Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг предмети
- Тадқиқотнинг усуллари.
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
Тадқиқотнинг объекти сифатида Тоғай Мурод қиссалари, романлари,
ҳикоя ва мақолалари, уларнинг журнал, китоб вариантлари, 2018-2019 йилда “Шарқ” нашриёти томонидан чоп этилган уч жилдлик танланган асарлари, ёзувчининг Кундаликлари, архив материаллари, хат-ёзишмалари асосий манба сифатида танланди. Адиб замондошлари томонидан битилган “Мен қайтиб келаман” номли хотиралар тўплами каби ёндош манбалар ҳам танланган. Тадқиқотнинг предметини Тоғай Мурод асарлари ижодий тарихи, уларнинг ҳаётий, биографик, психологик омиллари ҳамда бадиияти масалалари, адиб ижоди, истеъдоди такомили, миллий характер яратиш маҳорати, шунингдек, адабиёт ривожида ёзувчи адабий меросининг ўрни ва аҳамиятини кўрсатиш ташкил этади. Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда биографик, герменевтик, қиёсий- типологик, қиёсий-тарихий, психологик, текстологик таҳлил усулларидан фойдаланилган. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: Тоғай Мурод маънавияти, тафаккури, дунёқараши, шахсияти, руҳияти асарларидаги Ақраб, Деҳқонқул, Бўри полвон, Қоплон, Зиёдулла чавандоз, Ботир фирқа каби қаҳрамонлари характерида акс этганлиги, улар билан уйғунлашганлиги аниқланган; ёзувчининг “Юлдузлар мангу ёнади”, “Ойдинда юрган одамлар”, “От кишнаган оқшом”, “Момо Ер қўшиғи” қиссалари, “Отамдан қолган далалар”, “Бу дунёда ўлиб бўлмайди” романларининг яратилиш тарихини аниқлашда болалик хотиралари, айниқса, ижодкорнинг “Кундалик дафтарлари” муҳим ва ишончли манба бўлиб хизмат қилганлиги исботланган; асарларда “Отангни кўрдим, аҳмади фориғ, энангни кўрдим, товони ёриқ”, “Оғзинг тўла қон бўлсаям, душманинг олдида тупурма”, “Номи улуғ, 9 супраси қуруқ” сингари мақоллар, “Арпага урпоқ бўлмайди”, “Чилласида чироқ кўрмаган”, “Қулоғи динг бўлди”, “Туя кўрдингми – йўқ?” каби иборалар, бадиий такрорлар, насрий-саъжлар кўп учраганлиги сабабли адиб услубида халқона ифода устуворлик қилганлиги далилланган; ўзбек танқидчилигида адиб қаҳрамони Деҳқонқул образига “манқурт”, “Ойдинда юрган одамлар” қиссасига нисбатан “алмисоқдан қолган феодализм сарқитларини акс эттирган” асар дея берилган таърифлар мафкуравий таъсир остидаги нохолис ёндашувлар эканлиги аниқланган. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling