Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Учинчи қисм Тескари ҳисоблаш
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
Учинчи қисм
Тескари ҳисоблаш Менинг хатоларим 33 Н о а Кутубхона тўлиб тошганди, сессия яқинлашар, ҳамма имтиҳонларга тайёрланарди. Мен бу ерда қанча вақт бўлишимни билмас эдим. Мен даразалардан узоқроқ бўлган столни танладим. Шунда фикрим кўчада қишнинг сўнгги кунларидан хурсанд бўлиб кетаётган кишиларни кўриб фикрим чалғимайди, кўнглим бузилмайди. Женна менинг ёнимда ўтирар, тўғри келган томон, нарсага қарардию олдида очиқ турган биология дарслигига қарамасди. – Бўлдими? – у саккизинчи бор сўради. Мен ғашим келиб унга қарадим. – Юр, Ноа , бу даврда мен ҳаммасини ёд олар эдим. Мен чуқур нафас олиб, иложим йўқ жилмайдим. – Бўпти Женна биттадан кофе ичамиз, фақат тезроқ, Женна, мен жиддий айтяпман. Менинг дугонам оғзи қулоғида жилмайди, буюмлари-мизни йиғиштирди ва биз бу ихтиёрий қамоқхонани тезда тарк этдик. Ташқарига чиққач мен тезда қоронғи тушишини бил-дим ва дарахтларни силкитаётган муздек шамолдан қутулиш учун ўзимни ўзим елкамдан қучиб йўлда давом этдим. Мен кутубхонада жуда кўп вақтни ўтказдим, натижада, вақт ҳисобини эсдан чиқардим. Икки ой мен "ЛРБ"да ишлаш мени кўп нарсага ўргат-ди. Аммо энди имтиҳонлар яқинлашган пайтда хурсанд бўлдим, энди бутун вақтимни уни яхши топшириш учун сарфлашим мумкин. Мен етарли маблағ тўпладим, ҳеч бўлмаса бир неча ой тирикчиликке етади. Саймон менга худди ўз ишимдай бошқа компаниядан лавозим топиб бермоқчи бўлди, мен ундан ниҳоятда миннатдор бўлдим, ҳозирча, мана шу юришим яхши. Кейин бизларнинг ора-мизди бирмунча ...таранглик пайдо бўлди. Мен унга рос-тини гапириб Ник билан муносабатимиз тугагани йўқ, Мерседес РОН бирмунча вақт ёлғиз бўлишим керак дедим. Биз гоҳ-гоҳ дўстона учрашиб турдик: у машинасида келар, бирор ерга бориб овқатланардик, ёки дўстлар билан уюшиб овқатланардик, суҳбатлашиб кўнгилхушлик қилардик. Женна кутубхонадан чиқишда мени қўлимдан тутди ва энг яқиндаги кофейнига кирдик мен учта кофе ва пон-чик буюртма бердим, Женна қайноқ шоколад олди. Биз паркдаги курсилардан бирига ўтириб озгина танафусда роҳатланиб ўтирдик. – Мен сени Лайоннинг туғилган куни тантанасига таклиф қилмоқчиман. Бизнинг уйда ўтириш уюштира-миз. Жуда ажойиб бўлади, чунки буни кутгани йўқ. Мен унга фақат кечки овқатга келаман, чунки кейинги куни муҳим имтиҳоним бор дедим... Алдадим, чунки мен индинга тугатаман, уйга келганда кутилмаган совға қилмоқчиман. Мен бу манзарани кўз олдимга келтириб, кулдим. – Қачон? – сўрадим кофедан бир хўплаб. – Икки ҳафтадан кейин, мен сени олдиндан таклиф қиляпман, шунинг учун келишинг шарт! У мени ишонтириш учун бор кучини сарфлашини кўриш қизиқ туюлди, охири мен боришимни айтгач, ен-гил тин олди. Мен кўп ҳаяжонга тушганим йўқ, кўпроқ чарчаган эдим, ҳатто кофе мени тетик қилмади, шунинг учун озгина кўнгил очиш фойдадан ҳоли бўлмайди. Биз озгина ҳар соҳада гаплашдик. Женна яқинда Лайонни кўргани қўлида болға билан ниманидир тузатгани , кай-фияти ёмон эканлигини гапирди. Кимгадир бу аҳамият-сиз кўриниши мумкин, лекин яқинда Женна айни шу болға билан бармоғини синдириб олган ва эри қайтиб асбобларни ушламасликни қаттиқ тайинлаган эди. Мен Женна бунга эътибор бермай ўзини билганича, ўзининг қоидалари бўйича иш тутиши менга қизиқ туюларди. Менинг хатоларим – "Асбоблар меники, менинг қоидамга бўйсунасан!" деб қичқиришини кўрсанг эди. Мен кўзимни юмиб ўтирар эканман менинг туалет столимни ўзи тузатди. Бу усулим яхши а? Мен ундан илтимос қилганимда , қўлим текканда тузатаман деди, қўлимда болғани кўриб тезда келди ва бошлаган ишимни шу заҳотиёқ давом эттирди.
Мерседес РОН мени ўз йўлига солишга мажбурлаш учун қилинган экан.
Майкл деярли Женнага қарамас, унинг нигоҳи менга қадалганди. – Бу нарса рўй берган заҳотиёқ Ноа арз қилса, таъсир этган бўларди... Буни амалга оширмади, демак, сизларда менга қарши ҳеч қандай исбот йўқ. Мен унинг устидан судга шикоят қилмай тўғри қил-дим деб юрардим. Энди у олдимда бепарво, менсимай, ҳатто, бирмунча устунлик ҳис этиб, яширин ғазаб билан турганини сезиб хато қилганимни пайқадим. – Кетдик, Женна, – дедим бу ердан тезроқ силжишга ҳаракат қилиб. – Ноадан узоқроқ юр мени эшитяпсанми? – огоҳлан-тирди Женна менинг гапимга қулоқ слмай. Майкл тентакнамо илжайиб, бизга такаббурона назар ташлагач, яна менга юзланди. – Сен жуда гўзал бўлибсан. – Келган жойингга йўқол, – жавоб қилдим ва ғазабим жўш урганини ҳис этдим. Жавобни кутмай, унинг бўйнига чанг солмасин деб Женнани ушладим. Агар калласини узиб олса яхши бўларди. Биз бош корпус эшигидан кириб яшириндик. Бир неча қадам ташлаб, у бизни кўрмаганига ишонгач нафасим қисилиб дуч келган курсилардан бирига ўзимни ташладим. Женна ёнимга ўтирди ва мени тинчлантириш учун гапира бошлади: – Нимага у қайтиб келди? Нимага? Мен Майкл баъзи йигитларга ўхшаб хира шилқим, менга зиёни тегмайди деб ўзимни ишонтирар эдим. У жўнаб кетгандан кейин буни мен учун қилди, мени ортиқ азоб чекишимни истамади, мени ўзидан қўрқмасин деди, менга ғамхўрлик қилди деб ўзимни ишонтирган эдим. Энди мен унинг қайтиб келганини кўриб нимадир менга бу яхшиликдан нишон бермаслигини гапиргандек бўлди. Мерседес РОН Мен нимадир қилиш, кимгадир айтишни ўйладим. – Мен Лайонга қўнғироқ қиламан. – Бу ҳақида ҳатто ўйлама ҳам, – қўлидан телефонни тортиб олдим. – Биз нимадир қилишимиз керак, – Женна ўзини унутиб қизишиб кетди. – Йўқ, ҳеч нарса қилмаймиз. У Чарлини йўқлаб кел-дим деди, ишонаман, яқинда кетади. Женна, орадан кўп вақт ўтди, у мени ўйлаб келмаган. Худди мен мулоҳаза қилишни йўқотиб қўйгандек у менга ишончсизлик билан қаради. – У сен билан қандай гаплашганини эшитдингми? Мен бош ирғаб ўрнимдан турдим. Бирданига мени қаттиқ ўхчигим келди. Эски нохуш воқеаларни эслш кайфиятни бузади , айниқса ҳозир. – Мен муаммо бўлишини истамайман, Женна. Ўтиб кетган нарсани кавлашни, айниқса Лайон кўришини, таниган одамига ҳикоя қилишини ёқтирмайман. Биз ҳеч нима қилмаймиз. Кел, бу мавзуни ёпайлик. Женна нимадир демоқчи эди, мен ушлаб қолиб яна сўзладим: – Яхши, мен эҳтиёт бўламан. Агар менга ёқмаган бирор нарса кўрсам, у яна яқинлашса , дарҳол сенга айтаман ва биз биргаликда полицияга борамиз, сен бўлган воқеаларни гапириб гувоҳлик берасан. Ҳозир ўқишга борайлик, юр. Женнанинг аччиғи келди, кутубхонага қайтишдан олдин куюниб сўзлади: – Ўтган сафар сен мени бўлган ишни ҳаммадан яши-ришга мажбур қилдинг. Агар бу итнинг боласи яна пай-до бўлса, биринчи қиладиган ишим Николасга қўнғироқ қилиш бўлади, уқдингми? Мен бу пўписани ҳеч нарса демай ичимга ютдим. Майкл билан учрашганимиздан бир неча кун ўтгач мени хавотир ўраб олди. Мен бу ҳисни яширишга уриндим, биринчи ўринда янги квартирага кўчиш учун Менинг хатоларим буюмларимни жойлай бошладим. Яқинда имтиҳонларни топшириб бўлдим, менда кўчиш учун вақт пайдо бўлди. Квартирам кампус ташқарисидаги чордоқ эди. Мўъжаз ҳудудда кичик ошхона, меҳмонхона ва хобхона бор. Буни мақтайдиган жойи йўқ, аммо мени шунга имконим етди холос. Маблағим оз, тежашим зарур. Аммо янги жойда сув муаммоси бор. Уни тўғрилаш учун бир ҳафта кетар экан. Мен уй эгасига бошқа ерга кетаётганимни айтдим ва Женнадан то таъмир тугагунча уйида қўноқ бўлишга рухсат сўрадим, дарҳол рози бўлди. Бир оздан кейин меникига келишини ва юкларни янги уйимга элтишда кўмак беришини айтди. Мен бир нарсани, ёрдамга у Лаймон билан келишин ҳисобга олмаган эканман. Эшикни очган пайтимда уни кўриб ҳайрон қолдим, биз анчадан бери учрашмаган эдик, кўрганимдан хурсанд бўлиб сўрашдим. – Ишларинг қалай, Ноа, улкан қўллари билан мени қамраб кўришди. – Раҳмат, Лайон, ёрдамга келиб овора бўлибсан, сени безовта қилдим. – О... йўқ, безовта бўлиши зарур эди, мана,– Женна янги маникюр қилинган лола ранг бармоқларини силкиб намойиш қилди. Мен кўзимни пирпиратиб маъқулладим ва Лайоннинг юк машинасига олиб чиқишимиз лозим бўлган юк тўла қутиларни кўрсатдим. Майда қоғоз қутиларни мен билан Женна олиб чиқадиган бўлдик, катта оғирларини олиб чиқишни Лайон заммасига олди. Менга ёқмаган шу бўл-дики, кичик қутилар, катта қутиларга қараганда кўпроқ, бизга иш кўпроқ эди. Мен навбатдаги китоб тўла қутини кўтарганимда белим "чим" этди, орқамда қаттиқ оғриқ сездим, эгил-ганимча қотиб қолдим, инградим. – Нима бўлди? – мени эгилиб турганимни кўриб Лайон сўради. Женна бизга бепарво бўлди, аммо юзим оқариб кетган, шекилли, кўриб ваҳимага тушиб қичқирди: Мерседес РОН – Ноа! Мен оғриқ ўтдимикин деб текшириш учун чуқур нафас олдим, аранг полга ўтириб олдим. – Мен белимни оғритиб олдим, майли ҳаммаси жойида, – дедим титроқ товушда. – Нимага оғир қутиларни кўтардинг?! Бу ахир Лайоннинг вазифаси-ку, тентакча. Устимга ёғилган Женнанинг жаврашларига бепарво турдим, оғриқ танамни зирқиратиб секин пасаярди. Лайон ёнимга ўтириб менга тикилди. Унинг кўзи ишониб бўлмайдиган даражада яшил бўлиб, қора териси билан ажойиб уйғунлак ҳосил қилиши менга ёқарди. Женна ўзининг тўй нутқининг ярмини унинг кўзларига бағишлагани бежиз эмасди, улар чақнарди. – Тура оласанми? – сўради у, аммо бу вазифа менга бажариб бўлмайдигандай туюлди. – Эм...м... – мен бир неча сония иккиланиб турдим, лекин ўзимга ишонмадим. Женна бошини чайқади, Лайон орқамни силади. Мен мустақил туришга уриндим. Аммо оғриқ қорнимга ҳам ўтди, инграб букилиб қолдим. Назаримда орқамга ўткир пичоқлар санчилгандай бўлди. – Белинга зиён етибди, дугонажон,– деди Женна – Мен сени машинага олиб чиқаман, уйда ётиб дамингни оласан. Ҳач нарса эмас, оғир қутини кўтардинг холос, оғриқ ўтиб кетади. Мен бош ирғадим, бошқа гапира олмадим. Оғриқ... ярамас оғриқ жуда қаттиқ бўларди. Лайон мени олдинги ўриндиққа ўтқазди ва машинага юк ортишни тугаллади. Биз йўлда кетар эканмиз, мен фақат бир нарсани илтижо қилдим: тезроқ текис, юмшоқ, илиқ ўринга бориб ётсам. – Агар истасанг, ўзимнинг массажчимни чақираман, Менинг хатоларим у моҳир, нима қилишни, сенга қандай ёрдам беришни яхши билади, – Женна орқа ўриндиққа жойлашганча зангори тусда бўялган лабига "эмэндэмс" суркади.
Мерседес РОН Орадан икки соат ўтиб жиддийроқ нимадир бўлганини пайқадим. – Ноа, мени қўрқитяпсан, – Женна мани оғриқдан қандай тўлғанганимни кўриб хавфсиради. – Мени шифохонага олиб бор, – титраган товуш билан илтимос қилдим. Машинагача етиб бориш азобли бўлди, аммо энг яқин шифохонагача етиб бориш ундан ҳам азоблироқ бўлди. Етиб келгач, мен амаллаб залга кирдим. Женна рўйхатга олиш жойида туриб бизга берилган формани тўлдирар экан, мен хийла сиқилдим. Кейин биз яна-яна кутдик. Шу пайт менда ғалати ҳолат рўй берди. Ҳамон асабийлашиб ўтирар эканман, оғриқ кучайгандан кучайди. Бехосдан пастга қараган эдим иштоним пойчасида қизил доғ кўрдим. Женна қичқириб юборди. Бундан кейин мен кўрган нарсам креслода ўтирганим бўлди. Мени интенсив даволаш хонасига олиб боришар-ди, Женна ташқарида қолди. – Азизим, мени эшитяпсанми? – ҳамшира менинг кийимларимни ечиб, шифохона халатини кийдирар экан сўради. – Доктор ҳозир келади, унгача сен менинг бир неча саволимга жавоб беришинг керак... Мен ҳамширага қарадим, унинг сочи сариқ, тўладан келган. У "Алиса мўъжизалар мамлакатида"ги эгизак бақалоқ қизалоқларга ўхшарди. Аммо бу қиз эмас аёл бў-либ тинмай мен билан гаплашарди. – Сен нечанчи ҳафтадасан? – сўради у. – Йўқ... бу мен билан бугун содир бўлди. Ҳамшира менга қовоқ солиб қаради ва яна савол берди... Бу савол мени ҳақиқатга рўпара қилди, гўё ўнинчи қаватдан пастга қулатди, ерга тушиб парча-парча бўлдим. – Нима, нима деяпсиз? – сўрадим титроқ товушди. Ҳамшира менга аввал таажжубланиб, кейин ачиниш билан тикилди. Менинг хатоларим – Азизим, сени ҳомиланг тушиб кетганга ўхшайди. Бу аёл нима деб валдираяпти? Худойим-эй! Атрофда ҳамма нарса музлаб қолгандай бўлди ва "тушиб" сўзи бошимга катта болға билан ургандай бўлди. "Тушди","тушди", "тушди"... Мен бу сўзни хаёлда неча бор такрорласам ҳам буни бўлиши мумкин эмас. Чунки "тушиш" учун ҳомиладор бўлиш керак, мен бўлганим йўқ. – Врач ҳозир келади... хафа бўлма, ҳаммаси яхши бўлади. Нима яхши бўлади? "Тушди" сўзининг маъноси ўзи даҳшат, ундан қандай яхшилик кутиш мумкин? Мен эслай бошладим, бармоқларим билан санадим, ой ва саналарни ҳисоблаб яна ўша қарорга келдим: бўлиши мумкин эмас. Бу билан ўзимни пича босиб олдим, кўриниб турибди, бу ҳамшира ҳамма нарсани билмас экан. Мен унга қутилар ҳақида гапирмадим. Аслида оғир қутилар туфайли менда худди “тушдига” ўхшаш белгилар пайдо бўлганлиги аниқ. Чунки бўлиши мумкин эмас, тўғрими? Охиргидан... жуда кўп вақт ўтиб кетди... Эшик очилиб мени эзаётган ўйлардан халос этди, ўрта ёшлардаги врач кириб саломлашди. – Мисс Морган ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз? – сўради у яқинроқ келиб. Мен жавоб бермадим, у ишора билан ётишимни таклиф қилди. – Мен сизни УЗИ қиламан, бўптими? – менинг тунги кўйлагимни ҳимариб қорнимни диққат билан текширди. – Мен ҳомиладор эмасман, – тушунтирдим мен ва буни хаёлимда тўти каби такрорлай бошладим. "Мен ҳомиладор эмасман", "мен ҳомиладор эмасман", "мен ҳомиладор эмасман"... Доктор бир неча дақиқа менга ҳайратланиб қаради. – Хўп, биз буни бир неча секунтдан кейин биламиз,– деди у ёнимга ўтириб ва ултра товуш аппарати бор стулни яқинроққа тортди. Мерседес РОН – Гел озгини совуқдай туюлади, аслида мўътадил.
Охирги бир неча ойда улар унча узоққа чўзилмади. Мен ўйладимки... – Сиз ҳомиладорликка қарши таблетка ичасизми? – сўради у. – Ҳа мен ойликларни бир меъёрда сақлаш учун ичиб тураман. – Канда қилмайсизми? "Ифлос!" – Баъзида унутиб қўяман, аммо эртасига оддий дозада ичиб оламан... – Билишимча, улар таъсир этмаган, аммо бу асосийси эмас. Асосийси , сизда ҳамиша ҳомилани тушаш хавфи мавжуд бўлган. Мен яна экранга қарадим. Худойим, бу жажжи... бу жажжи борлигини билмаганман, ҳатто ичимда катта бўлаётганини гумон қилмаганман... У ҳақида ҳеч қандай ғамхўрлик қилмадим... Худойим... Мен алкогол ичдим... – Доктор... Мен билмаганман...тушунмаганман... Мен ҳатто уни пайқамадим... У мен ўзимни босишга уринганимни кузатиб турди. – Тинчланинг, хўпми? Биз сиз ва болангиз яхши бўлиши учун барча керак бўлган текширишларни ўтказамиз. Сизга ўхшаганлар кўп бўлади, айтсам ҳайрон бўласиз. Ўзгариш одатда учинчи ёки тўртинчи ойдан бошланади. Чунки ўн икки ҳафта ичида бачадон тоз суяги ичида бўлади, ҳомила катта бўлиб бу ҳудуддан чиққач ҳомиладорлик кўзга ташланиб қолади. Сизда қон оқиш бор, шунинг учун шифохонага ётқизамиз. Сиз то тузалиб оддий ҳолатга келгунча кучаниш, асабийлашиш мумкин эмас. Тушунаман, сиз эндигина ҳомиладор эканингизни билдингиз, шунга қарамай сиз тўлиқ ёти-шингиз, режимга амал қилишингиз лозим. Қон оқиши тўхташи билан мен сизни гинекологик кўрикдан ўтказаман, бачадон бўйнини ўлчайман. Агар ҳаммаси рисоладагидек бўлса, муддатидан олдин туғилиш бўлмайди "Муддатидан олдин туғилиш..." Мерседес РОН Худойим, мен ўзимни худди бирданига бошқа оламга, ҳавосиз бўшлиққа тушгандай ҳис қиляпман. Бу ерда "бола", "муддатидан олдин туғилиш", "бачадон ичи гематомаси","тушиш" каби маънисиз сўзлар бор. Мен врачнинг ҳозиргина айтган бир тўп гапларини ҳали тўла англаб етганим йўқ, зўрға аппарат экранидаги тасвир-ларни тушундим, мени бўлса турли-туман, то шу давргача эшитмаган терминлар билан кўмиб ташлашди. – Ҳамшира келиб сизга бир нечта саволлар беради, қўшимча муаммолар бўлмаслиги учун текширгани сиздан қон оламиз, ҳозир энг асосийси, гематомани йўқотишимиз даркор. Билишимча, сизда прогестрон паст бўлса керак, биз болани қўллаш учун барча чораларни қиламиз, розимисиз?! – гўё менга тасалли бергандай майин оҳангда сўзлаб, менга батафсил тушунтиришлар берди. Мен эса бунинг акси бўлиб ваҳима, тўлақонли ваҳими жазавасига тушдим. Шифохонадан қочиб кетгим, ўша бундан бир неча дақиқа бурун бўлган осойишта ҳаётимга қайтгим келарди. – Доктор... мен энди ўн тўққизга кирдим, мени она бўлиш истагим йўқ. У мулойимлик билан бош силкиб олдимга келди. – Бу сизнинг режангизга кирмаган эди... Биламан,–усталик билан гапимга жавоб берди. – Нима қилардик, бола бор ва уни тушиб кетиш хавфи ҳам бор. Сиз ёшсиз, олдингизда бир неча мушкул ойлар турибди. Сизга атро-фингиздаги кишиларнинг ғамхўрлиги керак. Сиз боланинг дадаси кимлигини биласизми? "Дада?" Николас Лейстер бу боланинг дадаси... ва у шаҳарнинг бошқа тарафида, бошқа аёл билан юрибди, мутлақо аниқ тушунча бериб, энди менинг ҳаётимнинг ярми бўлмас-лигини билдирган. – Мен...мен уни биламан, аммо унга айта олмайман... Шу пайт ҳамшира кирди, врач унга ўгирилди, менга нима қилиш ҳақида гаплашди. Врач мени қўллаш, Менинг хатоларим учун жилмайиб хайрлашди ва чиқиб кетди. У кетиши билан ҳамшира ёнимга келиб қўли билан оҳиста уриб эркалади.
Мерседес РОН Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling