Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet55/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

53
Н о а

Мен охири шундай бўлишини билар эдим, аммо журналистлар менга бунчалик тез келиб хиралик билан безовта қилишини ўйламагандим. Авал, улар фақат Ник ҳақида сўрашди, аммо ундан фарзанд кутаётганимни билиб қолишгач, раҳимсизлик билан мени таъқиб қила-бошлашди.


Николас шунчалик ғазабга миндики, менинг хавфсизлигим учун квартирамдан кетиб у билан яшашни талаб қила бошлади. Мени ҳомиладорлигим ҳаммага маълум бўлди, бу ҳақида дўсту танишларга гапириш оғирлик қилмасди, аммо ўзимни янгиликларда кўриб ноқулай ҳис этдим.
Журналистлар бизни тутунган ака-сингил эканимизни, ота-оналаримиз тарихини гапиришарди. Бизнинг ҳаёт бир тўда томошабинлар тўла циркка ўхшаб қолди. Улар Ник ҳақида барча нарсани ёзиб бўлишгач, мени таъқиб этиб кийим, ташқи кўринишимни ёзишарди. Мутлақо телбалик. Оқсуяклар журнали саҳифасида иккаламиз-нинг суратимизни кўриб йиқилиб тушай дедим. Сарлавҳа ёзарди: "Олтин бўйдоқ Николас Лайстер ниҳоят оқил бўлиб йигирма беш ёшида ота бўлди. Тўй қўнғироқлари қачон жаранглайди?"
Мен ҳеч ишона олмасдим.
Уйимга ҳар қачонгидан кўра аччиқланиб кирдим. Бун-дай омма диққат марказида туришни истамасдим. Бундан ҳам ёмони менинг ҳаётимни ёлғон тўла тўқима опера сифатида сотилиши ёқмасди.
Мен лифтдан чиқиб Никни ахтара бошладим ва уни кичик спорт залдан топдим. Менинг ҳамма ғазабим уни кўйлаксиз , чап қўлида доктор айтгандек тикловчи машқ қилаётганини кўргач босилди.

Мерседес РОН


Шайтон... бу одам ҳозиргина голливуд филмидан чиқиб келгандай турса, журналнинг саҳифасига у чиқмасдан ким чиқади?


Мени пайқагунча унга ҳайрон тикилиб турдим.
– Салом Сепкилой, – у саломлашиб сочиқни олди, терлаб кетган юзи ва қўлини артди.
Мен унга бундай қилмасликни айтмоқчи бўлдим. Чунки унинг яраланган қорнидан оқаётган тер аянчли кўриниш ҳосил қиларди. Аммо мен силжимай жойимда турдим, у олдимга келди.
– Ҳаммаси яхшими? – юзимдан бўса олди.
Бу ҳам менинг кайфиятимни бузди. Биз бир-биримизга тегмай енгил бўса билан кифояланар эдик. Балки, мен гў-заллигимни йўқотгандирман. Мен унга ёқмай қолгандир-ман, мен бесўнақай бўлиб қолганим учун, катта қорним қучишга халақит бераётгандир. Бу фикрларнинг биттаси-ёқ мени ғазабга келтирарди.
Ник менинг тўзғиган сочларим толасини қулоғим орқасига ўтказиб жиддий тикилди.
– Сени нима безовта қиляпти? – ақлдан оздирувчи чиройли кўзлари билан боқиб сўради.
Мен унга маҳлиё тикилиб, ўзимга жалб қилмоқчи бўлдим, аммо оғзимни юмдим.
У беришни истамаган иномни илтижо қилиб олишни хоҳламадим.
– Ҳеч нарса... Чарчадим, душга тушаман, – бурилиб хонадан чиқиб кетмоқчи эдим Ник қўлимдан тутиб тўхтатиб қолди.

Менинг хатоларим

Менинг юзимга диққат билан тикилди, келишимга мажбур қилган бирор сабабни топишга интилди.
– Бу журнилистлар туфайли бўляптими? – мулойим-лик билан сўраб бўса олди.
Мен кўзимни юмиб деворга суяндим.
– Йўқ, мен душга тушиб, ухлашни истайман.
Энди у мени пешонамдан ўпди Буни жуда нозиклик билан, мулойим бажарди.
– Эртами-кечми улар бизни тинч қўйишади, Ноа... Бу, фақат, вақтга боғлиқ. Жуда тез улар бошқа жуфтлик билан қизиқа бошлашади. Бу ахир Голливуд.
Кулиб қўлимни силади.
Менинг аччиғим келди, унинг билагидан тутиб эркала- шини тўхтатдим.
– Менга худди чинни қўғирчоқдай тегишдан чўчима, Николас.
Мен унинг чангалидан қутулишдан олдин кўзлари ҳайрат билан катта очилганини кўрдим ва ётоқхонага кирдим.
Бурчакдаги каравотга назарим тушди. Бу ёқимсиз жойда у София Эйкен билан ётганини хотиралаб яна ҳам кўпроқ ғашим келди.
Хайриятки, аёл энди кўп қизиқтирмаяпти, ёки қизиқтирган бўлса ҳам буни эпчиллик билан ниқобла-япти, шуни ўйлаб сал-пал тинчландим.
Мен шкафдан пижамани олар эканман, хонага Ник кирди, эшик ёндорига суяниб хўмрайиб қаради.
– Нимани назарда тутиб бундай деяпсен?
– Ҳеч нимани, – дедим ечинишга ҳозирланиб. Аммо менинг аянчли ҳолатимни кўришини ўйлаб унинг олдида ечинишга уялдим. Кўзларимга ёш тўлди. Улар юзимдан оқиб тушиб менинг ҳолатимни фош этмаслиги учун, мени яна ҳам аянчли, ожиз кўрсатмаслиги учун, бор имкониятимни ишга солиб ўзимни тутдим.
Мерседес РОН

– Ноа... – у менга яқинлаша бошлади.


– Қулоқ сол, сен мени ортиқ жозибали ҳис этмасли-гингни тушуниб турибман. Николас, мен билан ҳеч нима истамасанг ҳам менга худди гўдак синглинг каби муома-ла қилмагин.
Мен ваннага қараб юргандим у қўлимдан тутиб деворга тиради. Унинг қўллари бошимнинг икки ёнида турарди. Эгилиб кўзларимга қаради.
– Тушунтир, сен нима ҳақида гапиряпсан? – менинг сўнгги гапларим ўзимга кучли таъсир қилгани каби унга ҳам кучли таъсир қилганди. Мен ўзимни тутиб секин сўзладим.
– Сен менга бир неча ойдан бери текканинг йўқ. Мен жуда яхши биламан, беўхшов бўлиб йўғонлашиб кетдим, мени ортиқ жозибали санамайсан. Лекин мен темирдан эмасман. Мен темирдан эмасман, тушунасанми? У ерда сен ечиниб тош кўтарасан, мени ҳомиладор бўлди, фақат таглик, каравот, йиғлаётган гўдакни ўйлайди дейсанми? Менинг ҳам юрагим бор, эркаликни истайман...
Унинг олган бўсаси гапимни тўхтатди. Мен кўзимни юмдим ва барча менинг ўйларим, гапирган гапларим бир зумда хаёлимдан кўтарилиб кетди. У менга нақадар яқин эканини ҳис этдим, унинг оғушида эриб кетдим.
– Мен ҳозиргача сенинг бошинг қай йўсинда ишлаши-ни билолмай доғдаман, – деди у ҳансираб олдимдан нари кетаркан. – Сепкилой, сени менга ёқмай қолганингни, ҳатто, ишора қилишинг ҳақорат бўлиб туюлади, буни тақиқлайман. Сен менга илгаригидан кўра гўзал ва азизсан. Агар сенга қўл теккизмаганимга келсак, буни сенинг истагинг, шуни истаяпти деб билганман. Энди бу нотўғри тушунчамни тузатишга уринаман.
Менинг юрагим уриши тезлашиб кетди...

Менинг хатоларим


– Нега мени хоҳламаяпти деб ўйладинг? – ҳамон титраганча сўрадим. – Мен сени тузалишингни истадим. Аммо сен ҳеч қандай истак билдирмадинг.


– Калта ўйлабсан, мен сенинг истак билдиришингни кутдим. Кўриняптики, мен севган қизимнинг хоҳишига эътиборсиз қарабман. У мени қўлимдан авайлаб ушлади, биз каравот сари юрдик... .........
..................................................................

Бир куни мен имтиҳон топширдим, Ник олгани келди. У мен билмаган нимадандир ҳаяжонланган, мамнун ҳолда эди. Мен ҳам имтиҳонлардан яхши натижа билан қутулганим учун хурсанд эдим. Орадан ўн беш дақиқа ўтгач биз мен ҳали бўлмаган ҳудудга келдик. Бинолар осмонўпар бўлмаса ҳам хийла баланд. Туман кўчалари бўйлаб палмалар экилган, яхши қаровли боғлари бор гўзал эди. Ник машинани кичкина оқ уй олдида тўхтатди. Унинг доирасимон айвони бўлиб эшикка қадар ёғоч зина қилинганди.Уй икки қаватли худди эртаклар-даги уйларни эслатарди.


– Сенга ёқадими?
– Мен атрофга алангладим, кейин унга қарадим.
– Бу сенинг дидингга мос эмас, – ҳайрон бўлиб жавоб қилдим. Николас кенг, деразалари шипдан полга қадар чўзилган, пляжи бор шаҳар уйларига ўрганганди.
– Мен бу уйни сени ўйлаб сотиб олдим.
Мен кўзимни катта очиб, ишонқирамай унга қарадим.
– Вой, нима учун?
Ник машинадан тушди, айланиб мен томондаги эшик олдига келди мени тушишим учун кўмаклашди. Олдимда турганча шимининг орқа чўнтагидан бир шода калитлар-ни олди ва менинг кўзим олдига келтириб силкитди.

Мерседес РОН


Сенинг битиришингга икки йил қолди, Ноа. Агар мен Нью-Йоркдан кўчиб келиб бу уйда яшасак, сени бирор нимага зориқишингни истамайман. Сени ҳаётда ўз йўлингни топиб, келажакда ким бўлишингни танлагунча кутаман, нима зарур бўлса муҳайё қиламан. Мен нима исташимни биламан, менинг келажагим белгилаб қўйил-ган. Буларни обдон ўйлаш учун менинг етарли вақтим бор. Ҳаётимда етишмаётган ягона нарса – сен. Мен сени то янги ўзгаришларга тайёр бўлгунингча кутаман. Денгиз қирғоғидаги салобатли, ҳашаматли бинолар сенга маъқул келмаслигини биламан. Ҳамиша мен ўзимни тарбия қилишгандай шароитда яшашни истаганман. Аммо мен орамизда метр қвадратлар ғов бўлмаслигини , сени ҳар куни кўришни истайман. Бу уй сеники, бу мендан сенга совға.


Мен лабимни тишлаб, ҳайратдан бошимни қимирлат-дим. Нима дейишни билмай турардим. Уй чиройли, мўъжаз, олий даражада. Шундай уйни оила қуриб яшаш учун сотиб олган бўлардим.
Ник яқинроқ келиб икки қўли билан юзимни тутди.
– Яқинда сенда Эндрю пайдо бўлади. Сен менинг хонамда яшашни истамайсан, биламан. Шунинг учун, илтимос, Ноа, бу совғамни қабул қил.
У менга жавоб учун вақт бермади, қўлимдан тутиб ичкари етаклади, биз эшиклар олдига келдик. У шитоб калит солиб эшикни очди ва энди бизники бўлиб қолган уйга кирдик. Кун ботарнинг зарғалдоқ нури ёйилган ёрқин паркетли меҳмонхонага оқ диванлар қўйилганди. Деворсиз кенг уйга мебеллар қўйилган, кенг деразалар тоғ томанга қараганди. Ник менга уй атрофини кўр-сатди, кўрган сари бу жой менга тобора кўпроқ ёқарди. Биз юқорига кўтарилдик, у менга бизнинг хонани кўрсатди. У катта бўлишига қарамай, кенг каравот хонанинг ўртасини эгаллаганди. Деразаларга нурни ўтказувчи оқ чиройли пардалар илинган, шип катта узун тўсинлардан ташкил топганди. Ванна хонаси девори

Менинг хатоларим

қора мармардан бўлиб ажойиб жилваланарди. Катта ванна ва дастурли душ ўрнатилган. Уй дабдабали бўлмаса ҳам, барча зарур нарсалар муҳайё, бирор камчилиги йўқ.
Ник мени қўлимдан тортди ва биз кичик коридорга кирдик. Ундан ўтиб ҳали мен кўрмаган ерга келдик. Қарама-қарши турган эшиклар орқа ҳовлига чиқарди. Ник ўнг томондаги эшикни очиб ичкарига етаклади.
– Бу ер болалар хонаси, сенга ёқса керак.
У чиройли, ҳамма ёқ оқ рангга бўялган, мебел йўқ, барча хонадагилар каби паркет ялтираб турарди. Эшикнинг ёнида катта дераза бўлиб, тагида ичига турли буюмларни қўйишга мўлжалланган сандиқчали курси турарди.
Мен жилмайдим. Мен бу уйда бизни, тинчгина ухлаётган, ўйнаётган, йиғлаётган, кулаётган боламиизни тасаввур қилдим. Учаламиз мислсиз дақиқаларни бирга ўтказишимизни ўйладим. Бу бизнинг бурчак, бизнинг жой, бизнинг уйимиз.
– Менга беҳад ёқди! – оғзим қулоғимда жилмайганча унга қарадим.
Ник эшик ёндоридан жилиб олдимга келди, кўзларим-га маънодор боқди.
– Мен сенга барча нарсани бераман, Ноа. Мен билан бахтли бўлишингни истайман, сен билан биргаликда қимматбаҳо боламизни шундай тарбия қилайликки, ота-онамиз бизни бундай тарбия қилолмаган бўлсин.
Мен унинг елкасига қўлимни қўйиб бахтли табассум қилдим.
– Бу чердакдан кўчиб кетишнинг энг яхши усули,– мен жилмайдим.
– Уй сенинг номингга расмийлашган, – у мени қучиб юзимдан бўса олди. – Мен боладан бўлак ва ҳомиладор-ликка қадар нимаки орзу қилган бўлсанг, ўшанга етиб, ташвиш тортмай яшашингни истайман. Биласанми, институтда болали талабалар учун махсус дастур бор, у анча осонлашган, эгилувчан қулай.

Мерседес РОН


У менга айтмоқчи бўлган барча гапларини тўтатиб ўпиб олдим.


– Раҳмат, Ник, – дедим унинг қилган барча ишларидан ҳаяжонга тушиб. – Сен мени жуда бахтли қилдинг, раҳмат.
Биз хурсанд бўлиб уйни қандай жиҳозлаш, қачон кўчиб ўтиш ҳақида суҳбатлашиб режалар туздик. Менинг янги ҳаётим равон ва текис ўз йўлида борар, бундан жуда хурсанд эдим.
Саккизинчи ойликнинг биринчи ҳафтасида деярли университетдан чиқмай ўқидим. Ҳар сафар кутубхонага кирганимда ёки чиқишда одамларни термилиб, пичирлашиб қарашларига кўникиб қолдим. Шуни ўрган-димки, барча одам сени гапирар экан, унга ғашинг кел-май кўникиш керак. Охир-оқибат шу бўлдики, менга курсдошларим, ҳатто ўқитувчилар кўникиб қолишди ва турли ишларда ёрдамлашадиган бўлишди. Масалан, ноутбук ёки рюкзагимни кўтаришар, ҳатто егулик сотиб олиб беришарди. Менинг қорним факултетнинг диққатга сазовор белгиларидан бири бўлиб қолди. Тўсатдан кўпчилик бола ҳақида билгилари келиб қолди, баъзилар қорнимни ушлаб кўрмоқчи бўлишди. Аммо менга тобора юриш мушкуллашиб борарди. Эндрю деярли уч баробар катта бўлиб, мени юрувчи бочкага айлантириб қўйди.
Никка менинг уйдан бунча узоқда бўлишим ёқмасди, аммо бу юришим ёзги таътил олдидаги сўнги ҳафта эди. Ҳаммасини жой-жойига қўйиш лозим. Бирданига барча иш мураккаблашиб кетди.
Бир куни мен кутубхонадан чиқаётиб бундан бир неча ой бурун бўлиб ўтган воқеанинг такрорига учрадим, яна Майкл билан тўқнаш келдим.
Биз бир-биримизга бир неча сония қараб турдик ва мен йўлимда давом этиб, уни айланиб ўтмоқчи бўлдим. Майкл менинг йўлимни тўсди, мен илгари унинг юзида кўрмаган ифода – нафратланиш билан менга тикилди.
– Демак, у сени қорнингни шишириб қўйибди-да... Уни ўзингга қайтаришнинг аянчли йўли, шундайми?

Менинг хатоларим


Унинг сўзлари мени зада қилди.


– Мени тинч қўй, – ғазаб билан қичқирдим.
Бурилиб кетишга чоғланган эдим , қўлимдан қаттиқ тутди.
– Сенинг йигитинг яқинда биз учрашганимизни сенга гапирдими? – сўради кўзимга тикилиб.
Мен унинг чангалидан чиқмоқчи бўлдим, лекин иложини қилолмадим.
– Унга сен билан бирга ётмаслигим шарти билан катта маблағ ташлагандан кейин, мени яна қайтиб келишим сира ёқмади.
Мен бу гапларни эшитиб титраб кетдим.
– Аммо мен шошилганга ўхшайман...
Мен телефонни олиб Стивга мени олиб кетишни айтмоқчи бўлганимда, Майклнинг акаси Чарли бизнинг олдимизга келди.
– Ноа! – хитоб қилди у, мен ва укаси орамизда зиддият борлигига эътибор қилмай. Мен жилмайдим ва қаттиқ қучганда ўзимни олиб қочмадим.
– Шайтон қургур, сен ажойиб кўринишга эгасан! – шодликми, масхарами кулиб юборди.
Мен кетишга уриндим, чунки Майклнинг мендан кўз узмай тикилиши ёқмасди. Чарли билан учрашганим қанчалик ёқимли бўлса ҳам мен Никка сўз бергандим, берган ваъдамни бузишни истамасдим.
– Чарли, сени кўрганимдан жуда хурсандман, аммо кетадиган пайтим бўлди, – мен ўзимни жилмайишга мажбур қилдим.
– Қачон хоҳласанг қўнғироқ қил, бу менинг янги рақамим, – у менга ташрифнома узатди. Бизлар гаплаша-диган гаплар кўп, – маънодор қўшиб қўйди.
Мен бош ирғадим , тинчликни сақлашга ҳаракат қилиб тез юриб кетдим. Аммо нимадир бу менга охирги учра-шув эмаслигини, Майкл яна йўлимни пойлашини айт-гандай бўларди. Кўп ўтмай бу ҳадигим амалга ошди...

Мерсадес РОН



Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling