Жиззах давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқот мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим


Download 0.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/34
Sana16.06.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1511835
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
13 Хидирова М автореферат (4) (2)

Тадқиқот мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим 
муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Диссертация 
Жиззах давлат педагогика институти истиқболли илмий-тадқиқот ишлари 
режасининг 2-сон “Ўзбек адабиёти, адабий танқиди тарихи ва бадиий 
маҳорат масалалари” (2017-2021) йўналиши доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади адиб истеъдоди ва шахсининг ўзига хослиги, 
бадиий маҳорати, асарларининг яратилиши, ижодий-услубий тадрижи ва ҳаёт 
ҳақиқатининг образларда акс эттирилиши жараёнларини тадқиқ қилишдан 
иборат. 
Тадқиқотнинг вазифалари: Тоғай Мурод ижоди, адабий-эстетик 
концепцияси шаклланишидаги ҳаётий, маънавий-руҳий илдиз-манбаларни 
адиб истеъдоди, шунингдек, етук асарларининг яратилиши жараёни билан 
узвий боғлиқликда ўрганиш; уларнинг ўз даври, бугунги бадиий-эстетик 
тафаккур ривожидаги ўрни ҳамда аҳамиятини кўрсатиш; 
Тоғай Мурод ижодий лабораторияси, қисса, романларини яратиш 
жараёни, уларда адиб биографияси, ижодкор шахсининг акс этиши 
масалаларини ёритиш;
тарихий ва ҳаётий воқеликни бадиий ҳақиқатга айлантиришда ёзувчи 
шахси, ижодий жасорати, маҳорати, ижод жараёни, илҳом онлари билан 
боғлиқликда намоён бўлишини ўрганишга эътибор қаратиш;
ёзувчи асарлари ва образларининг миллий бадиий-эстетик тафаккур 
анъаналар асосида яратилиши, улар нашридаги ўзгаришларни ўрганиш; 
адибнинг инсон, наботот, жамодот олами учлигини яхлитликда бадиий 
идрок этишини адабий анъана ва ўзига хослик асосида фольклор, мумтоз, 
жаҳон адабиёти контекстида ўрганиш; асарлар сюжети, композиция ва 
услубий такомиллашув жараёнини адиб ижоди ва тафаккури тадрижи 
яхлитлиги тарзида ёритиш;
адиб ижодига нохолис танқидий ёндашув, нообъектив қарашлар ўша 
даврнинг ҳукмрон мафкураси билан боғлиқлигини кўрсатиш. 
Тадқиқотнинг объекти: Тоғай Мурод қиссалари, романлари, ҳикоя ва 
мақолалари, уларнинг журнал, китоб вариантлари, 2018-2019 йилда “Шарқ” 
нашриёти томонидан чоп этилган уч жилдлик танланган асарлари, 
ёзувчининг Кундаликлари, архив материаллари, хат-ёзишмалари асосий 
8
Холмуродов А. Ўзбек қиссачилиги: тараққиёт муаммолари (ХХ аср сўнгги чораги). Фил.фан.д.дисс. –
Тошкент, 2008. –291 б.;
Тўлаганова У. Тоғай Мурод насрида ритм. Фил.ф.н.дисс.автореф. – Тошкент, 2005. –
52 б. 
Мирзаева З. ХХ аср адабиётининг Америкада ўрганилиши. II китоб. – Тошкент: Академнашр, 2020. –
267 б.; Сувонов З. Тоғай Мурод насрида образлар поэтикаси. Фил.ф.ф.д (PhD) дисс. автореф. –Тошкент, 
2019. –52 б.



манба сифатида танланди. Адиб замондошлари томонидан битилган “Мен 
қайтиб келаман” номли хотиралар тўплами каби ёндош манбалардан ҳам 
кенг фойдаланилди. 

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling