Жиззах вилоят хокимлиги

Download 0.67 Mb.
bet7/21
Sana20.11.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1787666
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21
Bog'liq
йиллик-2017

- Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги “2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 178-сонли қарори ижроси;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июньдаги “2013-2018 йилларда замонавий “Маданият ва ахоли дам олиш марказлари”ни ташкил этиш чора-тадббирлари тўғрисида”ги 178-сонли қарорига асосан Дўстлик туман “Маданият ва аҳоли дам олиш маркази”ни капитал тамирланиши учун 2014 йилги манзилли дастурга киритилган.
2016 йилнинг 4 феврал куни Дўстлик туманида “Дўстлик маданият ва аҳоли дам олиш маркази” биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Дўстлик маданият ва аҳоли дам олиш марказидаги томоша зали саҳнасида 400 ўринга эга. Марказ замаонавий жихозланган. Шарт-шароитлар яратилган.
Марказда 13 та хоналар мавжуд бўлиб, улардан “Маънавият ва маърифат” хонаси, рубоб тўгараги хонаси, рақс ва гимнастика тўгараги хонаси, тикиш бичиш тўгараги тўгараги хонаси, ашула тўгараги хоналари ташкил этилган. Хоналар замон талабига мос жихозланган бўлиб, машғулот ўтиш учун шарт-шароитлар мавжуд.
Марказда 19 та ходимлар фаолият юритмоқда. Шулардан 3 таси олий маълумотли, 12 таси ўрта махсус,1 та ўрта маълумотга эга.
Худи шунингдек, тумандаги «Кахрамон» маданият ва ахолии дам олиш маркази 2017 йил манзилли дастурга киритилган. «Кахрамон» КФЙ К.Муллаев кучаси 7-уйда жойлашган бино 1982 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб. Бугунги кунда юкоридаги карорга асосан III-типга мансуб 350 ўринли томошалар залига эга. Мавжуд хоналар сони 8 та, тўгараклар фаолияти учун 4 хона ажратилган бўлиб. 10 минг ахолига хизмат кўрсатади. Бугунги кунгача умуман таъмирланмаган. 3 та штат бирликлари ажратилган. Хозирда бинода шарт-шароит бўлмаганлиги сабабли Қахрамон ҚФЙ биносидаги 2 та хонасида тўгараклар фаолият кўрсатмоқда. Марказда 2 та ходим фаолият юритмоқда. Улардан 2 таси ўрта махсус маълумотга эга.
- Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш ҳақида”ги 360-сонли қарори ижроси;
2016 йилнинг 25 декабридан 2017 йилнинг январ ойининг биринчи ўн кунлигида Дўстлик шахри Дўстлик кўчаси Мустақиллик майдонида ўрнатилган Янги йил арчаси атрофида тумандаги мактаблар ва мактабгача таълим муассасалари иштирокида «Ассалом Янги йил!» байрам шодиёналари бўлиб ўтди. Қорбобо, Қорқиз, ва бошқа эртак қахрамонлари, турли аттракционлар савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчалари туманимиздаги энг катта арчани томоша қилиш учун келган болалар ва ота-оналар хизматида бўлди.
2016 йил 30 декабр куни “Президент арчаси” шодиёналарига 250 нафар кичкинтой болажонлар таклиф этилди. “Президент арчаси” тантаналарини Дўстлик туман хокими А.Бабабеков қисқача тадбир қатнашчиларини Янги йил билан қизғин табриклади ва “Президент совғаларини” болажонларга тақдим қилди.
2016 йил 30-31 декабр кунлари кеч соат 17-00 дан 21-00 гача Мустақиллик майдонида ўрнатилган Янги йил арчаси атрофида «Дўстлик чамани» ашула ва ракс халк ансамбли катнашчилари иштирокида бир-биридан қизиқарди байрам концерт дастурлари намойиш килинди.
Туман ХТМФМТ ва ТЕБ томонидан тасдиқланган жадвалги кўра, 2017-йил 2-январ куни “Бинафша” СМТМ, 2017-йил 3-январ куни “Юлдузча” МТМ, 2017-йил 4-январ куни “Гулдаста” МТМ, 2017-йил 5-январ куни “Райхон” СМТМ, 2017-йил 6-январ куни “Лола” МТМ, 2017-йил 7-январ куни “Бойчечак” МТМ тарбияланувчилари иштирокида байрам тадбири булиб ўтди. Байрамда болажонлар янги йил ва у билан боғлиқ эртак қахрамонларига аталган шеърлари, беғубор рақслари ва ашулаларини ижро этишди. Уларга тадбир давомида Қор бобо ва Қор Қизнинг совғалари тарқатилди.
14-январ – «Ватан ҳимоячилари куни» ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 25 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг ва кўтаринки руҳда нишонланмоқда. Шу жумладан, жорий йилнинг 13 январ куни Дўстлик шахридаги Дўстлик маданият ва аҳоли дам олиш марказининг томошабинлар залида “14 январ -- “Ватан химоячилари куни”” га бағишлаб “Ўзбекистон-мустақил Ватанимиз миллий армиямиз фахру ғуруримиз!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Дўстлик туман хокими А.Бабабеков сўзга чиқиб байрам билан харбий хизматчиларни табриклаб, туманда ўз ишларига фидокорона ёндошган харбий хизматчиларга ўзининг эсталик совғаларини тақдим этди. Туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи И.Бахрамов ҳам сўзга чиқиб ва харбий соҳадаги хизматчиларга ўз табригини йўллади. Сўнгра туман маданият ва спорт ишлари бўлими кошидаги “Дўстлик чамани” ашула ва рақс халқ ансамбли томонидан бир-биридан чиройли куй-қўшиқ ва рақсларни тадбир иштирокчиларига ҳавола этди. Тадбирда хонанда Дилшод Рахмонов Дўстлик ахлини ва харбий соҳадаги хизматчиларни ўзининг куй-кўшиқлари билан табриклади.
Ушбу тадбир харбий соҳада фаолият олиб бораётган ходимларни шарафлаш, рағбатлантириш билан бирга ёшларда харбийлик касбига ҳурмат ва ҳавас уйғотишга хизмат қилди. Тадбирда 400 нафар ахоли ва харбий соҳадаги хизматчилар иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кун 30-январ санасини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 30-январ куни туман Маданият ва аҳоли дам олиш марказида Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган хотира тадбири булиб утди. Тадбир аввалида биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Тадбир давомида Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти тўғрисида маъруза килинди. Шундан сўнг, туман Маданият ва аҳоли дам олиш марказида фаолият юритаётган тўгараклар аъзолари томонидан ҳикматли сўзлари айтилди. Шундан сўнг, Ислом Каримовнинг нутқлари акс эттирилган видеоролик қўйилди. Сўнг, туманда фаолият юритаётган ёш ҳаваскор ижодкорлар томонидан Ислом Каримовга атаб ёзган шеърлари тадбир иштирокчиларига тақдим этилди. Тадбир давомида слайдлар қўйиб борилди.
Тумандаги ўқувчи-ёшларни Ватанга, санъат ва гўзалликка бўлган муҳаббатини ошириш ва рақс санъати бўйича иқтидорли ўқувчи-ёшларни аниқлаш мақсадида жорий йилнинг 9-феврал куни тумандаги “Баркамол авлод” болалар марказида “Миллий рақслар” фестивал-танлови ўтказилди. Танловда туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази “рақс” тўгараги рахбари Шомуратова Ситора ҳам ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида иштирок этди. Тадбирда тумандаги барча мактаблар ўқувчилари иштирок этди ва миллий рақсларни ижро этишди. Тадбир сўнгида танлов ғолиблари аниқланди. Унга кўра, 1 - ўринни тумандаги 18 - сон мактаб – лицейи ўқувчилари, 2-ўринни 2-мактаб ўқувчилари, 3-ўринни “Баркамол авлод” болалар маркази ўқувчилари эгаллашди. Ғолибларга эсдалик совғалар ва Фахрий ёрлиқлар топширилди.
1-Президентимиз Ислом Каримовнинг “Юксак-маънавият-енгилмас куч” асарида маънавиятни -шакллантирадиган мезонлар ҳақида шундай дейилган: “Ўзбек халқи дунёсининг шаклланишига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатган улуғ зотлардан бири – бу Алишер Навоий бобомиздир. Бу унинг мўътабар номи, ижодий меросининг боқийлиги бадиий даҳоси замон ва макон чегараларини билмаслиги хақида доимо фахрланиб сўз юритамиз” шу фикрларга таяниб, яна бир эътиборли жиҳати мустақиллик туфайли хар йили мамлакатимизда шоир таваллуд топган сана 9-феврал байрам сифатида кенг нишонланмоқда. Жумладан Дўстлик туманида хам барча таълим муассасалари хамда коллежларда Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги муносабати билан бир неча танловлар, Навоийхонлик, назм-наво кечалари бўлиб ўтмоқда. Жумладан жорий йилнинг 10 - феврал куни Дўстлик маданият ва аҳоли дам олиш марказида илмий анжуманда Навойининг ўзбек мумтоз адабиёти ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси, асарларида кўйилган маънавий-ахлоқий қадриятлар, шунингдек, улуғ бобокалонимизнинг жамият тараққиёти, халқ фаровонлиги, юрт ободлиги йўлидаги унутилмас хизматларига бағишланган маърузалар ва бадиий чиқишлар намойиш килди. Тадбир 300 нафар коллеж талабаларини камраб олди.
Жорий йилнинг 14-феврал куни туман Мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида Афгонистонда халкаро терроризм ва диний экстремизмга карши харбий харакатларнинг тугатилганлигига 26 йил тўлганлигига бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирга туманда истиқомат қилаётган Афғон уруши қатнашчилари таклиф этилди. Уруш қатнашчилари аввал, мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар. Уруш қатнашчилари йиғилганларга ўша қора кунлар ҳақидаги хотиралари ҳақида гапириб берар экан, бугунги доруломон кунларнинг қадрига етиб, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, юрт равнақига муносиб ҳисса қўшиш лозимлиги ҳақида гапирдилар. Шундан сўнг, туман Маданият ва спорт ишлари булими кошидаги «Дустлик чамани» ашула ва ракс халк ансамбли ва Дустлик шахри Болалар мусика ва санъат мактаби укувчилари томонидан тайёрланган байрам концерт дастури тақдим этилди. Тадбирда 150 нафар талаба-ўқувчи ёшлар иштирок этди.
14-феврал нафақат Ўзбекистон халқи, балки Захириддин Муҳаммад Бобур ва Бобурийлар сулоласи томонидан равнақ топган миллату-элат, давлату мамлакатлар қувончи, Бобур таваллудининг 534 йиллигига бағишланган шодиёнаси кўз ўнгимизда намоён бўлади. Айни дамда Республикасизнинг турли вилояту-туманлари, қишлоғу-ўқув муассасаларида Буюк Бобур сиймосига бағишлаб тадбир ва анжуманлар уюштирилмоқда. Шу жумладан жорий йилнинг 14 феврал куни Дўстлик тумандаги Маданият ва аҳоли дам олиш марказида Захириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кунига бағишланган “Шох ва шоир” мавзусида бадиий кеча бўлиб ўтди. Бадиий кечани бўлим мудири М.Эшимқуловнинг шох, буюк саркарда, олим ва шоир-Бобур хаёти ва ижодига оид янгидан-янги илмий-назарий, яъни унинг мадсад муддоасини акс эттирувчи рубоий ғазал ва бошқа асарлари талқинини ифода этувчи нутқи билан очилди. Бобур каламига мансуб адабиётлардан фойдаланиб турли хил бадиий чиқишларни намойиш этишди. Бунда сўзга чиққанлар Захириддин Муҳаммад Бобур аждодларимиз ичида энг ўрнак бўларли, адабиётимизнинг кўзга кўринган вакили эканлигини таъкидлаб ўтишди. Тадбирда Захириддин Муҳаммад Бобур ғазалига басталанган куйлар ижро этилиб, гўзал рақслар билан бирга томошабинлар эътиборига хавола этилди.Тадбирда марказда фаолият юритаётган ашула, рақс, рубоб тўгараги аъзолари иштирокида Бобур ғазалларига айтилган кўшиқларига рақс ашулалар ижро этилди. Тадбир сўнгида иштирокчиларга эсталик совғалари сифатида китоб берилди. Тадбирда 180 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
Жорий йилнинг 1-март куни Зулфияхоним таваллуд топган кун муносабати билан туман Маданият ва аҳоли дам олиш марказида мушоира кечаси бўлиб ўтди. Тадбирда туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази мутахасис ва тўгарак раҳбарлари, тўгарак аъзолари иштирок этди. Тадбирда Марказ мутахасиси З.Ибрагимова Зулфия ҳаёти ва ижоди ҳақида йиғилганларга маълумот берди ва шоира ижодидан намуналар ўқиди. Шундан сўнг, тўгарак аъзоларидан Мансурова Сарвиноз, Абдухалимова Ойгул, Тоҳирова Зарина, Халилова Сабина, Абдураҳмонова Сарвиноз, Зокирова Рухшоналар шоира ижодидан намуналар айтишди.
Тадбир давомида 1-президентимиз И.А.Каримов томонидан шоира номини абадийлаштириш максадида Зулфияхонимнинг ҳайкалини қурдирганлиги, Зулфияхоним номидаги Давлат мукофотини таъсис этганлиги, турли миллат адиб ва шоирларининг шоира ҳақидаги фикрлари ҳам айтиб ўтилди. Тадбирда 28 нафар тўгарак аъзолари ва Марказ ходимлари иштирок этди.
Шунингдек, 8-март-“Халқаро хотин – қизлар куни” муносабати билан тумандаги “Чароғон” тўйхонасида тумандаги мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида “ Аёл борки, олам мунаввар!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими А.Бабабеков сўзга чиқиб, аёлларни байрам билан табриклади. Тадбир давомида туманда турли соҳаларда намунали фаолият олиб бораётган аёллар туман ҳокимининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Рамз Усмонов, хонанда Ҳумоюн Турдибоевлар иштирок этди. Шунингдек, туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги “Дўстлик чамани” ашула ва рақс ансамбли гўзал қўшиқлари, Марказ ходимлари ўзларининг “Келинлар қўзғалони” ёхуд “Байрам совғаси”деб номланган саҳна кўринишлари билан иштирок этди. Тадбирда 600 нафар хотин-қизлар қатнашди.
21-март - “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан 16-март куни тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳида “Хуш келдинг, Наврўз!” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрамда пойтахтдан ташриф буюрган хонанда Шоҳжаҳон Жўраев, Жиззах шаҳридан ташриф буюрган Жасур Сиддиқов ва бир гурух санъаткорлар, туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги “Дўстлик чамани” ашула ва рақс ансамбли аъзолари, ёш спортчилар ва гимнастикачилар, тумандаги 3-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ижросида куй-қўшиқлар ижро этишди. Тадбирда туман аҳолиси иштирок этди.
Жорий йилнинг 24-апрел куни Дўстлик шахридаги “Зиё” оилавий маросимлар ўтказиш мажмуасида “Президент эътибори – мурувват тадбирларида” шиори остидаги “Суннат тўйи” маросими ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими А.Арипов, “Маҳалла” жамғармаси туман бўлинмаси раиси А.Абдуахатов, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши мутахасиси Ш.Аҳмедов, “Нуроний” жамғармаси раиси О.Қувватовлар сўзга чиқиб, болаларни тўй муносабати билан табриклади.
Шундан сунг, тадбир ташкилотчиларининг 50 нафар болаларга “Халқ банки”да очилган омонат дафтарчалари, велосипедлар, спорт кийимлари ва тўй сарполардан иборат совғалари ўз эгаларига топширилди. Жиззах вилоятидан ташриф буюрган Отабек Рўзиқулов, Гулчеҳра Хайрулина, “Дўстлик чамани” ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари Б.Ваҳобов, С.Раҳматовлар тадбирга ўзгача файз киритиб, гўзал куй-қўшиқлари билан иштирок этди.
Тадбир давомида болажонлар ва уларнинг ота-оналари ҳам сўзга чиқиб, давлатимизда рўй бераётган ривожланишлар, ислоҳотлардан мамнунлик ҳисси билан тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирдилар.
Тадбирда болажонлар, маҳалла оқсоқоллари ва болалар ва уларнинг ота-она ларидан иборат 400 дан ортиқ киши иштирок этди.
Жорий йилнинг 14-апрел куни “Камолот” ЁИҲ туман бўлими Кенгаши ҳамда ЎзЛиДеП туман Кенгаши ҳамкорлигида ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларидаги ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини юксалтириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш мақсадида анъанавий Сиз қонунни биласизми ?” кўрик-танлови ўтказилди.
Тадбирда “Камолот” ЁИҲ туман бўлими Кенгаши раиси Ғ.Нахалбоев, ЎзЛиДеП туман Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Н.Исматовалар сўзга чиқди. Танловда Дўстлик Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг “Юристконсулт”, туман Тиббиёт коллежининг “Ҳуқуқ ижрочилари” жамоалари жамоаларнинг ўзлари таҳсил олаёган муассасасида яратилган шароитлар, илмий ижод ва малакавий изланишлар учун мавжуд имкониятлар, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган таклифларини кўргазмали тарзда намойиш этиш, “Ҳуқуқий билимлар савиясини аниқлаш”, гуруҳлар ташкилий ишчи гуруҳи томонидан олдиндан берилган мавзулар асосида жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган видеоролик ёки тақдимот (презентация)ни тайёрлаш, “Уй вазифаси” шарти ва “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамаларини ташкил этиш ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида тақдимот тайёрлаш каби шартлар бўйича беллашдилар. Хакамлар ҳайъати хулосасига кўра, 1-ўринни Дўстлик Тиббиёт коллежининг “Ҳуқуқ идрочилари” жамоаси, 2-ўринни Дўстлик Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг “Юристконсулт” жамоаси эгаллади. Тадбирда 150 дан ортиқ ўқувчи-талабалар иштирок этди
Жорий йилнинг 24-апрел куни Дўстлик шахридаги “Зиё” оилавий маросимлар ўтказиш мажмуасида “Президент эътибори – мурувват тадбирларида” шиори остидаги “Суннат тўйи” маросими ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими А.Арипов, “Маҳалла” жамғармаси туман бўлинмаси раиси А.Абдуахатов, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши мутахасиси Ш.Аҳмедов, “Нуроний” жамғармаси раиси О.Қувватовлар сўзга чиқиб, болаларни тўй муносабати билан табриклади.
Шундан сунг, тадбир ташкилотчиларининг 50 нафар болаларга “Халқ банки”да очилган омонат дафтарчалари, велосипедлар, спорт кийимлари ва тўй сарполардан иборат совғалари ўз эгаларига топширилди. Жиззах вилоятидан ташриф буюрган Отабек Рўзиқулов, Гулчеҳра Хайрулина, “Дўстлик чамани” ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари Б.Ваҳобов, С.Раҳматовлар тадбирга ўзгача файз киритиб, гўзал куй-қўшиқлари билан иштирок этди.
Тадбир давомида болажонлар ва уларнинг ота-оналари ҳам сўзга чиқиб, давлатимизда рўй бераётган ривожланишлар, ислоҳотлардан мамнунлик ҳисси билан тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирдилар.
Тадбирда болажонлар, маҳалла оқсоқоллари ва болалар ва уларнинг ота-оналари иборат 400 дан ортиқ киши иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармонининг 8-иловаси билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича харакатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг 286-бандида белгиланган вазифалар хамда Маданият вазирлигининг 2017-йил 30 мартдаги 75-сонли ҳамда вилоят маданият бошқармасининг 2017-йил 3- апрелдаги 1-сонли буйруқлари ижросини таъминлаш хамда ёш оилаларга халқимизнинг энг қадимий қадриятлари, урф-одатлари, удумларидан бири бўлмиш алла айтиш санъатини ўргатиш ёшларга халқ оғзаки ижодиёти замирида ётган ўзбек онаси маънавиятини етказиш, ушбу мерос санъати орқари ўзлигимизни бугунги ёшларга англатиш, ёшларни ота-боболаримиздан мерос қолган бетакрор санъатга бўлган меҳрини ошириш, йўқолиб бораётган алла айтиш санъатини чуқур ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 25-апрел куни Дўстлик тумани маданият ва аҳоли дам олиш маркази томошабинлар залида «Онам айтган аллалар» фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди. Тадбирни Дўстлик туман маданият бўлими мудири М.Эшимқулов очиб берди. Иштирокчиларнинг чиқишларини 3 кишидан иборат хакамлар хайъати баҳолаб борди.
Тадбирда Қахрамон маданият ва аҳоли дам олиш марказидан Умарова Зуҳра ва Саидрасулова Маҳлиё, Дўстлик туман маданият ва аҳоли дам олиш марказидан Ибрагимова Зарифа, Дастанова Гўзал, Пардаева Матлуба, Дўстлик туман 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактабидан Қоржовова Адашой, Худойбердиева Нодиралар Низом шартлари бўйича беллашдилар.
Тадбир якунида хакамлар хайъати иштирокчиларни низом талабларига кўра баҳолаб, изоҳлаб берди. Шунда кўра “Энг ёш ижрочи” номинациясига Саидрасулова Маҳлиё, “Фахрий ижрочи” номинациясига Умарова Зуҳра, “Саҳна маданияти учун” номинациясига Ибрагимова Зарифа, “Ижро маҳорати учун” номинациясига Дастанова Гўзаллар лойиқ деб топилди. “Оригинал ижроси учун” номинацияси ва вилоят босқичига йўлланмани Худойбердиева Нодира қўлга киритди. Тадбир иштирокчиларига маданият бўлими томонидан эсталик соғаларини топширди.
Жорий йилнинг 5 май куни Дўстлик Қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежининг фаоллар залида 9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Дўстлик туманида аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти академияси кафедра мудири Шерзод Зулфиқоров, Ўзбек Миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист А.Набиев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўзларининг маъруза ва шеърларидан наъмуналар келтирдилар. Эстрада хонандалари Хожакбар Раматов, Акмал Исроилов, Баҳодир Мўминовлар тадбирни кўтаринки руҳда ўтишида ўзларининг куй-қўшиқлари билан тадбирга ўзларининг ҳиссаларини кўшдилар. Тадбир давомида иштирокчиларнинг ўзлари қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Тадбирда 200 нафар иштирокчилар иштирок этди.
9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан жорий йилнинг 8-май куни тумандаги “Хотира майдонида” байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокимлиги, “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармалари туман бўлинмалари ва маҳалла оқсоқоллари, “Камолот” ёшлар ижтимоий Ҳаракати туман бўлими, туман Мудофаа бўлими, туман Маданият бўлими, туман Ички ишлар бўлими, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти туман бўлими ва тадбирнинг асосий иштирокчилари - уруш ва уруш орти қатнашчилари иштирок этди.
Тадбирни туман Маданият бўлими мудири М.Эшимқулов олиб борди. Тадбирда туман ҳокими А.Арипов сўзга чиқиб, уруш қатнашчилари ва унинг таъсиридан озор чеккан, ўша мудҳиш кунларга гувоҳ бўлган ва ҳозирда кексалик гаштини сураётган отахон ва онахонларни, тумандошларни ғалаба қозонилган кун 9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” билан табриклади. Шундан сўнг, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси О.Қувватов, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, туман Ички ишлар бўлими бошлиқлари сўзга чиқиб, йиғилганларни табриклаб, юртимизга тинчлик, барака, уруш қатнашчиларига узоқ умр тилашди. Шундан сўнг, туман ҳокимлиги, “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармалари туман бўлинмалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий Ҳаракати туман бўлими, туман Мудофаа бўлими, туман Маданият бўлими, туман Ички ишлар бўлими, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти туман бўлими, касб-ҳунар коллежлари “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди. Ундан сўнг, йиғилганларни “Шердор” оилавий маросимлар ўтказиш мажмуасига бир пиёла чойга таклиф этилиб, ош тортилди. Тадбирда уруш қаҳрамонларига туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.Тадбирга туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази “Дўстлик чамани” ашула ва рақс халқ ансамбли аъзоларининг куй-қўшиқлари кўтаринки кайфият бахш этди.
Жорий йилнинг 10-май куни туман Маданият ва аҳоли дам олиш марказида “Камолот” ЁИҲ туман бўлими Кенгаши, туман ХТМФМТ ва ТЭБ, туман маданият бўлими ҳамда касб-ҳунар коллежлари ҳамкорлигида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ташкил топганлигининг 16 йиллигига бағишлаб “Камолот - 16 ёшда” байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир аввалида Ҳаракатнинг туман бўлими Кенгаши раиси Ғ.Нахалбоев сўзга чиқиб, ёшларни, Ҳаракат аъзоларини табриклаб, уларни амалга ошираётган ишларда яна ҳам фаолликка чақирди. Тадбирда Ҳаракатнинг касб-ҳунар коллежларида фаолият кўрсатаётган Бошланғич ташкилотлари йўналиш сардорлари иштирок этди. Сардорлар Ҳаракат аъзолари бўлган томошабинлардан иборат 4 кишилик жамоа тузиб, турли қизиқарли шартлар, ундан ташқари, гиёҳвандлик, ОИТС, ичкиликбозлик, терроризм ва турли оқимлар таъсирига тушиб қолган инсонларнинг аянчли қисматлари ёритилган саҳна кўринишлари ва ушбу иллатлар ҳақида иштирокчиларга маълумотлари, тушунчалари билан иштирок этди. Шунингдек, туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази рақс ва ашула тўгараги аъзолари, “Қувноқлар” жамоаси томонидан тайёрланган рақс ва қўшиқлари, қизиқарли чиқишлари тадбирга кўтаринки кайфият бағишлади. Тадбир сўнгида “Камолот” ЁИҲ туман бўлими Кенгаши томонидан тадбирлардаги фаоллиги учун туман Тиббиёт коллежи, Дўстлик Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи, туман Иқтисодиёт ва саноат коллежи ва Ҳаракат томонидан ўтказилаётган тадбирлардаги ҳамкорлик қилиб, амалий кўмак бериб келаётган туман маданият ва аҳоли дам олиш марказига Ташаккурномаларини, Республика миқиёсида ўтказилган “Менинг бизнес ғоям” танловида тумандан иштирок этиб, ғолиб бўлган имтиёли 5 та Сертификатни ўз эгаларига топширдилар. Тадбирда 200 дан ортиқ Ҳаракат аъзолари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 мартдаги 346-Ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 12- май куни Дўстлик шахридаги “Зиё” оилавий маросимлар ўтказиш мажмуасида “Президент эътибори – мурувват тадбирларида” шиори остидаги “Никоҳ тўйи” маросими ўтказилди.
19 та келин куёвлар карнай-сурнай садолари остида миллий сўзаналар билан тўйҳонага киришди.
Тадбир аввалида вилоят ҳокими У.Юлдошев сўзга чиқиб келин-куёвларни табриклаб, ҳар бир оилага телевизор тарқатилди. Шунингдек, тадбирда туман ҳокими А.Арипов, “Маҳалла” жамғармаси туман бўлинмаси раиси А.Абдуахатов, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши мутахасиси Ш.Аҳмедов, “Нуроний” жамғармаси раиси О.Қувватов, туман Маданият бўлими мудири М.Эшимқуловлар иштирок этиб, келин-куёвларга табрикларини йўлладилар.
Сўнг, ҳудудий ФХДЁ бўлими мудирлари келин-куёвлардан даврада келинлик ва куёвлик сўзларини олиб, Никоҳ гувоҳномаларини топширдилар ва никоҳ узуклари тақилди.
Тадбирни Жиззах вилоятидан ташриф буюрган бошловчилар Б.Тоғаев ва Т.Зокировалар олиб борди. Жиззах вилоятидан ташриф буюрган Отабек Рўзиқулов, Гулчеҳра Хайрулина, Дўстлик туман маданият бўлими қошидаги “Дўстлик чамани” ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари Б.Ваҳобов, С.Раҳматовлар гўзал куй-қўшиқлари билан тадбирга ўзгача файз киритди. Тадбир давомида келин-куёвларнинг ота-оналари ва яқинлари ҳам сўзга чиқиб, давлатимизда рўй бераётган ривожланишлар, ислоҳотлардан мамнунлик ҳисси билан Президентимиз Ш.Мирзиёевга ижтимоий ҳимояга катта эътибор қаратаётганлиги учун ва бошқа тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирдилар.
Тадбирда 400 дан ортиқ киши иштирок этди.

Жорий йилнинг 5-май куни Дўстлик Қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежининг фаоллар залида 9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Дўстлик туманида аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти академияси кафедра мудири Шерзод Зулфиқоров, Ўзбек Миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист А.Набиев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўзларининг маъруза ва шеърларидан наъмуналар келтирдилар. Эстрада хонандалари Хожакбар Раматов, Акмал Исроилов, Баҳодир Мўминовлар тадбирни кўтаринки руҳда ўтишида ўзларининг куй-қўшиқлари билан тадбирга ўзларининг ҳиссаларини кўшдилар. Тадбир давомида иштирокчиларнинг ўзлари қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Тадбирда 200 нафар иштирокчилар иштирок этди
9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан жорий йилнинг 8-май куни тумандаги “Хотира майдонида” байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокимлиги, “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармалари туман бўлинмалари ва маҳалла оқсоқоллари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман бўлими, туман Мудофаа бўлими, туман Маданият бўлими, туман Ички ишлар бўлими, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти туман бўлими ва тадбирнинг асосий иштирокчилари - уруш ва уруш орти қатнашчилари иштирок этди.
Тадбирни туман Маданият бўлими мудири М.Эшимқулов олиб борди. Тадбирда туман ҳокими А.Арипов сўзга чиқиб, уруш қатнашчилари ва унинг таъсиридан озор чеккан, ўша мудҳиш кунларга гувоҳ бўлган ва ҳозирда кексалик гаштини сураётган отахон ва онахонларни, тумандошларни ғалаба қозонилган кун 9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” билан табриклади. Шундан сўнг, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси О.Қувватов, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, туман Ички ишлар бўлими бошлиқлари сўзга чиқиб, йиғилганларни табриклаб, юртимизга тинчлик, барака, уруш қатнашчиларига узоқ умр тилашди. Шундан сўнг, туман ҳокимлиги, “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармалари туман бўлинмалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий Ҳаракати туман бўлими, туман Мудофаа бўлими, туман Маданият бўлими, туман Ички ишлар бўлими, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти туман бўлими, касб-ҳунар коллежлари “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди. Ундан сўнг, йиғилганларни “Шердор” оилавий маросимлар ўтказиш мажмуасига бир пиёла чойга таклиф этилиб, ош тортилди. Тадбирда уруш қаҳрамонларига туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.Тадбирга туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази “Дўстлик чамани” ашула ва рақс халқ ансамбли аъзоларининг куй-қўшиқлари кўтаринки кайфият бахш этди.
Жорий йилнинг 10-май куни туман Маданият ва аҳоли дам олиш марказида “Камолот” ЁИҲ туман бўлими Кенгаши, туман ХТМФМТ ва ТЭБ, туман маданият бўлими ҳамда касб-ҳунар коллежлари ҳамкорлигида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ташкил топганлигининг 16 йиллигига бағишлаб “Камолот - 16 ёшда” байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир аввалида Ҳаракатнинг туман бўлими Кенгаши раиси Ғ.Нахалбоев сўзга чиқиб, ёшларни, Ҳаракат аъзоларини табриклаб, уларни амалга ошираётган ишларда яна ҳам фаолликка чақирди. Тадбирда Ҳаракатнинг касб-ҳунар коллежларида фаолият кўрсатаётган Бошланғич ташкилотлари йўналиш сардорлари иштирок этди. Сардорлар Ҳаракат аъзолари бўлган томошабинлардан иборат 4 кишилик жамоа тузиб, турли қизиқарли шартлар, ундан ташқари, гиёҳвандлик, ОИТС, ичкиликбозлик, терроризм ва турли оқимлар таъсирига тушиб қолган инсонларнинг аянчли қисматлари ёритилган саҳна кўринишлари ва ушбу иллатлар ҳақида иштирокчиларга маълумотлари, тушунчалари билан иштирок этди. Шунингдек, туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази рақс ва ашула тўгараги аъзолари, “Қувноқлар” жамоаси томонидан тайёрланган рақс ва қўшиқлари, қизиқарли чиқишлари тадбирга кўтаринки кайфият бағишлади. Тадбир сўнгида “Камолот” ЁИҲ туман бўлими Кенгаши томонидан тадбирлардаги фаоллиги учун туман Тиббиёт коллежи, Дўстлик Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи, туман Иқтисодиёт ва саноат коллежи ва Ҳаракат томонидан ўтказилаётган тадбирлардаги ҳамкорлик қилиб, амалий кўмак бериб келаётган туман маданият ва аҳоли дам олиш марказига Ташаккурномаларини, Республика миқиёсида ўтказилган “Менинг бизнес ғоям” танловида тумандан иштирок этиб, ғолиб бўлган имтиёли 5 та Сертификатни ўз эгаларига топширдилар. Тадбирда 200 дан ортиқ Ҳаракат аъзолари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 мартдаги 346-Ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 12- май куни Дўстлик шахридаги “Зиё” оилавий маросимлар ўтказиш мажмуасида “Президент эътибори – мурувват тадбирларида” шиори остидаги “Никоҳ тўйи” маросими ўтказилди.
19 та келин куёвлар карнай-сурнай садолари остида миллий сўзаналар билан тўйҳонага киришди.
Тадбир аввалида вилоят ҳокими У.Юлдошев сўзга чиқиб келин-куёвларни табриклаб, ҳар бир оилага телевизор тарқатилди. Шунингдек, тадбирда туман ҳокими А.Арипов, “Маҳалла” жамғармаси туман бўлинмаси раиси А.Абдуахатов, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши мутахасиси Ш.Аҳмедов, “Нуроний” жамғармаси раиси О.Қувватов, туман Маданият бўлими мудири М.Эшимқуловлар иштирок этиб, келин-куёвларга табрикларини йўлладилар.
Сўнг, ҳудудий ФХДЁ бўлими мудирлари келин-куёвлардан даврада келинлик ва куёвлик сўзларини олиб, Никоҳ гувоҳномаларини топширдилар ва никоҳ узуклари тақилди.
Тадбирни Жиззах вилоятидан ташриф буюрган бошловчилар Б.Тоғаев ва Т.Зокировалар олиб борди. Жиззах вилоятидан ташриф буюрган Отабек Рўзиқулов, Гулчеҳра Хайрулина, Дўстлик туман маданият бўлими қошидаги “Дўстлик чамани” ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари Б.Ваҳобов, С.Раҳматовлар гўзал куй-қўшиқлари билан тадбирга ўзгача файз киритди. Тадбир давомида келин-куёвларнинг ота-оналари ва яқинлари ҳам сўзга чиқиб, давлатимизда рўй бераётган ривожланишлар, ислоҳотлардан мамнунлик ҳисси билан Президентимиз Ш.Мирзиёевга ижтимоий ҳимояга катта эътибор қаратаётганлиги учун ва бошқа тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирдилар.
Тадбирда 400 дан ортиқ киши иштирок этди.
Жорий йилнинг 24 - май куни Дўстлик туман маданият ва аҳоли дам олиш марказининг томошабинлар залида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли, айниқса ёшларнинг маданий дам олишларини мазмунли ташкил этиш, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оила фарзандларини маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни турли ёт оқимлар таъсирига кириб кетишининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳридан ташриф буюрган ёзувчи-шоирлар, актёр ва эстрада хонандалари иштирокида концерт дастурини намойиш этди. Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева, Жиззах вилоят Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Бекназар Каримжонов ва шоир Сирожиддин Карим қатнашди. Тадбир 400 нафар кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар хамда коллеж талабалари қатнашди..
Тадбирда туман хокимлиги, туман Прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими, туман “Махалла” жамғармаси жамоат фонди вакиллари иштирок этишди.
Жорий йилнинг 24 - май куни Дўстлик тумани Манас ҚФЙ худуди кенг ҳалқа йўли Жиззах вилоят чегарасида “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақалар машъаласини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Машъала қатнашчиларини карнай-сурнай садолари остида ноз-неъматлар билан кенг жамоатчилик вакиллари, талабалар иштирокида кутиб олинди.
Тадбирда Дўстлик туман хокими А.Арипов сўзга чиқиб, “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақалари иштирокчиларини Жиззах вилоятига ташрифи билан қутлади. Шундан сўнг Дзю-до бўйича Ўзбекистон чемпиони Дўстлик туман касб-ҳунар коллежи 1-босқич талабаси Г.Анорова сўзга чиқиб “Баркамол авлод-2017” иштирокчиларига омад ва зафарлар тилади.
Тадбир сўнгида туман маданият бўлими қошидаги “Дўстлик чамани” ашула ва рақс халқ ансамблининг ёш хонандалари Шерзод Исматов, Сухроб Рахматовлар ҳамда раққоса қизлар иштирокида маданий концерт дастури намойиш килинди. Сўнгра Машъала қатнашчилари Жиззах шахрига кузатиб кўйилди.
1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Дўстлик туман хокимлиги, Дўстлик туман хокимлиги маданият бўлими, туман ИИБ, “Камолот”ЁИҲ туман Кенгаши билан хамкорликда “Фарзандлари соғлом юрт қудратли булур” шиори остида
Тадбирни туман маданият бўлими М.Эшимқулов очиб берди. Ундан сўнг туман хокими хотин-қизлар бўйича ўринбосари М.Қудратова сўзга чиқиб тумандаги барча болаларни ушбу аййом билан табриклади. Тумандаги ногирон хамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига туман хокимининг ёшлар бўйича ўринбосари Ғ.Абдурахимов туман хокимининг совғаларини яъни китобларни тарқатди. Шундан сўнг Туман маданият бўлими қошидаги “Дўстлик чамани” ашула ва рақс халқ ансамбли хамда туман 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқитувчива ўқувчилари томонидан 1-30 дақиқалик концерт дастурини намойиш этди. Концерт давомида болаларни кайфиятини кўтаринки рухда олиб бориш мақсадида қўғирчоқ театрининг “Ур Тоқмоқ” номли спектакли намойиш этилди. Бундан ташқари бир биридан қизиқарли болалар иштирокида куй-қўшиқлар, рақслар ва қизиқарли чиқишлар ижро этилди.
-Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 20 сентябрдаги 747-сонли ҳамда вилоятхокимлигининг 2017 йил 28 сентябрдаги 577-сонли қарори ижроси:
- Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги “Ўзбекистон республикаси Конститутцияси қабул қилинган кунни нишонлашга тайёргарлаик кўриш ва ўтказиш ҳақида”ги 01-08/1-1445-сонли мажлис баёни ҳамда шу ҳусусидаги вилоят ҳокимлигининг 2017 йил 14 июлдаги 01-1126-сонли йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижроси;

8-декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан 5-декабр куни туман Маданият ва аҳоли дам олиш марказида “Конституция – бу ҳуқуқимиз, эркимиз ва ўзлигимизни англашдир!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрамда туман ҳокими А.Арипов, туман Прокурори ўринбосари Ш.Солимов, туман ИИБ бошлиғи, майор А.Муратовлар сўзга чиқиб, йиғилганларни Конституциямизнинг 25 йиллик байрами билан табриклаб, Конституциянинг яратилиш тарихи жумладан, унинг муаллифи Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов эканлиги, ушбу қонун инсон ҳуқуқларининг асосий кафолати ва барча бошқа яратилаётган қонунларнинг негизи эканлиги ҳақида гапирилди ва туманимизда турли сохаларда жонбозлик кўрсатган, самарали фаолият олиб борган бир қатор тумандошларимизга туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Шундан сўнг, туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги “Дўстлик чамани” ашула ва рақс халқ ансамбли ва тумандаги 3-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчи ва ўқитувчилари, хонандалар Қ.Хушвақтов ва А. Абдуваҳобов иштирокида байрам концерт дастури ва туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази мутахасиси З.Ибрагимова ва 3-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Д.Расуловлар томонидан Ватан мадҳи тараннум этилган шеърлар намойиш этилди.
Тадбирда ёшлар ва турли соҳа вакиллари иштирок этди.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling