Жиззах вилоят хокимлиги


Республика миқёсида ўтказилган тадбирларда вилоят ижодкорларининг иштироки


Download 0.67 Mb.
bet10/21
Sana20.11.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1787666
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
йиллик-2017

2.Республика миқёсида ўтказилган тадбирларда вилоят ижодкорларининг иштироки: (Ўтказилган танловлар, тадбирлар қисқа, куни, жойи, иштирокчилари кўрсатилган ҳолда ёзилиши шарт)
2 чорак якуни бўйича Дўстлик туманидан вакиллар республика миқиёсида ўтказилган кўрик-танловларда иштирок этмади.


3.Вилоят миқёсида ўтказилган тадбирлар:
Жорий йилда вилоят маркази Жиззах шахридаги “Ўрда” боғида бўлиб ўтган “Наврўз” умумхалқ байрами тантаналарининг асосий саҳнасида Дўстлик туман бадиий жамоаси «Дўстлик чамани» ашула ва рақс халқ ансамли чикишлари билан фаол иштирок этишди.
4. Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари ва вилоят ташкилотлари жойлашган биноларининг аҳволи ва уларнинг фаолияти: (Маълумотлар 2 варақдан ошмаслиги, ташкилот жойлашган бинонинг ахволи, эришган ютуқлари, ташкилотнинг фаолияти рақамлар билан ёзиш ва ходимлар сони, сервис хизмати ва хакозалар ёзилиш лозим.)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июньдаги “2013-2018 йилларда замонавий “Маданият ва ахоли дам олиш марказлари”ни ташкил этиш чора-тадббирлари тўғрисида”ги 178-сонли қарорига асосан Дўстлик туман “Маданият ва аҳоли дам олиш маркази”ни капитал тамирланиши учун 2014 йилги манзилли дастурга киритилган.
2016 йилнинг 4 феврал куни Дўстлик туманида “Дўстлик маданият ва аҳоли дам олиш марказининг фойдаланишга топширилди. Бинодаги шарт шароитлар замон талабига жавоб беради. Марказдаги фаолият кўрсатаётган бадиий хаваскорлик жамоа ва тўгараклар иш тартиби йўлга қўйилган.
Дўстлик маданият ва аҳоли дам олиш марказидаги томоша зали саҳнасида 400 ўринга эга. Марказ замонавий жихозлар билан жихозланган.
Марказда 13 та хоналар мавжуд бўлиб, улардан “Маънавият ва маърифат”хонаси, рубоб тўгараги хонаси, рақс ва гимнастика тўгараги хонаси, тикиш бичиш тўгараги тўгараги хонаси, ашула тўгараги хоналари ташкил этилган. Хоналар замон талабига мос жихозланган бўлиб, машғулот ўтиш учун шарт-шароитлар мавжуд.
Марказда 15 та ходимлар фаолият юритмоқда. Шулардан 3 таси олий маълумотли, 12 таси ўрта махсус,1 та ўрта маълумотга эга.
Марказдаги тўгараклар жумладан рубоб тўгарагида 8 та иштирокчи, рақс тўгарагида 10 та, гимнастика тўгарагида 10 та иштирокчи, тикиш бичиш тўгарагида 12 та иштирокчи, ашула тўгарагида 10 та иштирокчилар, амалий санъат тўгарагида 10 та тахсил олмоқда.
Марказдга тўгараклар иштирокчилари 2017йил давоимда туманда ва вилоятда ўтказиладиган турли кўрик-танлов ва фестивалларда иштирок этиб муносиб ўринларни эгаллашмоқда. Жумладан “Онам айтган аллалар”, М.Турғунбоеванинг ижодига бағишланган кўрик-танлов, “Мумтоз наволар”, “Ягонасан, муқаддас Ватан!” мукофати кўрик-танловларида тўгарак иштирокчилари муносиб иштирок этиб келишмоқда.
Бундан ташқари Вилоят хокимининг 2017 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги 178-сонли қарори асосида таъмирланиб, фойдаланишга топширилган марказларда ва театрларда, ўйингоҳларда аҳолига маданий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, сервис соҳасини ривожлантириш орқали пуллик хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, ишлаб топилган маблағлардан концерт томоша ташкилотларининг моддий-техник базасини мустахкамлаш, шунингдек, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни хар-хил ёд оқимларга кириб кетишининг олдини олиш мақсадида бадиий жамоалар, эстрада хонандалари, театр актёрлари иштирокида ташкил этиладиган концерт ва театрлаштирилган тмоша дастурлари ҳамда кўча кўргазмаларни намойиш этиш тўғрисида”ги 01-781-сонли чора-тадбирлар режасига асосан жорий йилнинг 27 май куни соат 18-00да Дўстлик тумани маданият ва аҳоли дам олиш марказининг томошабинлар залида бўлим қошидаги “Дўстлик чамани” ашула ва рақс халқ ансамблининг “Хайр мактабим” номли концерт дастури туманиимиздаги мактаб битириувчиларига концерт дастури намойиш этилди. Концерт дастуридан 14000 (бир юз қирқ минг) сўм пул тушум бўлди.
Жорий йилнинг 28 май куни 18-00да Наврўз ШФЙ худудидаги Саноат касб-ғунар коллежи фаоллар залида “Дўстлик чамани” ашула ва рақс халқ ансамблининг хонандалари иштирокида шу худуднинг 6-10 умум таълим мактаблари битирувчиларига ансамблининг “Хайр мактабим” номли концерт дастури намойиш этилди. Концертда туман дастуридан 100000 (Бир юз минг)сўм маблағ ишлаб топилди.
Вилоят хокимининг 2017 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги 178-сонли қарори асосида таъмирланиб, фойдаланишга топширилган марказларда ва театрларда, ўйингоҳларда аҳолига маданий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, сервис соҳасини ривожлантириш орқали пуллик хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, ишлаб топилган маблағлардан концерт томоша ташкилотларининг моддий-техник базасини мустахкамлаш, шунингдек, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни хар-хил ёд оқимларга кириб кетишининг олдини олиш мақсадида бадиий жамоалар, эстрада хонандалари, театр актёрлари иштирокида ташкил этиладиган концерт ва театрлаштирилган тмоша дастурлари ҳамда кўча кўргазмаларни намойиш этиш тўғрисида”ги 01-781-сонли чора-тадбирлар режасига асосан жорий йилнинг 03-04 июнь кунлари соат 18-00да Дўстлик тумани маданият ва аҳоли дам олиш марказининг томошабинлар залида “Кўнгил очар кеча” бўлиб ўтди. Туманиимиздаги барча ёшдаги 50 нафар аҳоли иштирок этди. Тадбирдан 50000 (эллик минг) сўм маблағ тушум бўлди. Жорий йилнинг 04-июнь куни Туманиимиздаги барча ёшдаги 70 нафар аҳоли иштирок этди. тадбирдан 60000 (олтмиш минг)сўм маблағлар ишлаб топилди.
Дўстлик туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази томонидан 2 чорак якуни бўйича жами 3800000 сўм пул маблағ ишлаб топилди.
Худи шунингдек, тумандаги «Кахрамон» маданият ва ахолии дам олиш маркази 2017 йил манзилли дастурга киритилган. «Кахрамон» КФЙ К.Муллаев кучаси 7-уйда жойлашган бино 1982 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб. Бугунги кунда юкоридаги карорга асосан III-типга мансуб 350 ўринли томошалар залига эга. Мавжуд хоналар сони 8 та, тўгараклар фаолияти учун 4 хона ажратилган бўлиб. 10 минг ахолига хизмат кўрсатади. Бугунги кунгача умуман таъмирланмаган. 3 та штат бирликлари ажратилган. Хозирда бинода шарт-шароит бўлмаганлиги сабабли Қахрамон ҚФЙ биносидаги 2 та хонасида тўгараклар фаолият кўрсатмоқда. Марказда 2 та ходим фаолият юритмоқда. Улардан 2 таси ўрта махсус маълумотга эга.



Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling