Н и к

Мен ўйлар қуршовида қолдим. Бўлиб ўтган воқеадан ғазабга тўлдим, буни Ноадан яшириш қийин кечарди. У мен билан юз берган воқеадан ҳаяжонга тушишини, ҳатто, уни ўйламсалигини истардим. Аммо бу ўй менинг бошимда суткасига йигирма тўрт соат чарх уриб айланар эди.


Мени ўлдиришга ҳаракат қилишди.
Мен худди шундай воқеа мен билан эмас, мен билан ёнма-ён юрган, бу ҳақида ҳеч ўйламаган чиройли аёлим билан юз бериши мумкинлигини ўйласам, юрагим тўхтаб қолгандай бўларди.
Ноа ўзининг одатий ҳолатига қайтди: машғулотга қатнар, ишга борар, кейин менинг олдимга келарди. Биз бирга турмасдик, уни доимий кўриб турмаслигим мени ақлдан оздирадирган даражада бўғарди.
Стив у билан ҳеч нарса содир бўлмаслиги учун олиб бориб қўйиш ва машғулотдан олиб келиш учун маъсул эди. Агар бу менга боғлиқ бўлганда, уни ўзим билан хонага қамаб қўйган бўлардим. Мен кўрпадан аранг турардим, соғайишим жуда секин борарди. Уйдан фақат шифохонага бориш учунгина чиқардим. Ноа ижарага олган жория менга уй ишларида ёрдам берарди, аммо ўзимни ногирон ҳис қилиш сира ёқмасди. Менга Ноа билан бўлиш, унинг ками-кўстсиз эканини кузатиш ёқарди.
У менинг олдимга келган куни қийноқ, ташвиш бўларди. У келиб кунни қандай ўтказганини бир бошдан гапирар, унинг табассуми бутун хонани шодликка тўлди-рарди. Мен уни қучиб ўзимники қилиб олиш истагидан аранг ўзимни тиярдим.
Менинг танам зўрға силжир, аммо онгим, ҳатто, Эверест чўққисига чиқишга шай ҳолда турарди.

Менинг хатоларим


Менинг Лос-Анжелесга келганимга икки ҳафта бўл-ган куни у баданига ёпишган, барча бурмаларни катталашиб юмалоқ, чиройли бўлиб қолган қорнини ҳам яққол кўрсатиб турган сариқ кўйлакда келди. Сочини ёзиб олган, кўзлари одатдагига қараганда нурли, чақнаб турарди.


Ҳаво иссиқ, унинг териси қуёшда сал қорайган, менга ёқадиган тусга кирганди. Кўзимни куйдириб жилва қилганда врачларнинг тақиқини ҳам унутиб юборай дедиму ўзимни тийдим.
– Ник, менга қулоқ солгин.
Мен ўзимнинг ноўрин ўйларимни ортга суриб унга қарадим.
– Кечирасан... Сен нимадир дедингми?
Но кўзларини олайтирди.
– Мен сендан ҳеч нарса сўрамадим, шунчаки гапирдим. Мен яқинда машғулотни якунлайман, сен тезда тузаласан, биз иккаламиз бориб болалар буюм-ларини танласак деган эдим. Биз ҳали нима олишни билмаймиз ҳам. Мен ўтириб ўйладим: каравотимни ванна томон деворига силжитсак, бу ерда кичик кароватга жой ва тагликларни алмаштириш учун жой бўлади.
Тагликлар... Нима дегани бўлди экан?
– Сени режангда мен ҳам борманми? – мен унга ишонқирамай қарадим. – Сен чиндан ҳам янги туғилган боламиз билан чердакда яшаймиз деб ўйлаяпсанми?
– Албатта, –деди у менга номаълум сабабларга кўра қизариб. – Биз анчадан бери бу ҳақида гаплашмаган эдик. Аммо... сен биз билан яшайсанми?
У чинакамига сўраяптими?
Мен кулгидан ўзимни тўхтата олмадим.
– Мен сен билан ҳамма вақт бўлишга тайёрман, Сепкилой. Аммо сенга ғоят афсус билан маълум қиламанки, сен квартира деб атаган манзилда бирга ётиш сира ражамга кирмайди, – мен ён беришга асло кўнмасдан сўзладим.

Мерседес РОН


– Аммо...


– Ноа, ҳеч қанақа аммо кетмайди, – мен унинг гапини кесдим ва қучоқладим. – Мен ўғлимни гугурт қутисида катта қилмоқчи эмасман.
– Ноа жим бўлиб менга тикилди.
Мен у ерда яшашни истамайман, – деди у мен София билан яшаган квартирани назарда тутиб. То мен тузал-гунча бу ерга келиб туришга чидаб келарди.
– Биз нимадир ўйлаб топамиз, – дедим унга, ҳозир шу ҳақида ўйлаётган бўлсам ҳам.
Кунлар ўтарди ва фурсат ўтган сари мен ўзимни қувватга кираётганимни ҳис этардим. Бир ойдан кейин мен ишга қайтдим. Ноада ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлиги бошланди, энди уни яширишнинг иложи бўлмай қолди. Қўлимда кофели шинжон тутган ҳолда ошхонада турар эканман биз биринчи бор "янгиликлар"га тушгани-мизнинг гувоҳи бўлдим.
– Мен овоз чиқармай сўкиниб қўйдим. Телевизор экранида кўчада кетаётган Ноанинг фотографияси кўр-сатилди. Унинг қорни кўзга ташланишдан ҳам ўтиб кетганини кўрдим, "янгиликлар"да тўғри айтишганди.
Менга суиқасд қилингандан кейин икки ҳафта мобайнида "Янгиликлар"да энг камида ўн минут мен ҳақимда, менинг компаниям, "Лейстер Энтерпрайзис"-дан бўшатилган ишчилар ҳақида гапириларди. Аммо бу вақт ўтиши билан долизарблигини йўқотди ва мен ҳақимда деярли гапиришмай қўйди ва енгил тортдим. Энди мени Ноадан фарзанд кутаётганим маълум бўлгач, бизни янгиликларда иштирок этишимиз яна парвоз қила-диганга ўхшайди.
Ноани репортёрлардан қочиб чердак эшигига келгани кўрсатилгач, мен кофега тиқилиб қолай деб қақнадим. Аччиқланган Стив менинг оғироёқ аёлимни квартирасига кириб олиш учун қандай уринганини кўриб ғазабландим.
" Ҳаммаси шайтонча васваса, алдаш."
Менинг хатоларим

Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling