Жиззах давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD
Download 1.19 Mb. Pdf ko'rish
|
15 Тошпўлатова-Дилором
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзунинг ўрганилганлик даражаси.
Тадқиқотнинг
республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожланишининг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Жаҳон адабиѐтшунослигида ижтимоий онг шакллари ва унинг индивидуал кўринишдан бошланиши борасида олиб борилган тадқиқотлар мавжуд. Дунѐ мамлакатларининг файласуф-эссеистлари орасида муаллиф онгини ифодалаш талқинига доир қатор олимларни учратиш мумкин. Жумладан, А.А.Потебня, Д.Н.Овсянко- Куликовский, А.Г.Грофеьд, Л.С.Виготский, М.М.Бахтинларнинг психоаналитик; В.Шкловский, В.В.Виноградов, В.М.Жирмунский, Ю.Н.Тинянов, Б.В.Томашевский, Г.О.Винокур, Клод Леви-Стросс, Л.С.Выготский, Р.Барт, Ю.Лотман, Д.С.Лихачев, Ф.Шлейермехер, В.Дильтей, М.Хайдеггер, Г.Г.Гадамерлар каби олимлар олиб борган тадқиқотларини келтириш мумкин. 2 Мазкур тадқиқотчилар изланишларида муаллиф онги ва уни ифодалаш йўсинларига маълум маънода тўхталиб, масаланинг у ѐки бу жиҳатларини аниқлашган. 2 История русского литератураведения. – Москва, 1980; Сакулин П.А. Филология и культурология. – Москва, 1990; Борев Ю. Искусство интерпретации и оценки. – Москва, 1981; Сент-Бѐв Ш. Литературные портрети. Критические очерки. – Москва, 1970; Барт Р. Избранные работы. Семиотика. Поэтика. – Москва, 1981; Его же: Введение в структуральный анализ повестовательных текстов // Зарубежная эстетика и теория литературы XIX – ХХ вв. – Москва, 1987; Лотман Ю.М. Анализ поэтического текста. – Ленинград, 1972; Гадамер Г.Г. Актуальность прекрасного. – Москва, 1991. 7 Ўзбек адабиѐтшунослигида муаллиф онги ва шуури, онг ости қатламларини ўрганишга М.Қўшжонов, О.Шарафиддинов, У.Норматов, Й.Солижонов, А.Расулов, Б.Назаров, Ҳ.Умуров, Д.Тўраев, М.Холбеков, Қ.Йўлдошев, Д.Қуронов, У.Жўрақулов, И.Ёқубов, Б.Каримов, В.Алимасов, М.Кучкарова 3 лар тадқиқотларида масалага муаллиф онгида кечаѐтган илк ижод асоси сифатида атрофлича ѐндашишган. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling