Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/33
Sana03.02.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1148644
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   33
“Бу дунёда ўлиб бўлмайди” романи: ҳаётий манбалар, бадиий талқин ва 
тасвир муаммоси” номли икинчи фаслда романнинг яратилиш сабаб-
омиллари ва ҳаётий манбаларини ўрганиш орқали унинг ғоявий-бадиий 
хусусиятлари ўрганилган. Жамият ҳаётидаги улкан ислоҳот ва эврилишлар 
бадиий тафаккур мезонларининг янгиланишига, образлар талқинларида ҳам 
жиддий ўзгаришлар рўй беришига кучли таъсир кўрсатди. Ижодкорлар олам 
ва одам ҳақида аввалгидан ўзгачароқ фикрлаш мумкинлигини ҳамда уларни 
тасвирлашда ҳам янгича ёндашув зарурлигини англаб етдилар. Шу йўлда 
жиддий ўзгаришларнинг маҳсули бўлган ранг-баранг бадиий асарлар яратила 
бошланди. Адабиёт ва санъатда бўлаётган бундай ижобий ўзгариш ва 
тамойиллар, энг аввало, бадиий ижодда эркинлик ҳукм суриши билан боғлиқ 
умидбахш бир ижодий жараёнлар эканлиги шубҳасиздир. Адабиётшунос 
И.Ёқубов таъкидлаганидек, “Ўзбек романи поэтикаси янгиланмоқда. Айтиш 
мумкинки, романчилигимизнинг асосий тамойиллари муайян даражада 
ойдинлашмоқда. 
Романларда 
метафорик 
образлилик, 
мажозийлик, 
истиоравийлик, полифоник талқинлар ва ҳатто гротеск йўлидан боришга 
интилиш кузатилади”.
21
Жумладан, Тоғай Муроднинг “Бу дунёда ўлиб 
бўлмайди” романининг юзага келиши ҳам, энг аввало, жамият ҳаёти ва реал 
воқеликка асосланганлиги билан китобхонлар эътиборини жалб этади. 
Романда мустабид совет тузуми давридаги бўғиқ ҳаёт, хусусан, салкам бир 
аср ҳукмронлик қилиб, инсонлар дунёқараши ва тафаккурини чеклаб
адабиёт ва санъат ривожига ғов бўлиб келган машъум коммунистик 
партиянинг даҳшатли сиёсати, унинг мудҳиш оқибатлари ҳаққоний акс 
эттирилган. Узоқ йиллар таги пуч ғояларга алданган шахс (Ботир фирқа) 
фожиаси, умрининг, меҳнатининг бемаънилиги қабариқ тарзда ва рамзий-
мажозий тимсоллар, ҳолатлар воситасида кўрсатилади. Асар бош 
қаҳрамонининг маълум бир нуқтада ўзликни, бу фоний дунёнинг 
ўткинчилигини англаш туйғусининг пайдо бўлиши романда умуминсоний 
мазмун ва диний-маърифий ғоялар ифодаланганини ҳам билдиради. “Бу 
дунёда ўлиб бўлмайди” романи фош қилувчи услубда ёзилган. Романда 
шўровий ғояларга берилиб кетган одамнинг фожиаси кўрсатилган. Ҳаёти 
ўткинчи ғоялар билан суғорилган ва умри шу сохта ғояларга хизмат қилиш 
билан ўтган инсоннинг охири ҳеч нарсасиз қолиши фожиаси ишонарли 
тасвирланган. Тоғай Муродга хос, санъаткорона тарзда кўрсатилган. Лекин 
романнинг айрим бобларида Тоғай Муродга хос изчил тасвир ва талқинлар 
етишмайди, қаҳрамонлар нутқи ҳам етарли даражада сайқал топмагандек 
таассурот қолдиради. Бунга қарамай, адибнинг эзгу мақсад йўлида яратилган 
ушбу романи ҳам ҳаётий воқеалари, муҳим ғоявий мазмуни ва миллийлиги 
каби жиҳатлари билан Истиқлол даври ўзбек прозасида муносиб ўрин тутади. 
21
Ёқубов И. Ўзбек романи тадрижи. –Тошкент: Фан ва технология, 2006. – Б.89. 


18 
Тадқиқотнинг учинчи боби “Ижодий ўзига хослик ва адабий 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling