Жиззах вилоят хокимлиги
71 (87) “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
Download 0.67 Mb.
|
йиллик-2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- -Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўшрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
- Ананавий ҳунармандчилик билан бўйича ёғоч ўймакорлик санъати билан шуғулланувчи
-Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўшрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2752-сон қарори ҳамда Маданият вазирининг 2017 йил 6 ноябрдаги 810-сонли буйруғи ижролари; Аҳолига ҳизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш юзасидан амалга ошириш ишлар юзасидан ҳисобот
-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 декабрдаги «2011-2015 йилларда маданият ва истироҳат боғларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 322-сонли қарори ижроси; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 29 декабрдаги «2011-2015 йилларда маданият ва истирохат богларининг моддий техника базасини мустахкамлаш уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги 322-сонли карори ижроси буйича маданият ва истирохат боғларининг моддий техника базасини мустахкамлаш уларнинг фаолиятини янада такомиллаштиришга каратилган 2010-2015 йилларга мулжалланган дастурнинг ижроси буйича Дўстлик туман марказидаги Маданият ва истироҳат боғида тумандаги ташкилотлар билан хамкорликда иш олиб бориляпти. Бугунги кунгача Дўстлик Маданият ва истирохат богида хомийлар томонидан 500.0 млн сўмлик иш бажарилди. 4 та атракцион ўрнатилди. Маданият ва истироҳат боғига кириш дарвозаси ўрнатилиб, боғ икки томони панжарали тўсиқ билан ўралди. Маданият ва истироҳат боғига кириш қисмига кечки ёриткич чироқлари ўрнатилди. 2 та чойхона, музқаймоқ кафеси курилиб ишга туширилди 1 та овқатланиш шоҳобчаси тўлиқ таъмирланди. Боғ ичида дам оладиган айланма скамейкалар ўрнатилди. Рақс майдончаси сахнаси таъмирланди. Болалар учун машина майдончаси курилиши тугалланиш арафасида. Хозирги вақда хам юқоридаги қарор ижроси бўйича ишлар давом этаяпти. Маданият ва истирохат боғида мавжуд бўлган 4та атракционлар хозирда таъмирланаётганлиги сабабли техник назоратдан ўтмаган. Хозирги кунда фойдаланилмаяпти. -Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги «2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 222-сонли қарори ижроси; Туман маданият ва спорт ишлари бўлимида маданий меросни мухофаза қилиш ва тарғиб этишдаги ролини ошириш юзасидан таклиф ишлаб чикиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмокда. Жумладан Ананавий ҳунармандчилик билан бўйича ёғоч ўймакорлик санъати билан шуғулланувчи Алимов Соҳиб, зардўзлик санъати билан шуғулланувчи Назарова Умида, Ўзликни намоён этишнинг оғзаки шакл ва анъаналаридан тез айтиш, ривоятлар, маталлар, мақоллар ва эртаклар бўйича Хакимова Ферузалар билан хамсухбат бўлиб, ижодлари ўрганилиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиб келинмокда. Туманда бўлиб ўтадиган Навруз сайилларида, мустакиллик байрамларида фаол иштирок этиб келимокда. Жамоаларнинг дастурларида лапар, алла ва айтишувлар мухим ўрин олган. Жойлардаги кишлок фукаролар йигини фаоллари, оксоколлари билан хамкорликда ёшларга номоддий маданий мерос хақида тушунчалар берилиб келмоқда. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling