Жиззах давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги


Download 0.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/34
Sana16.06.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1511835
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34
Bog'liq
13 Хидирова М автореферат (4) (2)

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тоғай Мурод ва бошқа 
муаллифлар асарларининг тадқиқот предметига мувофиқлиги, муаммонинг 
аниқ қўйилгани, илмий-назарий хулосалар биографик, герменевтик ва қиёсий 
таҳлил усуллари орқали асослангани, ишончли илмий-адабий манбалар, 
интернет маълумотларидан ҳам фойдаланилгани, тадқиқотнинг натижалари
тавсиялари амалиётга жорий этилганлиги билан белгиланади. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти юзага келган назарий хулосалар Тоғай 
Мурод шахсияти, ҳаёти, ижодий биографияси, бадиий ижод жараёни ва 
адабий қаҳрамонлари, асарларининг поэтик жилоларида намоён бўлувчи 
ўзига хосликлар ҳисобига ўзбек адабиётшунослигининг янги илмий-назарий 
маълумотлар билан тўлдириши билан белгиланади. 
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти олинган илмий қарашлар асосида XX-
XXI асрлар ўзбек адабиёти тарихи, адабий танқидчилик тарихи ҳамда 
ҳозирги адабий жараён фанлари бўйича дарсликлар, ўқув қўлланмаларнинг 
мукаммаллашувига, мутахассислик фанларидан маъруза, семинар ва амалий 
машғулотлар мазмунини бойитишга илмий манба бўлиб хизмат қилишида 
намоён бўлади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тоғай Мурод асарлари 
поэтикаси ва ижод жараёнининг ўрганилиши тадқиқи бўйича олинган илмий 
натижалари асосида: 
ижодкор бадиий тафаккури шаклланишида ҳаётий, биографик ва 
психологик омиллар, адабий-эстетик қарашларнинг тадрижий ривожи ҳамда 
адиб асарлари фольклор, этномаданий ва психогенетик манба ва омиллари 
ҳақидаги хулосаларидан 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 
рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини 
тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (ЎзРФА 
Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 25 декабрдаги 17.01/10-сон 
маълумотномаси). 
Натижада 
фундаментал 
тадқиқот 
лойиҳасининг 
фольклоршунослик ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ этишга 
бағишланган бобининг бойитилишига хизмат қилган; 
Тоғай Мурод асарларининг миллий мафкурамиз, маънавий, 
умуминсоний қадриятларимизга ҳамоҳанглиги кўрсатилган ва “Ойдинда 
юрган одамлар” қиссасидаги миллий урф-одат тасвирига, “Отамдан қолган 
далалар” романида Деҳқонқул образи характерига танқидчиликнинг нохолис 
муносабати мафкура билан боғлиқлиги ҳақидаги хулосаларидан Абдулла 
Қаҳҳор уй-музейида “Абдулла Қаҳҳор ва Тоғай Мурод асарларида миллий 
қадриятлар талқини” мавзусидаги илмий-амалий семинарда тадқиқот 
материаларидан 
фойдаланилган 
(А.Қаҳҳор 
уй-музейи 
2022 
йил


11 
17 февралдаги 01-07/15-сон маълумотномаси). Натижада ушбу анжуман 
Ўзбекистон МТРК томонидан бир неча марта намойиш этилди ва минглаб 
томошабинларнинг маънавиятини бойитишга, миллий қадриятларимизни 
ҳаққоний ёритган Абдулла Қаҳҳор ва Тоғай Мурод ижодига бўлган ҳурмат-
ихлосини оширишга ёрдам берганлиги эътироф этилган; 
Тоғай Муроднинг “Юлдузлар мангу ёнади”, “От кишнаган оқшом”, 
“Ойдинда юрган одамлар” қиссалари ҳамда “Отамдан қолган далалар”, “Бу 
дунёда ўлиб бўлмайди” романларининг яратилиш сабаблари, ҳаётий 
манбалар ёзувчининг Кундаликлари, мақолалари, архив материаллари 
асосида аниқланган хулосаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах 
вилояти бўлими томонидан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларда, ёш 
ижодкорлар билан ижодий учрашувларда “Тоғай Мурод асарлари поэтикаси 
ва ижод жараёнининг ўрганилиши” номли диссертация мавзусидан 
фойдаланилган 
(Ўзбекистон 
Ёзувчилар 
уюшмасининг 
2022 
йил
17 февралдаги 01-003/269-сон маълумотномаси). Натижада Тоғай Мурод 
ҳикоялари, қисса ва романларининг яратилиш жараёни ва ҳолатлари 
ўрганилиб, тингловчилар билими кенгайишига эришилган; 
адибнинг “Отамдан қолган далалар” романи ва Шароф Бошбековнинг 
“Темир хотин” комедиясидаги ўзбек деҳқони ҳамда ўзбек аёли образлари 
қиёсланиб, уларнинг ҳаётий манбалари, тарихий ва ижтимоий-эстетик 
аҳамияти хусусида ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Ойдин 
ҳаёт”, “Мунозара майдони”, “Ассалом, Ўзбекистон!” кўрсатувларини 
тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 
2022 йил 17 февралдаги 02-02-404-сон маълумотномаси). Натижада мазкур 
кўрсатувлар мазмуни янги илмий-адабий манбалар билан бойитилгани 
эътироф этилган. 

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling