Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet31/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

29
Н и к
Стив мени кўп квартирали уй эшиги олдида қолдириб кетди. Мен ўзимча бу уйнинг эшиги менга доим ёпиқ деб сўз бергандим, бу ерга қайтиб келмайман дегандим.
Бир йилдан кейин бу ерга қайтишим оғир бўлди: лаънати хотиралар мени ҳар бурилиш, ҳар бурчак, ҳар хонада кутиб турарди.
Ўша куни уни Саймон билан бирга кўриш мен учун юрагимга пичоқ уриш билан баробар эди. Яшамагур Саймоннинг башарасини пачоқлаб қўйишни жуда истардим. Унинг юзи, бўйни, лабидан бўса олганда тишларини тўкиб қўйгим келиб кетди.
Кейин мен уни деворга қисиб бор нарсани унутдим: биз ўтмишда нима бўлган бўлса баридан воз кечиш, ҳозир нимага тайёрланган бўлсак унутиш ва олға боришга тайёр эдик. Уни оғушимга олиш оҳанрабодай, тоза интилиш бўлиб қарши тура олмасдим. Аммо шу пайтда шарли чақмоқ каби нимадир бошимга урилди, бизнинг орамизда илгари пайқамаган кўринмас парда борлигини ҳис қилдим. Бу нима эди? Вақтми? Биз ўз ҳаётимизни қайта қуриб, борлиғича англаб бўлдик. Севги хотирамиздан ўчишни бошладими?
Шу маҳалда ўзимда қўрқув ҳис этдим, тушундимки бизнинг ажралишимиз ким томондан амалга оширилган, ниҳона таъқиб босим ўтказилган, мен ўйлаган мавҳум-ликдан кўра аниқ, борлиқ эканинини билдим.
Мен лифтга у ҳақида ўйлаб, унинг болиш, оқ чойшаб-ни қоплаган сочларини , унинг столида турган ёзган хатимни, доим сақлаб келаётганини хаёлдан ўтказиб чиқдим.
Унга бу хатни ташлаб юбор, ундаги сўзларнинг ҳеч қандай аҳамимяти йўқ деган чоғимда мен ўзимда эдим-ми? Ўзим бунга ишонармидим? Сўзларим маъносини
чиндан йўқотганмиди?

Мерседес РОН


Ҳа, бўлиши мумкин... У ёнимда бўлганда ўзимни бошқаролмай қолишимга қарамай, уни кўришни иста-маслигим, у билан бирга ўтказган хуррам онларимга қайтишни истамаслигим ҳақиқат, чунки бегона билан менга хиёнат қилди.


Эшикни очиб чироқ ёниқ эканини кўрдим. София диванда ўтириб телевизор томоша қилар, қўлида вино тўлдирилган бокал, столда шиша туради. Мен камзу-лимни ечиб диванга ташладим. У менга қаради ва мен нигоҳида кўнглимга ёқмаган ифодани пайқадим.
– Сен у билан бўлдингми?
Ёлғон гапиришга ҳожат йўқ, албатта, мен у билан бўлгандим. Бундай хулосага келиш учун кўп ақлли бўлишнинг ҳожати йўқ.
– Ҳа, унинг аҳволи ёмонлашди, уйига олиб бориб қўйдим, – унга орқа ўгириб ўзимга вино қуйдим.
Унинг шериги бор эди, Саймон унга ёрдам берса бўларди, Николас...
Саймон ҳақида ўйлаб, Ноа ким билан бўлганини кўз олдимга келтириб ўзимни тутолмай қолдим.
– Мени суриштиряпсанми, София?! – дедим шу алам ичида. – Сен биласан-ку мен ҳач кимнинг олдида ҳиссобот беришни истамайман, – "тақ" этказиб шишани қўйдим.
Софая ўрнидан турди ва дадил қадам ташлаб олдимга келди.
– Бизнинг ўйин, энди ўйин эмас, энди биз давом этти-ришни истасак, мени ҳисобга олишинг лозим, Николас. Ҳа, шунинг учун сендан сўраяпман. Илгари нима қилсанг, нима қилмасанг менга фарқи йўқ эди, бизнинг муносабатимиз аниқ бўлган, энди хийла вақт ўтда, ҳолат ўзгарди. Мен ўз гапингда туришингни истайман.
Мен унинг қора кўзларига диққат билан тикилдим ва ҳозир айтган гапларидан кўра кўпроқ маънони уқдим.
Мен бир қадам олдинга юриб унинг жағидан ушлаб оҳиста кўтардим, диққат билан қарадим.
– Мен ўз сўзимда турибман, – тасдиқладим ва бармиқларим билин унинг терисини майин силадим,
Менинг хатоларим

эркаладим. – Сен ҳам ўзингнинг сўзингда тур.


София бир лаҳза кўзини юмди, дарҳол очди, энди унинг нигоҳида майинлик, яширин маънолар кўрдим.
Хавотир олма, мен сени севишга интилганим йўқ.
Бу сўзларни айтиб нарироқ қочди ва менга орқасини ўгириб хонага кириб кетди. Мен май қуйилган стаканни охиригача шимирдим ва бамайлихотир унинг орқасидан эргашдим.
Энди берган ваъдани бажариш навбати менга келганди.

Мерседес РОН





Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling