Жиззах давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи рhD


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-


Download 2.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/26
Sana03.12.2023
Hajmi2.97 Mb.
#1797497
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
5 Тугалов Ф

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-
нинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан 
ва технологиялар ривожланишининг I. «Ахборотлашган жамият ва демокра-
тик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий 
ривожлантиришда, инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни 
амалга ошириш йўллари» устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Замонавий таълимни 
модернизация қилиш таълим жараёнининг мақсадини белгилаб беради. 
Таълим тизими – бу воқеликни идрок этишнинг етакчи усули, оммавий онг 
даражасига етказишнинг ўзига хос механизми бўлиб, у шахсда дунёқарашни 
шакллантиришни таъминлайди. Республикамиз олимлари Б.Мирзахмедов, 
М.Джораев, Р.Бекжонов, Б.Ахмадхўжаев, А.Бойдедаев, С.Қаҳҳоров ва 
бошқалар томонидан илмий билишнинг методологиясига оид илмий- 
тадқиқот ишлари олиб борилган. Компетентлик, компетенцияларни 
шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари ҳамда уларнинг 
шаклланганлик 
мониторингига 
оид 
мулоҳазалар, 
мантиқий-илмий 
тафаккурини ривожлантиришда компетенциялар тизимини шакллантириш
баҳолаш методлари ва диагностикаси тизимини такомиллаштириш 
масалалари Н.А.Муслимов, У.И.Иноятов, Ж.Э.Усаров, Ю.М.Асадов, 
Н.Ш.Турдиевлар томонидан илмий талқин қилинган. 
МДҲ давлатлари педагог ва психолог олимлари Ш.А.Амонашвили, 
П.Я.Гальперин, В.В.Давыдов, Е.В.Власова, В.Ф.Шаталов, Д.Б.Эльконинлар 
ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришга оид илмий-татқиқот 
ишлари олиб борганлар. В.Д.Шадриков, В.А.Болотов, Ю.Г.Татур, 
А.Л.Андреевларнинг тадқиқот ишларида талабаларни компетенциявий 
ёндашув асосида ўқитишнинг психологик-педагогик жиҳатлари, жумладан, 
мутахассислик моделини умумметодологик ёндашувлар асосида ишлаб 



чиқиш ва шахсни ижодий ривожлантириш каби муаммоларни ҳал этишга 
қаратилган. Олий таълим тизимида талабаларни компетенциявий ёндашув 
асосида 
ўқитиш 
жараёнига 
инновацион 
дидактик 
ва 
ахборот 
технологияларини татбиқ этиш муаммолари Е.В.Чуб, В.Мясников, 
О.Е.Лебедев, Д.И.Иванова, О.А.Козырова, А.Ташкинов, В.Е.Гаибова, 
А.В.Хуторской, Т.Б.Беляева ва бошқа педагог олимларнинг илмий-тадқиқот 
ишларида ёритилган. 
Хорижий мамлакатларнинг педагог олимлари Дж.Равен, С.Уидетт, 
С.Холлифорд, Д.Гaнс, А.Стуф, А.И.Субетто, Дж. Эрпенбеклар томонидан 
талалабаларни компетенциявий ёндашув асосида ўқитиш сифатига ва 
самарадорлигига доир муаммоларга қаратилган тадқиқот ишлари амалга 
оширилган. 

Download 2.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling