Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet63/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

59
Н о а


Орадан икки йил ўтди…

Ниҳоят, мен институтни тамомладим. Менинг ҳар бир томиримда бахт оқарди ва мен ўзимни жилмайишдан тўхтата олмасдим.


Эндрю туғилгандан кейин яна ўқишга қайтишим мушкул бўлди.У билан узоқда бўлиш даҳшат туюлди, лекин тез орада бунга мослашиб қолдик.
Болани мендан олиб қўйишга уринишдан кейин пайдо бўлган қизғаниш ҳиси вақт ўтган сари йўқолди. Ник ёр-дамида ўзимни яна бехатар сеза бошладим ва мен машғулотда бўлган пайтимда унга қараб турадиган одамларга ишониб ташлаб кетадиган бўлдим.
Николас қўлидан келганча, ҳатто, ундан ошириб менга ёрдам берди.У менинг орзу-ниятларимни ҳимоя қилишга, ҳеч нарсани рад этмасликка қасам ичди ва уни муттасил бажарди. Ник… менинг ажойиб йигитим, қачондир қону-ний умр йўлдошим – эрим бўлади.
Биз тўйни то мавриди келди дегунча орқага суриб келдик. Эндрю улғайиб икки ёшли одамчага айланди. У зукко сўз ва қилиқлари билан бизни лол қолдирарди. Энди биз уни бобоси ва бувисига қолдиориб икки ҳафталик таътил олишимиз ва дунё бўйлаб саёҳатга чиқишимиз, асал ойини мароқли ўтказишимиз мумкин.
Мен факултет декани қўлидан дипломни олиб бахт оғушида жилмайдим ва менинг икки севимили йигитим- ни ахтариб атрофга алангладим.
Мен саҳнада бахтиёр бўлиб бурилганимда Ник ўрнидан турди. Эндрю унинг елкасида ўтирганча қарсак чаларди. Дадасиники каби ўсиқ сочлари тўзғиган эди.

Менинг хатоларим

У нимага эканинин ўзи билмаган ҳолда хурсанд бўларди. Онам ва Уилл хурсанд қарсак чалишди. Анабел ва Мэдди менга қараб жилмайишди.
Анабел саратонни енгид ва Ник билан муносабатини қайта тиклади. Медди илгаригидай Уилл билан яшар, аммо дам олиш кунларини онаси билан ўтказарди. Улар бизникига тез-тез келишар ва Никнинг онаси Энди ва Меддини кўриб жуда хурсанд бўларди. Медди чиройли бўлиб улғаяр, ёрқин тусли сочи, фаришталарникидай юзи бор. Ўн ёшида у одамларни қайрилиб қаратадиган даражади чиройли бўлганди.
Бизнинг уйда бутун яқинлар менинг битириш кунимни нишонлаш учун йиғилдик. Бутун оила, бутун дўстлари-миз шу ерда.
Бир вақт мен ошхонада танҳо қолганимдан фойдала-ниб Ник мени қўлимдан тутди ва хонага олиб кирди. Жилмайиб эҳтирос билан бўса олди.
– Эртага сен абадий меники бўласан, Сепкилой! Ҳеч қаёққа қочиб қутулмайсан, – деди бўса оларкан.
– Сени меҳроб олдида қолдириб қочишим мумкин, – жилмайганча ҳазил қилдим.
– Сенга то тўйгача бирга ётмасликни ким ўргатди? – сўради Ник.
Бу Женнанинг ғояси эди. Икки ҳафта шундай қилса-ларинг асал ойларинг янада қувноқ, қизғин ўтади изоҳ берди. Аммо буни Никдан сир тутдим.
– Тушунмадим, нимани гапиряпсан? – сўрадим билмагандай. Ник индамай яна бўса олди.

Мерседес РОН


– Мен қоидага хилоф иш қиляпманми? – сўради у.


Мен жавоб бергунча бўлмай эшик таққиллади. Ник мени қўйиб юбориб нарироқ қочди.
– Ҳой, сенлар у ерда нима қиляпсан, – эшик орқасида Женнанинг чинқирган товуши эшитилди.
– Женна, кет, – қичқирди Ник.
– Бу ёққа чиқиш.
Мен дугонамни ичимда сўкдим.
– Йиғилишга кирамизми? – сўради Ник.
– Эшикни оч кўрасан, – Женна яна қичқирди.
Мен қайсар дугонанмнинг гапини бажариб эшикни очдим.
– Онажон, – Эндрю қўлини чўзиб қичқирди. Женна уни қўлидан ушлаб ёнида турарди. Дугонамнинг олти ойлик ҳомиласи сариқ кўйлаги остида хийла кўзга ташланиб қолганди. Ҳомилани авайлаб дугонам менинг ўғлимни кўтармаганди.
Мен бебаҳо боламни кўтариб боққа тушдик. Лайон таом пиширар, Уилям ёнида турарди, иккаласи "Ошпазни севаман" ёзуви бор, Женнанинг совғаси бўлган пешбанд таққанди.
Энди менинг қўлимдан чиқиб беланчаклар турган жойга қараб югурди. У ерда ўзининг кичик жияни билан ўйнашга тайёр турган Медди қучоқ очиб қарши олди.
Мен бу болаларни дунёдаги ҳамма нарсадан кўра яхши кўрардим. Николас бизнинг олдимизга келди.
Менинг олдимда бутун оиламиз жам бўлганди. Бах-тидан мамнун жилмайган чеҳралар…
Эртанги кун менинг ҳаётимдаги энг яхши кун бўлиши керак.

Мерседес РОН



Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling