Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet50/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

47
Н и к

Ўлар экансан бутун ҳаётинг шоу манзаралари каби кўз ўнгингдан ўтади дейишади. Унча тўғри таъриф эмас экан. Мен фақат битта нарсани кўрдим: Ноа.


Ноа менинг бутун ҳаётим, бу икки карра иккидай аниқ. Мен кўрган тимсоллар менинг ҳаётимни бир қисми бўлмай , ҳаётимнинг асли бўлиб, унда биз шу пайтгача кўрганларимиз йўқ. Мен ёмон қисмларни кўрмадим, парвоз ва қулашлар, айрилиқ, хиёнат, жанжаллар... Бу-тунлай бунинг акси: ўзимни у билан бирга кўрдим.
Бирга пляжда сайр қилганимизни кўрдим, бизнинг ўғлимизни туғилган кунини нишонлаганимизни кўрдим, уни гўзал ва порлаган ҳолда, мени бўса ва эркалашга кўмиб ташлаш учун тўшакда ётиб ҳар тун мени интизор кутаётганини кўрдим. Уни яна ҳомиладор бўлганини, бу сафар биринчидан кўра кўп тайёргарлик кўрган ҳолда, кутилмаган жиҳатларсиз, қўрқув ва ишончсизлик йўқ ҳолда кўрдим. Мен билан ошхонада тортишганини, ке-йин севиб бўса олганини кўрдим. Унинг йиғлаганини, кулганини, азоб тортганини, улғайганини кўрдим... Унинг ҳаётини кўз олдимда, мен билан жуфт ҳолда кўрдим ва буларнинг бариси хуш ёқди.
Шунда мен ўзимдан сўрадим:"Нимага буларни кўр-япман? Менда ҳеч қачон рўй бермайдиган нарсаларни кўришдан қандай манфаат бор? Мен кўкрагимда бўшлиқ кўрдим, бутун танамни тешиб ўтувчи бўшлиқ...
Йўқ!
Бундай бўлиши мумкин эмас.
Менинг замоним ҳали ўтиб кетган эмас.

Менинг хатоларим


48
Ноа

Ўқлар отилгандан кейинги дақиқалар қандай ўтганини тасвирлаб беришим жуда қийин, аммо ишонч билан айтишим мумкинки бу менинг ҳаётимдаги энг ёмон, даҳшатли дақиқалар бўлди. Мен уларни бошимда шувал-ган ҳолди, шу билан бирга энг замонавий телевизор экра-нида кўрган каби аниқ ёрқин кўз олдимга келтираман.


Менга кейинчалик айтишларича, "Тез ёрдам"кўп куттирмай аэропортга жуда тез етиб келди. Менга Никнинг қовурғасидаги жароҳатни жуда узоқ ушлаб турганимдай туюлди. Стив ҳам ўқ теккан тешикни чап қўли билан беркитиб турди. Унинг атрофи қон ҳалқобига тўла, мен қон тез оқаётганини ва биз қанчалик тез кетаётганимизни тахмин қилардим холос.
Эс-ҳушим жойида. Худо менга то медицина ходимла-ри вазиятни қўлга олгунча соғлиғимни сақлаб туришда кўмак берганига ишондим."Тез ёрдам" келган пайтда мен тик турар, қўлларим меники эмасдай, ақлим бўлса бўм- бўш эди. Мен уни кузатиб боришга рухсат сўрай олма-дим. Ник танҳо ўзи ҳаёт ва ўлим чегарасида ётар мен уни олиб кетишаётганига қараб турардим.
Эсимда мен "Тез ёрдам" машинасининг товуши эшитилмай қолганда ўзимнинг қонга бўялган қўлимни кўриб тебраниб кетдим. Йиғидан нафас ололмай бўғил-дим ва тўхтовсиз ҳиқиқ тутарди. Кимнидир қўли менинг тиззаларим букила бошлагач, ушлади ва мен қуладим.
– Нафас ол, Ноа, илтимос,– деди Стив мени "Жиноят жойи3"даги каби манзарани даҳшат билан кузатаётган одамлардан нари олиб кетар экан.
–––––––––––––––––––
"С.S.I. "Жиноят жойи" Лас-Вегас жиноят-текширув лабараторияси ходимлари ҳақидаги америка сериали.

Мерседес РОН


У мени таксига ўтқазди ва шифохона томон кетдик. Дақиқалар ўтар ва менинг аҳволим тобора ёмонлашарди.


– Нега сен у билан эмассан? Нега у ёлғиз? Сен нега бирга кетмадинг?
– Менга қўнғироқ қилишмади, Ноа,– Стив телефонини олиб тезда кимгадир телефон қилди.
Аэропортдан энг яқин шифохонагача йўл ўн уч минут-ни, агар тиқилинч бўлса, йигирма беш минутни олар эди. Биз йигирма минутда етдик. Етиб келишимиз билан мен машинадан тушиб югурдим, мен “Николас билан ҳаммаси жойида” дейишларини истардам, тезроқ уни кўришга, фақат уни кўришга шошилардим. Асабларим таранглашди. Оёққа туришим билан бошим айланди, кўзларим ол-дида қора доғлар пайдо бўлди. Стив ёнимда кузатиб борарди, менга сув ичказишди.
Врач келиб томир уришини текшира бошлади.
– Мисс Морган, менга тинчланишингиз керак, – деди у соатига қараганча. – Росс, "Тез ёрдам"га телефон қил, ҳалиги йигит ҳақида сўра.
Мен худди ҳаётим унга боғлиқ бўлган каби Россга қарадим.
У ким биландир гаплашиб Ник ҳақида сўрагунча даҳшатли оғриқдан қичқириб, қорнимни чангаллаб қолдим.
– Нима бўлди?
Доктор шошиб ўгирилди, хавотир бўлиб қаради.
– Қорни оғриябди, – аниқлади у. – Бу ҳаяжондан, тинчланишингиз зарур.
Мен гапиришга улгумай Росс олдимизга келди.
– Николас Лайстер иккита ўқ яра билан операция столида ётибди. Аҳволи бирдек оғир, ўпка ва чап қўли операция қилиняпти.

Менинг хатоларим.


– О, парвардигор! – хитоб қилиб оғзимни қўлим билан тўсдим. – Уни нима қилишмоқчи? "Бир хил оғир" дегани нимани билдиради? Яна қўнғироқ қилинг ва нима бўла-ётганини тушунтиришсин!


Доктор яна менинг картамга қаради.
– Сиз мистер Лайстернинг рафиқаси бўласизми?
– Нима? Бунинг нима аҳамияти бор?
Росс жавоб берди.
– Биз сизга ортиқ маълумот беролмаймиз. Фақат оила аъзосигина олиши мумкин...
– У менинг боламни отаси, – жон ҳолатда қичқирдим.
Аммо бу ёрдам бермади. Менга бошқа ҳеч нима айтишмади. Стив Уиллям ва менинг онамга телефон қилди ва улар биринчи рейс билан учиб келиш учун аэропортга келишди.
Уларнинг келишига қадар мен ҳач нарса билмадим, фақат худога илтижо қилиб дуо қилиш қолди.
Менинг умримда энг узоққа чўзилган соат тугади, бола тинчланди шекилли оғриқ тўхтади. Саросимага тушган онам телефон қилди. Уилям врачларнинг бири билан гаплашибди, Никда травма пневмоторакс экани, чап қўлида узилиш борлигини, аҳволи оғирлиги, кўп қон йўқотишдан ҳушсиз эканини билибди.
Мен шу хабарни билиб жим қимирламай ўтирдим.
Ник ўлиши мумкин эмас... У бундай қилолмайди. Биз бирга яшашимиз, бошлаган ишимизни охирига еткази-шимиз лозим. Биз бошдан ўтказган шунча ишлардан кейин ундан жудо бўлмаслигим керак...
Бўлиб ўтган воқеа тезда янгиликларга тушди. Стив телевизорни ўчирмоқчи эди, мен кўнмадим.

Мерседес РОН

"Николас Лейстрни ўлдирмоқчи бўлган киши қирқ беш ёшли, "Лейстер Энтерпрайзис"нинг собиқ ишчиси Лоусен Линколн экан. Уни ишдан бўшатишган, у бошқа иш тополмаган ва алам билан Никни ўлдиришга уринган.
Ўқ отар қуролдан икки бор яраланган Николас Лейс-тер операция қилинар экан ҳужумкор Нью-Йоркдаги полиция идорасида сўроқ қилинарди. Барча далилар бу қасддан қилинган ҳаракат эканини кўрсатарди, чунки жиноятчи Лейстерни қачон, қаерда бўлишини аниқ бил-ган. Охирги ойларда ўлканинг энг машҳур корпарация-ларидан бирининг меросхўри бўлган ёш юрист ишдан бўшатилган кўп сонли ходимлар ва матбуот томонидан қаттиқ танқид қилинаётган эди. Кўп ишчиларни ишсиз қолдирган икки компания банкрот ёқасига келиб қолган."
Мен ҳужумчи ҳақида гапиришдан тўхташи билан телевизорни ўчирдим. Николас ҳақида навбатдаги ёлғон сўзланарди. Мен уни эшитишни истамадим. Николасни ўлдиришга уринишди! Ўлдириш!
Мен юзимни қўлим билан силадим. Ҳамма нарса жойида эканига ишонч ҳосл қилишим лозим, доктор билан гаплашмоқчи эдим. Кейинги уч соатда кутиш хонасидан чиққаним йўқ. Сув ичдим холос. Бу жой даҳшатли эди. Одамлар ўз яқинлари ҳақида хабар кутиб биз каби йиғлашар, безовта бўлишарди. Шифохнанинг ҳиди мени кўнглимни айнитар, ҳозир яна ҳам кўпроқ беҳузур қиларди.
Уч соат ичида учта бақувват киши келиб, Стив билан бўлган воқеани гаплашди, кейин эшик олдида туришди. Мен уларга унча эътибор бермадим, аммо эшикдан икки хирург чиқиб олдимга келганда ўрнимдан турдим.
– Сиз Николас Лейстерга ким бўласиз?
– Мен унинг қизи бўламан,– товушимдаги титроқни босишга уриниб сўзладим.
Калта жингалак сочли хирург гапира бошлади.

Менинг хатоларим


– Сизга аҳволи бир хил турганини айтаман. Аммо кейинги бир неча соат ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Биз ўпкани тешиб ўтган ўқ жароҳатларини бартараф қилдик, аммо у кўп қон йўқотган.


Мен бош ирғаб ўзимни тинчлантириш учун лабибимни тишладим.
– У тузалиб кетадими? – сўрадим титроқ товуш билан.
– У ёш ва кучли йигит, биз уни доим кузатиб борамиз.
Бу менинг саволимга жавоб эмасди.
– У билан учрашсам бўладими? – унинг кўзига илтижо билан тикилиб сўрадим.
Иккаласи афсусланиб бошларини силкатишди.
– Кечирасиз, фақат яқин қариндошларига мумкин.
Стив мени ўзига тортиб елкамдан қучди.
– У тузалиб кетади, Ноа, – шивирлади. Мен кўз ёшларимни тўхтата олмай унинг кўйлагидан маҳкам ушладим. Телефон қўнғироқ чалди. Мен кўз ёшимни артиб жавоб бердим. Онам экан. Уиллямнинг дўсти шахсий учқичини берибди, беш соатдан кейин Нью-Йоркда бўлишар экан. Анча енгил тортдим. Мен билан оилам бирга бўлади, Уиллям Никнинг аҳволи ҳақида кўпроқ нарса сўраб билади. Кейин мен сал хавотир билан ўйладим. Улар келиши билан мени кўришади...
Бор сирларни очиладиган пайти келганди... буни мен хавотир олгандек яккама-якка қилиш керак.
Мен бу ердан кетишни истамаганим учун Стив чамадонимни ва ейиш учун нимадир келтириш ҳақида ғамхўрлик қилди.
Менинг иштаҳам йўқ, аммо Стив яна гапирмасин деб келтирилган уграни ичдим. Чамадондан керакли кийимларни олиб ҳожатхонага кирдим. Менинг қорнимни яшириб турадиган катта кенг либосларни кийдим. Ҳеч бўлмаса онам бир кўрибоқ юрак ўйноғига

Мерседес РОН

учрамасин деб ўйладим. Албатта, мен унга ҳомиладорли-гимни гапираман, аммо мос келадиган пайтда айтишим керак. Ҳозир эса бор эътиборимни асосий аҳамиятга эга бўлган Никнинг соғлигига қаратгандим.
Орадан мен мижжа қоқмай ўтирган, бўйним, орқам ва белим худди калтакланган каби оғриб турган олти соат ўтгач, онам ва Уиллям қабулхона эшигидан киришди.
Мен ўтира олмай ирғиб турдим, онамнингқучоғига ташландим. Ҳозирги аҳволимда менга у ҳар қачонгидан кўра зарурроқ эди. У мени қучоқлади ва узун бармоқлари билан сочимни силади. Менинг ҳомиладор қорним ора-мизда қолди, аммо у пайқамаганга ўхшарди. Бошқа она-ларга ўхшаб у ҳам мени ҳозирги аҳволимга қайғурарди, ўзга нарсаларга эътибор бермасди.
Мен нима бўлганини қисқача гапирдим ва Уилл дарҳол врачлар олдига кириб кетди. Уни ичкарига қўйишмади, эрталаб мумкин бўлишини айтишди. Никнинг аҳволида ҳеч қандай ўзгариш юз бермади. Лекин ҳозирги ҳолатда туриши ҳам врачларнинг айтишича, яхшилик белгиси экан.
Бизни суҳбат учун имконимиз бўлмади. Уларнинг келганига кўп вақт ўтмай икки полициячи келди, мен ва Стивни изоҳларини ёзиб олишди. Мен титраган товуш билан кўрган нарсаларимни гапирдим. Мен ҳеч қачон бу мудҳиш ўқ товушларини унутмайман. Ҳеч қачон!
Йўқлаш пайти келганда ичкарига фақат Уиллямга рухсат беришди. Мен эшикни синдириб реанимация хонасига югуриб киргим, ичкарига киритинглар деб қичқиргим келарди, аммо ўзимни тутиб турдим. Агар болага зиён етмасин десам, менинг боламга зиён етмасин десам, ҳозир ўзимни жуда осойишта тутишим зарур.
Мен ёнимда безовта бўлиб, менинг қўлимни ушлаганча ўтирган онамга қарадим.
Она... биз унчалик иноқ эмасдик, орамизда анча келишмовчилик бор. Канадада бўлган иноқлик пайтимиз қаерларда қолди?
Менинг хатоларим

Шундан кейин мен онамга ишонмай, барча гапни гапирмай қўйганман.


Мен чуқур уҳ тортиб унга юзландим.
– Она, мен сенга нималарнидир айтишим керак,– дедим оғир ютиниб.
У борлиғини диққатга айлантириб менга синчиклаб, безовталик билан тикилди. Аммо унинг юз ифодасида оз-моз такаббурлик ҳам сезилгандай бўлди.
– Сен нима ҳақида гапирмоқчи эканингни биламан, – у менинг бармоқларимни ушлаб қаттиқ қисди. – Ҳаммаси жойида, қизгинам. Сени Николас биланлигинг ажойиб. Сизларни яна бирга эканингизни билиб бахтлиман.
Мен унинг сўзларини эшитиб, ҳайратдан кўзларимни катта очдим. Шунингдек, у ҳомиладорлик ҳақида ҳеч нарса билмаслигини пайқаб енгил тортдим.
– Мен сизларнинг муносабатингизга халал бермасли-гим лозим эди... Айрилиб... ҳуввиллаб қолдиларинг, – мендан кўзини узмай давом этди. Буни эшитиб ўлиб қолай дедим. Агар Ник сени бахтли қилиш йўлини билса, мен қарши эмасман. Мен сени бахтли бўлишинг учун барчасига розиман, Ноа.
Мен кўзим ёшланиб бош силкидим, онамга ҳомиладорликни олтинчи ойида эканимни билдириш учун керакли сўзларни танлай бошладим. Ҳомиладорлигим ҳеч қачон менга раво кўрмаган ўгай ўғли Никдан эканлигини айтишим лозим.
Унга қандай айтаман? Қандай қилиб онамга яна уч ойдан кейин буви бўлишини айтаман? Мен кимдир термилиб турганини сездим, Стив экан. Кўзларимиз тўқнашганда менга далда бериб бош силкиди.
Шайтон...
– Она... – Уилл кофе ичгани кетганидан фойдаланиб мен яна гап бшладим. – Мен сенга бир нимана айтишим керак. Бу нарса ҳеч кимнинг режасида йўқ эди, ўз-ўзидан рўй берди...
Мена шундай... Мен жуда батафсил гапирмоқчи эмасдим...

Мерседес РОН


Онам ҳеч нарсани тушунмай менга безовта бўлиб қаради. Мен унга сўз айтгани юрак бетламай унинг қўлини тўтиб қорнимга қўйдим. Унинг кўзлари шу заҳоти кенгайди, аммо бир неча сония ўтгач қўрққан каби қўлини тортиб олди.


– Ноа, сен ... эмаслигингни, ...сен эмасман дегин...
Ҳақиқатни айтиш пайти келганди.
– Ҳомиладорман... у айтолмаган гапни пичирладим.
Онам аввал бошини силкитди, кейин кўзи мени бошдан-оёқ кузатиб Ник каби йўғон тортган қорнимга тикилганча тўхтиб қолди.
– Анчадан берими?..
Мен ютиндим, енгил йўталдим.
– Ярим йил бўляпти, мен икки ярим ой бурун билдим. Сендан яширишни истамаган эдим. Аммо сенга ўхшиб эсанкираб қолгандим. Менга буни қабул қилиш учун вақт керак бўлди, Никка айтиш учун вақт керак эди, мен нима қилишимни ҳал этгани вақт керак эди...
– Николас биладими?
Унинг гап оҳанги тамоман ўзгача, ўз оҳангига мутлақо ўхшамай қолди. Менимча, қизлари мана шундай бомбани бошларига ташласа, оналар шу оҳангда гапирса керак.
– Ҳа, у билади.
У бошини силкитиб менинг қорнимга тикилди. Буни ошкор қилиш қанчалик оғир бўлса ҳам мен унинг жавобига тайёр турардим. Ҳозир Николас ўлим билан олишаётган пайтда, бола мени бут қилиб турган ягона таянч эди. Бу менга ундан ёдгор бўлиб қолаётган ягона нарса эди, бу унинг бир бўлаги эди, бизнинг бўлагимиз эди. Бу дунёдан кетиш навбати менга келгунча, бу бола биз учун энг муҳим бўлиб қолади, бизнинг тўлқинли ҳаётимиз уммони пўртанасида бизни тутиб турган ягона лангар бўлиб қолади.
Мен онамнинг қўлини тутиб қорнимга қўйдим.
Унинг кўзлари ёшга тўлди, мен онамни яхши билардим, ҳозир бошидаги хаёлини ўқигандай бўлдим:
Менинг хатоларим

сен жуда ёшсан... жуда оғир бўлади... ўқишда, ишда, улғайишда шошилмасанг бўларди...


Аммо ҳаёт мана шундай жумбоқли мавҳумот тўла экан. Кўра билмаган, айтиб бўлмайдиган ишларни назорат қилиш ниҳоятда мушкул экан. Одам босиб ўтгандан кейин ҳам қайси йўл тўғри ёки эгри эканини билолмай қолар экан. Тақдир мени шу йўлга бошлади, хоҳ тўғри, хоҳ эгри, мен йўл қўйган хатоларимдани бири бўлсин, унга бўйсуниб уни бошқаришга қўлимдан келганча уринардим. Онам ҳам бунга кўниши лозим.
– Ўғил бола, – дедим бир оз сукунатдан сўнг.
Менинг миямда қўлимда турган дўмбоқ ёноқли, чиройли кўзли чақолоқ сиймоси гавдаланди. Менинг жигарим, унинг отасини энди тирик кўрмаслигим ҳам мумкин, бу ҳам тақдирга боғлиқ.
Онам бошини ишонқирамай силкитди.
– Агир Ник тирик қолмаса мен нима қилишни билмайман, – дедим ўлгудай қўрқиб кетиб. Онам мени қаттиқ қучди, иккаламиз бир-биримизга суяниб далда бериб йиғладик. Қанча йиғладик билмадим. У мени маъсулиятсизликда, унга илгарироқ айтмаганликда айблади. Биз бу сирни Уиллямга айтадиган бўлгунча мулоҳаза қилдик. Уиллям ҳам сирни билгач, йиқилиб тушай деди. Мен уни ҳеч қачон бунчалик ҳаяжонли, чўчиган ҳолда кўрмагандим.
Ҳамма ўз боласини турлича севади. Уиллям учун Ник ҳамиша қорасоч, кўк кўзли, шимининг чўнтагига бақа, чигирткани тўлдириб юрадиган бола бўлиб қолаверади.
Ник битта мен учун эмас, боласи учун, ҳамма учун тузалиши лозим. Ундан жудо бўлишни ҳач ким кўтара олмайди. Ҳеч ким...

Мерседес РОН



Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling