Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
51
Н о а Шифохона эшиги олдида журналистлар тўла, Стив мени машинадан туширмай бу тўда олдига боришни қаттиқ тақиқлади. Матбуот мендан қандай хабар олиши мумкинлигини тасаввур қилмасдим. Аммо уларга ўзимизни намойиш этиб, менинг ҳолатимни кўрсатиш бизнинг ҳозирги мақсадимиз эмас эди. Стив шифохона директори билан гаплашиб, тез ёрдам хонасига машиналар учун мўлжалланган орқа тарафдаги қора йўлдан киришга рухсат олди. Биз то олдига етиб боргунимизча, Никнинг ўзига келганига бир соатча вақт бўлганди. Мен унинг хонасида оғир ўйлар билан кириб бордим. Аммо унинг кўзини очгани, менга кулиб қараётганини, униг кўк кўзларини кўрганимда кўкрагимни тўлдириб енгил нафас олдим. – Қаерларда юрибсан, Сепкилой, – у бир қўлини чўзиб яқин келишга, уни қучишга ва ҳеч қачон қўйиб юбормас-ликка даъват этди. Мен худди шундай қилдим. Унинг каравотига бордим, елкаси айрисига бош қўйиб, эҳтиёт бўлиб бағрига тортишга, юраги уришини эшитиш-га имкон бердим. Мен гапира олмай, сўзларим томоғимда туриб қолди. Ник ҳам жим турарди. Биз бўлиб ўтган воқеа иккала-мизни ҳам даҳшатга солганинин билардик. Мен сал бўл-маса ундан, боламнинг отасидан ажралай дедим. Никни эса эркинлик, қудрат, яшашга бўлган мутлоқ ҳуқуқидан маҳрум қилмоқчи бўлишди. Мен оғиз очгани, нима юз бериши мумкин бўлганини айтгани қўрқар эди. Мерседес Рон Менга палатада узоқ тургани рухсат этишмади. Бу қанчали ақлсизлик бўлиб туюлмасин хонадан чиқиб ўзимни сал енгил сездим. Уни кўриб турганда юрагимда пайдо бўладиган оғриқ йўқолди. Мен ўзимни ақлсиздай тутганимни тушундим. Ник мендан кўра кучлироқ азоб тортар, бу ердагиларнинг барчасидан кўпроқ азоб тортар, танасида ҳис этган азоби бизга чидаса бўладигандай тую-лар эди. Кейинги уч кун у билан иложи борича оз вақт ўтказ-дим. Ўзимни– ўзимга оқлаш учун минг бир баҳона топардим. Уни Лос-Анжелесга олиб кетиш учун тайёр-гарлик кўрилди. Врачлар уни Уиллямнинг ҳамкори тақдим этган шахсий учқичда олиб кетиш мумкин дейишди. Жорияни биз билан бирга учишга кўндирдик, бунгача унинг уйини тартибга келтириб, кейинчалик яшаш ёки сотиш учун тайёр қилиб қўйишни топширдик. Мен у ухлаган пайтда палатага кирдим. У кўзини очиб, индамай мени бағрига босганда мен учун шундай қилганини тушундим. У мени тушунмас, аммо бу меҳри-бонлик мен тилаган нарса бўлса, иккиланмай, ҳеч ўйлан-май тўлиқ тақдим этарди. Мен яна мустақил, калласи бошқаларга қараганда ўзгача ишлайдиган қизга айландим. Ярадорлик ҳолати менинг асабимда мувозанатни бузди, ундан чиқиш қийин, мен ундан кечишни истамасдим. Наҳотки, мен ҳозир Никка зарур бўлган аёлга айлана олмасам? Мен уники эмас эдим, Ник ҳам шикоят қилмасди. Биз, ҳатто, бола ҳақида гаплашмадик. Бу мавзуни у бир мартта гапирди. – Бахтсиз ҳодиса устида сенда оғриқ бўлганини гапи-ришди, – у менинг бўйнимга бошини қўйиб қўли билан қорнимни шунчали авайлаб силадики, ҳаяжондан томоғимга нафасим тиқилиб қолди. Менинг хатоларим Мен жавоб бермадим, чунки унинг "бахтсиз ҳодиса" жумласини ўйлаётган эдим. Бу бахтсиз ҳодиса бўладими? "Бахтсиз ҳодиса" жумласи ҳеч ким назорат қила олмайдиган, кутилмаган вақтда кутилмаган воқеа туфай-ли ҳамма нарса ағдар-тўнтар бўлиб юз берадиган кўнгил-сизликка айтилади. Нимага уни ўлдиришга уринишни у "бахтсиз ҳодиса" деб атади? – Ноа, қаердасан? – у менинг қулоғимга шивирлади: – Менинг муҳаббатим, қаерда бўлсанг ҳам ўзимга қайтиб кел, чунки сени бундай ҳолда кўришни истамайман. Мен унинг саволига тушунмадим. Аммо кириб келиб мени чиқиб кетишга мажбур қилган ҳамширалардан хур-санд бўлдим. Мен у билан бўлишни истамасдим, буни тушуна олмас эдим, фақат англадимки, палатага кирганда кўкрагимда ечиб бўлмайдиган даҳшатли чигаллик пайдо бўлди, мен ўзимни қамалган, бурчакка қадалган ҳолда сездим ва чиқиб кетгандагина бу ҳисдан халос бўлдим. Кўчиш пайтимизга ҳамма нарса тайёр бўлганди. Ота-оналар Лос-Анжелесга қайтиб кетишди, Ник хийла тузалиб қолди, у шифохонага уч кунда бир келиб кўри-нар боғламаларни янгилатар ва қўлини физотерапевтга кўрсатар, у қўл ҳаракатини тиклаш учун муолажа қилар-ди. Унга бу узоқ давом этишини, омон қолгани учун шукур қилишини тайинлашди. Ҳамма ҳам бундай жаро-ҳатдан кейин соғ қолмас экан. Мен ҳеч қачон шахсий учқичда учмаганим учун ҳаяжонландим. Ҳар қандай учишлар менга кўп ёқмасди, кичик самолётда учишдан эса чўчирдим. Никни менинг рўпарамга бошқа учқичлариникига сира ўхшамаган катта ойна олдидаги сарғич тери қопланган креслога ўтқазишди. Ник ва мен ёллаган жория Жудит бирга учдик. Мерседес РОН Парвоз пайтида Ник ҳар дамгидан кўра хориганроқ кўринди. Шифохонадан келиш йўли бусиз ҳам озайган кучини яна ҳам озайтирди деб ўйладим.
Менинг хатоларим ўзимга, бутун дунёга қаҳримни сочдим.
– Сени келишингни сўраганим учун кечир. Агар мен сендан сўрамаганимда бу ишлар бўлмасди. Бу ҳаммаси менинг айбим, Ник. Мен сени сал бўлмаса йўқотиб қўяр-дим, барига мен айбдорман. Николлас менинг иягимдан қаттиқ ушлади. – Сен ҳеч нарсада айбдор эмассан, эшитдингми? – у аччиқланиб жавоб қилди. – Сен бермоқчи бўлган нарсангни мен қабул қила олганимда... Яна сен билан бўлишга қўрқмаганимда... – Ноа... жим тур, яхшими? – у мени гапимни кесди ва бўса ҳадя қилди, мени титрашга мажбур қилди. Биз ажралмасдан бурун худди шундай бўса оларди. – Мен сени севаман, Ник, – дедим бошини кўтаргач. Унинг кўзлари хадди менинг юзимдаги ҳар бир бўлакни эслаб қолмоқчидай диққат билан тикилди. Мен уни янги қирилган иягини силадим. У менинг кўйлагим-ни кўтариб сезиларли бўлиб қолган қорнимни силади. – Бизни энди ҳеч нарса ажрата олмайди, Ноа, бизнинг ўғлимиз ҳақи қасам ичаман. Мен уни қаттиқ қучдим, бўйнига бошимни қўйдим. Қимирлашни, ундан ажралишни истамас эдим. Мен уни қучганимча ухлаб қолдим. Билмадим, қанча вақтдан кейин кўзимни очдим. Ҳар ҳолда узоқ ухламаган бўлсам керак, чунки биз ҳамон учиб борардик. Ташқарида қоронғи тушибди бизни фақат кабина ёнидаги иккита хира чироқ ёритиб турарди. Ник менинг соч толаларимни бармоқлари билан ўйна-ганча, юзимга хомуш қараб ўтирарди. – Мен сенга ҳеч қачон сепкилларинг жуда ҳам кучли ёқишини гапирмаган эдим, – деди узун бармоқлари билан бир бошдан иягимни, қулоғимни, бўйнимни силар экан. Менинг хатоларим – Гапирганинг йўқ, – дедим ундан кўз узмай. – Мен доим шу ҳақида ўйлар эдим, аммо сўз билан ифода қилганим йўқ. Мен уларнинг ҳар бири қаерда туришини биламан. Янги пайдо бўлганларини пайқайман. Улар мени ақлдан оздиради. Мен кулганимча, то у мақтамагунча ёқтирмай келган нарсам ҳақида гапиришидан завқланиб турдим. – Нима деб ўйлайсан, боламизда ҳам сеники каби сепкиллар бўлармикин? – сўради у кулимсираб. Унинг бармоқлари менинг қорним устида ҳамон ўйнарди. – У мен сени охирги бор кўрганимга қараганда сези-ларли равишда катта бўлибди, – деди бармоғини кинди-гимдан сал баландроқ жойда ушлаганча. Мен бутун танам билан титрадим. – Мени семириб кетганимни айтишнинг нозик усули, – дедим ийманиб. – Сен беқусурсан. Мен ҳеч қачон сени ҳозиргидай чиройли ҳолда кўрмаганман, менинг севгилим. Унинг менга меҳр билан тикилиб туришидан бошим айланиб кетди. Мен унинг ажойиб гўзаллик касб этган кўк кўзлари ичига сингиб кетдим. Бирдан менинг ёдимга нимадир тушди. – Сен менга ном топдим дедингми? – сўрадим сабрсизлик билан жавоб кутиб. – Ҳа, мен аллақачон бир нарсаларни ўйлаб қўйдим... – нимагадир у бирдан асабийлашиб кетди. – Мен, агар топган номинг даҳшатли бўлса, кулмас-ликка ваъда бераман, – мен гапини бўлдим. Ник жавобимни эшитиб кулимсиради. – Мен уни Эндрю деб номламоқчиман, – у менинг кўзларимга термилганча сўзлади. У менинг жавобимни ҳаяжон билан кутарди. – Эндрю? Бобонгнинг номини қўясанми? – сўрадим. Мерседас РОН Ник мени ҳайрхоҳ қабул қилганимни сезгач тинчланди. – Ҳа, бобом номини, – деди мендан кўз узмай. – У менга ҳар доим суянсам бўладиган ишончли одамим бўлган. Мени севарди ва менга ҳаётимдаги энг асосий имкониятни берди. У менга кўр-кўрона ишонди, агар тирик бўлганида унинг номини боламизга қўйганимизни билиб, жуда хурсанд бўларди. – Эндрю Лейстер, – мен кўтаринки оҳангда сўзладим,– менга ёқади. Ник хурсанд бўлиб мени ўпди, биз бахтиёр эдик. – Эндрю Морган Лейстер, – у гапимни тўғрилади ва бурнимдан бўса олди. – У бобомнинг номини олишга муносиб, сен нима дейсан? Мен юрагим бесарамжон урганини сездим. Ўзимнинг дадамни эсладим ва кўзим ёшга тўлди. Ник отамга муносабатимдан хабарсиз. У менга қилган ишларига қарамай юрагимнинг ярми уни севарди. Мен ўзим буни тушунмасдим, аммо худди шундай эди. Одам ҳиссиётини бошқармайди, назорат қилмайди. Мен дадамни барча ишларига қарамай севардим ва қизи сифатида униниг ўлимига ачиниб йиғлардим. – Тўғри, арзийди,– дадамни ўйлаб лабимни тишладим. Ник мени тинчитиш учун яна бўса олиб, сўзлади: – Дадангдан хафа бўлма, усиз сен менинг биринчи боламни кўтариб ёнимда ўтирмаган бўлардинг. Биз уни маълум маънода ҳурмат қилишимиз керак, – мени елкамдан қаттиқ қисиб ўзига тортди. – Мен уни Николас деб атайсан деб ўйлагандим, – дедим унинг бағрига бош қўйиб. У жилмайганча менинг кўзимга қараш учун нарироқ сурилди. – Сенинг ҳаётингда фақат битта Ник бўлади, Ноа. Менинг хатоларим Мен унинг худбинона фикридан кулиб қўйдим. Бунда Ник мужассамлашган ҳақиқат бор: менинг ҳаётимда битта Ник Лайстер бўлади. Мен сал сурилиб ўзимнинг қорнимга қарадим. – Эндрю... – секин сўзладим ва худди шу заҳоти ичимда кучли туртки сездим. У гўё сўзимга ўзининг тасдиғини бергандай бўлди. Кейинги туртка бир сониядан сўнг рўй берди. Кўзимни ҳайрат билан катта очдим. – Қўлингни менга бер, – ҳаяжон билан сўрадим. Ник қўлини узатди, мен уни туртки сезилган жойга олиб бориб босдим. Жажжи худди менинг ниятимни билган каби яна бир бор туртди. – Сен буни сезяпсанми? – мен бир неча ҳафтадан бери пайқаб юрган ҳаракатни у ҳам билишидан хурсанд бўлиб кетдим. Ник ҳайрон бўлганча бошини қимирлатди. – Вой, сен-э... – деди олдингига қараганда хийла кучли кейинги турткини қўли билан сезгач. Бу барча ҳиссиёт-ларга қараганда кучлироқ, мўъжизавий ҳис эди. Менинг ўғилчамнинг ҳамма нарсаси жойида бўлиб, биз билан мулоқот қиларди. Ник юзини буриб менга қаради. – Раҳмат, Ноа... бунинг учун раҳмат... У мени қучди, жилмайиб, тилим лол бўлиб турар эдим, мени беқиёс бахт қамраб олганди. Мерседес РОН Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling