2
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги “2013-2018 йилларда Замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 178-сонли қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи.
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июньдаги “2013-2018 йилларда замонавий “Маданият ва ахоли дам олиш марказлари”ни ташкил этиш чора-тадббирлари тўғрисида”ги 178-сонли қарорига асосан Дўстлик туман “Маданият ва аҳоли дам олиш маркази”ни капитал тамирланиши учун 2014 йилги манзилли дастурга киритилган.
2016 йилнинг 4 феврал куни Дўстлик туманида “Дўстлик маданият ва аҳоли дам олиш марказининг фойдаланишга топширилди. Бинодаги шарт шароитлар замон талабига жавоб беради. Марказдаги фаолият кўрсатаётган бадиий хаваскорлик жамоа ва тўгараклар иш тартиби йўлга қўйилган.
Дўстлик маданият ва аҳоли дам олиш марказидаги томоша зали саҳнасида 400 ўринга эга. Марказ замонавий жихозлар билан жихозланган.
Марказда 13 та хоналар мавжуд бўлиб, улардан “Маънавият ва маърифат”хонаси, рубоб тўгараги хонаси, рақс ва гимнастика тўгараги хонаси, тикиш бичиш тўгараги тўгараги хонаси, ашула тўгараги хоналари ташкил этилган. Хоналар замон талабига мос жихозланган бўлиб, машғулот ўтиш учун шарт-шароитлар мавжуд.
Марказда 15 та ходимлар фаолият юритмоқда. Шулардан 3 таси олий маълумотли, 12 таси ўрта махсус,1 та ўрта маълумотга эга.
Марказдаги тўгараклар жумладан рубоб тўгарагида 8 та иштирокчи, рақс тўгарагида 10 та, гимнастика тўгарагида 10 та иштирокчи, тикиш бичиш тўгарагида 12 та иштирокчи, ашула тўгарагида 10 та иштирокчилар, амалий санъат тўгарагида 10 та тахсил олмоқда.
Марказдга тўгараклар иштирокчилари 2 чорак давоимда туманда ва вилоятда ўтказиладиган турли кўрик-танлов ва фестивалларда иштирок этиб муносиб ўринларни эгаллашмоқда. Жумладан “Онам айтган аллалар”, М.Турғунбоеванинг ижодига бағишланган кўрик-танлов, “Мумтоз наволар”, “Ягонасан, муқаддас Ватан!” мукофати кўрик-танловларида тўгарак иштирокчилари муносиб иштирок этиб келишмоқда.
|