Жиззах давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/38
Sana26.01.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1124383
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
15 Тошпўлатова-Дилором

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: 
муаллиф ботинидан айро чиққан фалсафий-эстетик концепция ва 
образлар системасида китобхоннинг ички бир “билиш” манераси уйғунлик 
касб этиши аниқланган; 
бадиий талқин қамровининг кенгайиши (Исажон Султон), фалсафий-
рамзий талқин (Улуғбек Ҳамдам) романлари, қисса ва ҳикояларида “янги 



инсон” табиатини алоҳида бир индивид тарзида инкишоф қилиш 
концепцияси асосланган; 
роман жанрининг поэтик қонуниятлари ва психологик лавҳаларнинг 
бадиий яхлитликда тутадиган ўрни ва аҳамияти композицион узвийликда 
ўрганилган; 
макон ва замонда кечаѐтган инсон ҳаѐтини бадиий талқин этишда 
фалсафий фикр такомили, давр руҳияти ва ижодкор шахсияти муштараклиги 
белгилаб олинган;
роман хронотопида муҳимлик касб этган асосий психологик усул ва 
воситалар ижодкорнинг субъекти билан ўрганилган.  
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги республикамиз ҳамда 
жаҳон олимларининг илмий-назарий фикр ва қарашларига асослангани; 
нашр қилинган тезис ва мақолалар, илмий журналларда тадқиқотлар 
тегишли муассасалар томонидан тасдиқлангани;
тадқиқот вазифаларига мос келувчи, ўзаро бир-бирини тўлдириб 
борувчи тадқиқот методлари қўлланилгани; 
янги адабиѐтшунослик методологияси ѐрдамида таҳлил ва талқин 
қилингани; 
диссертацияда илгари сурилган амалий таклиф, тавсия ҳамда 
хулосаларнинг ишончлилигини кўрсатади. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти шундаки, таҳлилга тортилган адабий- 
бадиий, илмий-назарий манбалардан, изланишнинг якуний хулосалари 
сифатида тавсия этилган материаллардан ўзбек тетралогияси, ѐзувчи 
маҳорати ва адабиѐт назарияси масалалари ҳамда мустақиллик даври ўзбек 
насрига доир тадқиқотларда фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади. 
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти олий таълим тизимидаги 
“Янги ўзбек адабиѐти”, “Ҳозирги адабий жараѐн”, “Ўзбек адабий танқиди 
тарихи”, “Адабиѐтшуносликка кириш” каби фанлардан дарслик, ўқув 
қўлланмалар яратишда ѐрдамчи материал сифатида ҳамда ѐзувчилар ижоди 
бўйича алоҳида семинар ва махсус курсларда фойдаланиш мумкинлиги 
билан изоҳланади. 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling