Жиззах вилоят хокимлиги


Кадрлар таркибини таҳлили


Download 0.67 Mb.
bet11/21
Sana20.11.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1787666
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
йиллик-2017

5.Кадрлар таркибини таҳлили (кадрлар динамикасини тасдиқланган ҳолда, бўш ўринлар сони, туман, шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими 201-56-39 бўйича штат жадвали нусхаси илова қилинсин)
6. Халқаро маданий алоқалар ва спорт мусобоқаларидаги иштироки:
Дўстлик туман жамоаси 2017 йил ярим йил мобайнида халқаро маданий алоқаларда иштирок этмади.


7. Камчилик ва муаммолар ҳақида
Дўстлик туман маданият бўлимидаги камчиликлар олий маълумотга эга мутахассислар етишмайди.
8. Ташкилот ва муассасаларда ёшлар билан ишлаш бўйича ўтказилган тадбирлар маълумоти
Ёш оилаларга халқимизнинг энг қадимий қадриятлари, урф-одатлари, удумларидан бири бўлмиш алла айтиш санъатини ўргатиш ёшларга халқ оғзаки ижодиёти замирида ётган ўзбек онаси маънавиятини етказиш, ушбу мерос санъати орқари ўзлигимизни бугунги ёшларга англатиш, ёшларни ота-боболаримиздан мерос қолган бетакрор санъатга бўлган меҳрини ошириш, йўқолиб бораётган алла айтиш санъатини чуқур ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 25-апрел куни Дўстлик тумани маданият ва аҳоли дам олиш маркази томошабинлар залида «Онам айтган аллалар» фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди. Тадбирни Дўстлик туман маданият бўлими мудири М.Эшимқулов очиб берди. Иштирокчиларнинг чиқишларини 3 кишидан иборат хакамлар хайъати баҳолаб борди.
Тадбирда Қахрамон маданият ва аҳоли дам олиш марказидан Умарова Зуҳра ва Саидрасулова Маҳлиё, Дўстлик туман маданият ва аҳоли дам олиш марказидан Ибрагимова Зарифа, Дастанова Гўзал, Пардаева Матлуба, Дўстлик туман 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактабидан Қоржовова Адашой, Худойбердиева Нодиралар низом шартлари бўйича беллашдилар.
Тадбир якунида хакамлар хайъати иштирокчиларни низом талабларига кўра баҳолаб, изоҳлаб берди. Шунда кўра “Энг ёш ижрочи” номинациясига Саидрасулова Маҳлиё, “Фахрий ижрочи”га Умарова Зуҳра, “Саҳна маданияти учун” га Ибрагимова Зарифа, “Ижро маҳорати учун”га Дастанова Гўзаллар лойиқ деб топилди. “Оригинал ижроси учун” номинацияси ва вилоят босқичига йўлланмани Худойбердиева Нодира қўлга киритди. Тадбир иштирокчиларига маданият бўлими томонидан эсталик соғаларини топширди.
Халқимиз, авваломбор, ўниб-ўсиб келаётган ёш авлод қалбига бу оламда тенгсиз ва ягона бўлган она юртимиз Ўзбекистонни улуғлаш, унинг шаъну-шарафини ҳимоя қилиш ва юксалтириш, улар шуурида Ватанга садоқат каби олийжаноб туйғуни шакллантириш ҳамда Ватанпарварлик ҳисси билан йўғрилган мазмунан теран ва бадиий юксак қўшиқларни рағбатлантириш, уларни халқ мулкига айлантириш мақсадида жорий йилнинг 20 июнь куни Дўстлик туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танлови Дўстлик туман босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур курик-танловда тумандаги барча профессионал, ҳаваскор якка ижрочилар ҳамда бадиий жамоалар қатнашиш «Дўстлик чамани» ашула ва ракс халк ансамбли, 12 нафар якка ижрочилар ўз дастурлари намойиш билан ўзаро ижодий беллашдилар.
Хакамлар хайъати аъзолари томонидан кўрик-танлов катнашчилари дастурларининг мазмуни, долзарблиги, ижро махорати, сахна маданиятларига караб, 3 та мезон (матн, мусиқа ва ижро маҳорати) бўйича аниқланиб, 10 балли тизимда бахолади.
Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танлови Дўстлик туман босқичи ғолиби Тангиров Мусурмонқул Қурбонбоевич деб топилди ва вилоят босқичига тавсия этилди.



Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling