Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
50
Н и к Ҳеч нарсани билмай, ҳис қилмай кўзимни очдим. Мен бўғилган товушлар тўла, пала-партиш таклифлар ичида йўқолган, қора зулмат қўйнига кўмилгандим. Бирданига шифохона каравотида ётганимни кўрдим. Менга қўйилган аппаратларнинг товуши бир неча кундан бери менга шерик. Аппаратлар шовқини ва қизнинг ширин товуши мени гўё аллалагандай бўларди. Мен кўзимни очиб, ёқиб қолган шу товушни ахтардим, аммо бутунлай ўзгани топдим. – Эй, худойим, Ник! – ёнгинамда турган София қичқириб юборди ва мен титраб кетдим. Менга гўё шу лаҳзада бошим портлаб кетадигандай туюлди. – Мен врачни чақираман деди у ва хонадан югурганча ташқа-рига чиқиб кетди. Мен ойнадан тушиб турган тунга чироқ нурига кўникиш учун кўзимни бир неча бор юмиб-очдим. Ётган хонам мўъжаз бўлиб каравот, кичик диван ва телеви-зорга аранг жой етганди. Туришга уриндим, аммо қўлимдаги қаттиқ оғриқ қимирлашга қўймади. Бир сониядан сўнг София врач билан қайтиб кирди. Мен унга ўзимни кўздан кечиришга имкон бердим, ўзимнинг ҳолатимни гапирдим. Уларнинг гапига қулоқ тутиб битта савол бошимда айланди, ундан кучаниш, беҳаловатлик, асабийлик туғилди. – Ноа қани? – сўрадим кўрпадан туришга уриниб, аммо шу заҳоти бунга афсусландим. Чидаб бўлмайдиган оғриқ қовурғаларимни қақшатди, ичимда нимадар ёнаётгандай бўлди. Мерседес РОН Шайтон!
София бу ерда нима қиляпти? – Ўйлайманки, Ноа сениг квартирангда дам оляпти. Мен безовталикни босиш учун чуқур нафас олдим. Ўзимни бинт билан ўралган қовурғамга қарадим, кейин қўлим ҳам бинт билан ўралиб бўйнимга осиб қўйилганини, қимирлашга йўл бермаётганини билдим. – Қанжиқнинг боласи, – дедим мени отган одамни ўйлаб. – Стив қани? Мен туришим керак, менга керак... – Сенга мумкин эмас, Николас, – деди София. Мен унга қараб кўзлари шишиб, қизарганини пайқадим. Соч-лари тепага бир боғлам қилинган, жинси ва оддий оқ футболка кийганди. – Сен дам олишинг зарур, илтимос ўрнингга ёт. Мен сал тинчланиб орқага суяндим. Агар Ноа дам олаётган бўлса, ҳаммаси жойида. Балки Стив у билан бўлса керак. Кўзларим менга соғинч, ачиниш, севинч аралаш тикилган қизга қайтди. Мен унга орамизда ҳамма нарса тугади деган пайтимни эсладим. Мен таниш бўлган қиз-лар ичида ҳеч хафа қилишни истамаганим шу София эди. Ўтган йили у менга жуда асқотди. Бизни дўстликка қараганда кўпроқ нарса боғлаб турса ҳам , биз фақат дўст бўлиб қолишимизни мен билар эдим. Ҳеч ким ва ҳеч нима мени Ноа каби оддий кўз қараши билан ҳар куйга сола олмаслигини София биларди. – Бу ерда нима қиляпсан, Соф? – унинг кўзларига тикилиб сўрадим. Уелкасини қисиб, юзидан оқаётган кўз ёшини артди. Менинг хатоларим – Сени кўргим, ҳамма нарса яхши эканини билгим келди, – менга яқин келиб қўлимдан оҳиста тутди. – Биз бирга бўлсак ҳам муносабатларимиз ҳақиқий эмас эди. Мен индамай уни кузатдим. – Сенга нима бўлганини сўрай десам, оилангдан бирортаси телефонга жавоб қилмади. – София биз... – Биламан, биз бир ой бурун ажралганмиз, Николас, аммо мен унута олмадим, мен ўйладимки... София билан алоқани батамом узиш керак, аммо унинг кўзларида умид учқунини кўрдим, уни адашганини билдиришим керак. София ҳали ҳам Ноа билан орамизда рўй берган ишлар менга таъсир қилади ва ундан воз кеча-ман деб ўйларди. Аммо менинг қатъий қароримни ва бунга сабабни ҳеч билмасди, ошкор қилиш керак... – София, Ноа менинг боламни кутяпти, – дедим иложи борича мулойимлик билан. Мен қўлимни тутиб турган бармоқлар қотиб қолгани-ни, кейин пастга қўйганини сездим. Гапимни тушуниш учун унга бир сония кетди ва унинг кўзидаги умид учқунлари сўнди. – Шунинг учун унга қайтдингми? – Мен унга қайтдим, чунки уни севар эдим, – оҳиста, аммо қатъий жавоб бердим. Мен уни шунчаки севмас эдим, балки жаҳондаги ҳамма нарсадан ортиқроқ севар эдим. Бу ҳақиқий севги эди. Аммо мен буни овоз чиқариб айтмадим, Софиянинг кўнгли оғримасин дедим. София ўзини ташлаб кетилганини сезган каби бош ирғади, менинг ҳозирги гапларим унга сўнги видолашув сўзларидай туюлди. – Биласанми, мен бир зум сен менинг сўзларимни эшитиб кўзингни очдинг деб ўйладим, бир зум мен сени севади деб ўйладим... Кўзимни менга жон бахш этувчи товуш йўқолиб қолгани учун ахтариб очдим. Мен кўзимни Ноани ахтариб очганман. Мерседес РОН – Мен сенга ҳеч қачон озор беришни истамаганман, София. Охирги йил сен билан... Сен мениннг тунимни ёритган нур толаси бўлдинг. София чуқур нафас олиб бош силкиди. Менга яна назар ташлаганда буни тушунганини пайқадим. София бирор нарсани тушунтиришга ҳожат сезмайдиган зукко, ҳақиқий аёл эди. Агар менинг ҳаётимга Ноа кириб ўз йўлида тўс-тўполонини чиқариб, юрагимни эгаллаб олмаганда, севишга арзийдиган ягона аёл. У эгилиб менинг лабимнинг бир бурчидан оқилона, оҳиста бўса олди. – Сени соғ эканингни кўриб хурсанд бўлдим. Мен бош силкидим. Мен унинг рўмол ва сумкасини олиб палатадан чиқаб кетганини кузатдим. Йўлимдаги яна бир дарча ёпилди. Мени Ноа билан бошламоқчи бўлган ҳаёт йўлининг очиқ эшиги кутаётган эди. Менинг хатоларим. Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling