Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet57/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

55
Н и к

Туғилган кун тантанасидан кейин Эндрюнинг хонасини жиҳозлашга киришдик. Ник мени кузатиб борди ва зарур нарсалар: столча, кўпроқ роботга ўхшаб кетадиган чиройли аравача ва яна минглаган кераклигини мен билмаган буюмларни онам ёрдамида олдик.


Тантанада бизга кўп нарса беришди, ичида қиммат нарсалар ҳам бор, чунки бизнинг дўстлар барчаси миллионерлар... Бола ҳали туғилгани йўқ, аммо барча нарсани тахт қилиб қўйиш керак, шунда менинг кўнглим ўрнига тушади, кўпчилик танишлар ҳам шундай масла-ҳат беришарди.
Баъзида мен ўзимни танимай қолардим, чунки ҳиссий зўриқишларим рўй берар, Никни ақлдан оздирар, аммо у етарлича чидамли эди. Зўриқиш сабабларидан бири мени таъқиб қилаётган Майкл эди. Ундан қандай қутилсам бўлади. Чора тадбир ўйлаб, охири, унинг акаси Чарлига қўнғироқ қилдим. Унга бу мен учун қийин бўлса ҳам ортиқ дўст бўлолмаслигимизни, Ник билан муносабатимиз муҳимроқ эканини, уни бузишни истамаслигимни билдиришим зарур эди. Мен бу телефонда айтилмайдиган гап эканлигини билдириб, кундузи кафега келишни таклиф қилдим. Аммо у ўз уйини учрашув жойи қилиб кўрсатди. У ерда Майкл бўлмаслигига қасам ичгач, мен рози бўлдим.
Чарлининг ўзи эшикни очганда, хурсанд бўлдим, бир сония ўтгач, биз қучоқлашиб кўришдик, менинг аҳволимга кўра бу анча мушкуллик туғдирди.
– Сен ҳар қачонгига қараганда жозибалисан, – деди у мени шубҳалантириб. Мен кўзимни олайтириб уйга кирдим. Беихтиёр бир неча бор Майкл даволаш пайтида мени онгсиз ҳолатга келтирган машъум хотиралар эсга тушди.

Менинг хатоларим

Чуқур нафас олиб ўзимни босдим, нима учун келганимни эслаб тинчландим.
Чарли мен кўрсатган муносабатдан заҳмат чекканди. Албатта, у билан муносабатни тўхтатмаса бўларди, лекин шу дамгача йўналиш тўғри кетмаётган эди. Николас билан ажралганимиздан кейин мен ёмон томонга оғиб ўзим билан ўзим ўралашиб қолдим. Мен унга яхши дўст бўлолмасдим.
У университетни ташлагани ва беш ой қайта тиклаш марказида даволанганини гапирганди. Чарли арақпараст бўлиб қолганди, мен шу пайтгача унда такрорланиш рўй берганини билмаганимга афсусланаман. У ҳеч қачон ўзини бунчалик яхши сезмаганини, бу ойлар уни бошқа кишига айлантирганини гапирди.
Суҳбат биз ўша мавзуга теккунимизга қадар яхши, силлиқ кетди.
– Биламан сен менинг укам ҳақида эшитишни ҳам истамайсан, аммо қасам ичиб айтаманки, у сенга қилган барча ишларидан афсусда, Ноа, – у илтижоли боқди. Ун-га ўзидан кўра Майклни кечиришим афзалдай кўринди.
– Уни яна факултетга қабул қилишди, энди у психика-сида нуқсони бор бир нечта талабалар билан ишлаяпти,
Биласанми, уларга жуда катта ёрдами тегяпти.
– Биламан у сенинг уканг, Чарли. Аммо мен уни орқада қолдиришни истайман, тушунасанми? Мен жуда ачинаман, аммо сени ҳам орқа йўлда қолдиришга тўғри келади. Мен Майклнинг ёнида туриб таваккал қилишни истамайман. Сени ишонишингга умид қиламан.
Чарли хафа бўлиб бош қимирлатди.
Сен яна Николас билансан, хурсандман, бахтли кўриняпсан.
– Раҳмат, – дедим уни қаттиқ қучиб. – Сен яхши дўстсан, раҳмат.
Мен унинг уйидан оғир ўй билан чиқдим. Хайрлашишни ёқтирмас эдим. Аммо энди янги ҳаётни бошламоқчиман. Ник янги ҳаётни нолдан бошлашга эришибди, мен ҳам шундай қилишим зарур.

Мерседес РОН


Мен уйга қайтганимда бошим озгина айланди, шунинг учун дарҳол ухлагани ётдим. Ник ишдан икки соат ўтгач, қайтди ва ҳар кунгига қараганда ўзини сипо тутганини сездим.


– Кондиционерни қўйсак қарши эмасмисан? – кара-
вотга ётганча галстук ва пиджагини ечди, сўнг мен айтган нарсани қилди. Кейин менинг олдимга келайми- келмайми деб иккиланиб турди.
– Ноа, биламан сен уникида бўлдинг, – деди мени тамом ҳайрон қолдириб. Мен баданимдан совуқ тер чиққанини билдим.
– Нима?
– Стив...
"Албатта, Стив. Вой ахлат!"
– Мен Чарлиникида бўлдим, шунчаки гаплашдик холос. Энди муносабатимиз буткул узилганини айтдим.
Ник жағини қаттиқ қисди.
– Сен Чарлиникига бординг, қайтиб келганингдан кейин ҳолинг ёмонлашди. Балки у ерда кимдир бўлгани, сени шу ҳолга келтиргани билан боғлиқдир?
– Нима? Йўқ? – мен кўрпадан ирғиб турдим. Шу пайт орқамни қаттиқ оғриқ кесди, мен нафас ололмай қолдим.
– Ноа? – Ник ҳаяжон билан каравот олдига югуриб келди. Ранги оқариб кетди.
Мен чуқур нафас олдим. Оғриқ қандай пайдо бўлган бўлса, шундай тез ғойиб бўлди.
– Тинчлан, мен яхшиман, – дедим болишга суяниб.
– Сенга ёмон бўлди, – пайқади у, – сен оқариб кетдинг, терладинг.
Унинг бармоқлари пешонамдаги ҳўл соч толаларини тепага сидирди.
– Сени безгак тутди, Ноа, титраяпсан, – ҳаяжон билан сўзлади.

Менинг хатоларим


– Йўқ... Мен соғман, тўғри гап, озгина чарчадим …


Мен уни Чарлининг уйига борганимга ғазаблангани ва менинг соғлиғимга бўлган безовталиги орасида қий-налганини кузатдим. Унинг қийналишини, мени ваъдани бузди деб ўйлашини истамас эдим.
– Ник… Мен ҳақиқатдан ҳам Майклни кўрганим йўқ.
– Мен уни кўрган ё кўрмаганинг учун эмас, менга ҳатто бир оғиз айтмасдан унинг уйига борганинг ғаза-бимни келтиряпти. Мен сен билан боришим, уни урмаслигим мумкин эди, билдингми?
Мен уни тинчланада деб ўзимни жилмайишга мажбур қилдим.
– Мен Чарли билан бошқа учрашмасликни ўйладим, шунинг учун уйига бордим, у изоҳларимни тинглади.
Николас менинг кўзларимга тикилди, кейин эгилиб пешонамдан ўпди. Бўса сал узоқроқ давом этди. Шу баҳона у танам ҳароратини ўлчади.
– Мен соғман…
Худди менинг гапимга қарши чиққандай, орқамда қаттиқ оғриқ турди.
Мен кўзларимни юмдим.
– Ник… Қўрққанимдан қичқириб унинг қўлини тутдим.
Мен шу ердаман,– деди мен илгари ҳеч эшитмаган ҳадик тўла оҳангда.
Мен шу заҳоти кўрпага қуладим.
– Шифохонага борамиз.
– Йўқ, керак эмас. Бу сохта тўлғоқ, мен яхши, бу… – мен жумлани тугатишга улгумай яна оғриқ турди. Буни-си яна ҳам кучли бўлиб, мени икки букиб қўйди.
Мен тишларимни маҳкам қисдим, мендаги қаттиқ оғриқни фош қилаётган хоин кўз ёшимни тутишга уриндим.
– Нима бўлаётганини билмадим…
– Ўйлашимча, сенда тезда туғуриқ бошланади, Ноа, – деди у каравотдан турар экан. Мен унинг қўлидан қаттиқ тортдим.
– Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас… – мен уни ўзимга тортдим, – ҳали эрта…
Мерседес РОН

Худди шу вақт тақдир ҳазил қилгандай менинг сонларим, тагимдаги чойшаб ҳўл бўлди.


Мен чўчиб кўзимни очдим.
– Ноа сенга нима бўлди?! Сен мени қўрқитяпсан.
Мен нафасимни ичимга ютдим
– Назаримда сув оқди.
Мен чойшабни кўтариб ҳўл бўлганини пайқадим, нафас олишим тезлашди.
Мен ҳали тайёр эмасман, бунга тайёр эмасман.
Ник мени кўтариб ваннага олиб кирди. Мен шундай қўрқиб кетган эдимки, унинг бамайлихотир туришини кўриб хурсанд бўлдим. У мени чаноққа ўтқазиб юзимни икки қўлида тутди.
– Нафас ол, ол, Ноа, – деди кўйлагимни ечар экан.
– Мен ўзимни ёмон ҳис қилар, титроқ товушда ўнтардим.
Ник мени аҳволимни тушунмай ҳайрон қаради.
– Душга тушишни истайсанми?
Мен бошимни қимирлатдим, у сувни очди ва иссиқ эмаслигини қўл тутиб билди.
– Шу ерда тур, – у ташқарига чиқиб бир неча сониядан сўнг тоза кийимлар билан келди. Менга қолган кийимларимни ечишга кўмаклашди ва душнинг илиқ суви остида қолдирди. Бир неча дақиқадан кейин мен ювиниб бўлдим. Ник мени юқоридан пасига қараб сочиқда артди.
Мен тўла кийиниб бўлгач, янги оғриқлар қўзғалиб қимирлатмай қўйди. Бу қўрқинчли ва кучли оғриқ эди. Инграб уни тезроқ ўтиб кетишини истадим.
– Шифохонага борамиз, Сепкилой – деди у оғриқ ўтиб одатдагидек нафас ола бошлаганимда пешонамдан ўпиб.
Мен оғриқнинг яна такроридан чўчиб бош силкидим.
Бола ҳали тайёр эмас эди…

Менинг хатоларим



Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling