Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тоғай Мурод асарлари
поэтикаси ва ижод жараёнининг ўрганилиши тадқиқи бўйича олинган илмий натижалари асосида: Тоғай Мурод маънавияти, тафаккури, дунёқараши, шахсияти, руҳияти асарларидаги Ақраб, Деҳқонқул, Бўри полвон, Қоплон, Зиёдулла чавандоз, Ботир фирқа каби қаҳрамонлари характерида акс этганлиги, улар билан уйғунлашганлиги ҳақидаги хулосалардан 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 25 декабрдаги 17.01/10-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал тадқиқот лойиҳасининг фольклоршунослик ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ этишга бағишланган бобининг бойитилишига хизмат қилган; ёзувчининг “Юлдузлар мангу ёнади”, “Ойдинда юрган одамлар”, “От кишнаган оқшом”, “Момо Ер қўшиғи” қиссалари, “Отамдан қолган далалар”, “Бу дунёда ўлиб бўлмайди” романларининг яратилиш тарихини аниқлашда болалик хотиралари, айниқса, ижодкорнинг “Кундалик дафтарлари” муҳим ва ишончли манба бўлиб хизмат қилганлиги тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими томонидан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларда, ёш ижодкорлар билан ижодий учрашувларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2022 йил 17 февралдаги 01-003/269-сон маълумотномаси). Натижада Тоғай Мурод ҳикоялари, қисса ва романларининг яратилиш жараёни ва ҳолатлари ўрганилиб, тингловчилар билими кенгайишига эришилган; асарларда “Отангни кўрдим, аҳмади фориғ, энангни кўрдим, товони ёриқ”, “Оғзинг тўла қон бўлсаям, душманинг олдида тупурма”, “Номи улуғ, супраси қуруқ” сингари мақоллар, “Арпага урпоқ бўлмайди”, “Чилласида чироқ кўрмаган”, “Қулоғи динг бўлди”, “Туя кўрдингми – йўқ?” каби иборалар, бадиий такрорлар, насрий-саъжлар кўп учраганлиги сабабли адиб услубида халқона ифода устуворлик қилганлиги ҳақидаги хулосалардан 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 25 декабрдаги 17.01/10-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг назарий қисмининг илмий хулосалар билан бойитилишига хизмат қилган; ўзбек танқидчилигида адиб қаҳрамони Деҳқонқул образига “манқурт”, “Ойдинда юрган одамлар” қиссасига нисбатан “алмисоқдан қолган феодализм сарқитларини акс эттирган” асар дея берилган таърифлар мафкуравий таъсир остидаги нохолис ёндашувлар хусусида ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Ойдин ҳаёт”, “Мунозара майдони”, “Ассалом, Ўзбекистон!” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 17 февралдаги 02-02-404-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатувлар мазмуни янги илмий-адабий манбалар билан бойитилгани эътироф этилган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling